Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 12.06.2007 йилдаги ПҚ-651-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.06.2007 йилдаги ПҚ-651-сон
Date of entry into force
12.06.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 — 2011 ЙИЛЛАРДАГИ ДАВРДА ЁҒ-МОЙ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТЕХНИКАВИЙ ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёғ-мой саноатини янада жадал ривожлантириш, тармоқ корхоналарига замонавий технологик ускуналарни татбиқ этиш ва шу асосда техник чигитни чуқур, самарали қайта ишлашни, сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар 2007 — 2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурининг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғ-мой маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва рақобатбардошлигини ошириш, уни экспортга етказиб беришни кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаб-эҳтиёжи барқарор юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғ-мой саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва харажатларини камайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2007 — 2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури маъқуллансин. У қуйидагиларни ўз ичига олган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурини амалга ошириш, асосий турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг мақсадли прогноз параметрлари 1, 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғ-мой саноати корхоналари томонидан талаб-эҳтиёжи юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда янги турдаги рақобатбардош, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳажмлари 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлашга инвестицияларнинг технологик тузилмаси 5-иловага* мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига 2007 — 2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурига киритилган мақсадли прогноз кўрсаткичларига тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда эришиш ҳамда лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 512-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда асосий турдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилиши учун лойиҳа ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини, шунингдек мазкур қарорнинг 4-иловасига киритилган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 512-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантирищда белгиланган тартибда унга 2007 — 2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурида кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмларини ошириш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни назарда тутган ҳолда, киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган рўйхати бўйича атир совун ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё ҳамда ишлатиладиган материаллар 2007 — 2011 йиллардаги даврда божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда фермер хўжаликлари билан ёғ-мой корхоналари ўртасида мойли экинлар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи ушбу корхоналар томонидан аванс билан таъминланишини назарда тутувчи шартномалар тузиш ҳисобига пахтадан бошқа мойли экинлар майдонини, шу жумладан лалми ерларда кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг қўшма тақдимномаси бўйича, 2007 — 2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурига, экспорт қилишга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган замонавий турдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этишга оид янги инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутган ҳолда, аниқлик ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 512-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 12 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-651-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 249-модда; 2009 й., 42-сон, 449-модда; 2011 й., 50-сон, 512-модда)