Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 30.05.2007 йилдаги ПҚ-644-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.05.2007 йилдаги ПҚ-644-сон
Date of entry into force
30.05.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎН ОЛТИ ЙИЛЛИК БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн олти йиллигини муносиб кутиб олиш, бу қутлуғ сана муносабати билан мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти асосларини барпо этиш йўлида эришилган улкан ютуқ ва натижаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ватандошларимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига бебаҳо неъмат бўлмиш мустақилликнинг беқиёс аҳамияти, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика комиссияси «Бу байрам — барчамизники, бутун халқимизники» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини 20 кун муддатда ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирлар ва тантанали маросимларни кўтаринки руҳ ва кайфиятда, ташкилий, ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак савияда, аҳолининг барча қатламлари, кенг жамоатчилик иштирокида ўтказиш учун «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармаларига алоҳида тадбирлар режасини тайёрлаш ва амалга ошириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тадбирлар режасида қуйидаги масалаларга эътибор қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқлолнинг ёш авлод тақдирида, уларнинг замонавий дунёқараши, билим ва тафаккури, фаол гражданлик позициясини шакллантириш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, ёш оилаларни кўллаб-қувватлашдаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини, йигит-қизларимизнинг ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларида, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраш борасида эришаётган ютуқларини аниқ ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиш ва кенг тарғиб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини, ижтимоий фаоллигини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эл-юрт таянчи бўлмиш оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, унинг фаровонлигини ошириш бўйича, жумладан, «Ижтимоий ҳимоя йили» дастури доирасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, юртимиз шуҳратини дунёга тараннум этиш, ёшларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялашда ўз шахсий ибрати ва ҳаётий тажрибаси билан намуна кўрсатаётган, эл-юртга хизмати синган кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, фахрийларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш, улар иштирокида турли суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар уюштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқлолимиз билан боғлиқ эзгу тушунчаларни янада чуқурроқ англаш, унинг қандай кураш ва машаққатлар, фидокорона меҳнат ва қатъият эвазига қўлга киритилгани, кенг кўламли ислоҳотларимиз моҳият эътибори билан инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганини таъсирчан усул-услублар орқали ёритиш, миллати, тили ва динидан қатъи назар, юртимизда яшаётган ҳар қайси инсоннинг жамиятимиздаги туб ўзгаришлардаги иштироки, ҳаётга онгли муносабати, дахлдорлик туйғуси ва масъулият ҳисси, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатлари тобора кучайиб бораётганини, бу эса барча ютуқларимизнинг, бугунги ва эртанги тараққиётимизнинг асосий шарти ва гарови бўлиб хизмат қилаётганини ҳар томонлама чуқур очиб бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика комиссияси ўз йиғилишларида марказда ва жойларда амалга оширилаётган тадбирлар режасини бажариш бўйича ҳисоботларни мунтазам равишда эшитиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорлар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Байрам муносабати билан шаҳар ва қишлоқларда, маҳалла ва гузарларда, кўп қаватли уйлар атрофида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари билан биргаликда Ватанимиз истиқлолини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқий асарлар учун республика танловини ўтказиш мақсадида унинг низомини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин. Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси билан биргаликда август ойининг охирида мамлакатимиз мустақиллигига бағишланган «Энг улуғ ва энг азиз» анъанавий танловининг якуний босқичини ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва Бастакорлар уюшмаси ёш ижрочилар ўртасида «Ниҳол» мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичини ҳамда ғолиблар ижросидаги концерт дастурини август ойининг биринчи ярмида юқори даражада ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мустақилликнинг ўн олти йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 30 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-644-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 5-сон, 243-модда)