Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.12.2004 йилдаги 598-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.12.2004 йилдаги 598-сон
Date of entry into force
22.12.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ 50 ЙИЛЛИГИ ЮБИЛЕЙИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ахборот технологиялари университетининг мамлакатимиз фанини, таълимнинг миллий тизимини ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, ёшларни тарбиялашдаги ҳиссасини ҳисобга олиб, шунингдек Тошкент ахборот технологиялари университети ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мамлакатимиз илмий жамоатчилигининг 2005 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейини нишонлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режаси ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети юбилейини нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1 ва 2-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов) қуйидагиларни таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейига пухта тайёргарлик кўриш ва уни тантанали нишонлаш тадбирларини юксак ташкилий даражада ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизнинг алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги фан ва техникаси ютуқларини ёритиш, республикада ахборот-коммуникация соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга, мамлакатни жаҳон ахборот маконига интеграциялашга йўналтирилган давлат сиёсатининг моҳиятини кенг тушунтириш бўйича ташкилий-тарғибий тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот технологиялари ва алоқани ривожлантиришнинг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро ва республика илмий-амалий конференциялари, республика мактаб ўқувчилари ва талабалари ўртасида дастурлаштириш бўйича чемпионатлар, таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари ўртасида энг яхши дастурий ишланма учун танловлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг компьютер бўйича саводхонлигини ошириш телевизон курсларини ташкил этиш, ҳаваскорлик радиотўгаракларини ва ахборот технологиялари клубларини ташкил этиш ва ташкилий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга мактаб ўқувчилари, ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эълон қилинган Сиҳат-саломатлик йили доирасида, таълим муассасаларининг ўқув жараёнида ва тиббиёт ходимлари малакасини масофадан туриб оширишда, ташҳис қўйиш ва тиббиёт асбоб-ускуналарига техник ва дастурий хизмат кўрсатишни таъминловчи «Амалий информатика» ва «Биотехника тизимлари» йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлашда фойдаланиш учун тиббиёт муаммоларига оид мультимедия электрон дарсликлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режада назарда тутилган юбилей тадбирларини ўтказишга республиканинг кенг жамоатчилигини, талаба ёшларни, таниқли олимларни, маданият ва санъат арбобларини, аҳоли ўртасида энг машҳур бўлган ижодий жамоаларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув-моддий базасини такомиллаштириш, мутахассислар тайёрлаш жараёнига замонавий педагогик усуллар ва технологияларни жорий этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ахборот технологиялари университетининг кадрлар тайёрлашга ва Ўзбекистонда ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган, алоҳида ўрнак кўрсатган мутахассисларини, ўқитувчиларини ҳукумат мукофотлари билан мукофотлаш ва тақдирлаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудудида янги ўқув-лаборатория корпуси қуриш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув-лаборатория корпуси лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва уни қуриш 2005—2006 йилларда давлат бюджети маблағлари ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт вазирлиги (Р.С. Азимов) ва Молия вазирлиги (С.Б. Раҳимов) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Инвестиция дастурида Тошкент ахборот технологиялари университетининг янги ўқув-лаборатория корпуси қурилишини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.М. Шоабдураҳмонов) Тошкент ахборот технологиялари университетига юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, университетнинг ўқув-моддий базасини такомиллаштириш, шунингдек университет ҳудудини ободонлаштириш бўйича тадбирларни амалга оширишда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.»Ўзтелерадио» компанияси (А.К. Кўчимов), Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш. Шоғуломов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Б. Ҳазратқулов)га оммавий ахборот воситаларида Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш, Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва алоқа тизимларини ривожлантиришга бағишланган материалларни, телерадиоэшиттиришлар туркумини ташкил этиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент ахборот технологиялари университети юбилейини нишонлаш бўйича тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш харажатлари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 22 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
598-сон