Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
БАЪЗИ РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯЛАРИ ВА КЕНГАШЛАРИ ТАРКИБЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг баъзи комиссиялари ва кенгашлари таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси билан мувофиқлаштириш, шунингдек улар фаолиятини тартибга солиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 августдаги ПФ-177-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2026 й., 06/26/177/0904-сон)
2. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказилишини мувофиқлаштирувчи Давлат комиссияси тугатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий соҳа муассасаларини, махсус истеъмолчилар ва давлат резервини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш Тартибига ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Баъзи қонун ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин ҳамда айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 июль,
ПҚ-423-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 августдаги ПФ-177-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2026 й., 06/26/177/0904-сон)
I. Баъзи қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) 1-иловасининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорининг 1-иловасидаги «В.А. Голишев — Бош вазир ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари» сўзлари «Б.А.Хўжаев — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, Комиссия раисининг ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
II. Ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қонун ҳужжатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш юзасидан жавобгарликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 20 майдаги 258-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 22 июндаги 309-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 32-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 6-илованинг 10-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 75-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорнинг 1-иловаси.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 25 ва 31-иловалар.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илова 36-бандининг йигирма биринчи хатбоши.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 16-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илова 10-бандининг ўн иккинчи хатбоши.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 289-модда; 2007 й., 19-20-сон, 191-модда; 2008 й., 40-41-сон, 407-модда; 2010 й., 1-2-сон, 2-модда; 2012 й., 8-9-сон, 78-модда, 26-27-сон, 288-модда; 2013 й., 30-сон, 386-модда, 36-сон, 477-модда; 2015 й., 17(1)-сон, 216-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон, 12.11.2020 й., 07/20/4889/1515-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон; 08.09.2026 й., 06/26/177/0904-сон)