Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2009 29.08.2006 йилдаги 183-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.08.2006 йилдаги 183-сон
Date of entry into force
29.08.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

КОРХОНАЛАРДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛГАН СИФАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 173-сонли «Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва ташкилотларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш юзасидан назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорини бажариш юзасидан 1-иловага* мувофиқ 25 та корхонада сифатни бошқариш тизимлари жорий этилганлиги ва сертификатлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-иловага* мувофиқ хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг уларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиши муддатлари ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг янгиланган таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифатни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун маслаҳатчини жалб этиш очиқ танлов асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаш органлари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот харид қилишда тендер савдоларини ўтказишда бошқа кўрсаткичлар тенг бўлганда сифатни бошқаришнинг сертификатлаштирилган тизимига эга бўлган мамлакатимиз етказиб берувчиларига устунлик берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг 2-иловасига зарурат бўлганда ўзгартириш ва қўшимчалар тегишли манфаатдор идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг таклифлари асосида Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг қарори билан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Корхоналарнинг раҳбарларига сифатни бошқариш тизимининг мувофиқлиги тўғрисидаги сертификат олинганидан сўнг тизимни жорий этишда иштирок этган ходимларни лавозим маошининг ўн бараваригача миқдорда бир йўла мукофотлаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 29 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сон қарорига
3-ИЛОВА

Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини
мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.‎ Шоисматов Э.Р. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари‎
2.‎ Бўриев Р.А.‎ —‎‎ «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари‎
3.‎ Мамадалиев Р.М.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири ‎
4.‎ Ғаниев Э.М. ‎ —‎‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ‎
5.‎ Гадоев Э.Ф.‎ —‎‎ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
6.‎ Хайруллаев Ш.Ш.‎ —‎‎ Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
7.‎ Шайхов А.Э.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг раиси ‎
8.‎ Тўлаганов Ш.А.‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари‎
9.‎ Турсунов Ё.Х‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
10.‎ Хурсанов А.Х. ‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси ‎
11.‎ Аҳмедов З.Н.‎ —‎‎ «Ўзстандарт» агентлигининг сифатнинг менежмент тизимларини жорий этиш бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳнинг масъул котиби‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда гуруҳ таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга
мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига
киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банд ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 3-банднинг биринчи хатбошидаги «2-иловага мувофиқ таркибда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 5-банддаги «Синов лабораториялари томонидан четдан олиб келинадиган» сўзлари «Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар томонидан четдан олиб келинадиган» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 348-модда; 2007 й., 19-20-сон, 196-модда; 2008 й., 39-сон, 394-модда)