Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 31.10.2006 йилдаги 225-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.10.2006 йилдаги 225-сон
Date of entry into force
31.10.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2006 ЙИЛ 15 СЕНТЯБРДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН «МИКРОМОЛИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎРҚ-50-СОНЛИ ҚОНУНИ)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган «Микромолиялаш тўғрисида»ги ЎРҚ-50-сонли Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 30 августдаги 309-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 31 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 31 октябрдаги 225-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Якка тартибдаги тадбиркорларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига, шунингдек кичик тадбиркорликнинг бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредит бериш «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, шунингдек тижорат банклари томонидан белгиланадиган микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредитлар ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ белгиланадиган фоиз ставкаси бўйича берилади, «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан бериладиган микрокредитлар бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-банднинг биринчи хатбошидаги «муомаладан чиқарилган, гаров предмети бўла оладиган буюмлар бундан мустасно» сўзлари «(муомаладан чиқарилган буюмлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ гаров предмети бўла олмайдиган бошқа мол-мулк ва/ёки мулкий ҳуқуқлар (талаблар) бундан мустасно)»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-банднинг учинчи хатбошидаги «календарь бўйича навбатли тартибда» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган навбатли тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (3-илова) 2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш жамғармасини деҳқон ва фермер хўжаликларига, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш билан банд бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, шунингдек юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит ва микрокредитлар бериш учун ташкил этади».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 430-модда)