Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 05.12.2007 йилдаги ПҚ-741-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 05.12.2007 йилдаги ПҚ-741-сон
Date of entry into force
05.12.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008-2009 ЙИЛЛАРДА АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, ТЕХНИКАВИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика автомобиль саноатини янада барқарор ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган автомобиллар, автобуслар ва бутловчи буюмлар сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш, экспорт ҳажмларини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар 2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль саноати учун тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ўстиришнинг барқарор юксак суръатларини таъминлаш ҳамда шу асосда ички бозорда автомобиль маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжни қондириш даражасини янада ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларининг бутловчи қисмлари ва узеллари ишлаб чиқаришни чуқур маҳаллийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори унумли илғор технологиялар ва ускуналарни жорий этиш йўли билан автомобилларнинг хавфсизлик, сифат ҳамда экологик характеристикалари бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган янги замонавий моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастури маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль саноати корхоналари томонидан асосий турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтосаноат» АК корхоналари томонидан автомобиль маҳсулотлари экспорт қилишнинг мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва янги маҳсулот турларини ўзлаштириш бўйича лойиҳалар рўйхати 3-иловага* мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва тармоқ корхоналари раҳбарлари зиммасига қуйидагиларни таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурига киритилган мақсадли прогноз параметрларига тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда эришиш ва лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда лойиҳа институтлари, «Женерал Моторс» корпорациясининг муҳандислик марказлари ва бошқа хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда, мазкур қарорнинг 3-иловасига киритилган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда, белгиланган тартибда унга 2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурида кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини оширишни ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштиришни назарда тутган ҳолда киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга биноан, ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган параметрлар доирасида олиб келинадиган ускуналар, двигателлар, трансмиссиялар, материаллар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар ҳамда автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш жиҳозлари, шунингдек автомобилларни йирик блокли йиғиш тўпламлари учун 2010 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг қўшма тақдимномаси бўйича 2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурига, бозор конъюнктурасининг ўзгариши ва автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиялари ривожланишига мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг ўзгариш эҳтимолини назарда тутган ҳолда аниқлик ва қўшимчалар киритишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Қ.С. Санақулов зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 5 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-741-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 484-модда)