17.11.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2606-11
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг қарори, 17.11.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2606-11
Date of entry into force
18.11.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2606-11]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сон «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис А. МАВЛОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 29 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий статистика қўмитаси раиси Б. ҲАМРАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 13 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 29 октябрдаги 16-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Декларацияни автоматлаштирилган тарзда расмийлаштириш — Декларацияни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (бундан буён матнда божхона органларининг ахборот тизими деб юритилади) масъул божхона органи ходими иштирокисиз, махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда расмийлаштириш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 3-бобнинг номи «Божхона органи ходими» деган сўзлардан кейин «ёки божхона органларининг ахборот тизими» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ахборот тизимида» деган сўзлар «божхона органларининг ахборот тизимида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши (олиб чиқилиши) тақиқланган ва (ёки) чекланган товарлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган нақд миллий валюта ва (ёки) чет эл валютаси тўғрисидаги маълумотлар акс этмаган ҳамда хавфни бошқариш тизими орқали хавф даражаси паст деб баҳоланган электрон шаклдаги Декларациялар божхона органларининг ахборот тизими томонидан божхона органи ходимининг иштирокисиз автоматлаштирилган тарзда қабул қилиниши, рўйхатга олиниши ҳамда расмийлаштирилиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш божхона органи ходими томонидан Декларациянинг «А» саҳифаси юқори ўнг қисми ва иловасига қоғоз шаклдаги Декларацияда шахсий муҳри ва имзоси билан ҳамда электрон шаклдаги декларацияда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган белги қўйиш орқали амалга оширилади, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган ҳолат мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Йўриқноманинг 13-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ автоматлаштирилган тарзда расмийлаштирилган электрон шаклдаги Декларациянинг божхона расмийлаштируви божхона органларининг ахборот тизими томонидан автоматик тарзда белги қўйиш орқали амалга оширилади. Бунда божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси талаб этилмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) «Б» саҳифанинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

7. Божсиз олиб кириш меъёри

Божсиз олиб чиқиш меъёри

Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар қиймати:

халқаро аэропортлар орқали — 1000 $;

темир йўл ва дарё божхона чегараси орқали — 500 $;

автомобиль (пиёда) ўтказиш пункти орқали — 300 $.

Жисмоний шахслар томонидан декларация тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёри 5000 $.

гуруч — 3 кг;

нон-булка маҳсулотлари — 5 кг;

гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари — 2 кг;

шакар — 2 кг;

ўсимлик мойлари — 2 кг;

янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлар, дуккакли ўсимликлар ва қуритилган сабзавот ва мевалар — 40 кг;

тайёр заргарлик буюмлари — 65 гр олтин ва 200 гр кумуш.

алкоголь — 2 литр;

тамаки маҳсулотлар:

сигарет 200 дона;

сигара 5 дона;

тамаки 100 гр;

атир ва ифор таратувчи сувлар — 3 дона (300 мл ошмаган);

биологик фаол қўшимчалар — 10 та турли номдаги (умумий оғирлиги 3 кг дан ва ҳар бир номидан 1 та қадоқдан ошмаган миқдорда) ва қонунчиликда белгиланган бошқа меъёрлар.

Бунда нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс темир йўл, дарё транспорти ва автомобиль ўтказиш пунктлари орқали 2 календар кундан кам, халқаро аэропортлар орқали 3 календар кундан кам муддат бўлган ва (ёки) бир календар ой давомида хорижий давлатда уч ва ундан ортиқ маротаба бўлганда божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) илованинг «Валюта маблағларини олиб чиқиш чекланган ҳолатлар» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

Валюта маблағларини олиб чиқиш чекланган ҳолатлар

Жисмоний шахслар томонидан 100 000 000 сўм эквивалентидаги нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағлардан ортиқ суммани олиб чиқилишга йўл қўйилмайди.

Бунда қуйидаги ҳоллар мустасно:

резидентлар томонидан — хориж давлатларига хизмат сафарига кетаётган ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида;

норезидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларациясида декларация қилинган маблағлар доирасида, республикада ташкил этилган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиада) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида олиб кирилган заргарлик буюмларини «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудида сотишдан олинган нақд чет эл валютаси доирасида.

ЭСЛАТМА

Жисмоний шахслар томонидан нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағларини божхона чегарасидан ноқонуний тарздан ўтказиш ёки декларацияда ва унга илова қилинган ҳужжатларда маълумотларни нотўғри тақдим этиш жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2026 й., 10/26/2606-11/1140-сон)