Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2017 17.03.2004 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 17.03.2004 йилдаги 126-сон
Date of entry into force
17.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

«ЎЗБЕККИНО» МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сонли ««Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 16 мартдаги ПФ–3407-сон Фармонига мувофиқ ҳамда кинематография соҳасидаги республика ва ҳудудий органлар фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш, кино ва видео маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кўпайтириш ҳамда намойиш этиш тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ташкилий тузилмаси ва ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмалари 1, 3-иловаларга;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 ноябрдаги 392-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг Низоми 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 22 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 14 нафар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» Миллий агентлигига Агентлик бош директорининг бир нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган беш кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат берилсин.
(2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 ноябрдаги 392-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» Миллий агентлигига Агентлик бош директорининг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосар ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган етти кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компаниясининг ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» Миллий агентлигига соҳа акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари пакетларини (улар белгиланган тартибда инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга топширилгунга қадар) бошқариш ваколати берилсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда яратилаётган бадиий ва ҳужжатли кино-видеофильмларнинг маънавий ва бадиий савиясини ошириш, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар ва талабларни акс эттириш мақсадида профессионал етук, талабчан мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузсин, унинг Низомини бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бўлимлар тўғрисидаги намунавий низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компаниясини «Ўзбеккино» Миллий агентлиги этиб қайта ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган ташкилий ва мулкий масалаларни бир ой муддатда ҳал қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги учун 2005 йилдан бошлаб қуйидаги йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг истиқболли кўрсаткичлари белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 та тўла метражли бадиий кинофильм яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40 қисмдан иборат 20 та ҳужжатли ва илмий-оммабоп, 10 та мультипликацион кинофильм ва 60 соатлик маънавий-маърифий, ўқув-услубий видеофильмлар ишлаб чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир яратилган бадиий кинофильмдан дубль-негатив тайёрлаш ва вилоятларда кенг намойиш этиш учун 15 нусхадан, жаҳон бозорига чиқариш учун чет тиллардаги субтитрлар билан 2 нусхадан кўпайтириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси» компанияси билан ҳамкорликда 2005 йилдан бошлаб қўшимча равишда ўз даромадлари ва ҳомийлик маблағларини жалб этган ҳолда, замондошларимиз ҳаёти, ижтимоий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар тўғрисида ҳикоя қилувчи бадиий кино ва видеофильмлар, телесериаллар ишлаб чиқариш ва намойиш қилишни йўлга қўйсин.
(5-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 ва 2005 йилларда кино ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг замонавий кинотехнологик жиҳозларга бўлган эҳтиёжларини бир ой муддатда асосланган ҳисоб-китобини қилиб, зарур маблағларнинг миқдори ва молиялаштириш манбалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» Миллий агентлигига фильмлар ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағлар доирасида сценарий муаллифларига қалам ҳақи ва ижодий гуруҳнинг бошқа аъзоларига мукофот миқдорини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгилашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республикадаги кинотеатрларнинг фаолияти ва мавжуд ҳолатини атрофлича ўрганиш мақсадида 5-иловага* мувофиқ Махсус комиссия тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 5-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари, Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳудудий бўлимлари мутахассисларидан иборат ҳудудий ишчи гуруҳлар тузсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ишчи гуруҳлар икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жойлардаги барча кинотеатрлардан мақсадли фойдаланилиши, уларнинг моддий-техника базасининг ҳолати ва асосий фаолият тури бўйича иш юритилишини инвентаризация қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд кинотеатрлардан самарали фойдаланиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш негизида кинопрокат тизимини кенгайтириш ҳақидаги таклифларни Махсус комиссияга тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия бир ой муддатда кинотеатрлар тизимини ривожлантиришнинг аниқ йўналтирилган дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» миллий агентлигининг марказий аппарати харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, ҳудудий бўлимларни маблағ билан таъминлашни Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга оширсин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 ва 2005 йилларда давлат бюджетидан кинематография соҳасини замонавий кинотехнологик жиҳозлар билан таъминлаш учун зарур бўлган маблағлар ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йилдан бошлаб йиллик режалаштирилган кино ва видео маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун республика бюджетидан белгиланган маблағларни ажратишни кўзда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппарати учун учта енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппарати Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 98-уйга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Х. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 17 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 17 мартдаги 126-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 ноябрдаги 392-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 17 мартдаги 126-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Қорақалпоқкино» агентлигининг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 17 мартдаги 126-сон қарорига
4-ИЛОВА

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (кейинги ўринларда агентлик деб юритилади) кино санъати, кино-видеофаолиятни амалга ошириш соҳаларидаги вазифаларни ҳал этишга ваколатли бўлган давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятининг харажатлари республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари учун ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик ва унинг ҳудудий тузилмалари юридик шахслар ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино санъатининг миллий маданиятни ривожлантириш, жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино санъатида, кино-видеофаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона ва киностудияларни, ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш кинематографчиларни тарбиялаш, уларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат фильмлар фонди фаолиятини бугунги кун талаблари негизида ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кинофильмлар яратиш ва уларни намойиш этиш тизимини танловлар ташкил этиш орқали такомиллаштириш ва қайта техник жиҳозлаш, аҳолига кино-видеохизмат кўрсатиш даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган кино ва видео маҳсулотларини ноқонуний равишда республика ҳудудига олиб киришга, улардан фойдаланиш, ижарага бериш ва тарқатишга қарши зарур чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларига эксперт баҳоси берилишини амалга ошириш, республика ҳудудида кино ва видеофильмлар кўрсатиш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланишнинг қоидаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кинематография соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, миллий кино санъатини халқаро кинофестивалларда намойиш этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино санъати, кино-видеофаолиятни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томошабинлар талабини ўрганади, замонавий жанр ва мавзуларда фильмлар яратишга кўмаклашади, миллий кино санъатининг юқори сифатга эга бўлиши ва халқаро майдонга чиқиши учун Ўзбекистон киноарбоблари бирлашмаси, ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар, муҳандис-техник ходимлар, спортчилар, каскадерлар ва бошқа касб вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш авлод онгида миллий ғоя ва миллий шуурни шакллантириш, замондошларимизнинг мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, илмий ва ижтимоий ислоҳотлардаги иштирокини акс эттирадиган асарлар яратишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг лицензиялаш соҳасидаги ишчи органи сифатида ўз вазифасини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланиб келаётган хусусий кино ва видеостудияларга зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатади, уларнинг маҳсулотларини республика кино экранларида кенг намойиш этилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кинофильмлар ишлаб чиқариш ва уларни намойиш этиш тизимини такомиллаштириш чораларини кўради, бунда ижодий жамоалар, киноижодкорлар ва турли мулк шаклидаги киностудиялар ўртасида фильм яратиш бўйича танловлар (тендерлар) ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино тизимига кирувчи корхоналарни моддий-техника базасини янгиланишига кўмаклашади, соҳани қайта техник жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида кино ва видеофильмлар кўрсатиш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланишнинг қоидаларини белгилайди, хусусий прокат тизимини ривожлантиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон киноарбоблари уюшмаси аппарати фаолиятини аъзолик бадаллари, турли ижодий учрашувлар ва тадбирлар ҳисобидан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари билан доимий ҳамкорлик ўрнатади, уларнинг ўқув режалари, дастурлари ва мутахассисларни ўқитиш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади, тизим ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқишлари ва семинарлар ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, кино-видеофаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ва хусусий тадбиркорлар учун тенг шароитлар яратилишини, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини ва хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашувга йўл қўйилмасликни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино ва видео маҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, прокат ва намойиш этиш ҳамда сотишга оид стандартлаш бўйича техник-иқтисодий сиёсатни юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кинофильмларни яратиш, намойиш этиш, агентлик корхоналарини моддий-техника базасини янгилаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино-видео прокат тизимини ривожлантириш, яратилган фильмларни видео кассета ва бошқа турдаги манбаларга нусхасини кўчириб тарқатиш орқали агентлик корхоналарининг қўшимча маблағ манбаларини шакллантиришига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фильмлар фонди фаолиятини юритиш билан боғлиқ дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий киностудия ва телеканалларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий кино ва видеофильмларни суратга олиш бўйича мурожаатларини ўрганиб, тегишли таклиф ва тавсиялар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино санъати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиради, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш учун халқаро киноанжуманлар ва кинофестивалларда фаол иштирок этади, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан мунтазам алоқалар ўрнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўз ҳудудий тузилмалари ҳамда ўз тизимидаги ташкилотлар орқали ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агентлик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Агентликнинг ҳуқуқлари ва масъулияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат бошқаруви ва бошқа органлар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслардан уларнинг кино-видеофаолиятига доир зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино-видеофаолиятни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кинематография соҳасига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агентлик ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар учун бажариш лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик зарур ҳолларда бошқа вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агентликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директорнинг бир нафар ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор ўз мақомига кўра вазирга, бош директорнинг ўринбосари вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
(13-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 ноябрдаги 392-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бош директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятига якка тартиб асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ва агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди ва улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини ва масъуллик даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агентлик тизими ходимлари томонидан бажарилиши лозим бўлган буйруқлар чиқаради ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган ходимлар чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида агентлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритади, штатлар жадвалини, агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда агентликнинг таркибий ва ҳудудий бўлимлари низомларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда агентлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлим раҳбарларини лавозимига тайинлайди ва вазифасидан озод қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агентликда бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Бошлиқнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятининг кино санъатининг жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» миллий агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Агентлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агентликда доимо фаолият юритувчи профессионал етук, талабчан мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузилади ва унинг Низоми белгиланган тартибда тасдиқланади. Бадиий кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда яратилаётган бадиий ва ҳужжатли кино-видеофильмлар маънавий ва бадиий савиясини ошириш, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар ва талабларни акс эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларига эксперт баҳоси берилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агентликнинг ҳудудий тузилмалари агентлик тарафидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ўзаро келишилган ҳолда тасдиқланган низомлар асосида мустақил юридик шахс сифатида фаолият юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳудудий тузилмалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, бош директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Агентлик фаолиятининг ҳисоботи ва назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Агентлик ўз фаолиятида ҳисоботни белгиланган тартибда юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Агентлик давлат бюджети ҳисобидан ажратилган бюджет маблағларининг унинг тизимига кирувчи корхоналар томонидан самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат юритади ва ҳар чоракда Молия вазирлигига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Агентлик молиявий фаолиятининг назорати ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 17 мартдаги 126-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорга 2-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-банддаги «Кино, видео ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги таҳрирда 8-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. «Кино, видео маҳсулотларини импорти ва экспорти — «Ўзбеккино» Миллий агентлиги».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 128-модда; 2006 й., 11-сон, 83-модда; 2009 й., 52-сон, 568-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)