17.05.2006 йилдаги 89-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.05.2006 йилдаги 89-сон
Date of entry into force
17.05.2006
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация самарадорлигини ошириш ва уларнинг жамиятга интеграциялашувини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш миллий марказини ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика марказини бирлаштириш йўли билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий, касб бўйича реабилитация қилиш ва протезлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлик, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш, протезлаш муаммолари бўйича чуқур илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногирон қиладиган асосий касалликларга чалинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг индивидуал дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;
(2-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация қилиш марказлари ва даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий ҳамда касб бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларга фаол ҳаёт фаолияти, ўқиш ва меҳнат фаолияти имкониятини олишда кўмаклашиш.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказнинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралардан ногиронлик масалалари бўйича зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш миллий маркази ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика марказининг асосий фондлари, товар-моддий захиралари ва бошқа бойликлари Марказ балансига берилиши-қабул қилиб олинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда қайта ташкил этилаётган марказлар ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда Марказнинг юқори малакали ва тажрибали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 17 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
17 майдаги 89-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 178-модда; 2010 й., 44-45-сон, 387-модда; 2014 й., 52(I)-сон, 642-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)