Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.01.2006 йилдаги 7-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.01.2006 йилдаги 7-сон
Date of entry into force
17.01.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИДАН ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ЭСКИРГАН ВА ТЕЖАМСИЗ БУҒ ҚОЗОНИ АГРЕГАТЛАРИНИ 2007-2008 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА МИНТАҚАЛАРИ БЎЙИЧА АЛМАШТИРИШ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хўжалигида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 ноябрдаги 241-сон қарорига мувофиқ «Ўздавнефтгазинспекция» томонидан «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотлардаги табиий газдан фойдаланиладиган мавжуд буғ қозонлари ва иситиш тизимларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганиш давомида Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг 3526 объектида 10980 маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларидан фойдаланилаётганлиги аниқланди. Фойдаланилаётган буғ қозони агрегатларида иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун табиий газ сарфи салмоғи мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий буғ қозони агрегатлари кўрсаткичларидан 25-30 фоиз ортиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш, табиий газ истеъмолини ва ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергияси нобудгарчилигини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2007-2008 йилларда республика минтақалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ресурсларни тежайдиган замонавий буғ қозони агрегатлари, табиий циркуляцияли маиший буғ қозонлари билан алмаштириш дастури (кейинги ўринларда матнда «Дастур» деб юритилади) 1-2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўздавнефтгазинспекция», «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2007-2008 йилларда шаҳарлар, туманлар бўйича алмаштиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буғ қозони агрегатларини ўрнатишга «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган ихтисослаштирилган корхоналар қўйиладилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буғ қозони агрегатларининг аниқ объектга техник туташтирилиши, белгиланган стандартларга мувофиқлиги, объектларнинг табиий газ билан таъминланганлиги ва ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш имконияти устидан назорат қилиш ва масъулият «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавнефтгазинспекция», «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясига юкланади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 227-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 443-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Дастурнинг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, тегишли вазирликлар, идоралар, Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг ҳисоб-китоби бўйича маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини ресурсларни тежайдиган замонавий буғ қозони агрегатлари, табиий циркуляцияли маиший буғ қозонлари билан алмаштириш натижасида табиий газ истеъмоли қисқариши ҳисобига бюджет маблағларини тежаш истеъмол қилинадиган газ қийматининг 50 фоизигачани ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007-2008 йилларга Давлат бюджети параметларини шакллантиришда вазирликлар, идоралар ва минтақаларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурни бажариш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг таклифлари ва асосланган ҳисоб-китоблари асосида, зарурат бўлганда, Дастурга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозонларини алмаштириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағларга объектлар бўйича тузатиш киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўздавнефтгазинспекция» «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Дастурнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин ва йилнинг ҳар чорагида унинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 227-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 443-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 17 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 443-модда)