Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2003 29.07.1997 йилдаги 373-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.07.1997 йилдаги 373-сон
Date of entry into force
29.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси шуни қайд этадики, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари, «Ўзбексавдо» Давлат акционерлик уюшмаси, «Ўзбекбирлашув» солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратнинг сусайтирилганлиги натижасида жисмоний ва юридик шахслар озиқ-овқат маҳсулотларини мувофиқлик ва сифат сертификатлари бўлмаган ҳолда, белгиланмаган жойларда ва жиҳозланмаган савдо нутқларида амалдаги санитария нормалари ва савдо қоидаларига риоя этмасдан сотиши фактлари ҳамон мавжуддир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, савдо-сотиқнинг зарур санитария шартларига риоя этилишини таъминлаш, аҳоли соғлиғига зарар етказиш ҳолларининг олдини олиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этишда тегишли тартиб ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 сентябрдаги 378-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш чоғида уларга Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг 1997 йил 23 апрелдаги 1318/1218-сон қарорининг савдо корхоналари ва ташкилотлари учун 20 фоизгача миқдорда рентабелликнинг энг юқори даражаси бўйича чеклашларни жорий этиш қисмидаги шартлари татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мана шу шартларга риоя этилмаган тақдирда товар олиб қўйилади, унинг сотувчиларига нисбатан эса амалдаги қонунларга мувофиқ қатъий маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қарорнинг 1 ва 2-бандлари бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1-бандда кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари турғун савдо нуқталаридан ташқарида, шунингдек амалдаги савдо қоидаларини бузиб сотилаётган ҳолларда ана шу маҳсулотлар савдосини тўхтатиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўллансин, ҳатто маҳсулотларни олиб қўйиб кейинчалик уларни қонунларда белгиланган тартибда мусодара қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мусодара этилган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли суд органларининг қарорлари асосида 10 кун муддатда баҳоланиши ҳамда махсус дўконлар орқали сотишга юборилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Усмонов ва Давлат солиқ қўмитаси (В.Беганов) зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 29 июл,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
373-сон