Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2006 20.05.1999 йилдаги 258-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.1999 йилдаги 258-сон
Date of entry into force
20.05.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2006
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1998 ЙИЛ 18 НОЯБРДАГИ 477-СОН ВА 1998 ЙИЛ 17 ДЕКАБРДАГИ 525-СОН ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сонли «Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларида назарда тутилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини фаол амалга оширишга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилаётган корхоналар технология ва молиявий аҳволининг қониқарсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сармоя ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бозоридаги кучли рақобат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш йўлига тўсиқ бўлаётган мураккаб буйруқбозлик аппарати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш ҳамда акциялар сотилиши жараёнларининг амалга оширилиши ва жадаллаштирилишини таъминловчи пухта ишловчи механизмнинг йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш жараёнидан ўзларининг ғаразли мақсадларида даромад ва дивидендлар олишга интилувчи коррупция ҳолларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳам қуйи тузилмалардаги, ҳам Вазирлар Маҳкамаси аппаратигача бўлган юқори даражадаги бир қатор раҳбарлар онгида эски андозалар ва ўзибўларчилик кайфияти сақланиб қолганлиги каби объектив ва субъектив чекловчи омиллар ҳал қилувчи таъсир кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 1999 йил 18 майдаги қарорларига мувофиқ ҳамда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, шу жумладан хорижий сармоя иштирокида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича 1999 йил учун белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва «1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари, тегишли вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар ва бирлашмалар раҳбарлари корхоналарни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, акциялар пакетларини ва корхоналарни хорижий инвесторларга сотиш ҳамда хусусийлаштиришдан олинган маблағларнинг давлат бюджетига тушиши бўйича 1999 йилга белгиланган вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича кўрсатиб ўтилган Ҳукумат қарорларининг бажарилишига раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга доир фаолияти ва масъулиятини баҳоловчи ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини белгиловчи мезон деб қаралсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Акцияларнинг бир қисмини якка тартибдаги лойиҳалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ хорижий инвесторларга сотиш бўйича белгиланган топшириқлар сўзсиз бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раҳбарларига, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, шунингдек мазкур иловада кўрсатилган корхоналар, бирлашмалар ва банкларнинг тегишли раҳбарларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг суст ишлаётганлиги, корхоналарни хусусийлаштириш масалаларини ҳал этишда зарур ташаббус ва тезкорликнинг йўқлиги қайд этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг фаолияти тартиби ва йўналишларини ўн кун муддатда тубдан қайта кўриб чиқсин, бунда пировард натижада хусусийлаштирилаётган корхоналар бўйича тендер ҳужжатлари тайёрлаш муддатларини тезлаштириш, бунинг учун нуфузли хорижий баҳолаш компаниялари ва воситачилар жалб этилишини таъминлаш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларида назарда тутилган объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришга оид масалаларни ҳал этиш тезкорлигини ошириш учун тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясига қуйидагилар бўйича қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциялар ва хусусийлаштирилаётган корхоналарга талаб мавжуд бўлмаганда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ тегишли инвестиция мажбуриятларига эга бўлган аниқ стратегик инвесторлар мавжуд бўлганда таклиф этилаётган бошланғич нархни пасайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар ва акцияларни ҳам ЭМВга, ҳам замонавий технология асбоб-ускуналари етказиб бериш каби ҳақ тўлашнинг турли шаклларида сотиш, шунингдек, хорижий сармоядор томонидан ЭМВда аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган тақдирда миллий валютага сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарни тайёрлаш ва чет элда сотиш жараёнига йирик хорижий молиявий воситачиларни, баҳолаш ва аудиторлик компанияларини, реклама агентликларини жалб этиш, улар фаолиятига хусусийлаштириладиган объект ёки акцияларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобига ҳақ тўланиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сансалорлик, буйруқбозлик, объектларни хусусийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муддатларини чўзиб юбориш ҳоллари ҳамда хорижий сармоядорларга корхоналар ва акциялар сотишни тезлаштириш бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда, юқорида қайд этилганларни ҳисобга олган ҳолда, тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги янги низомни икки ҳафта муддатда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат мулки қўмитаси раҳбариятига Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларининг, айниқса хусусийлаштириш жараёнига хорижий сармояни жалб этишга доир қисмининг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий ишларнинг сустлиги кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки қўмитаси раҳбариятининг эътибори унинг зиммасига акциялар пакетларини ва корхоналарни хорижий сармоядорларга сотиш, валюта ресурсларини хусусийлаштиришдан қўшимча равишда тўлдириш ва давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш бўйича 1999 йил учун белгиланган чора-тадбирлар дастурининг сўзсиз бажарилиши юзасидан асосий масъулият юкланганлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги давлат мулкини хорижий сармоядорларга сотишда акциялар ва хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг таклиф этилган бошланғич нархини тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан пасайтириш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов 1999 йилнинг январь — апрель ойлари якунлари бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ишларнинг аҳволини муфассал кўриб чиқсин ва зарурат бўлганда 1999 йилда акциялар пакетларини ва корхоналарни сотишнинг белгиланган муддатларини аниқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил I ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларининг бажарилиши кўриб чиқилсин, тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, компаниялар ва бирлашмалар раҳбарлари фаолиятига қатъий баҳо берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси корхоналар акцияларини чиқаришга тайёрлаш ва жойлаштириш, реклама фаолияти ҳамда давлат активларини тендер ва танлов бўйича сотишни ташкил қилишга доир ишларни малакали даражада амалга ошириш учун хўжалик ҳисобидаги «Давинком» инвестиция фирмасини ташкил этиш тўғрисида икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. Бунда Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилаётган хусусийлаштириш дастурлари бўйича, кейинчалик тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясига киритиш учун, хусусийлаштирилаётган корхоналар ва акциялар нархларини белгилаш билан боғлиқ сансалорлик, буйруқбозлик, масалаларни ҳал қилиш муддатларини чўзиш ҳолларини аниқлашни фирма фаолиятининг асосий вазифаларидан бири сифатида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда хусусийлаштириш, қимматли қоғозларни чиқариш ва сотиш билан боғлиқ фаолият кўрсатаётган тузилмаларни танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 219-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 20 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
258-сон