12.01.2004 йилдаги 15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.01.2004 йилдаги 15-сон
Date of entry into force
12.01.2004
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ СУРХОНДАРЁ ДАРЁСИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАСИНИ ВА ҚИРҒОҚБЎЙИ ПОЛОСАСИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Сурхондарё вилоятидаги Сурхондарё дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси қирғоқбўйи полосаси билан тегишли равишда 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ 9208 гектар ва 1521,3 гектар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-2 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё дарёси қирғоқбўйи полосасидаги ерларни ер эгаларидан ва ердан фойдаланувчилардан белгиланган тартибда олсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон хўжалиги ташкилотларига ўрмон-мелиоратив ва бошқа сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда фойдаланиш учун берсин, сув хўжалиги объектлари жойлашган ерлар бундан мустасно;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига, унга ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқига Давлат далолатномаси берган ҳолда, белгиланган тартибда ерлар ажратсин;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда 2005 йилгача сувни муҳофаза қилиш зонасидан экология жиҳатидан потенциал хавфли объектларни, қирғоқбўйи полосасидан эса истисносиз барча объектларни чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ўрмонзорлар барпо этиш учун сувни муҳофаза қилиш зонасидан ерлар ажратиш имкониятини кўриб чиқсин.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 12 январь,

15-сон