Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҒАЛЛА, УН ВА ШОЛИ СОТИШДАН ТУШАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИ АККУМУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 4 июнда 653-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 19 сентябрдаги 82, 281-В-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1627, 05.10.2006 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 8 февралдаги 10-01, 111-В-сон билан тасдиқланган «Давлат эҳтиёжлар учун харид қилинадиган ғалла ва гуруч-шолига Жамғарма томонидан аванс бериш ва ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган маблағларни қайтариш учун дон маҳсулотлари корхоналарининг ғалла, ун ва гуруч-шолини сотишдан тушаётган маблағларини аккумуляция қилиш тартиби»га (1999 йил 8 февраль, рўйхат рақами 653-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 28 апрель,
111-В-3-сон
Молия вазири М. НУРМУРАДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 28 апрель,
56-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 268-модда)