Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020 29.02.2008 йилдаги 35-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.02.2008 йилдаги 35-сон
Date of entry into force
29.02.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккиламчи бозорда Ватанимизда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандига 2008 йил 1 апрелдан бошлаб иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат божларининг янги ставкаларини ягона тарзда ва тўғри қўллаш мақсадида нотариусларга тушунтириш ва йўриқнома бериш, шунингдек автотранспорт воситаларининг фойдаланиш муддатларини аниқлаш тартибини белгилаш чора-тадбирларини амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 29 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 февралдаги 35-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандига киритилаётган қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «к» кичик бандга «бож ундирилади» сўзларидан кейин «ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бандга қуйидаги мазмундаги «к1» кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«к1») мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида Ватанимизда ишлаб чиқарилган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда бож шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу кичик бандда белгиланган ставка ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида битимлар сонидан қатъи назар енгил автотранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлашда қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштиришда бож ушбу банднинг «к» кичик бандига мувофиқ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «л» кичик бандга «тасдиқлаганлик учун» сўзларидан кейин «ушбу банднинг «л1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 434-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 59-модда, 43-сон, 434-модда)