Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2008 28.04.2007 йилдаги 86-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.04.2007 йилдаги 86-сон
Date of entry into force
28.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2008
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 августдаги 183-сонли«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 28 апрелдаги 86-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети параметрларида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга маблағларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 28 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 28 апрелдаги 86-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат томонидан қўллаб-қувватланиш ҳуқуқига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларига (кейинги ўринларда ННТ деб аталади) давлат субсидиялари ажратиш, давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаси бериш шаклида уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Адлия органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва камида бир йил фаолият кўрсатаётган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган ННТ фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига талабгор бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ННТ фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар ҳажми ҳар йили Давлат бюджети харажатларининг асосий параметрларида алоҳида сатрда тасдиқланади, унинг доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шаклларидан ҳар бирига йўналтириладиган маблағлар ҳажми белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат субсидияси ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари (кейинги ўринларда давлат субсидиялари деб аталади) маблағлари ҳисобига ННТ фаолиятини ҳамда махсус лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлмаган фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун бериладиган молиявий ёки бошқача моддий ёрдам давлат субсидияси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ННТ фаолиятини давлат субсидиялари ажратиш шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолиятни амалга оширувчи, фуқаролик жамияти институтлари тизимини ривожлантиришда қатнашувчи ННТ давлат субсидиялари олишга талабгор бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат субсидиялари фақат ННТнинг уставдаги мақсадлари ва вазифаларини бажариш учун, шу жумладан жорий таъминот, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбирларни ўтказиш учун ажратилади ва фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат бюджети асосий параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасидаги давлат субсидияларини ННТ ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети қабул қилингандан кейин 15 кун мобайнида ННТ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун давлат субсидиялари ажратиш тўғрисида, улардан фойдаланиш йўналишларини кўрсатган ҳолда ёзма буюртманома билан мурожаат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тушган буюртманомаларни ННТ иш тажрибаси, уставдаги вазифаларининг бажарилиши, фаолиятининг ижтимоий аҳамияти даражаси тўғрисида хулосалар тақдим этиш учун — Адлия вазирлигига ҳамда ННТга илгари ажратилган давлат маблағларидан фойдаланишда молия интизомига риоя этилиши масаласи бўйича хулосалар тақдим этиш учун — Молия вазирлигига жўнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар бир ННТ бўйича материалларни кўриб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига уч ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда ўз хулосаларини жўнатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган хулосаларни ҳисобга олган ҳолда, ННТ мурожаат қилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат субсидиялари ажратиш тўғрисида қарор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг ҳар чоракда тенг улушларда давлат субсидиялари ажратиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ ҳар бир ННТни тасдиқланган ҳажмлар доирасида молиялаштиришни амалга оширади. Ажратилган давлат субсидияларини ҳисобга киритиш ва сарфлаш давлат субсидиялари оладиган ННТ учун махсус очилган бюджет ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат субсидиялари маблағларининг йил охиридаги фойдаланилмай қолган қолдиқлари бюджетга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат субсидиялари оладиган ННТ ҳар чоракда Молия вазирлигига бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда ва тартибда давлат субсидиялари маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ажратилган давлат субсидияларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат гранти ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, танлов асосида ННТга бериладиган пул маблағлари ва моддий ресурслар давлат гранти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ННТ фаолиятини давлат гранти ажратиш шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджети қабул қилингандан кейин 15 кун мобайнида давлат грантлари ҳажмларини белгилаш билан бир вақтда ННТ томонидан давлат грантлари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни танлаб олишни амалга оширишга ваколатли бўлган мувофиқлаштирувчиларни (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи деб аталади) белгилайди. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқаролик жамияти институтлари тизимини ривожлантиришда қатнашувчи ва миллий мақомга эга бўлган ННТ уюшмалари ва бирлашмалари (Ўзбекистон нодавлат, нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот электрон воситалари миллий уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва бошқалар) мувофиқлаштирувчилар бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат грантлари маблағлари ҳисобига Мувофиқлаштирувчилар томонидан белгиланадиган ёхуд ННТ томонидан тавсия қилинган лойиҳалар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Иккала ҳолатда ҳам Мувофиқлаштирувчи давлат грантлари учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари белгилангандан кейин бир ой муддатда танлов комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузади ва грант олиш учун ННТдан буюртманомалар қабул қилишни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат гранти олиш учун ННТ комиссияга давлат гранти олиш юзасидан буюртманомаларни Мувофиқлаштирувчилар лойиҳалари бўйича ҳам, ННТнинг ўзлари тавсия қиладиган лойиҳалар бўйича ҳам танлов шартларида белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мувофиқлаштирувчи буюртманомаларни қабул қилишнинг белгиланган муддати ўтгандан кейин бир ҳафта муддатда танлов қатнашчилари рўйхатини амалга ошириш учун тавсия қилинаётган лойиҳанинг ННТнинг уставдаги фаолиятига, мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар олиш учун — Адлия вазирлигига ҳамда ННТга илгари ажратилган давлат маблағларидан фойдаланишда молия интизомига риоя қилиниши масаласи бўйича хулоса олиш учун — Молия вазирлигига жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар бир ННТ бўйича материалларни кўриб чиқиб Мувофиқлаштирувчига уч ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда ўз хулосаларини жўнатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Комиссия тақдим этилган хулосаларни ҳисобга олган ҳолда ННТ мурожаат қилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат гранти ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади, Мувофиқлаштирувчи ушбу қарор асосида ҳар бир ННТ — грант олувчи билан тегишли шартнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мувофиқлаштирувчилар ННТга ажратиладиган давлат грантлари мақсади ва ҳажмлари тўғрисида Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига ахборот берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. ННТ — давлат грантлари олувчиларни молиялаштириш Мувофиқлаштирувчилар орқали Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Молиялаштириш учун Мувофиқлаштирувчига ва ҳар бир ННТга ажратилган давлат грантларини ҳисобга олиш ва сарфлаш мақсадида хизмат кўрсатувчи банкларда бюджет ҳисоб рақамлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Давлат гранти маблағларининг йил охиридаги фойдаланилмай қолган қолдиқлари бюджетга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Бир молия йили мобайнида ННТга биттадан ортиқ грант бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Давлат грантлари олган ННТ Мувофиқлаштирувчиларга грантлар ажратиш тўғрисидаги шартнома (битим) шартларида белгиланган муддатларда ва тартибда, Мувофиқлаштирувчилар эса ҳар чоракда бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда — ажратилган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат белгиланган тартибда Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Мувофиқлаштирувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Давлат органи ва ННТ ўртасида шартнома тузиш йўли билан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун ишларни бажариш ёки тадбирларни амалга ошириш юзасидан давлат топшириғи ННТга бериладиган давлат ижтимоий буюртмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. ННТ фаолиятини давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. ННТ томонидан бажариладиган йўналишлар бўйича давлат ижтимоий буюртмалари учун ажратиладиган маблағлар рўйхати ва ҳажми Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Айни бир вақтда Вазирлар Маҳкамаси улар билан ижтимоий буюртмалар бажарилиши керак бўлган шартномалар бўйича давлат органлари (кейинги ўринларда Буюртмачилар деб аталади) рўйхатини ёхуд ННТ — ижтимоий буюртма бажарувчилари (Вазирлар Маҳкамаси буюртмачи бўлган тақдирда) рўйхатини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ижтимоий буюртма олиш учун (Вазирлар Маҳкамаси буюртмачи бўлмаган тақдирда) ННТ томонидан бажариладиган ижтимоий буюртмалар рўйхати тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда ННТ буюртмачиларга ижтимоий буюртмани бажариш юзасидан асосланган буюртманомалар тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Буюртмачи бир ҳафта муддатда буюртманомалар берган ННТ рўйхатини, амалга ошириш учун тавсия қилинаётган ижтимоий буюртманинг ННТнинг уставдаги фаолияти, мақсади ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар олиш учун — Адлия вазирлигига ҳамда ННТга илгари ажратилган давлат маблағларидан фойдаланишда молия интизомига риоя қилиниши масаласи бўйича хулоса олиш учун — Молия вазирлигига жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар бир ННТ бўйича материалларни кўриб чиқиб Буюртмачига уч ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда ўз хулосаларини жўнатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Буюртмачилар Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги хулосаларини ҳисобга олган ҳолда давлат ижтимоий буюртмаси бажарувчиларини белгилайдилар ва улар билан аниқ ижтимоий буюртмани бажариш юзасидан тегишли шартномалар (битимлар) тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Молия вазирлиги давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш тўғрисидаги қарорга мувофиқ ҳар бир ННТни тасдиқланган ҳажмлар доирасида, шартномада назарда тутилган муддатларда молиялаштиришни амалга оширади. Давлат ижтимоий буюртмаларини бажаришга ажратилган маблағларни ҳисобга киритиш ва сарфлаш ННТ — ижтимоий буюртма бажарувчиси учун махсус очилган бюджет ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Давлат ижтимоий буюртмасини олган ННТ Буюртмачиларга тегишли шартнома шартларида белгиланган муддатларда ва тартибда, Буюртмачилар эса ҳар чоракда бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда — ажратилган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этадилар. Давлат ижтимоий буюртмалари учун ажратилган маблағларнинг йил охиридаги фойдаланилмай қолган қолдиқлари бюджетга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ажратилган маблағларнинг тўғри ва мақсадли сарфланиши устидан назорат белгиланган тартибда Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Буюртмачилар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТга давлат субсидиялари ажратиш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТ давлат субсидиялари олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига буюртманомалар жўнатадилар

↓‎

Вазирлар Маҳкамаси ННТ буюртманомаларини кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига жўнатади
Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир ННТ бўйича тегишли хулосалар тақдим этадилар
↓‎
Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган хулосаларни ҳисобга олган ҳолда ННТга давлат субсидиялари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни Молия вазирлигига жўнатади
↓‎
Молия вазирлиги ажратилган субсидиялар ҳажмлари доирасида тегишли ННТга маблағлар ўтказади
↓‎
Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги давлат субсидиялари сифатида ННТга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлайди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТга давлат гранти ажратиш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ННТ лойиҳаларини танлаб олишни амалга оширувчи мувофиқлаштирувчиларни кўрсатган ҳолда ННТга грантлар тарзида ажратиладиган давлат маблағлари ҳажмларини тасдиқлайди

↓‎

Мувофиқлаштирувчилар ННТнинг грант олиш юзасидан буюртманомаларини кўриб чиқиш учун танлов комиссияси тузадилар
ННТ мувофиқлаштирувчиларга грант олиш юзасидан буюртманомаларни тақдим этадилар
↓‎
Мувофиқлаштирувчилар кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига танлов қатнашчилари рўйхатини жўнатадилар
↓‎
Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги мувофиқлаштирувчиларга ҳар бир ННТ бўйича тегишли хулосаларни тақдим этадилар
↓‎
Танлов комиссияси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги хулосаларини ҳисобга олган ҳолда танлаб олишни амалга оширадилар, ННТга грант ажратиш тўғрисида қарор қабул қиладилар, ушбу қарор асосида Мувофиқлаштирувчи улар билан тегишли шартнома тузади
↓‎‎
Мувофиқлаштирувчилар назоратни таъминлаш мақсадида ННТга ажратиладиган грантларнинг мақсади ва ҳажмлари тўғрисида Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига ахборот тақдим этадилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ННТ давлат ижтимоий буюртмалари учун ажратиладиган давлат маблағлари ҳажмини, давлат ижтимоий буюртмалари, Буюртмачилар (давлат органлари) ёки ННТ — ижтимоий буюртма бажарувчилари рўйхатини тасдиқлайди

↓‎

Буюртмачилар ННТнинг давлат ижтимоий буюртмаси олиш юзасидан буюртманомаларини қабул қилиб олишни ташкил этадилар
ННТ давлат ижтимоий буюртмаси олиш юзасидан буюртманомаларни Буюртмачиларга тақдим этадилар
↓‎
Буюртмачилар давлат ижтимоий буюртмаси олиш юзасидан Буюртмачилар рўйхатини кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига жўнатадилар
↓‎
Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Буюртмачиларга ҳар бир ННТ бўйича тегишли хулосаларни тақдим этадилар
↓‎
Буюртмачилар Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги хулосаларини ҳисобга олган ҳолда танлаб олишни амалга оширадилар, давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ННТга маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қиладилар ҳамда улар билан тегишли шартнома тузадилар
↓‎‎
Буюртмачилар назоратни таъминлаш учун давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ННТга ажратиладиган маблағларнинг мақсади ва ҳажмлари тўғрисида Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига ахборот тақдим этадилар
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 183-модда)