Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2009 30.06.2006 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.06.2006 йилдаги 126-сон
Date of entry into force
30.06.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АХБОРОТНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 октябрдаги 272-сонли «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, мажбурий назорат қилиниши лозим бўлган операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига 2-иловага мувофиқ шакл бўйича кўрсатиб ўтилган операциялар амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда тақдим этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда мазкур қарорда белгиланган тартибда ахборот тақдим этилиши учун қаттиқ назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Х. Қодиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 30 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 30 июндаги 126-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва
терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ
ахборотни бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, мажбурий назорат қилиниши лозим бўлган операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан кўрсатиб ўтилган операциялар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда матнда «Департамент» деб юритилади) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан кўрсатиб ўтилган операциялар амалга оширилиши устидан мажбурий назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар, агар уларнинг суммаси операция бажарилаётган кундаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлса ҳамда қуйидаги турларда амалга оширилаётган бўлса, мажбурий назорат қилиниши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккита ёки ундан ортиқ ҳисобварақлар очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир кунда ёки бир неча кун мобайнида одатдаги кўламга номувофиқ миқдорда операциялар бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига эгасининг номи яширин ҳолда очилган ҳисобвараққа ўтказиш ва пул маблағларининг Ўзбекистон Республикасига эгасининг номи яширин ҳолда очилган ҳисобварақдан келиб тушиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк омонатларига пул маблағларини нақд ҳолда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини нақд ҳолда ҳисобварақдан олиш, ҳисобварақдан ўчириш ёки ҳисобвараққа киритиш, агар бу юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг хусусияти тақозоси бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини жисмоний шахс тақдим қилувчига пул бериладиган ҳужжатлар бўйича олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахс қимматли қоғозларни нақд пулга олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахс юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) пул маблағларини нақд ҳолда киритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахслар фойдасига омонат (депозит) очиб, унга пул маблағларини нақд ҳолда жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл валютасини нақд пулга сотиб олиш ёки сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир қимматдаги банкнотни бошқа қимматдаги банкнотга алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни сақлаш учун махсус хоналарни ёки уларда турган сейфларни ижарага олиш учун банк билан шартнома тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит (заём) бериш ёки олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, заргарлик буюмлари ёки бошқа қимматли нарсаларни ломбардга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта шартномаси бўйича суғурта товони (суғурта пули) тўлаш ёки суғурта мукофоти олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотерея ёки таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйналганда ютуқ олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини имтиёзли солиқ режими берадиган ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлатлар ва ҳудудларга (оффшор зоналарга) ўтказиш, шунингдек пул маблағларини кўрсатиб ўтилган давлатлар ва ҳудудлардан ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл валютаси билан юқорида кўрсатиб ўтилган операцияларни амалга оширишда операциянинг миллий валютадаги миқдори операция ўтказилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланганидан камроқ суммадаги пул маблағлари ёки мол-мулк билан боғлиқ операция, шу операциянинг тарафларидан бири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятда иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятни амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятни амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёки ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, мажбурий назорат қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатиб ўтилган операциялар тўғрисидаги ахборот (кейинги ўринларда матнда «операциялар тўғрисидаги ахборот» деб юритилади) Департаментга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи қуйидаги ташкилотлар (кейинги ўринларда матнда «ташкилотлар» деб юритилади) томонидан тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар, кредит уюшмалари ва бошқа кредит ташкилотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция фондлари, депозитарийлар ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари;
(5-банднинг учинчи хатбошиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг хизмати ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ломбардлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказувчи ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идоралар (нотариуслар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкилотлар Департаментнинг операциялар тўғрисидаги ахборот юбориладиган (тақдим этиладиган) почта, электрон ва бошқа реквизитларини билишга мажбурдир, Департамент эса кўрсатиб ўтилган реквизитларни барча билиши учун қулай бўлишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Департамент ва унинг ходимлари ўзларига маълум бўлиб қолган тижорат, банк сири ёки бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг сақланишини таъминлашлари шарт, юридик ва жисмоний шахсларни уларга нисбатан ўтказилаётган мажбурий назоратдан хабардор қилишга ҳақли эмас ва ушбу маълумотлар ошкор қилинганлиги ёки тақдим этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, мажбурий
назорат қилиниши лозим бўлган операциялар тўғрисидаги ахборотни
Департаментга тақдим этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ташкилотлар қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш чоғида юридик ва жисмоний шахсни идентификациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни, юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан икки иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилиш. Операцияни тўхтатиб туриш тўғрисида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаса, кўрсатилган муддат ўтгач, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилот тўхтатиб турилган операцияни бажаришга киришаверади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар амалга оширилиши ҳақида шу операция бажарилиши лозим бўлган куннинг ўзида Департаментга ахборот (ҳужжатлар) тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ички назорат тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ёки мажбурий назорат қилинадиган бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг ҳужжатли ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Операциялар тўғрисидаги ахборот электрон ҳужжат шаклида, ахборотни киритиш, фақат қайта ишлаш ва узатиш бўйича дастурли воситаларнинг автоматлаштирилган комплекси ёрдамида, ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини ва ахборот узатишнинг электрон тизимини (кейинги ўринларда ДВАК деб юритилади) қўллаган ҳолда, шаклга солинган хабар тарзида тузилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган электрон рақамли имзо билан тасдиқланади (ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Самарали ва нарх параметрлари бўйича рақобатбардошли ДВАКларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш бўйича қўлланмани ташкилотларга бериш Департамент томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДВАКдан фақат ушбу Низомда назарда тутилган ахборотни тайёрлаш ва Департаментга тақдим этиш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Операция тўғрисидаги электрон ҳужжат тарзидаги ахборотни узатиш Департаментнинг ташкилот жойлашган жойдаги бўлинмасида (банклардан ташқари) алмаштириладиган магнитли ва бошқа манбаларда (дискеталарда, компакт-дискларда ва бошқа хотирада сақлаб қоладиган қурилмаларда), ахборот етказиб берувчи томонидан, етказиб бериш вақтида ҳужжатнинг махфийлиги бузилишини истисно қилувчи чора-тадбирларга риоя қилган ҳолда ёки махсус почта алоқаси воситасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Операция тўғрисидаги ахборотни электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда ахборот етказиб бериш вақтида ҳужжатнинг махфийлиги бузилишини истисно қилувчи чора-тадбирларга риоя қилган ҳолда қоғозда бевосита тақдим этилади ёки махсус почта алоқаси воситасида етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Операция тўғрисидаги ахборот бевосита келтириб берилган ёки у белгиланган тартибда махсус почта алоқаси бўлинмасига топширилган сана ахборот тақдим этилган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Банклар томонидан бажариладиган операциялар тўғрисидаги ахборотни Департамент банкларнинг автоматлаштирилган тизимида очиладиган, рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилинган махсус электрон почта манзилидан олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ташкилотнинг Департаментга операция тўғрисидаги ахборотни белгиланган шаклга мувофиқ бўлмаган ҳолда тақдим этишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси операция тўғрисидаги ахборотнинг тасдиқланган шаклига белгиланган тартибда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Департамент операция тўғрисидаги ахборотни жўнатувчини идентификация қилади ва ахборот мазмунининг айнанлигини (ўзгармаганлигини) назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ташкилотлар томонидан операция тўғрисидаги ахборот бузилган тарзда ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда, шунингдек унда электрон рақамли имзо (ташкилот муҳри, ваколатли шахслар имзолари) мавжуд бўлмаганда Департамент операция тўғрисидаги ахборот олинган куни, махфийликни таъминлаш чораларига риоя қилган ҳолда, аниқ камчиликларини кўрсатиб, уни қайтадан тақдим этиш тўғрисида сўровнома жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Департаментнинг сўровномаси олинган тақдирда ташкилот сўровномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради ва унинг олинган вақтидан бошлаб бир иш куни мобайнида Департаментга тузатилган ахборотни ушбу Низомда белгиланган тартибда жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ташкилот томонидан Департаментга мажбурий назорат қилинмайдиган операция тўғрисидаги ахборот нотўғри тақдим этилган тақдирда ташкилот ушбу Низомда белгиланган тартибда Департаментга ташкилотнинг раҳбари имзолаган ва муҳри билан тасдиқланган хат билан, нотўғри тақдим этилган ахборотни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида мурожаат қилади. Хатда операция тўғрисидаги ахборотни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш сабаблари, шунингдек операция тўғрисида нотўғри тақдим этилган ахборотни сўзсиз идентификация қилиш имконини берадиган маълумотлар (ахборотнинг тартиб рақами ва санаси, уни алоқанинг электрон канали бўйича ёки қоғозда тақдим этиш усули, шунингдек операциянинг у амалга оширилган валютадаги суммаси ва уни амалга ошириш санаси) кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Департамент томонидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк
билан боғлиқ операциялар бўйича қўшимча ахборот олиниши
тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Департамент қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши масаласи бўйича текшириш тадбирларини амалга оширишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Департамент қуйидаги ҳолларда ташкилотга қўшимча ахборотни ва тегишли операция бўйича ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш тўғрисида ёзма сўровнома жўнатишга ҳақлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция тўғрисида олинган ахборотнинг ишончлилигини текшириш зарурати бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бундай операциянинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилаётган бўлиши мумкинлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг ахборот ва ҳужжатлар тақдим этиш тўғрисидаги ёзма сўровномалари Департаментнинг расмий бланкаларида расмийлаштирилади ҳамда Департамент раҳбари ёки унинг ўринбосарлари, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий органлари раҳбарлари (улар бўлмаганда уларнинг вазифасини бажараётган шахслар) томонидан имзоланади ва махсус почта алоқаси воситасида ташкилотларга жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ташкилот Департаментга махсус топшириқ берилган почта алоқаси орқали тегишли ёзма сўровнома олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида сўралаётган ахборотни ва ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент сўралаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳажмини, хусусиятини ва мазмунини ҳисобга олган ҳолда уларни тақдим этишнинг бошқача муддатини белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга
ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги
ахборотни тўплаш, сақлаш ва тақдим этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида Департамент ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот базасини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Департаментга ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар тўғрисида ўзларининг ихтиёрида мавжуд бўлган барча маълумотларни тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судидан тизимли асосда сўраб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган маълумотлар электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади ва Департаментга ана шундай ахборот олинган ёки аниқланган вақтдан бошлаб икки иш кунидан кечикмай махсус почта алоқаси орқали тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Департамент ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар рўйхатини пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга ҳар ойнинг 15-кунидан кечикмай махсус почта алоқаси орқали тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида Департамент ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар тўғрисида ахборот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган рўйхатни юритиш, сақлаш ва ундан фойдаланишда Департамент ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан махфийликни таъминлаш шартларига қатъий риоя қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ушбу Низомда кўрсатилган ахборотни сақлаш муддатлари ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ушбу Низом талабалари бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан махсус ваколатли органнинг, ташкилотларнинг, шунингдек ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган органларнинг мансабдор шахслари белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 30 июндаги
126-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул маблағлари ёки бошқа мол- мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисида маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Операция хусусияти бундай маълумотларни тақдим этишни назарда тутган ҳолларда тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк
билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги
маълумотларга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар турларининг кодлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ташкилот номи‎

Ташкилот
‎тури коди
Банклар, кредит уюшмалари ва бошқа кредит ташкилотлари 100‎
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 111‎
Марказий банкнинг ҳудудий бўлинмалари 112‎
Акциядорлик-тижорат банклари 121‎
Акциядорлик-тижорат банкларининг филиаллари 122‎
Акциядорлик-тижорат банкларининг бошқа алоҳида бўлинмалари 123‎
Хусусий банклар 131‎
Хусусий банкларнинг филиаллари 132‎
Хусусий банкларнинг бошқа алоҳида бўлинмалари 133‎
Хорижий сармоя иштирокидаги банклар 141‎
Хорижий сармоя иштирокидаги банкларнинг филиаллари 142‎
Хорижий банкларнинг ваколатхоналари 151‎
Кредит уюшмалари 161‎
Кредит уюшмаларининг филиаллари 162‎
Кредит уюшмаларининг ваколатхоналари 163‎
Бошқа кредит ташкилотлари 171‎
Бошқа кредит ташкилотларининг филиаллари 172‎
Бошқа кредит ташкилотларининг ваколатхоналари 173‎
Инвестиция фондлари, депозитарийлар ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари 200‎
Инвестиция фондлари 211‎
Инвестиция фондларининг филиаллари 212‎
Инвестиция фондларининг ваколатхоналари 213‎
Депозитарийлар 221‎
Депозитарийларнинг филиаллари 222‎
Депозитарийларнинг ваколатхоналари 223‎
Қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари 231‎
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг бошқа филиаллари 232‎
Қимматли қоғозлар бозори бошқа профессионал иштирокчиларининг бошқа алоҳида бўлинмалари 233‎
Биржалар 300‎
Товар-хом ашё биржалари 311‎
Товар-хом ашё биржаларининг филиаллари 312‎
Товар-хом ашё биржаларининг бошқа алоҳида бўлинмалари 313‎
Фонд биржалари 321‎
Фонд биржаларининг филиаллари 322‎
Фонд биржаларининг бошқа алоҳида бўлинмалари 323‎
Ўзбекистон республика валюта биржаси 331‎
Ўзбекистон республика валюта биржасининг филиаллари 332‎
Ўзбекистон республика валюта биржасининг бошқа алоҳида бўлинмалари 333‎
Биржаларнинг бошқа турлари 341‎
Биржалар бошқа турларининг филиаллари 342
Биржалар бошқа турларининг бошқа алоҳида бўлинмалари 343‎
Суғурталовчилар 400‎
Суғурталовчилар 411‎
Суғурталовчиларнинг филиаллари 412‎
Суғурталовчиларнинг бошқа алоҳида бўлинмалари 413‎
Лизинг хизматлари ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар 500‎
Лизинг хизматлари ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар 511‎
Лизинг хизматлари ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг филиаллари 512‎
Лизинг хизматлари ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг бошқа алоҳида бўлинмалари 513‎
Почта алоқаси ташкилотлари 600
Почта алоқаси провайдери 611‎
Почта алоқаси провайдерининг филиаллари 612‎
Почта алоқаси провайдерининг бошқа алоҳида бўлинмалари 613‎
Почта алоқаси оператори 621‎
Почта алоқаси операторининг филиаллари 622‎
Почта алоқаси операторининг бошқа алоҳида бўлинмалари 623‎
Почта алоқасининг бошқа объектлари 631‎
Ломбардлар 700‎
Ломбардлар 711‎
Ломбардларнинг филиаллари 712‎
Ломбардларнинг ваколатхоналари 721‎
Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказувчи юридик шахслар 800‎
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар 811‎
Тотализаторлар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар 812‎
Таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар 814‎
Нотариал идоралар (нотариуслар) 900‎
Нотариал идоралар 911‎
Нотариуслар 912‎
‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎Изоҳ: Илова пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришда фойдаланилади ва махсус ваколатли органга тақдим этилмайди. ‎
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк
билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги
маълумотларга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий назорат қилиниши лозим бўлган операциялар турларининг кодлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Операция номи‎

Операция
‎коди‎
Иккита ёки ундан ортиқ ҳисобварақлар очиш‎ 010‎
Бир кунда ёки бир неча кун мобайнида одатдаги кўламга номувофиқ миқдорда операциялар бажариш‎ 011‎
Пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига эгасининг номи яширин ҳолда очилган ҳисобвараққа ўтказиш ва пул маблағларининг Ўзбекистон Республикасига эгасининг номи яширин ҳолда очилган ҳисобварақдан келиб тушиши ‎ 012‎
Банк омонатларига пул маблағларини нақд ҳолда киритиш‎ 013‎
Пул маблағларини нақд ҳолда ҳисобварақдан олиш, ҳисобварақдан ўчириш ёки ҳисобвараққа киритиш, агар бу юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг хусусияти тақозоси бўлмаса ‎ 014‎
Пул маблағларини жисмоний шахс тақдим қилувчига пул бериладиган ҳужжатлар бўйича олиши ‎ 015‎
Жисмоний шахс қимматли қоғозларни нақд пулга олиши ‎ 016‎
Жисмоний шахс юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) пул маблағларини нақд ҳолда киритиши ‎ 017‎
Учинчи шахслар фойдасига омонат (депозит) очиб, унга пул маблағларини нақд ҳолда жойлаштириш ‎ 018‎
Чет эл валютасини нақд пулга сотиб олиш ёки сотиш ‎ 019‎
Бир қимматдаги банкнотни бошқа қимматдаги банкнотга алмаштириш ‎ 020‎
Мол-мулкни сақлаш учун махсус хоналарни ёки уларда турган сейфларни ижарага олиш учун банк билан шартнома тузиш ‎ 021‎
Кредит (заём) бериш ёки олиш ‎ 022‎
Қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, заргарлик буюмлари ёки бошқа қимматли нарсаларни ломбардга қўйиш ‎ 023‎
Суғурта шартномаси бўйича суғурта товони (суғурта пули) тўлаш ёки суғурта мукофоти олиш ‎ 024‎
Лотерея ёки таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйналганда ютуқ олиш‎ 025‎
Пул маблағларини имтиёзли солиқ режими берадиган ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлатлар ва ҳудудларга (оффшор зоналарга) ўтказиш, шунингдек пул маблағларини кўрсатиб ўтилган давлатлар ва ҳудудлардан ўтказиш ‎ 026‎
Террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятда иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахснинг операциялари ‎ 027‎
Террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятни амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахснинг операциялари ‎ 028‎
Террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятни амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахснинг операциялари ‎ 029‎
‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎Изоҳ: Илова пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришда фойдаланилади ва махсус ваколатли органга тақдим этилмайди. ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 238-модда; 42-сон, 418-модда; 2008 й., 40-41-сон, 412-модда; 2009 й., 42-сон 450-модда)