Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
20.12.2019 01
23.04.2018
06.07.2015
12.01.2015
26.08.2013
01.11.2012
11.03.2009
02.04.2007
11.10.2006
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2019
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли «Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот олиш принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларнинг мустақил ривожланиши учун кафолатлар яратиш, ахборот олиш эркинлиги принципларига риоя этилишини таъминлаш, ҳар бир кишининг ахборотни эркин ва тўсқинликсиз тарқатиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) уч ой муддатда оммавий ахборот воситаларининг таъсис ҳужжатларини хатловдан ўтказсин, уларни амалдаги қонун ҳужжатларига ва илова қилинаётган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 418-сон қарори ва унга илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 93-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 11 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Оммавий ахборот воситаси дейилганда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади) шакли ҳамда ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган оммавий ахборот воситаларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (реклама тарқатишга ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситалари маҳсулоти дейилганда даврий босма нашрнинг алоҳида сони, адади ёки ададининг бир қисми, ёхуд теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларнинг ва оммавий ахборотни даврий тарқатиш бошқа электрон турларининг алоҳида сони тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситаси таҳририяти дейилганда оммавий ахборот воситасини чиқарувчи юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаси дейилганда даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, теле-, радио дастурларда эшиттириш ва кўрсатув ҳар бир соатининг 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари ташкил қиладиган оммавий ахборот воситаси тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситалари муассислари дейилганда оммавий ахборот воситасини таъсис этган, уни яратиш ва чиқариш вазифаларини ўз зиммасига олган, шунингдек таҳририятни ташкил этган Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси тушунилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Оммавий ахборот воситалари ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Оммавий ахборот воситаларини (маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил қилинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 1-иловага мувофиқ шаклда ариза беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил қилинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза беради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳририят тўғрисидаги низомнинг нусхаси — оммавий ахборот воситаси таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи орган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати бундан мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ставкалар бўйича давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситалари Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган давлат божининг 70 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган давлат божининг 50 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисоб рақамига, қолган қисми — Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза ариза рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқилгунга қадар қайтариб олинган тақдирда муассис тўланган давлат божи суммасини ўн кун мобайнида қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳужжатлар муассис ёки унинг ваколатли шахси томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда уларнинг нусхаларини Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказига юборади, Марказ ўз навбатида ўн кун муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан хулоса бериши шарт.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Рўйхатдан ўтказувчи орган ариза билан бирга барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда давлат рўйхатидан ўтказиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ Схемага биноан кўриб чиқилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий қисми Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, унинг ташқарисида, икки ёки ундан кўп вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудларида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қарорига мувофиқ — теле-, радиодастурларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот агентликларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотлари электрон тарзда тарқатиладиган бошқа оммавий ахборот воситалари турларини давлат рўйхатидан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари асосий қисми битта вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни давлат рўйхатидан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Оммавий ахборот воситаларининг ягона реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Оммавий ахборот воситаси унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаси таъсис ҳужжатларига, шунингдек муассис тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларга, номига, тилига, турига, мақсад ва вазифаларига ҳамда оммавий ахборот воситаси ихтисослашувига ўзгартириш киритилганда амалга оширилади. Қолган ҳолларда муассис ёки таҳририят бир ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилишлари керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига муассиснинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг эллик фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома дубликати берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Даврий босма нашрлар иловалар билан чиқарилиши мумкин. Бунда иловаларда улар иловаси бўлган асосий даврий босма нашрнинг номи кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даврий босма нашрнинг алоҳида номга эга бўлган иловаларига мустақил оммавий ахборот воситаси сифатида қаралади ва улар умумий асосларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи орган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ижобий қарор чиқарилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича оммавий ахборот воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради ва беради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган қарор қабул қилингандан кейин ўн кун мобайнида ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда илгари давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган барча ҳужжатлар билан бирга ариза олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади. Ариза қайта кўриб чиқилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, гувоҳномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, гувоҳномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ахборот тарқатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат уларнинг расмий хабарлари ва материалларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини эълон қилиш учун таъсис этиладиган оммавий ахборот воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлар орқали узатиладиган теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, аудиовизуал хабарлар ва материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учун давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Даврий босма нашрлар шаклида давлат рўйхатидан ўтказилган оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ноширлар билан тузиладиган шартномаларда ўз маҳсулоти мажбурий назорат нусхаларининг рўйхатдан ўтказувчи органга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ бошқа ташкилотлар ва муассасаларга юборилишини назарда тутишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи органга ______________ томонидан
Ариза
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ «__________________»ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.
Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча аффилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.
Муассис (Раҳбар лавозими)
___________ (имзо)
_______________________________ (Ф.И.Ш.)
(муҳр ўрни)
________________________ (имзоланган сана)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи органга ______________ томонидан
Ариза
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги «______________» веб-сайт (портал)ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.
Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча аффилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.
Муассис (Раҳбар лавозими)
___________ (имзо)
_______________________________ (Ф.И.Ш.)
(муҳр ўрни)
________________________ (имзоланган сана)
(низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори асосида 1, 2-иловалар билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи ставкалари
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситаси тури
Давлат божи миқдори
Даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар)
Энг кам ойлик иш ҳақининг 12,5 баравари миқдорида
Теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари
Энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари миқдорида
Маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)
Энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида
Асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)
Энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида
Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)
Энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида
Оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар)
Энг кам ойлик иш ҳақининг 12,5 баравари миқдорида
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори билан 4-илова ҳисобланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори билан 5-илова ҳисобланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида
Ушбу гувоҳнома «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ берилган.
Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий, маъмурий, интизомий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш»;

б) 6-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«лицензия битимлари шартларига ва электрон оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фаолият турига лицензия олиш учун хўжалик юритувчи субъект Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга лицензия олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳужжатларни топширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банддаги «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банддаги «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банднинг биринчи хатбошидаги «бир ҳафта муддатда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради ва давлат реестрига киритади» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади ва уни давлат реестрига киритади» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Телерадиоэшиттириш соҳасида частота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«22. Имзоланган протокол асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бажариш муддатлари» устунининг бешинчи позициясидаги «5 кун мобайнида» сўзлари «ғолибнинг ихтиёрига кўра» сўзлари билан алмаштирилсин;