Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 12.06.2006 йилдаги ПҚ-375-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.06.2006 йилдаги ПҚ-375-сон
Date of entry into force
12.06.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ ВА СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЭНГ МУҲИМ МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИНГ МОНИТОРИНГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган мақсадли комплекс дастурларнинг параметрлари ижросини факторли таҳлил қилиш асосида амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, шунингдек, зарурият туғилганда мақсадли дастурларда назарда тутилган мақсад ва вазифаларга ўз вақтида ва тўлақонли эришишга тўсқинлик қилувчи сабабларни бартараф этиш бўйича олдини олувчи ҳамда тузатишлар киритувчи чора-тадбирлар қабул қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан қабул қилинган 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар амалга оширилишининг тизимли мониторингини ташкил этишга жавобгар орган этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ қабул қилинган энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боришда Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мақсадли комплекс дастурларнинг тасдиқланган параметрлари ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ахборот ўз вақтида ва сифатли тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир мақсадли дастур ижросининг мониторинг тартиби, мониторингни амалга оширишда зарур бўладиган ахборотнинг макети ва шаклларини ишлаб чиқсин ҳамда давлат бошқарувининг барча даражаларида тадбиқ этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 16-сонли қарорига мувофиқ асосий моддий баланслар ижроси устидан қатъий назоратни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли асосдаги мониторинг натижаларига кўра ҳар бир ижрочи бўйича энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар ижросини танқидий таҳлил қилишни ҳамда дастурларда қўйилган мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича ишларнинг ҳақиқий ҳолатига холис баҳо берилишини таъминласин ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига маълумот бериб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар Ҳукумат, ҳокимликлар ва ҳайъатлар мажлисларида қабул қилинган мақсадли комплекс дастурларнинг амалга оширилишини ҳар чоракда кўриб чиқсин ҳамда унинг якуни бўйича мавжуд қолоқликни бартараф этиш, дастурларнинг тасдиқланган параметрларига белгиланган муддатларда сўзсиз эришишни таъминлаш, дастурлар ижроси учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича аниқ амалий чоралар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 12 июн,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-375-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 12 июндаги
ПҚ-375-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилиши доимий мониторинг қилиб бориладиган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли комплекс дастурлари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сонли қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2006—2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сонли қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл қурилиши ишлари ҳажми ва сифати устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари ҳамда 2006 йилда автомобил йўллари қурилиши дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 3 мартдаги ПҚ-299-сонли қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 12 июндаги
ПҚ-375-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боришда Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

Иш босқичларининг номи‎

Бажариш муддатлари‎

Масъул ижрочилар‎

I босқич‎ Мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган мақсадли комплекс дастурларга киритилган тадбирлар амалга оширилиши тўғрисида ахборот тайёрлаш ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.‎ Чоракдан кейинги ойнинг 5-кунигача‎ Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
II босқич ‎ Энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар бажарилишини танқидий таҳлил қилиш, тан жойлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритиш.‎ Чоракдан кейинги ойнинг10-кунигача‎ Иқтисодиёт вазирлиги‎
III босқич‎ Энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар амалга оширилишини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ривожланишида мавжуд бўлган қолоқликни бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни қабул қилган ҳолда ҳокимликлар ҳамда вазирликлар ва идоралар ҳайъатлари мажлисларида кўриб чиқиш, мазкур вазифаларни бажаришда тармоқлар ва ҳудудлар даражасидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш.‎ Чоракдан кейинги ойнинг 14-кунигача‎ Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
IV босқич‎ Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар амалга оширилишини дастурга киритилган тадбирлар белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилиши мақсадида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирларни қабул қилган ҳолда мазкур вазифаларнинг бажарилишини Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш.‎ Ҳар чоракда белгиланган муддатларда‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 217-модда)