Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 05.12.1997 йилдаги 539-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.12.1997 йилдаги 539-сон
Date of entry into force
05.12.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва бу борада ягона давлат сиёсатини ўтказиш ишларини янада яхшилаш, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга дахлдор барча идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон Республикаси йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида Низом» тасдиқлансин (1-илова).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ягона давлат сиёсатини олиб боради, меъёрий, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Давлат дастурини ишлаб чиқади, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этади, уларнинг бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилишини назорат қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Кафолат» давлат-акциядорлик компанияси ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш давлат харажатларини белгилайди ва маблағлар сарфланишини назорат қилади, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида нобуд бўлганларнинг оилаларини ва жароҳатланганларни ижтимоий ҳимоя қилиш, суғурталаш, тиббий хизмат кўрсатиш тизими ва шартларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга дахлдор барча вазирликлар, давлат қўмиталари, корпорация, уюшма, концерн ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор талабларидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати Бош бошқармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарманинг қайта ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати Бош бошқармасининг республика бюджети бўйича штатлари сони Давлат автомобиль назорати бошқармасининг Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган бошқа мавжуд манбалар ҳисобидаги штатлар сонини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига 72 нафарга кўпайтирилсин (2-илова).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Давлат автомобиль назорати Бош бошқармасининг Низомини, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармалари (бошқармалари) Давлат автомобиль назорати бошқармалари (бўлимлари)нинг Намунавий низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида» 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарорининг 2-иловасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати тузилмасининг IV бўлимидаги ва принципиал схемадаги «Давлат автомобиль назорати бошқармаси» сўзлари «Давлат автомобиль назорати Бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 декабрдаги 620-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б. Ҳ. Ғуломов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 5 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
539-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил
5 декабрдаги 539-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси йўлларида ҳаракатланиш
хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИ3ОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Йўл-транспорт ҳодисалари мамлакат иқтисодиётига ва жамиятнинг маънавий ҳаётига жуда катта зарар етказиши мумкин бўлганлиги учун йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш давлат олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни бажариш вазирликлар, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар концерн, корпорация, компания, корхона, ташкилот, муассаса, жамоат бирлашмалари ва ижодий уюшмалар, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча жисмоний шахсларнинг бурчидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси қарорлари, ушбу Низом, Ўзбекистон Республикаси қўшилган ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга оид халқаро шартномалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маҳаллий ҳокимият ва ижро этувчи органлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга оид режа ва ҳудудий дастурларни тасдиқлайдилар, мувофиқлаштирадилар ва уларнинг ижросини назорат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи органлар раҳбарларининг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳисоботларини кўриб чиқадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда йўллардаги ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини қонунчиликда белгиланган тартибда маблағ билан таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий органлари, вазирлик ва давлат идораларининг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш доирасидаги қарорларининг ижросини ташкил этадилар ва назорат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тадбирларини, аҳолига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларини ўқитишни ташкил этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўллар ва кўчаларни қуриш, тузатиш ишларини, ҳаракатлантиришни ташкил қилиш техника воситаларини жорий қилиш, йўлларни қўриқлаш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари билан таъминлашни ташкил этадилар ва улардан фойдаланиш ҳолатини назорат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудда жойлашган юридик шахсларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятларини назорат қиладилар ва уларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишлари юритилишининг давлат назорати махсус орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати хизматига юкланади. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш ишларини назорат қилиш ваколати берилган ягона орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат автомобиль назорати томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган ва йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қарорларни бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар ҳамда идоралар томонидан қабул қилинадиган ва қўлланиладиган йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга оид барча меъёрий ҳужжатлар Давлат автомобиль назорати Бош бошқармаси билан келишилган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат автомобиль назоратини қонунчилик билан унинг зиммасига юкланмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат автомобиль назоратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунлар, қоидалар, меъёрлар ва ўлчам (стандарт)ларга риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, бу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига, йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бузилишига, бу соҳадаги бошқа ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатлар юз беришига олиб келувчи сабабларни аниқлаш, ўз ваколати доирасида уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини олиб бориш, уларнинг сабабларини таҳлил қилиш, уларни бошқа давлатлардаги маълумотлар билан таққослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бузилишининг ҳисобини олиб бориш, бу соҳадаги қонунчиликни қўллаш амалиётини умумлаштириш, қонунда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг кўриб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитни автомототранспорт воситаларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш, бу борадаги меъёрий ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бошқа қўриқланадиган шахслар (шу жумладан, хорижий давлат раҳбарлари)нинг махсус автомобиллари кузатиб борилишини ва уларнинг тўсиқсиз ўтишини таъминлаш, шунингдек, махсус трасса ва махсус мақсаддаги автомобиллар ҳолатини назорат қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини белгиланган тартибда, шу жумладан, шартнома асосида кузатиб боришни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автокарвонда одамларни оммавий равишда ташишда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат ва халқаро миқёсдаги ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирлар пайтида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини, уларнинг тиркамаларини ва ярим тиркамаларини давлат техник кўригидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини, уларнинг тиркамаларини ва ярим тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан чиқариш, рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини олиб бориш, уларга рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ва давлат рақами белгилари бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар томонидан мустақил равишда тайёрланган автомототранспорт воситаларини тегишли текширувдан сўнг рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлайдиган ўқув ташкилотларини рўйхатга олиш ва ўқув жараёнини назорат қилиб бориш, йўлларда ҳаракатланиш қоидалари ва автомототранспорт воситаларини амалий бошқариш малакаси бўйича имтиҳон олиш, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни бериш. Бу масалаларда жаҳондаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар элчихоналари, консулликларига, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, чет эл корхона ва муассасаларига қарашли автотранспорт воситаларига махсус давлат рақами белгилари бериш, уларнинг ходимларига ва бошқа хорижий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномалари ва уларга қарашли автомототранспорт воситаларига махсус давлат рақами белгилари бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир вазнли, хавфли, махсус ва катта ҳажмли (габаритли) юкларни ташишга рухсат бериш, уларни ташишда ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, махсус ва махфий юкларни ташийдиган муассасалар, идоралар ва ташкилотларнинг махсус автомототранспорт воситаларига махсус талон бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўллардаги ҳаракатланиш шароитларини ўрганиш, кўча ва йўлларда транспорт ҳамда пиёдалар қатнови ташкил этилишини такомиллаштириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўллардаги ҳаракатланишни тартибга солиш, шу мақсадда техник воситалар ва автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш; автобус, кичик автобуслар мунтазам қатнайдиган халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий йўналишларни кўриб чиқиш ва уларга рухсат бериш ҳақида хулосалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар, йўл иншоотлари, темир йўллардан ўтиш жойлари, шаҳар электр транспорти йўли, турар-жой даҳалари, алоҳида бинолар, кичик меъморчилик иншоотлари, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларини қуриш ва қайта қуриш лойиҳаларини, автомототранспорт воситаларининг конструкцияси (тузилиши)ни йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар тайёрлаш, ушбу иншоотларни ва автомототранспорт воситаларини фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дахлдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда йўллар, йўл иншоотлари, йўл белгилари ва чизиқлари, ҳаракатланишни бошқаришнинг техник воситалари, темир йўл кесишмаларининг ҳолатини ўрганиб чиқиш бўйича ҳар йили камида икки марта (баҳорги ва кузги) мавсумий кўрик ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисалари ва тўқнашувлар юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойда кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиларини ушлаб туриш, гувоҳларни аниқлаш, йўл-транспорт ҳодисасини ҳужжатлаштириш, транспорт ва пиёдаларнинг хавфсиз қатновини ташкил этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қочилган, ўғирланган автомототранспорт воситаларини ва йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган ҳайдовчиларни қидириш ишини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклидан қатъи назар, янгидан очилаётган техник хизмат кўрсатиш станциялари ва автомобилларни тузатиш устахоналарини рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклидан қатъи назар, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва автомобилларни тузатиш устахоналарида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш, автомототранспорт воситалари тузатилишининг қонунийлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
милициянинг бошқа хизматлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, жиноят қилган шахсларни ушлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини тарғиб қилиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш, шу мақсадда оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение), нашриёт, кино, театр санъати имкониятларидан фойдаланиш, кўрик, танлов ва мусобақалар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда болалар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чораларини кўриш, мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида йўлларда ҳаракатланиш қоидалари ўргатилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат автомобиль назорати шахсий таркиби томонидан қонун бузилишига йўл қўймаслик, берилган ҳуқуқлардан тўғри фойдаланиш, йўлларда ҳаракатланиш қатнашчилари билан муомалада босиқ, одобли бўлишни таъминлаш, уларни хизмат бурчига виждонан ва ҳалол ёндошиш руҳида тарбиялаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат автомобиль назорати ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идораларга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча муассасалар, корхоналар, ташкилотларга тўсиқсиз кириш, зарур маълумотлар ва ҳужжатларни бепул олиш, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ва атроф-муҳитни автомототранспорт воситаларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга оид қоидалар, меъёрлар ҳамда ўлчам (стандарт)ларнинг бажарилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахслар ва фуқароларга йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишни таъминлашга оид қоидалар, меъёрлар ва ўлчамлар талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар бериш, бундай кўрсатмаларни бажариш юзасидан чора-тадбирлар кўрмаган шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш ва унинг хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли қонун ва меъёрий ҳужжатлар (қоидалар, меъёрлар, ўлчамлар)ни ишлаб чиқишда қатнашиш, амалдагиларига эса қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар, йўл иншоотлари, темир йўллардан ўтиш жойлари, шаҳар электр транспорти йўлларини, кўча ва йўл ёқаларига қурилган савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа биноларни, автомототранспорт техникасининг янги намуналарини фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари, шаҳарсозлар ва техник кенгашлар ишида ҳал этувчи овоз билан қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда фойдаланишга топширилмаган автомобиль йўллари, кўчалар, темир йўллардан ўтиш жойларидаги ҳаракатни, шаҳар электр транспорти йўлидан ва автомототранспорт воситаларининг янги намуналаридан фойдаланишни тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилаётганда ёки йўлдан фойдаланиш ҳаракатланиш хавфсизлигига путур етказганда йўлнинг айрим жойларида ҳаракатланишни вақтинча чеклаш ёки тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар, темир йўллардан ўтиш жойлари ҳамда уларга ажратилган минтақаларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган қоидалар, меъёрлар ва ўлчамлар бузилган ҳолда бажарилаётган қурилиш, таъмирлаш ёки бошқа ишларнинг амалга оширилишини тақиқлаш ёки тўхтатиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатланиш тақиқланган ёки чекланган кўча ва йўлларда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг транспорт воситаларига ишлаб чиқариш зарурати билан ҳаракатланишга рухсатнома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган қоидалар, меъёрлар ва ўлчамлар бузилган ёки Давлат автомобиль назоратининг ёзма рухсати бўлмаганда кўчалар ва йўлларни қайта қуриш ва тузатишни тўхтатиш ёки тақиқлаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик талабларига риоя этилмаган ҳолларда белгиланган йўналишда йўловчилар ташиш билан шуғулланадиган барча автобус ва кичик автобуслар қатновини, оғир вазнли, катта ҳажмли, хавфли ва махсус юклар ташишни тақиқлаш ёки чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ташкилотларга йўлларда ҳаракатланишни тартибга солувчи техник воситаларни ўрнатишга рухсат этиш ёки уларни олиб ташлаш тўғрисида кўрсатма бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дахлдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда йўллар, йўл иншоотлари, йўл белгилари ва чизиқлари, ҳаракатланишни бошқаришнинг техник воситалари, темир йўл кесишмаларининг аҳволини ўрганиб чиқиш бўйича ҳар йили камида икки марта (баҳорги ва кузги) ўтказиладиган мавсумий кўрик комиссияси ишида ҳал қилувчи овоз билан қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг конструкцияси ёки техник ҳолати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, меъёрлари ва ўлчамлари талабларига мувофиқ келмаса, шунингдек, транспорт воситаси белгиланган тартибда қайд этилмаган, давлат техника кўригидан ўтмаган бўлса, давлат рақами белгисига эга бўлмаса, давлат рақами белгиси, агрегати ва қисмларининг рақамлари қалбакилаштирилган, яширинча ёки бошқача тарзда ўзгартирилган бўлса, бундай транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш, шу жумладан, давлат рақами белгиларини олиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўлчамлар талабларини бузиб, лойиҳа ҳужжатларисиз (бундай ҳужжатларнинг бўлиши тегишли меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда) ёки белгиланган тартибда келишиб олинмаган ҳужжатлар билан тайёрланган ёки қайта жиҳозланган транспорт воситаларидан (ва қўшимча қурилмалардан), шунингдек, эгалари рақамли қисм ва агрегатлар қонуний харид қилинганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган транспорт воситаларини фойдаланишга йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларини тўхтатиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, шунингдек, у транспорт воситалари ва ташилаётган юк ҳужжатларини текшириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда бу ҳужжатларни текширишни давом эттириш учун олиб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маст ёки касал ҳолатда деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган шахсларни транспорт воситаларини бошқаришдан четлаштириш, уларни белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишга юбориш ва вақтинча транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасини бошқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаган шахсларни белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш, уларни транспорт воситаларини бошқаришдан четлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилишда гумон қилинаётган шахсларни уларнинг организмида алкогол ёки гиёҳванд моддалар бор-йўқлигини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш, текшириш натижаси ҳуқуқбузарликни тасдиқлаш ёки рад этиш ёхуд ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни холис кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳолларда бундай шахсларни тиббий муассасаларга йўллаш ёки олиб келиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бузилганлигини аниқлаш ва қайд этиш, транспорт воситалари ва автомобиль йўлларининг ҳолатини назорат қилиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилган ҳолларда транспорт воситаларини мажбурий ташиш учун махсус техника ва транспорт воситаларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва фуқароларни Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ушлаб туриш, ҳайдовчи ҳуқуққа хилоф равишда фойдаланганлиги гумон қилинган транспорт воситасини, шунингдек, ноқонуний ташилаётганлигига асос бор деб ҳисобланган юкни кўрикдан ўтказиш (бунда қонунда кўзда тутилган ҳолда мавжуд бўлмаса, шахсни кўрикдан ўтказишга йўл қўйилмайди);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят содир этилган ёки йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойдан яширинган ва ички ишлар органлари ходимларининг тўхташ тўғрисидаги талабларига бўйсунмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаларнинг ҳаётига хавф солмаган ҳолда мажбуран тўхтатиш ва уларни ушлаш, бундай ҳолларда қонунда белгиланган тартибда махсус воситалардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари белгиланган тартибга хилоф равишда тузатилаётганлиги аниқланган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва автомобилларни тузатиш устахоналари фаолиятини тўхтатиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан маъмурий баённома тузиш, амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган маъмурий жазони ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ва мансабдор шахсларни кўриб чиқилаётган ишлар ва материаллар бўйича Давлат автомобиль назорати органларига чақириш ва улардан ёзма ҳамда оғзаки ҳолда тушунтириш хатлари олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билимларини, транспорт воситаларини бошқариш малакаларини текшириш, шунингдек, уларнинг транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш мақсадида белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказишга йўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисалари, тўқнашувларда шикастланган шахслар ва транспорт воситаларини ташишда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, фавқулодда ҳолатларда эса фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ёки фуқароларга тегишли алоқа воситаларидан хизмат мақсадларида тўсиқсиз фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор ташкилотлар ва илмий муассасалар билан биргаликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалаларига оид тадқиқотлар ўтказишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш соҳасига оид меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида белгиланган тартибда қатнашиш, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ушбу масалалар бўйича давлатлараро ва халқаро битимлардаги иштирокидан келиб чиқувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича идоралараро конференциялар, семинарлар, кенгашлар ўтказишни ташкил этиш, уларда ишлаб чиқилган тавсия ва таклифларни амалга ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлардаги турдош органлар билан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, транспорт билан боғлиқ бўлган жиноятчиликка, шунингдек, транспорт воситаларида наркотик моддалар, қурол-яроғларни ноқонуний ташилишига қарши кураш борасида ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техника базаси, ўқув жараёнини ташкил этиш талаблар даражасида бўлган ўқув ташкилотларида ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга рухсат бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техника базаси талаблар даражасида бўлмай қолган, ҳайдовчилар тайёрлаш сифати қониқарсиз бўлган ўқув ташкилотларининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат автомобиль назорати ҳисобидаги маблағлардан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта тўловларидан тушган маблағлар қисмидан, ундирилган жарима, йиғим, пуллик хизматлар ва бошқа ҳар хил тушумлардан ажратилган маблағлардан қонунда белгиланган тартибда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, Давлат автомобиль назорати моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва унинг ходимлари ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этишда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказишда, йўл-транспорт ҳодисалари, йўл ва кўчалардаги ҳаракатланиш хавфсизлигига таъсир этувчи мураккаб об-ҳаво шароитлари, олиб қочилган, ўғирланган, жиноят содир этишда алоқаси бўлган ва йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан яширинган транспорт воситаларини қидиришда, бошқа ҳолларда шошилинч хабарлар беришни ташкил этишда оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение, матбуот) имкониятларидан бепул фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси йиғилишида кўриб чиқиш учун масалалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат автомобиль назорати органлари хизмати учун мутахассислар тайёрлаш, шахсий таркибнинг малакасини ошириш ва дастлабки тайёргарликдан ўтказиш учун ўқув юртлари очиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати органлари юридик шахс ҳисобланадилар, мустақил балансга, банкда ҳисоб-китоб счётига, Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил
5 декабрдаги 539-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат
автомобиль назорати бош бошқармаси ходимлари сонининг
бошқа мавжуд ходимлар ҳисобига ўзгариши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жами‎ — 72 нафар‎
Шу жумладан:‎
кичик ва ўрта бошлиқлар таркиби‎ — 68 нафар‎‎
эркин ёлланиб ишловчилар таркиби‎ — 4 нафар‎‎