05.11.2005 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.11.2005 йилдаги 241-сон
Date of entry into force
05.11.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИДА ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ КОМПЛЕКС ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергияни тежашни таъминлаш учун «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган корхоналар ва ташкилотлардаги маънавий эскирган,тежамсиз буғ қозони агрегатларини фойдали иш коэффициенти 90 фоиздан ортиқ бўлган, замонавий талабларга жавоб берадиган замонавий тежамли буғ қозони агрегатларига алмаштириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишлаб чиқариш инфратузилмасини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, аҳолини сифатли ичимлик сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлашни яхшилаш бўйича чет эл инвестициялари жалб этилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга мамлакат минтақаларида ҳамон фойдали иш коэффициенти паст бўлган (70 фоизгача), иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга табиий газнинг солиштирма сарфи мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий буғ қозони агрегатларининг кўрсаткичларидан 25—30 фоиз ортиқ бўлган маънавий эскирган буғ қозони агрегатларидан фойдаланилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланилаётган ва реконструкция қилиниши ёки алмаштирилиши талаб этиладиган эскирган тақсимловчи сув қувури ва иссиқлик тармоқларида ишлаб чиқарилган иссиқлик ва ичимлик сув йўқолиши юқорилигича қолмоқда (20 фоиздан ортиқ).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, ичимлик сув ва ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергияси йўқолишини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолияти Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилмайдиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2005—2007 йиллар даврида босқичма-босқич алмаштириш дастурини 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006—2009 йиллар даврида республика минтақалари бўйича эскирган сув қувури ва иссиқлик тармоқларини сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига реконструкция қилиш дастурини 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1—3 иловалар рус тилидаги матндаберилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буғ қозони агрегатларини ўрнатишга «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган ихтисослаштирилган корхоналар қўйиладилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолияти Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилмайдиган, маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштирмаган корхоналар ва ташкилотларга нисбатан 2019 йил 1 июндан бошлаб фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга 1,2 оширилган коэффициент қўлланилади, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти бўйича аҳолига хизматлар кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар бундан мустасно.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 452-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан биргаликда шаҳарлар, туманлар, корхоналар ва ташкилотлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолияти Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилмайдиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштиришни, шунингдек иситиш мавсумида ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш имкониятини назарда тутадиган минтақавий Дастурларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эскирган сув қувурлари ва иссиқлик тармоқларини сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига реконструкция қилиш минтақавий Дастурларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минтақавий дастурларни тузишда молиялаштиришнинг аниқ манбалари ва уларнинг амалга оширилиши учун масъул бажарувчилар белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўздавнефтгазинспекция», «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда қабул қилинган минтақавий Дастурларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўздавнефтгазинспекция», «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларнинг бажарилиши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўздавнефтгазинспекция» «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда мониторинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда республика минтақалари бўйича Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд эскирган сув қувурлари ва иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш учун чет эл инвестицияларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унинг натижалари тўғрисида 2005 йил ва 2006 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 5 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241-сон