Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинииг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарори билан ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси иқтисодиётнинг сув истеъмол қиладиган ва сувдан фойдаланадиган ўзаро боғлиқ тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда сув ресурслари кескин танқис бўлган ва вужудга келган ноқулай экологик вазият шароитларида, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича чет эл ижобий тажрибасидан фойдаланган ҳолда ягона иқтисодий, илмий-техник сув хўжалиги ва мелиоратив сиёсатни ҳаётга татбиқ қилишга даъват этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган коллегиал орган ҳисобланади, унинг таркибига турли вазирликлар ва идоралар раҳбарларидан, ирригация, дренаж ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги етакчи олимлар ва мутахассислардан иборат бўлган аъзолар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг жўнатиладиган хат-хабарлари Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси рамзидан фойдаланган ҳолда махсус бланкада расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг юридик манзили: 700004, Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 4-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг мақсади, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республика сув хўжалигини ривожлантиришга, сув ресурсларидан самарали, эҳтиётлаб фойдаланишга, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва унумдорлигини оширишга йўналтирилган ягона иқтисодий ва илмий-техник сув хўжалиги сиёсатини ҳаётга татбиқ этишга энг юқори даражада кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг тарихий тажрибасини ҳамда бошқа мамлакатларнинг ижобий тажрибасини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш асосида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш ва табиий муҳитни экологик соғломлаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиққан ва амалга оширган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарор ривожлантиришни таъминлайдиган суғоришнинг илғор техникаси ва технологияларини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг асосий мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси ва унинг доимий ишчи гуруҳлари ишида уларнинг таркибига етакчи мутахассислар ва олимларни киритиш йўли билан қатнашиш, халқаро конгресслар ва минтақавий конференцияларни, шунингдек Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг семинарлари, симпозиумлари ва бошқа анжуманларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигини ривожлантириш схемаларини тузишни ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигининг, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари ва тизимларини модернизация қилишнинг муаммоли масалаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация, дренаж соҳасидаги ўзаро боғлиқ тармоқларнинг умумий манфаатларини мувофиқлаштириш, сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси бошқа миллий қўмиталари ва халқаро ташкилотлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда сувларнинг атроф муҳит экологиясига ва шу кабиларга салбий таъсирини камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотларнинг самарали лойиҳалари натижалари бўйича, сув ресурсларини бошқариш, ерларни ирригациялаш ва мелиорациялаш соҳасида республикада бажарилаётган қўшма лойиҳалар бўйича маълумотлар банкини ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа мамлакатларнинг миллий қўмиталари билан илмий, техник ва бошқа ахборотларни алмашиш йўли билан бошқа мамлакатларнинг суғориладиган деҳқончилик борасидаги илғор тажрибасини тарғиб қилиш, энг янги илмий ва амалий ахборотларни оммалаштириш, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси босма нашрларида эълон қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг режадаги мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларини оқилона бошқариш, ирригация ва дренаж тизимларини такомиллаштириш, суғориладиган ерларни мелиорациялашни яхшилаш, дарёлар ўзанларини тартибга солиш, сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш муаммолари бўйича даврий мажлислар, семинарлар ва конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишда ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар потенциалини ва ташкилий потенциални ривожлантириш мақсадида ирригация, дренаж, сув ресурслари, сув тошқинларини тартибга солиш соҳасидаги мутахассислар ва раҳбар ходимлар малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси аъзолари ва вакилларининг Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси томонидан ташкил этиладиган халқаро тадбирларда, Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг ирригация ва дренаж бўйича ишчи органларида самарали иштирокини таъминлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг босма нашрларини (илмий журнал, ойлик ва чораклик ахборот нашрларини) оммалаштириш, Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясига аъзо мамлакатларнинг миллий қўмиталари ўртасида илмий-техник ахборотларни ўзаро алмашишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда ирригация ва дренаж муаммолари бўйича илмий мақолалар ва ахборот тусидаги материалларни Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг ва Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган нашрларида эълон қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация, дренаж, сув ресурслари, шунингдек сув ресурсларига нисбатан тежамли ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш бўйича жамоатчилик фикрини шакллантириш тадбирларида қатнашиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси ҳузурида ташкил этилган ёш мутахассислар гуруҳлари ишларига раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз таркибига жамоа ва якка тартибдаги аъзоларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясига аъзолик бадалларининг ўз вақтида тўланиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг ҳар йилги ҳисоботларини тузиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятига унинг раиси — лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси раиси раҳбар орган — Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг Халқаро Доимий Кенгаши аъзоси ҳисобланади ва Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясининг ҳисобот йилидаги фаолияти якунлари бўйича Халқаро Доимий Кенгашнинг ҳар йилги мажлисларида қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қўйилган вазифаларнинг тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасида 7—9 кишидан иборат таркибда Ишчи президиум фаолият кўрсатади. Ишчи президиум аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси аъзоларидан, ҳар икки йилда улар таркибий сонининг учдан бир қисмини алмаштириш йўли билан сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси мажлисларини жорий йилги иш режасига мувофиқ ҳар чоракда бир марта ташкил қилади ва ўтказади. Заруриятга кўра, Ишчи президиум қарори бўйича иш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Иш режасига киритиладиган масалалар Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг Ишчи президиуми ва тегишли ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, қўмиталар ва шу кабилар) томонидан тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси мажлисига материаллар Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси мажлиси кун тартибига киритиш учун масалаларни тавсия қилган вазирликлар ва идораларнинг тегишли бошқармалари, бўлимлари томонидан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш, ерларни мелиорациялашни яхшилаш ва шу кабилар соҳасидаги айрим муҳим ва комплекс вазифалар Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерларнинг унумдорлигини ошириш муаммоларини ҳал этиш кенгашининг қўшма мажлисларида муҳокама қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мажлислар оралиғида зудлик билан ҳал этишни талаб қиладиган масалалар Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг Ишчи президиуми томонидан, тегишли қарор қабул қилган ҳолда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг ташкилий-функционал вазифалари ва мажбуриятларини бажариш раис ўринбосари (бош котиб), илмий котиб, таржимон ва котиб-референтдан иборат таркибдаги ишчи гуруҳ томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси мажлислари қарори мажлисда Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашганда, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис ва Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси аъзолари ўртасида келишмовчилик бўлганда раис пайдо бўлган келишмовчилик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда ўз қарорини ҳаётга татбиқ қилади, Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси аъзолари эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз мулоҳазаларини ёзма равишда тақдим этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини молиялаштириш ва ҳисобот бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси ишчи гуруҳи фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси томонидан Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясига ҳар йилги аъзолик бадалларини тўлаш бюджет маблағлари ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг умумий сметаси доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси ишчи гуруҳи харажатлар сметаси ва штатлар жадвали белгиланган тартибда тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ишчи президиум ҳар йилги иш режасини ишлаб чиқади ва йил мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни тузади. Ҳисобот ва иш режаси Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси мажлисида кўриб чиқилгандан кейин раис томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитасининг ҳисобот йилидаги фаолияти тўғрисида ахборот жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолияти белгиланган тартибда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи — Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси раиси
Мухамедназаров Л.Х.
—
Раис ўринбосари (Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси бош котиби)
Алихонов Б.Б.
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси
лавозими бўйича
—
Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси
Камолов Т.К.
—
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси раиси
Абдураҳмонов Б.А.
—
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда қўмита таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 281-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 362-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 ва 3а-иловаларнинг «Вазирнинг биринчи ўринбосари — Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи» блокидаги, шунингдек 5-илова 18-бандининг биринчи хатбошидаги «биринчи ўринбосари» сўзлари «Ўринбосар» сўзи билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 21 июлдаги 320-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 65-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-иловадаги «Ирригация ва дренаж бўйича республика қўмитаси» сўзлари «Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 131-сонли қарорига асосан ўз кучинин йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 161-модда)