Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 28.08.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1706
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг қарори, 28.08.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1706
Date of entry into force
07.09.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

ИННОВАЦИЯ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 августда 1706-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академияси қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси ўринбосари Э. ЗАХИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2007 йил 25 апрель,

3-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 25 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-сон

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. ҚОСИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 25 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80-сон

Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 25 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-3-6/3-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 25 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2/3-сон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2007 йил 25 апрелдаги 3, 43, 80, 5-3-6/3, 2/3-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Инновация илмий-техника дастурлари фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишлари асосида янги технологияларни амалиётда кенг қўллаш, мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг долзарб масалаларини ҳал этиш, мавжуд илмий-технологик салоҳиятдан самарали фойдаланишга йўналтирилган инновация фаолиятини, амалий, илмий-техник, тажриба-конструкторлик, технологик ва бошқа турдош ишларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирликлари (кейинги ўринларда «вазирликлар») тегишли соҳалардаги мавжуд илмий-технологик муаммолардан келиб чиқиб, вазирликларнинг инновация илмий-техника дастурларини (кейинги ўринларда «вазирликларнинг дастурлари») шакллантирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иқтисодиёт тармоқларининг йирик илмий-технологик муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновация илмий-техника дастури (кейинги ўринларда «Дастур») Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш Қўмитаси (кейинги ўринларда «Қўмита») томонидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликларнинг дастурларини ва Дастурни молиялаштириш Инновация фан-техника фаолиятини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма»)га давлат бюджетининг «Фан» 202 бўлими бўйича ажратиладиган маблағлари ва инновация фаолиятидан манфаатдор хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ҳисобидан ҳиссадорлик асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бюджет маблағларининг Дастурлар бўйича молиявий тақсимоти Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Қўмита томонидан тасдиқланадиган Жамғарманинг харажатлари ва даромадлари сметасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар, Қўмита ва инновация илмий-техника лойиҳаларини ҳиссадорлик асосида молиялаштиришда иштирок этувчи хўжалик юритувчи субъектлар Дастурларнинг буюртмачилари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Инновация илмий-техник фаолият объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инновация илмий-техник фаолият объектлари қуйидагилардир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ихтиролар, ноу-хау, илмий-техник ишланмалар асосида янги, илмий ҳажмдор маҳсулотларнинг тажриба-саноат намуналарини яратиш, саноат синовларидан ўтказиш, янги технологияларни жорий этиш, уларни ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мавжуд технологияларнинг рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган, тижорат нуқтаи назаридан самарали бўлган, маҳаллий хом ашё асосида янги, илмий ҳажмдор маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) инсон ва ҳайвонлар касалликларини даволашнинг замонавий усулларини ўзлаштириш, янги турдаги дори-дармонлар, уларнинг субстанциялари ва тиббий-техника маҳсулотларини ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни ўзлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тупроқ унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини яратиш, уларнинг селекцияси ва уруғчилиги соҳаси, ҳимоя препаратларини ишлаб чиқаришда самарали технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) саноат чиқиндилари ҳамда иккиламчи ресурсларни қайта ишлаш технологияларини ўзлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) янги ахборот технологиялари ва дастурий воситаларни яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва экологик хавфсизлик билан боғлиқ ҳуқуқий-ташкилий, иқтисодий ва бошқарув масалаларини ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) илм-фаннинг замонавий натижаларини ёритувчи оригинал монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва ўқув жараёнига жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) инновация фаолиятини кенгайтириш, интеллектуал фаолият объектларини амалиётда қўллашга йўналтирилган республика ва халқаро миқёсдаги семинар, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Инновация илмий-техника лойиҳалари танловини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 §. Танловни ташкил этиш босқичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Танловни ташкил этиш босқичлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов топшириқлари рўйхатини аниқлаш (Дастурларни шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир ой муддатда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов эълон қилиш (топшириқлар рўйхати аниқлангандан кейин ўн кунлик муддатда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловга инновация лойиҳаларини қабул қилиш (танлов эълон қилингандан кейин 1,5 ойлик муддатда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш (лойиҳалар қабули тугагандан кейин 2 ойлик муддатда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурларни шакллантириш ва тасдиқлаш (илмий-техника экспертизаси якунлангандан сўнг бир ойлик муддатда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 §. Инновация илмий-техника лойиҳалари танловини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларига мос ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ўз соҳалари олдида турган долзарб масалаларни ечишга йўналтирилган инновация лойиҳалари танлови топшириқлари рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалаларини ҳал этишга йўналтирилган инновация лойиҳалари танлови топшириқлари рўйхатини тузиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва иқтисодиёт тармоқларидан таклифлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инновация лойиҳалари танловлари топшириқлари рўйхати тегишлича вазирликлар ҳамда Қўмита томонидан шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Шакллантирилган инновация лойиҳалари танловлари топшириқлари рўйхати устувор йўналишларга мувофиқлиги, ўхшашлик ва такрорлаш ҳолатлари мавжуд эмаслигини таҳлил қилиш мақсадида Қўмитанинг Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Топшириқлар рўйхатларида бундай номувофиқликлар мавжуд бўлган ҳолда Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш уларни бартараф этиш бўйича ўз тавсияларини вазирликларга тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2008 йил 30 декабрдаги 8-сон, 12-сон, 270-сон, 65-сон ва 44/2-сонли (рўйхат рақами 1706-1, 12.02.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 7-сон, 74-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Инновация лойиҳалари танлови топшириқлари рўйхатлари тегишлича вазирликлар ҳамда Қўмита томонидан тасдиқланади ва Давлат буюртмаси мақомига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қўмита ва вазирликлар мустақил равишда оммавий ахборот воситаларида инновация лойиҳалари танловини эълон қилади, шунингдек, инновация фаолияти иштирокчиларини танлов муддатлари, талаблари ва лойиҳаларни танловга топшириш тартиби билан таништиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Инновация фаолияти иштирокчилари танловда қатнашиш учун мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган талабларга мос ҳолда тайёрланган ҳужжатларини вазирликлар ва Қўмитага икки нусхада топширадилар. Лойиҳаларни амалга ошириш даври 2 йилдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирликларнинг инновация лойиҳалари танловига тақдим этилган ҳужжатлар вазирликларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ва Қўмитанинг инновация лойиҳалари танловига тақдим этилган ҳужжатлар Қўмитанинг Инновация ишлари ҳамда илмий-техник ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишни мувофиқлаштириш ва таҳлил этиш бўлими томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирликлар ва Қўмита танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг, танлов шартлари, мақсадлари ва талабларига мослигини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Инновация лойиҳаси икки қисмдан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа таснифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник-иқтисодий асоснома (лойиҳа бюджети ва унинг асосномаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Инновация лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Танловга тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, унинг натижаларига кўра вазирликларнинг дастурларини шакллантириш учун вазирликларда дастурлар бўйича илмий-техникавий кенгашлар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Дастурга киритишга тавсия этилган вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий, олий таълим ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳалари ҳамда турли вазирликлар ёки идоралар тасарруфидаги илмий, олий таълим ва бошқа ташкилотларининг ҳамкорликдаги идоралараро характердаги лойиҳалар экспертизаси Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш томонидан ўтказилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2008 йил 30 декабрдаги 8-сон, 12-сон, 270-сон, 65-сон ва 44/2-сонли (рўйхат рақами 1706-1, 12.02.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 7-сон, 74-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳар бир лойиҳа икки мустақил эксперт томонидан кўриб чиқилади. Экспертларнинг бири инновация лойиҳаларини бажарилишидан манфаатдор бўлган вазирлик, идора, ташкилотларнинг мутахассиси бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Экспертиза жараёни очиқ-ойдин муҳокама тарзида ўтказилади. Экспертларнинг ҳар бир лойиҳага берган хулосалари вазирликларда ҳамда Қўмитада очиқ муҳокамадан ўтказилади. Муҳокамага лойиҳанинг илмий раҳбари ва ижрочилари ҳамда соҳанинг етакчи олим ва мутахассислари таклиф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини кўриб чиқиш вазирликларда ва Қўмитада инновация фаолиятидан манфаатдор бўлган, уларни ҳиссадорлик асосида молиялаштирадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг, Молия вазирлиги, Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш ва бошқа ташкилотларнинг иқтисодчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади ва хулосалар кўринишида расмийлаштирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2008 йил 30 декабрдаги 8-сон, 12-сон, 270-сон, 65-сон ва 44/2-сонли (рўйхат рақами 1706-1, 12.02.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 7-сон, 74-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Вазирликлар ҳамда Қўмита экспертиза хулосалари асосида инновация илмий-техника дастурларини шакллантирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Дастурларни тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Вазирликларнинг дастурлари Қўмита билан келишилгандан кейин вазирликлар томонидан тасдиқланади. Дастур Қўмита томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Дастурлар йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган топшириқларни бажаришга, ҳамда долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган инновация лойиҳалари билан тўлдирилиб борилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Танловга тақдим этилган лойиҳалар ва материаллар қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Дастурларни амалга ошириш ва инновация лойиҳаларини ҳиссадорлик асосида молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Вазирликлар ва Қўмита инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун ижрочи ташкилотлар билан шартномалар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий грант маблағи миқдорининг 95 фоизи тадқиқот даври мобайнида илмий лойиҳани амалга оширишда меҳнат сарфи ва моддий харажатларни қоплаш учун ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қолган 5 фоизи — кейинчалик ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилганидан сўнг ажратилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2014 йил 25 июлдаги 6,51,38-ққ, 75,17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1706-2, 31.07.2014 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 393-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Устама харажатлар миқдори лойиҳага ажратилган маблағнинг 20 фоизидан ортмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳиссадор ташкилотнинг маблағи пул кўринишида ёки лойиҳани амалга ошириш учун зарур қурилмалар, ишлаб чиқариш базаси, хом ашё, энергия, машина ва механизмлар кўринишида бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Инновация лойиҳаларини ҳамкорликда молиялаштириш шартлари Қўмита, вазирликлар ва манфаатдор томонлар ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Дастурларнинг бажарилиш мониторинги ва уларни мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Инновация илмий-техника дастурларининг бажарилиши билан танишиш ва назорат қилиш мақсадида вазирликлар ва Қўмита томонидан мониторинг олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мониторинг Қўмита ва вазирликларнинг буйруғи билан тасдиқланадиган мониторинг гуруҳлари томонидан амалга оширилади. Мониторинг гуруҳларига инновация лойиҳалари натижаларидан манфаатдор вазирлик, идора, ҳокимликлар ва Молия вазирлиги вакиллари ҳамда Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш аъзолари жалб қилинади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2008 йил 30 декабрдаги 8-сон, 12-сон, 270-сон, 65-сон ва 44/2-сонли (рўйхат рақами 1706-1, 12.02.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 7-сон, 74-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мониторинг гуруҳлари аъзолари йилнинг биринчи ярмида инновация ишларини лойиҳа бажарилаётган объектга бориб кўради. Йил якунида оралиқ назоратни таъминлаш мақсадида лойиҳа раҳбарларининг ишларнинг бориши тўғрисидаги ахборотлари Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилиниши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2008 йил 30 декабрдаги 8-сон, 12-сон, 270-сон, 65-сон ва 44/2-сонли (рўйхат рақами 1706-1, 12.02.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 7-сон, 74-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Зарурият туғилган ҳолларда мониторинг гуруҳларининг таклифи асосида шартномаларга қўшимчалар киритилиши мумкин. Барча қўшимчалар келишувга мувофиқ ёзма шаклда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қўмита ва вазирликлар мониторинг гуруҳлари хулосаларини таҳлил қилиб, лойиҳаларни давом эттириш ёки оралиқ назорат натижалари бўйича бажарилиши қониқарсиз деб топилган инновация лойиҳаларини тўхтатиш ва Дастурдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳалардан бўшаган молиявий маблағлар Қўмита ва вазирликларнинг қарорига кўра бошқа самарадор инновация лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Дастурлар якунигача сарфланмай қолган маблағлар Жамғармага қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Якунланган лойиҳалар бўйича ҳисоботлар манфаатдор томонларнинг хулосаси билан бирга Қўмита ва вазирликларнинг эксперт гуруҳлари томонидан экспертизадан ўтказилади. Экспертиза хулосасига асосан лойиҳа тугалланган деб ҳисобланади ва ишлар қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Инновация лойиҳаларининг молиявий ҳажмлари бўйича ўзгаришлар юз берган ҳолда, бу ҳақда Молия вазирлигига хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Инновация лойиҳаларининг илмий-техник ҳисоботлари тегишли равишда вазирликларга ва Қўмитага топширилади. Вазирликлар Жамғарманинг бюджет маблағлари харажатлари тўғрисида молиявий ҳисоботларни ҳамда тегишли дастурларнинг натижалари тўғрисидаги таҳлилий маълумотномаларни Қўмитага топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Мазкур Низом Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 24 июль

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 24 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ

Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ва техника фанлари соҳасида лойиҳа
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎____________________
‎Лойиҳа рақами
‎ТЎЛДИРИЛМАСИН

‎Лойиҳа номи ________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎Дастур номи ________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________________________________________________________________________

2.1. Лойиҳа таснифи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1.1. Калит сўзлар: 15 тадан ортмасин, кичик ҳарфлар билан ёзилсин ва вергуллар билан ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1.2. Ечилиши лозим бўлган муаммо 0,5 варақда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1.3. Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари: лойиҳа қандай бажарилади, амалга ошириш учун режалаштирилган ишлар ва тадбирлар — 2-вараққача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1.4. Инновация объектининг илмий-техник савияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
;биринчи марта олинган натижалар асосида 1-вараққача асоснома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда биринчи марта олинган натижалар асосида (1-вараққача асоснома);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ўхшаш технология ва усуллардан афзаллиги 1-вараққача асоснома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1.5. Инновация объектининг илмий-техник ҳужжатлари: (патентлар, гувоҳномалар, сертификатлар, технологик регламент, техник паспорт, техник шартлар, технология ёки маҳсулотнинг синов далолатномалари ва бошқалар) нусхалари илова қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1.6. Инновация объектининг тайёрлик даражаси: (технология ёки илмий ҳажмдор маҳсулотнинг саноат ёки тажриба намунаси мавжуд) чизмаси ёки сурати илова қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1.7. Инновация объектининг технологик таъминланганлиги: (ишлаб чиқариш базасининг, технологик тизимнинг, асбоб-ускуналарнинг ва зарур инфратузилманинг мавжудлиги) хатлар ва бошқа ҳужжатлар илова қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1.8. Инновация объектининг хом ашё билан таъминланганлиги: таъминловчи ташкилотларнинг хатлари илова қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1.9. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳани амалга ошириш босқичлари‎ Муддат (чорак)‎ Кутилаётган натижа‎ Маблағ (жамғарма) ‎ Маблағ (ҳиссадорлик)‎
1.‎

2.1.10. Режалаштирилган умумий харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий молиявий ҳажми‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎

2.2. Техник-иқтисодий асоснома
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.1. Лойиҳанинг бажарилиш миқёси: лойиҳанинг бажарилишидан манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатилсин (хатлари илова қилинсин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.2. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган илмий ҳажмдор маҳсулот қанча миқдорда импортни қисқартиради (фоизларда), экспортга йўналтирилган ёки қандай муайян соҳа талабини қондиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.3. Якуний натижалар таснифи: лойиҳанинг бажарилиши натижасида муайян иқтисодиёт тармоғида қандай технология, технологик тизим, саноат-тажриба қурилмаси ўзлаштирилади ёки мавжудининг самарадорлиги ошади; қандай илмий ҳажмдор маҳсулотларни ишлаб чиқариш бошланади (тўла маълумот келтирилсин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.4. Лойиҳанинг бажарилиши натижасида кутилаётган иқтисодий самарадорлик: ишлаб чиқариш ҳажми; технология ёки илмий ҳажмдор маҳсулотнинг таннархи; лойиҳа якунлангандан сўнг 1-2-3 йил давомида эришиладиган иқтисодий самаранинг ҳисоби (лойиҳага сарфланган маблағларнинг қопланиш даври) (тўла маълумот келтирилсин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.5. Лойиҳанинг бюджети ва унинг асосномаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Режалаштирилган умумий харажатлар‎

Молия йўналишлари‎ Умумий молиявий ҳажми‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎
Ойлик иш ҳақи
‎Асбоблар ва техник воситалар
‎Хом ашё
‎Хизмат сафарлари
‎Устама харажатлар
‎Бошқа харажатлар ‎
Жами‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.6. Режалаштирилган харажатлар ва уларнинг асосланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ойлик иш ҳақи

Лойиҳа ижрочилари‎ Ойлик иш ҳақи‎ Ишнинг давомийлиги (ойларда)‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎ Жами‎
Раҳбар
‎Ходим
‎... ‎
Ҳаммаси‎
Ойлик чегирмалар (24%)‎
Жами (ойлик + чегирмалар)‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.7. Вақтинча ижодий жамоа таркиби ва уларнинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Исми-шарифи‎ Вазифаси (қисқача фаолият тарифи) ‎ Иш даври (ойларда)‎ Иш ҳақи (жами)‎
1. Раҳбар
‎2. Ходим
‎3. Лаборант
‎4. ... ... ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.8. Сотиб олиниши режалаштирилган хом ашё, асбоблар ва техник воситалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажат йўналишлари‎ Миқдори (дона, кг, ...) ‎ Бирлик товар нархи ‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎ Жами‎
1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.9. Сотиб олиниши режалаштирилган хом ашё, асбоблар ва техник воситаларнинг асосномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажат йўналишлари‎ Сотиб олиниши режалаштирилаётган маҳсулот нима учун хизмат қилади‎
1.
‎2.
‎3.
‎4. ‎

2.2.10. Хизмат сафарлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манзил (вилоят, шаҳар) ‎ Борувчилар сони ‎ Йўл ҳақи ‎ Меҳмонхона‎ Бошқа харажатлар (қандай)‎ Жами‎
1.
‎2.
‎3.
‎4. ‎
Жами‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.11. Хизмат сафарларининг асосномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манзил (вилоят, шаҳар) ‎ Борувчилар сони ‎ Хизмат сафаридан мақсад‎
1.
‎2.‎

2.2.12. Бошқа харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажат йўналишлари‎ Миқдори (дона, кг, ...) ‎ Бирлик товар нархи ‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎ Жами‎
1.
‎2.
‎3.
‎4. ‎
Жами‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳани тақдим этаётган илмий муассаса: тўла номи, манзили, телефон, факс, е-mаil; _________________________________________________________
‎____________________________________________________________________

‎Илмий муассаса раҳбари ___________________ ‎

(имзо, муҳр)‎

‎‎
‎Лойиҳа раҳбари*: исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони, манзили, телефон, факс, е-mаil; _________________________________________________

‎_____________________
‎(имзо)‎‎

Изоҳ: лойиҳа ижрочилари мазкур шаклда келтирилган саволларнинг барча бандларига тўла ва аниқ жавоб беришлари зарур. Белгиланган шаклдан четлашган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.

* Инновация илмий-техника лойиҳалари танловида қатнашувчи илмий жамоанинг раҳбари илмий даражага эга бўлиши лозим.

Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида лойиҳа
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎____________________
‎Лойиҳа рақами
‎ТЎЛДИРИЛМАСИН

‎Лойиҳа номи ________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎Дастур номи ________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________________________________________________________________________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Лойиҳа таснифи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1.1. Калит сўзлар: 15 тадан ортмасин, кичик ҳарфлар билан ёзилсин ва вергуллар билан ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1.2. Ечилиши лозим бўлган муаммо 0,5 варақда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1.3. Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари: лойиҳа қандай бажарилади, амалга ошириш учун режалаштирилган ишлар ва тадбирлар — 2 вараққача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1.4. Жамоанинг илмий савияси: чоп этилган илмий-ўқув адабиётлар ва мақолалар рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1.5. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳани амалга ошириш босқичлари‎ Муддат (чорак)‎ Кутилаётган натижа‎ Маблағ (жамғарма) ‎ Маблағ (ҳиссадорлик)‎
1.
‎2.
‎3.
‎4. ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1.6. Кутилаётган якуний натижалар (тўла маълумот келтирилсин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1.7. Режалаштирилган умумий харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий молиявий ҳажми‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Техник-иқтисодий асоснома
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.1 Лойиҳанинг бажарилиш миқёси: лойиҳанинг бажарилишидан манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатилсин (хатлари илова қилинсин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.2. Якуний натижалар таснифи: Лойиҳанинг бажарилиши натижасида илмий ёки ўқув адабиёти нашрга тайёрланади, чоп этилади, илмий-амалий анжуман ва бошқалар (тўла маълумот келтирилсин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.3. Лойиҳанинг бажарилиши натижасида кутилаётган иқтисодий самарадорлик: ишлаб чиқариш ҳажми; илмий ҳажмдор маҳсулотнинг таннархи; лойиҳа якунлангандан сўнг 1-2-3 йил давомида эришиладиган иқтисодий самаранинг ҳисоби (лойиҳага сарфланган маблағларнинг қопланиш даври) (тўла маълумот келтирилсин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.4. Лойиҳа бюджети ва унинг асосномаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Режалаштирилган умумий харажатлар‎‎

Молия йўналишлари‎ Умумий молиявий ҳажми‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎
1. Ойлик иш ҳақи
‎2. Асбоблар ва техник воситалар
‎3. Хизмат сафарлари
‎4. Устама харажатлар
‎5. Бошқа харажатлар‎
Жами‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.5. Режалаштирилган харажатлар ва уларнинг асосланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ойлик иш ҳақи

Лойиҳа ижрочилари‎ Ойлик иш ҳақи‎ Иш давомийлиги (ойларда)‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎ Жами‎
1. Раҳбар
‎2. Ходим
‎3. .... ‎
Ҳаммаси‎
Ойлик чегирмалар‎
Жами (ойлик + чегирмалар)‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.6. Вақтинча ижодий жамоа таркиби ва уларнинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Исми-шарифи Вазифаси (қисқача фаолият тарифи) ‎ Иш даври (ойларда)‎ Иш ҳақи (жами)‎
1. Раҳбар
‎2. Ходим
‎3. … ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.7. Сотиб олиниши режалаштирилган хом ашё, асбоблар ва техник воситалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажат йўналишлари‎ Миқдори (дона, кг, ...) ‎ Бирлик товар нархи ‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎ Жами‎
1.
‎… ‎

3.2.8. Сотиб олиниши режалаштирилган хом ашё, асбоблар ва техник воситаларнинг асосномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажат йўналишлари‎ Сотиб олиниши режалаштирилаётган маҳсулот нима учун хизмат қилади‎
1.
‎… ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.9. Хизмат сафарлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манзил (вилоят, шаҳар) ‎ Борувчилар сони ‎ Йўл ҳақи‎ Меҳмонхона‎ Бошқа харажатлар (қандай)‎ Жами‎
1.
‎… ‎
Жами‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.10. Хизмат сафарларининг асосномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манзил (вилоят, шаҳар) ‎ Борувчилар сони ‎ Хизмат сафаридан мақсад‎
1.
‎… ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.11. Нашриёт ва бошқа харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажат йўналишлари‎ Миқдори (дона, кг, ...) ‎ Бирлик товар нархи ‎ Жамғарма маблағи‎ Ҳиссадор маблағи‎ Жами‎
1.
‎… ‎
Жами‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳани тақдим этаётган илмий муассаса: тўла номи, манзили, телефон, факс, е-mаil; _________________________________________________________
‎____________________________________________________________________

‎Илмий муассаса раҳбари ___________________ ‎

(имзо, муҳр)‎

‎‎
‎Лойиҳа раҳбари*: исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони, манзили, телефон, факс, е-mаil; _________________________________________________
‎____________________________________________________________________

‎_____________________
‎(имзо)‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: лойиҳа ижрочилари мазкур шаклда келтирилган саволларнинг барча бандларига тўла ва аниқ жавоб беришлари зарур. Белгиланган шаклдан четлашган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Инновация илмий-техника лойиҳалари танловида қатнашувчи илмий жамоанинг раҳбари илмий даражага эга бўлиши лозим.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 363-модда; 2009 й., 7-сон, 74-модда; 2014 й., 31-сон, 393-модда)