Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 27.04.2007 йилдаги ПҚ-629-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 27.04.2007 йилдаги ПҚ-629-сон
Date of entry into force
27.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

2007 ЙИЛДА КУТИЛАЁТГАН СУВ ТАНҚИСЛИГИНИ ЮМШАТИШ БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йилда чекланган сув ресурсларидан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланишни таъминлаш ва кутилаётган сув танқислигини юмшатиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, 2007 йилда республиканинг барча сув омборлари ирригацион иш режимига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзбекэнерго» ДАК билан биргаликда сув омборларининг белгиланган режимда ишлашини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбекэнерго» ДАК ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда сув омборлари ирригация режимига ўтказилишининг 2007 йилда электр энергия ишлаб чиқариш прогноз ҳажмларига таъсирини ўрганиб чиқсин ва зарур ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 декабрдаги Ф-2646-сонли фармойиши билан тасдиқланган электроэнергия ресурслари ва уни тақсимлаш баланси параметрларини ўзгартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2007 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида, шунингдек Фарғона водийси вилоятларида шоли экиш тақиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шолини бошқа ҳудудларда жойлаштириш, шунингдек такрорий экинлар экиш уларнинг сув ресурслари билан таъминланишига қараб, кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари таклифлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йилда кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича асосий ирригация-мелиорация чора-тадбирлари 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йилда кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кутилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича тасдиқланган ирригация-мелиорация чора-тадбирларини бажариш юзасидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизимлари сув ҳавза бошқармалари ва ҳудудларнинг сув олиш лимитларини, шунингдек 2007 йил ёзги вегетация даврида сув омборлари иш режимини тасдиқлаш, буларга риоя этиш, суғориш учун мўлжалланган сувларни тўғри ҳисобга олиш ва ундан оқилона фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув танқислиги билан боғлиқ равишда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳукумат комиссияси (Ш. Мирзиёев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2007 йилда кутилаётган сув танқислигини юмшатиш чора-тадбирларининг бажарилишини таъминлайдиган ишларнинг ҳар бир объектлар бўйича рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекэнерго» ДАК зиммасига насос станцияларининг, суғориш қудуқларининг ташқи электр таъминоти объектларини, мазкур объектлар компаниянинг шахсий маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини назарда тутган ҳолда, лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича буюртмачи вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан «Ўзбекэнерго» ДАКга сув танқислиги объектлари қурилишини лойиҳалаштириш билан бир вақтда алоҳида иш чизмалари ва сметалар бўйича молиялаштиришга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 27 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-629-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 178-модда)