Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҒАЛЛА, УН ВА ШОЛИ СОТИШДАН ТУШАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИ АККУМУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 19 ноябрда 653-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 19 сентябрдаги 82, 281-В-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1627, 05.10.2006 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўздонмаҳсулот» АК томонидан 2004 йил 2 октябрда МА-05-05-8/670-сон ва 3-4/170-сон билан тасдиқланган Ғалла, ғаллани дастлабки қайта ишлашдан олинадиган қўшимча маҳсулот ва ғалла чиқиндиларининг эркин нархини келишув 19-сонли Баённомасига асосан, ғалла ва уннинг янги улгуржи харид нархлари белгиланганлиги муносабати билан қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 1999 йил 8 февралдаги 10-01-сонли ва 111-В-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва гуруч-шолига Жамғарма томонидан аванс бериш ва ҳисоб-китоб қилиш учун ажратилган маблағларни қайтариш учун дон маҳсулотлари корхоналарининг ғалла, ун ва гуруч-шолини сотишдан тушаётган маблағларини аккумуляция қилиш тартиби»га (1999 йил 27 февраль, рўйхат рақами 653) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 ноябрь,
121-сон
Марказий банк Бошқарувининг раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 ноябрь,
111-В-5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 482-модда)