Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2022 19.02.2007 йилдаги ПҚ-585-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 19.02.2007 йилдаги ПҚ-585-сон
Date of entry into force
19.02.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сонли «Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, шунингдек уларнинг эҳтимол тутилган оқибатларини тезкорлик билан тугатиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зиммасига Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг ишини ташкилий-техникавий жиҳатдан таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йилнинг 1 мартигача тасдиқланган Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича ўтказилаётган ишлар ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган оқибатларни тугатишга мавжуд куч ва воситаларнинг тайёрлиги тўғрисида ҳисобот бериб борсин;
(2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида, вазирликлар ва идораларда гидрометеорологик ва геологик хавф-хатар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларини тезкорлик билан тугатиш бўйича ишларнинг олиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни сел-тошқин ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 9 февралдаги ПҚ-279-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 19 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-585-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом хавфли гидрометеорология ва геология жараёнлари юзага келиши хавфини ўз вақтида аниқлаш, аҳоли ва ҳудудларни, ер кўчки, тошқин, сел ва қор кўчишлари билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлардан муҳофаза қилиш тадбирларини самарали амалга ошириш, шунингдек уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси таркибига вазирликлар, идоралар, вилоят ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси томонидан унинг ваколатига мувофиқ қабул қилинадиган қарорлар барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, жамоат ташкилотлари, муассасалар ҳамда фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хавфли зоналар мавжуд бўлганда хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар келиб чиқиш хавфига қарши ўз вақтида чора кўриш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш ишларини тезкор бошқаришни ташкил этиш учун тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларда вилоят ва туман штаблари ташкил этилади, улар Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси қарорлари, мазкур Низом талаблари, соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ фаолият олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари ва комиссия ишини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва тугатиш, улардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш даражасини ошириш борасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, муассаса ва ташкилотларнинг, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг фаолиятини ва уларнинг самарали ҳамкорлик қилишини мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликлари сел оқимлари, қор кўчиши ва кўчки ҳодисалари хавфи бўлган зоналарда (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг (кейинги ўринларда — Ўзгидромет) ва Давлат геология қўмитасининг тегишли хизматлари прогноз маълумотлари асосида) жойлашган аҳолини вақтинча кўчириш (зарурат бўлса) ва кейинчалик хавфсиз ҳудудларга босқичма-босқич кўчириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ юз бериши эҳтимоли мавжуд бўлган йирик фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш бўйича ишларни бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли табиат ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларнинг ҳолатини жойларда, вазирлик ва идораларда текшириб бориш, шунингдек мансабдор шахсларнинг ушбу масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошқинга қарши кураш ҳукумат комиссияси ўз фаолиятини комиссия мажлисида кўриб чиқиладиган ва унинг раиси томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ доимий асосда олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошқинга қарши кураш ҳукумат комиссиясининг мажлислари заруратга кўра, лекин бир йилда камида икки марта бўлиб ўтади ва мажлис қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошқинга қарши кураш ҳукумат комиссияси ҳар йили 15 февралгача Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича асосий тадбирлар дастурини жорий йил учун ишлаб чиқишни ташкиллаштиради, ўз мажлисида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошқинга қарши кураш ҳукумат комиссияси ҳар йили 1 мартгача, шунингдек тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ аниқ хавф-хатар юзага келганда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва мавжуд куч ва воситаларнинг тайёрлиги тўғрисида ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга ахборот киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Низом билан кўзда тутилган ишларни бажариш учун зарур ҳолларда Тошқинга қарши кураш ҳукумат комиссияси вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, муассаса ва ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тошқинга қарши кураш ҳукумат комиссиясини тугатиш ёки қайта ташкил этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар оқибатларини олдини олиш ва тугатиш бўйича вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзгидромет ва Давлат геология қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 20 февралгача Тошқинга қарши кураш ҳукумат комиссиясига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳар ҳокимликларига хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисаларининг фаоллашиш эҳтимоли бўлган зоналар тўғрисида, ушбу зоналарда жойлашган аҳоли пунктлари ва объектлар тўғрисида, аҳолиси хавфсиз жойларга вақтинчалик ёки доимий яшаш учун кўчирилиши керак бўлган хўжаликлар рўйхати тўғрисида маълумотлар тақдим этади, шунингдек аҳоли ва ҳудудларнинг муҳофазасини таъминловчи муҳандислик-техникавий ва бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича таклифлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тўпланган қорнинг ҳажми, сел ва кўчки хавфи мавжуд зоналарнинг хусусиятини аниқлаш, ўпирилиш хавфи бўлган тоғ кўлларининг ҳолатини баҳолаш ҳамда бу жойларда гидрометеорологик вазият ва геологик жараёнларнинг ривожланиш суръатини доимий кузатиш ва прогноз қилиш бўйича ишларни амалга ошириш мақсадида тоғли ва тоғолди туманларда, шу жумладан, зарурат бўлганда, чегарадош давлатлар ҳудудида (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда) мунтазам аэровизуал рекогносцировка олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари фаоллашиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда гидрометеорологик вазиятнинг, геологик жараёнларнинг узлуксиз мониторингини ташкил этилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда объектлари ва хўжаликлари хавфли ҳудудларда жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда фуқаролар томонидан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича зарур чоралар кўриш тўғрисидаги тегишли огоҳлантириш ва кўрсатмалар талабларининг ўз вақтида бажарилишини назорат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёзги таътиллар ва мактаб таътиллари мавсуми бошланишидан олдин болалар соғломлаштириш лагерлари, санаторийлар, дам олиш уйлари, сайёҳлик базалари ва пансионатлар жойлашган ҳудудларни гидрологик ва муҳандислик-геологик текширувдан ўтказади. Зарур бўлганда, объектларни вақтинча ёпиш ёки керакли муҳофаза чораларини амалга ошириш тўғрисида ёзма равишда кўрсатмалар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда тошқин олди даврида баҳор-ёзги тошқин сувларини хатарсиз ўтказиб юбориш мақсадида хавфли участкаларни аниқлаш учун гидротехник иншоотлар, кўприклар, қирғоқлар, дарё ўзанлари ва сойларнинг ҳолатини ўрганиб чиқади, кечиктириб бўлмайдиган муҳофаза чоралари ва авария-тиклаш ишлари бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатсиз қурилиш ва норуда материаллар қазиб олиш, дарёлар қайирларида бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш оқибатида дарёлар, каналлар ва сойларнинг сув ўтказиш имкониятлари камайиши ҳолатларига йўл қўймайди ва бунинг қатъий олдини олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши хавфига қарши ўз вақтида чора кўриш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ишларни тезкор бошқаришни ташкил этиш учун тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларда вилоят ва туман штабларини ташкил этади. Мазкур штабларни зарур миқдорда транспорт воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва алоқа воситалари билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ва Ўзгидромет кўрсатмалари асосида хавфли ҳудудлардан кўчирилиши зарур бўлган хўжаликлар аҳолисининг ўз вақтида ва бехатар кўчирилишини таъминлайди. Хавфсиз жойларга кўчирилаётган кишиларнинг ҳаёт кечириши ва муносиб турмуши учун зарур барча шароитларни яратади, улар орасида тегишли тушунтириш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансидаги дарё ўзанлари ва сойлар қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бошқа муҳофаза қилиш ишлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш асосланган ҳисоб-китоблар бўйича маҳаллий бюджетларнинг захира фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тошқин олди даврида гидротехник иншоотларнинг (каналлар, дамбалар, сел сувлари тўпланадиган жойлар ва сел йўллари) сел ва тошқин сувларини хатарсиз ўтказиб юборишга тайёрлигини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва «Ўзбекэнерго» ДАК билан ҳамкорликда ўзанли сув омборларини текширади ва сел ҳамда тошқин сувларини хавфсиз қабул қилиш ва хатарсиз ўтказиб юборишга доимий тайёрлигини кафолатловчи иш тартибини таъминлаш устидан назорат ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сел ва тошқинлар пайтида жойлардаги барча бўлинмаларда раҳбар ходимларнинг туну кун навбатчилигини ва сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлашини назорат қилишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қор кўчиши, сел, сув тошқини ва ер кўчишлари юз берадиган давр мобайнида вазирлик ҳудудий бошқармаларининг қидирув-қутқарув бўлинмалари ва тезкор гуруҳларининг шахсий таркибини кучайтирилган иш тартибига ўтказади, хавф ёки фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолатларда белгиланган вазифаларни бажаришга доим тайёрлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли гидрометеорологик ва геологик жараёнлар билан боғлиқ вазиятларни кузатиш бўйича маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади, Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфига қарши самарали курашиш ва уларнинг келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларини минималлаштириш ва бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар юзасидан таклифларни ўз вақтида тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги ва Ўзгидромет билан биргаликда фавқулодда вазиятлар юзага келишининг мониторингини амалга ошириш ва бундан ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида ўпирилиш хавфи мавжуд бўлган тоғ кўлларини кузатиш учун тегишли техника ва ишончли алоқа воситалари билан жиҳозланган муваққат постларни ўз вақтида ташкил этишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда хабардор қилиш ва алоқа тизимининг пухта ишлашини, тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисидаги ахборот ва хабарларнинг ўз вақтида етказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳор-ёз мавсумида қор кўчиши, сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд бўлган участкаларда тегишли кўникмаларни машқ қилиш ва зарур ҳимоя ишларини амалий бажариш мақсадида комплекс махсус тактика машқларини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси қарорларининг бажарилишини самарали мувофиқлаштириш ва қатъий назорат қилишни ҳамда иш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятлар юзага келганда тоифаланган гидротехник иншоотларни ҳимоя қилишни кучайтириш ва аҳоли, транспорт воситалари ва техникани хавфли участка ва ҳудудларга қўймаслик (жумладан, кўчирилган шахсларнинг муддатдан олдин қайтишига йўл қўймаслик) мақсадида йўллар, транспорт коммуникацияларида қўшимча постлар ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чегарадош давлатлар ҳукуматларидан Ўзгидромет ва Давлат геология қўмитаси бўлинмалари томонидан ушбу мамлакатлар ҳудудидаги тоғолди, тоғли ва бошқа туманларда қор захираси ҳажмини аниқлаш, тоғ кўллари ҳолатини баҳолаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги участкаларга хавф туғдирувчи тошқин, сел ва кўчки хавфи бўлган зоналарни аниқлаш мақсадида аэровизуал текширишларни ўтказиш учун рухсат олиш ҳамда уларнинг ҳолатини биргаликда мониторинг қилишни ташкил этишни белгиланган тартибда таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ белгиланган тартибда Ўзгидрометга республика ва чегарадош давлатлар ҳудудидаги тоғолди, тоғли ва бошқа сув тошқини, сел, ер кўчиш хавфи бўлган туманларда аэровизуал текшириш ишларини ўтказиш учун мақсадли йўналтирилган маблағ ажратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим ҳолатларда, юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этишга етарли маблағ бўлмаса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан қўшимча маблағлар ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вақтинчалик ва доимий яшаш жойларига кўчирилган аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ва санитария-эпидемиология назоратини ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда дори-дармон, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши ва бошқа дори воситаларнинг захирасини етарли даражада бўлишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда республика автойўллари табиий ҳодисалар оқибатида бузилган ҳолларда уларни қайта тиклаш учун зарур куч ва воситалар тайёр туришини таъминлайди. Мавжуд стратегик транспорт коммуникацияларда, шу жумладан А-373 «Тошкент-Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довони айланма (захира) участкасида одамлар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш мақсадида муҳандислик-техник муҳофаза тадбирларини ўз вақтида бажариш бўйича чораларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, комиссия раиси

2.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири, комиссия раиси ўринбосари

3.

Т.А. Худайбергенов

фавқулодда вазиятлар вазири в.б., комиссия раиси ўринбосари

4.

Ш.Р. Ҳамраев

сув хўжалиги вазири, комиссия раиси ўринбосари

Комиссия аъзолари:

5.

А.К. Шодмонов

соғлиқни сақлаш вазири

6.

М.Х. Салиев

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

7.

С.Х. Бекенов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

8.

И.Т. Неъматов

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

9.

О.М. Умаров

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

10.

П.И. Эргашев

мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи

11.

Б.Р. Турсунов

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари

12.

М.У. Жўраев

ички ишлар вазири ўринбосари

13.

Ё.Э. Турсунов

молия вазири ўринбосари

14.

А.А. Абдувалиев

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

15.

Б.Ф. Исломов

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

16.

Б.Т. Қўчқоров

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

17.

Лавозими бўйича

«Ўзгидромет» бош директори

18.

Н.Ш. Эрназаров

Сув хўжалиги вазирлиги «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи

19.

Б.Б. Сидиқов

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

20.

У.М. Мустафоев

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

21.

Х.Н. Хосилов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б.

22.

Ш.К. Абдураҳманов

Андижон вилояти ҳокими

23.

Э.А. Салиев

Жиззах вилояти ҳокими

24.

З.Ш. Рўзиев

Қашқадарё вилояти ҳокими

25.

К.Б. Турсунов

Навоий вилояти ҳокими

26.

Х.Х. Бозаров

Наманган вилояти ҳокими

27.

Э.О. Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими

28.

Т.А. Боболов

Сурхондарё вилояти ҳокими

29.

Г.Г. Мирзаев

Сирдарё вилояти ҳокими

30.

Г.И. Ибрагимов

Тошкент вилояти ҳокими

31.

Ш.М. Ғаниев

Фарғона вилояти ҳокими

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига қайтадан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юклатилган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 61-модда, 35-сон, 917-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)