Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.2018 18.07.2006 йилдаги ПҚ-419-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.07.2006 йилдаги ПҚ-419-сон
Date of entry into force
18.07.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рангли металл парчалари, чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этиб ўтилсинки, кўрилаётган чораларга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетиш ҳоллари учраб турибди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари рангли металл парчаларини тўлиқ йиғиб олиш, темир-терсак топширувчилар билан шартномаларни ўз вақтида тузиш, уларни рағбатлантиришнинг таъсирчан тизимини жорий этиш бўйича зарур чораларни кўрмаяптилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда улардан фойдаланишни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш, улар айланишини назорат қилишнинг тегишли тизими мавжуд эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, рангли металларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш, уларнинг фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қурилмаларидан ўғирланишининг олдини олиш, шунингдек рангли металл парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда улардан фойдаланиш тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш, уларни комплекс ва чуқур қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари акциядорлари ҳамда қатнашчиларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини 1-иловага* мувофиқ қайта ташкил этиш ва уларнинг негизида «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» очиқ акциядорлик жамиятини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖнинг рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қабул қилиш ва тайёрлаш пунктларини 2-иловага* мувофиқ, белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-2-иловар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради ҳамда «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича, шу жумладан жалб этилган кредитлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖнинг энг муҳим вазифалари ва функциялари деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рангли металл парчалари ва чиқиндиларини комплекс равишда чуқур қайта ишлаш, республика истеъмолчиларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ҳамда экспортга етказиб беришни кенгайтириш учун улардан прокат, қотишмалар ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш борасида тизимли ишларни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд қайта ишлайдиган қувватларни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, рангли металларни қайта ишлашнинг замонавий юксак самарали ускуна ва технологияларини татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда уларни темир-терсак топширувчилардан қабул қилиш, шу жумладан рангли металл парчалари ва чиқиндилари мунтазам ҳосил бўлиб турадиган юридик шахслар билан фьючерс шартномаларини тузиш йўли билан тайёрлаш ва қабул қилишнинг аниқ-пухта тизимини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириладиган рангли металл парчалари ва чиқиндилари учун фақат юридик шахслар — темир-терсак топширувчилар томонидан темир-терсак ҳамда чиқиндилар топширилишини рағбатлантирувчи эркин (шартномавий) нархлар бўйича ҳисоб-китоблар тизимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ бошқарув ходимларининг чекланган сони 24 кишидан иборат бўлган бошқарув аппарати тузилмаси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ Бош директори Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖга ҳудудларда рангли металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиш, қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш бўйича замонавий ускуналар, юк кўтариш ва транспорт воситалари билан жиҳозланган филиалларини юридик шахс тузмасдан ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини қайта ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун 4-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини қайта ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ Устав жамғармасини шакллантиришга, акциялар пакетининг 51 фоиз миқдорини давлатда сақлаб қолган ҳолда улушларни қатнашчилар ўртасида тақсимлашга, шунингдек Уставни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказишга кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари балансида бўлган мол-мулкни хатловдан ўтказсин ва ундан янада самарали фойдаланиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда бошқа идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндилари айланиши борасида ўрнатилган тартибга риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда таркибида рангли металлар бўлган ускуналар, парча ва чиқиндиларни яширинча қабул қилиш пунктлари фаолиятига ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатларига чек қўйиш бўйича амалий чора-тадбирлар қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сотиб олиш, фойдаланиш ва сотиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сотиб олиш, фойдаланиш ва сотиш қоидалари бузилишнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар телевидение орқали мунтазам ёритиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда темир-терсак топширувчилар билан рангли металл парчалари ва чиқиндилари топширишни рағбатлантирувчи эркин (шартномавий) нархлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилишини назарда тутган ҳолда, топшириладиган рангли металл парчалари ва чиқиндиларига нарх белгилаш Тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда рангли металл парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш бўйича статистик ҳисоботларнинг шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уни 2006 йилнинг 1 октябридан жорий этсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Иккиламчиранглиметалл» ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ турдаги «Ўзиккиламчиранглиметалл» акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1994 йил 24 мартдаги 160-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 18 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-419-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 268-модда; 2012 й., 40-сон, 466-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда)