Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2003 22.07.1997 йилдаги 367-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.07.1997 йилдаги 367-сон
Date of entry into force
22.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ҲУҚУКИЙ МАЪРИФАТ ТАРҒИБОТИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ҲУҚУҚИЙ АДАБИЁТЛАРНИ АҲОЛИГА ЕТКАЗИБ БЕРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 ноябрдаги 528-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида» 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармонига мувофиқ аҳолининг ҳуқуқий билими ва онгини юксалтириш, жамият аъзоларининг ҳуқуқий фаоллигини ошириш, ислоҳотларни янги мазмун билан бойитиш юзасидан олиб борилаётган ишлар давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланганлигини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент Давлат юридик институти ҳузуридаги Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари ҳузурида унинг минтақавий бўлимлари ташкил этилсин. Марказнинг тузилмаси ҳамда Устави 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― мамлакатда ҳуқуқий таълим фаолиятини кучайтириш ва услубий жиҳатдан таъминлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― аҳоли, турли ижтимоий гуруҳларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий турларини татбиқ этиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида янги қонунчилик ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни даврий умумлаштириш, уларни аҳолига етказиш учун Марказнинг минтақавий бўлимларига юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― ҳуқуқий таълимнинг аҳволини умумлаштириш ва таҳлил қилиб бориш, бу соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― жойларда ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш;

― оммабоп ҳуқуқий адабиётларни, ўқув-услубий қўлланмаларни ва дарсликларни тайёрлашни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва савиясини оширишга қаратилган ташкилий-тарғибий ишларда жамоат бирлашмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси прокуратура, суд, ички ишлар ва адлия идоралари, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар академияси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг вазифаларини амалга оширишда унга яқиндан амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа жамоат бирлашмаларига аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган тарғибий ишларни амалга ошириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур масала билан боғлиқ бўлган Оммавий, маърифий, тарғибий-ташкилий ишларнинг Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилишининг муҳим эканлиги таъкидлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг ҳудудий бўлимларини зарур асбоб-ускуналар, офис мебели, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозлашда, ҳуқуқий тарғибот ишларини юритишда яқиндан ёрдам кўрсатиш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида жамоатчилик асосида Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг ҳудудий бўлимларини ташкил қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий-маърифат тарғиботи марказининг туман (шаҳар)лардаги ҳудудий бўлими ишини ташкил қилиш, ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокимлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига давлат ҳокимияти органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази ҳузуридаги илмий-оммабоп ҳуқуқий адабиётлар нашр этиш бўйича идоралараро республика мувофиқлаштирувчи-услубий Кенгаш тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Кенгашга нашр этишга тавсия қилинган ҳуқуқий адабиётларни илмий-оммабоп адабиётлар мақомига киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Республика Президенти фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис сессиялари ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ва статистик тўпламларини олувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказини махфий бўлмаган босма асарлар ва китоб маҳсулотининг (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, тарихий) назорат нусхалари юборилувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Оммабоп ҳуқуқий адабиётларни нашр этишни кўпайтириш ва уларни республика аҳолисига арзон нархларда сотишни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси мавжуд «Адолат» нашриётининг моддий-техникавий негизини мустаҳкамлашга яқиндан ёрдам берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат матбуот қўмитаси, «Китоб савдоси» давлат-акциядорлик уюшмаси, «Матбуот тарқатиш уюшмаси» акциядорлик жамияти билан биргаликда ҳуқуқий илмий-оммабоп адабиётлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини аҳолига 50 фоиз арзонлаштирилган нархларда сотиш тартибларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги буюртмасига мувофиқ Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказини жиҳозлаш, транспорт воситалари олиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш учун зарур маблағлар ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б. Ғуломов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 22 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
367-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 22 июлдаги 367-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тошкент Давлат юридик институти ҳузуридаги Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг

ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА

УСТАВИ

1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент Давлат юридик институти ҳузуридаги Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази (кейинги ўринларда — «Марказ») Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида» 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари ҳузурида ҳудудий бўлимлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида жамоатчилик асосида ишловчи ўз бўлимларига эга бўлган, ҳуқуқий маърифат тарғиботи билан шуғулланувчи, илмий-оммабоп ҳуқуқий адабиётларни нашр этиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи, нашр этишга тавсия қилинаётган ҳуқуқий адабиётларга илмий-оммабоп адабиётлар мақомини бериш ҳуқуқига эга бўлган муассаса ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказнинг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― мамлакатда ҳуқуқий таълимни ташкил этишга ёрдамлашиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш, ҳуқуқий соҳадаги таълим ишларини услубий жиҳатдан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― аҳоли турли ижтимоий гуруҳларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий турларини татбиқ этиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида янги қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар даврий умумлаштирилишини амалга ошириш ҳамда уларни Марказнинг минтақавий бўлимларига етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― ҳуқуқий таълимнинг аҳволини умумлаштириш ва таҳлил қилиб бориш, уларни яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― жойларда ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини ўз вақтида аҳолига етказиш ва уларни тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― оммабоп ҳуқуқий адабиётлар, ўқув-услубий қўлланмалар ва дарсликлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
― республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликда аҳолининг маданий, маърифий ва ҳуқуқий савиясини ошириш борасида иш олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказнинг мақоми
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ Адлия вазирлигининг Тошкент Давлат юридик институти ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил тузилмаси бўлиб, у ташкилий-услубий ҳуқуқий маърифат тарғиботи муассасаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвири туширилган муҳрига, банкда мустақил счётига ва ўз балансига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Республика Президентининг фармонлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда Адлия вазирлигининг буйруқлари, йўриқномалари, шунингдек Ушбу Уставга асосан амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг тўлиқ номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент Давлат юридик институти ҳузуридаги Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўз фаолиятини мустақил равишда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўқув-услубий ишларни ва дарсликларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади, уларни келгусида такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикадаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ва хорижий мамлакатлардаги ўқув юртлари билан илмий-амалий ва маданий алоқаларни ривожлантириш ҳамда ўзаро ёрдам кўрсатиш мақсадида шартномалар тузади. Шунингдек республикадаги ва хорижий мамлакатлардаги ўқув юртлари билан ўқув-услубий ишлар бўйича тажриба алмашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилган бюджет маблағлари ёки Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига зарур бўлган жиҳозларни сотиб, олиши ва уларни ижарага бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тежаб қолинган маблағларни, шунингдек шартнома асосида ўқитишдан тушадиган маблағларни ўзининг моддий-техник базасини яхшилашга, янги ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва бошқа адабиётлар сотиб олишга, ходимларни рағбатлантиришга сарфлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий мақолалар тўпламларини нашр қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-услубий ишларга юқори малакали ҳуқуқшунос олимлар, тажрибали амалиётчи ходимлар ва етакчи мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади. Шунингдек чет эллик мутахассисларни шартнома асосида ишга таклиф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни ривожлантириш учун илмий-техникавий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий рағбатлантириш, валюта ажратмалари жамғармалари ташкил қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўз моддий базасини мустаҳкамлаши, даволаш-профилактика ва соғломлаштириш, маиший, коммунал ва умумий овқатланиш тармоқлари очиши ва уларни кенгайтириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директор, директор ўринбосари, унинг Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари ҳузуридаги, шаҳар, туман ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий бўлимлар, мувофиқлаштирувчи-услубий бўлим, маъруза-тарғибот бўлими, нашриёт бўлими, компьютер бўлими, умумий бўлим ва бошқа тузилмалардан иборат бўлади. Марказ ҳузурида илмий-оммабоп ҳуқуқий адабиётларни нашр этиш бўйича Идоралараро республика мувофиқлаштирувчи-услубий Кенгаши тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятига директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори ва унинг ўринбосари Тошкент Давлат юридик институти ректори тавсиясига кўра Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори ўз ваколати доирасида амалдаги қонунлар асосида буйруқлар чиқаради ва унинг бажарилишини таъминлайди. Директор амалдаги қонунларга ва мазкур Уставга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча корхона, муассаса, ташкилотларда Марказ номидан иш кўради, Марказнинг мол-мулки, маблағларини бошқаради. Шартномалар тузади, ишончномалар беради, банкда ҳисоб-китоб счётлари очади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий аппарат ходимлари ўртасида вазифаларини тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ишга қабул қилади, бошқа ишга ўтказади ва ишдан бўшатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқаруви барча органларида, муассасалар ва ташкилотларда Марказ номидан вакиллик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг бўлинмалари, Марказга қарашли муассасалар ва ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг тарғибот-маъруза, ўқитиш, илмий-тадқиқот, маслаҳатлар ва бошқа бўлинмалари раҳбариятини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ бўлинмаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маърузаларнинг мавзу режаларини, ўқиш дастурларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг молиявий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни маблағ билан таъминлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент Давлат юридик институтининг ректори билан келишган ҳолда бўлинмалар учун лавозимлар рўйхатини белгилайди, лавозим маошлари жадвалларини, ойлик тариф ставкалари ва меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини мавжуд маблағлар доирасида тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни мукофотлаш шаклларини ҳамда тизимларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа фаолиятни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказнинг молия-хўжалик фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджетдан ажратилган маблағлар ва давлат бошқаруви турли органлари, тижорат тузилмалари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан хорижий фирмалар билан тузилган шартномалар Марказ молия-хўжалик фаолиятининг асоси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга ажратилган маблағлар ёки ўз жамғармалари ҳисобига давлат ёки тижорат корхоналаридан зарур асбоб-ускуналарни ва бошқа моддий ресурсларни сотиб олиш, уларга буюртма бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига тегишли мол-мулкка, интеллектуал ва бошқа мулкка, хўжалик ёки бошқа хил фаолиятдан олинган маҳсулотга, даромадларга, шунингдек, амалдаги қонунчилик йўл қўядиган бошқа асослар бўйича сотиб олинган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий, илмий-техника маҳсулотлари, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга ва товарларга, кўрсатиладиган хизматларга тарифлар ва нархларни мустақил белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техник базасини ривожлантириш, Марказ ходимларига ва таклиф этилган мутахассисларга меҳнат ҳақи тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, уларнинг уй-жой, турмуш шароитларини яхшилаш, шунингдек мазкур Уставда назарда тутилган ижтимоий ва бошқа вазифаларни ҳал қилиш учун ишлаб топилган ва бошқа шахслар ҳамда ташкилотлардан олинган маблағларни ўз ихтиёрига кўра сарфлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган ва мазкур Уставга зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ банк кредитидан фойдаланади ва кредит шартномаларининг бажарилиши ва ҳисоб-китоб интизомига риоя қилиниши учун жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини сақлаш ва ҳисоб-китоб, кредит ҳамда касса операцияларининг барча турларини амалга ошириш учун банк ва бошқа кредит муассасаларида ўзининг счётлари (шу жумладан, валюта счётлари)га эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўз маблағлари ва ўзига қарашли муассасаларнинг хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан Марказни ривожлантириш жамғармасини ташкил этади. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Тошкент Давлат юридик институти ректори билан келишган ҳолда Марказ томонидан ишлаб чиқилган махсус низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Халқаро фаолият
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ҳуқуқий-маърифий тарғибот, илмий-тадқиқот ишларини юритишда, маърузачи, профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, хорижий ташкилотлар билан контракт тузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказ фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолияти тегишли ваколатларга эга бўлган органнинг қарори билан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қайта ташкил этилган (бошқа ташкилот билан қўшилган, бирлашган ёки ажралиб чиққан) тақдирда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятининг тугатилиши белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Уставга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Уставга қўшимча ва ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилади.