Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2011 15.05.2006 йилдаги 84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.05.2006 йилдаги 84-сон
Date of entry into force
15.05.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲУКУМАТНИНГ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИГА ДОИР ИШ РЕЖАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ИЖРОСИ МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сонли «Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига киритиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга оширилиши мониторинги марказини ташкил қилиш тўғрисида» 2005 йил 15 декабрдаги ПҚ–237-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари кўрсатиб ўтилган Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда 2006 йил 15 июнгача бўлган муддатда, Ҳукуматнинг 2006 йилги қонун лойиҳаларига доир иш режасига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга оширилиши мониторинги марказига қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳукуматнинг 2006 йилги қонун лойиҳаларига доир иш режаси лойиҳасини жорий йилнинг 15 июлигача Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 15 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
15 майдаги 84-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир иш режалари (кейинги ўринларда Режалар деб юритилади) жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашнинг устувор вазифалари ҳамда йўналишларига мувофиқ, шунингдек ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш йўналишлари ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ривожлантириш концепциялари ва дастурлари асосида жорий ва узоқ муддатли истиқболни кўзлаб шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Режалар лойиҳалари, қоидага кўра бир йил учун ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Режалар лойиҳалари узоқ муддатли истиқбол учун ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Режаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг комплекслилигини ва ўзаро бир-бирини тўлдиришини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, фаолиятнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар ва бошқа соҳаларида демократик ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган қонун лойиҳаларини тайёрлаш назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Режаларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир иш режалари (режалар лойиҳалари), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларида, Ҳукумат қарорларида назарда тутилган қонун лойиҳалари, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш дастурлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентини Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолияти тўғрисида, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича топшириқларининг бажарилиши ҳақида хабардор қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва улар билан ўзининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Режаларни тайёрлаш ва қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Режалар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Режалар лойиҳалари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг таклифларини умумлаштириш асосида ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Режалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши мониторинги маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Адлия вазирлиги ва Марказ Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларини тайёрлашга доир ишлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш ва янада ислоҳ қилиш ҳамда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича Комиссия, давлат муассасалари ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Режалар лойиҳаларига киритиш учун Марказга тақдим этиладиган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифларда қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасининг шартли номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурлигининг асосланиши ва ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда кутиладиган натижалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини тайёрлаш учун масъул органнинг номи ва қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳамижрочилар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишни, илмий жиҳатдан асослашни ҳамда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифларни Марказга ўз вақтида тақдим этишни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кейинги йил (ундан кейинги йиллар) Режа лойиҳасига киритиш учун қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлар ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган давлат органлари, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Марказга жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тегишли ташкилотларнинг таклифлари асосида Адлия вазирлиги 1 декабрдан кечикмай кейинги йил (ундан кейинги йиллар) учун Режани тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқишни, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан келишишни таъминлайди ҳамда уни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг кейинги йил (ундан кейинги йиллар) учун Режани тасдиқлаш тўғрисидаги қарори жорий йилнинг 25 декабридан кечикмай қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йил (ундан кейинги йиллар) учун Режани тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш, Ҳукуматга киритиш ва уни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қабул қилинган Режалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тасдиқланган Режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Олий мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги таклифига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлигининг Режаларни ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлари ҳам унинг ўз ташаббусига кўра, ҳам манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Режаларнинг ижроси мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тегишли органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари Режаларда назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифати ва уларни тайёрлаш муддатларига риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳасини тайёрлаш учун масъул орган раҳбари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил қилади, ҳамижрочи органлар ва ташкилотлар ишларини мувофиқлаштиради, ишларга манфаатдор ташкилотлар вакилларини жалб этади ва келишилган қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда манфаатдор ташкилотлар, шу жумладан нодавлат нотижорат ва илмий-тадқиқот муассасалари вакилларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига қонун лойиҳасини тайёрлашнинг бориши тўғрисида мунтазам равишда ахборот беради ва Ҳукумат қарорини талаб қиладиган масалалар бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракнинг дастлабки ойи биринчи кунидан кечикмай Марказга Режаларнинг ўзи томонидан бажарилиши тўғрисида ахборот жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради ва унга методик жиҳатдан раҳбарликни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Режалар ижроси мониторинги Марказ томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Режалар ижроси мониторинги қонун лойиҳасини тайёрлаш муддатларига, белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан, шунингдек уларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларига, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш талабларига, халқаро нормалар ва стандартларга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда қонунларига мувофиқлигини баҳолаш учун амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Режалар ижроси мониторингини амалга ошириш учун Марказ қонун лойиҳаларига доир ишлар масалалари бўйича ахборотларни сўраб олади, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларини белгиланган тартибда жалб этади, қонун лойиҳаларига доир ишларнинг бажарилишини текширади, статистик ҳамда бошқа ахборотларни таҳлил қилади ва умумлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Адлия вазирлиги ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунигача Вазирлар Маҳкамасига қонун лойиҳаларига доир ишларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш муддатлари бузилган тақдирда Адлия вазирлиги тегишли чора-тадбирлар кўриш учун бу тўғрида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 175-модда)