Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017 14.11.2006 йилдаги ПҚ-511-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 14.11.2006 йилдаги ПҚ-511-сон
Date of entry into force
14.11.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«ЎЗАВТОЙЎЛ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл-қурилиш ишлари ҳажми ва сифати устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари ҳамда 2006 йилда автомобиль йўллари қурилиши дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 3 мартдаги ПҚ-299-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини яхши ҳолатда сақлаш, таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш соҳасида эксплуатация ва пудрат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзавтойўл» ДАК, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» ДАК ҳузурида йўл хўжалигининг амалдаги ихтисослаштирилган пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари негизида халқаро ва давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлларини яхши ҳолатда сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация корхоналарини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» ДАКнинг ҳудудий йўл-қурилиш шуъба корхоналарини ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари сифатида қайта ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» ДАК ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари ҳузуридаги амалдаги туман ихтисослаштирилган йўл-кўприк пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари негизида умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари кўприк хўжалигини яхши ҳолатда сақлаш бўйича таъмирлаш-эксплуатация корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» ДАКнинг ташкилий тузилмаси бошқарув ходимларининг чекланган сони 29 кишидан иборат ва унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилоти ва йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхонасининг намунавий тузилмалари 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлларини яхши ҳолатда сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация корхоналари, шунингдек кўприк хўжалигини яхши ҳолатда сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация корхоналари таркиби ва намунавий тузилмалари 5, 5а, 6, 6а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1—6а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» ДАК Бошқаруви раисига зарур ҳолларда компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартишлар киритишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, «Ўзавтойўл» ДАК умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини давлат томонидан бошқарадиган махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзавтойўл» ДАК белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда компания Низомига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда компания ижро этувчи аппарати ходимларини, шунингдек унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ходимларини, юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни назарда тутган ҳолда аттестациядан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 361-сонли қарорининг 1-банди ҳамда қарорнинг 1—4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 14 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-511-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 455-модда)