Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2024 02.02.2007 йилдаги 25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.02.2007 йилдаги 25-сон
Date of entry into force
02.02.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЛОҲИДА ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН ОБЪЕКТЛАРИНИ УМУМДАВЛАТ ВА МАҲАЛЛИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК ОБЪЕКТЛАР ЖУМЛАСИГА КИРИТИШ ҲАМДА ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЛОҲИДА ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН ОБЪЕКТЛАРИ ЧЕГАРАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада шаҳарсозлик фаолиятининг норматив асосларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ҳудудлардан оқилона фойдаланиш, табиий бойликларни муҳофаза қилиш, жамият ва давлат манфаатларини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2007 йил 1 июлгача бўлган муддатда алоҳида тартибга солинадиган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича, уларнинг чегараларини кўрсатган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик объектларидан фойдаланиш ва уларни қуриш махсус қоидаларини манфаатдор вазирликлар (идоралар) иштирокида ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги зиммасига юклансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Низомга қатъий амал қилинишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 2 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 2 февралдаги 25-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шаҳарсозлик фаолияти объектларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари жумласига киритиш ушбу объектлар ҳудудларига шаҳарсозлик соҳасида жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уларсиз ушбу ҳудудлардан фойдаланиш мумкин бўлмаган ёки қийин бўлган махсус қоидаларни жорий этиш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шаҳарсозлик фаолияти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсирига учраган ҳудудларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан йўл қўйиладиган чекланган концентрациялардан ортиқча, радиоактив моддалар билан йўл қўйиладиган чекланган даражалардан ортиқча миқдорда ифлосланган ҳудудларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган табиий ҳудудларда алоҳида тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарсозлик фаолияти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ҳудудларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳри ҳудудларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлар ҳудудларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос объектлари мавжуд бўлган шаҳарлар ҳудудларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курорт шаҳарлар ҳудудларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқхона шаҳарлар ҳудудларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимидаги аҳоли пунктлари (ҳарбий шаҳарчалар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва қўриқланадиган бошқа табиий ҳудудлардаги аҳоли пунктлари) ҳудудларида ҳам алоҳида тартибга солиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шаҳарсозлик фаолияти объектларини алоҳида тартибга солинадиган тоифалар жумласига киритиш ва уларнинг чегараларини белгилаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика вазирликлари (идоралари)га келишиш учун юборилаётган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш бўйича материаллар икки ой муддатда кўриб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика вазирликлари (идоралари)га, бошқа манфаатдор ташкилотларга келишиш учун юборилаётган умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш бўйича материаллар бир ой муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шаҳарсозлик фаолияти ҳудудлари ва объектларида, шунингдек, аҳоли пунктларида алоҳида тартибга солишни жорий этиш муддатлари манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Алоҳида тартибга солиш даврида объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти махсус шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашнинг алоҳида тартибига мувофиқ ҳамда объектлар қурилишига махсус рухсатномалар бериш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсирига учраган ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маълумотларига асосланган тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан йўл қўйиладиган чекланган концентрациялардан ортиқча, радиоактив моддалар билан йўл қўйиладиган даражалардан ортиқча ифлосланган ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қўриқланадиган табиий ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш манфаатдор вазирликлар ва идоралар тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тошкент шаҳар ҳудудини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Қурилиш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Маданий мерос объектлари давлат кадастрига белгиланган тартибда киритилган маданий мерос объектлари мавжуд бўлган шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Маданият вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Курорт шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Қурилиш вазирлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қўриқхона шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Маданият вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимидаги аҳоли пунктлари (ҳарбий шаҳарчалар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва бошқа алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги аҳоли пунктлари) ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш манфаатдор вазирликлар (идоралар) ҳамда Қурилиш вазирлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсирига учраган ҳудудларда жойлашган, шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра, Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан йўл қўйиладиган чекланган концентрациялардан ортиқча, радиоактив моддалар билан йўл қўйиладиган чекланган даражалардан ортиқча ифлосланган ҳудудларда жойлашган (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра ҳамда Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қўриқланадиган табиий ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш Қурилиш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Нукус шаҳри ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган, маҳаллий аҳамиятга молик объектлари жумласига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тақдимномасига кўра Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Маданий мерос объектлари мавжуд бўлган (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган, маҳаллий аҳамиятга молик объектлари жумласига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тақдимномасига кўра, Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимидаги аҳоли пунктлари (ҳарбий шаҳарчалар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва қўриқланадиган бошқа табиий ҳудудлардаги ҳамда умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган аҳоли пунктлари) ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган, маҳаллий аҳамиятга молик объектлари жумласига киритиш Қурилиш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсирига учраган ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегаралари тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумдавлат аҳамиятига молик объектлар учун — Қурилиш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг манфаатдор вазирликлар (идоралар), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маълумотларига асосланган тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий аҳамиятга молик объектлар учун — Қурилиш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан йўл қўйиладиган чекланган концентрациядан ортиқча, радиоактив моддалар билан йўл қўйиладиган чекланган даражалардан ортиқча ифлосланган ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегаралари ихтисослаштирилган ташкилотларнинг маълумотлари асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумдавлат аҳамиятига молик объектлар учун — Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий аҳамиятга молик объектлар учун — Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қўриқланадиган табиий ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегаралари тасдиқланган шаҳарсозлик, ер тузиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар, ихтисослаштирилган ташкилотлар маълумотлари асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумдавлат аҳамиятига молик объектлар учун — Қурилиш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий аҳамиятга молик объектлар учун — Қурилиш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тошкент шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлар, маданий мерос объектлари мавжуд бўлган шаҳарлар, курорт шаҳарлар, шунингдек, қўриқхона шаҳарлар чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таклифига кўра, Тошкент шаҳри ва тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида Олий Мажлис томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Нукус шаҳри чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати таклифига кўра, шаҳар ҳокимининг илтимосномаси асосида Жўқорғи Кенгес томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимидаги аҳоли пунктлари (ҳарбий шаҳарчалар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва қўриқланадиган бошқа табиий ҳудудлардаги аҳоли пунктлари) ҳудудлари чегаралари тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумдавлат аҳамиятига молик объектлар учун — Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар (идоралар) тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий аҳамиятга молик объектлар учун — Қурилиш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 — 6-сон, 46-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)