09.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3028-11
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 09.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3028-11
Date of entry into force
12.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3028-11]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 17 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24/16-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 18 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 17 сентябрдаги 24/16-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 14-банднинг биринчи хатбошиси «ҳисобланган фоизларни» деган сўзлардан кейин «ёхуд бошқа даромадларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 47-банднинг «в» кичик бандидаги «омонатларини ва унга ҳисобланган фоизларни» деган сўзлар «маблағларини» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 326-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тижорат банклари (филиаллари) ўртасида нақд хорижий валюталарни ва бошқа қимматликларни ҳудудлараро ташиш Марказий банкнинг фармойишларига асосан, ҳудуд ичида ташиш инкассация хизматларининг тегишли таркибий бўлинмалари фармойишларига асосан амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 327-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«327. Марказий банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларни, шу жумладан нақд хорижий валюталарни ташишга доир фармойишлари «Электрон фармойишлар» дастури ёрдамида автоматик тарзда тайёрланади. Фармойишларнинг нусхалари жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи банк бўлинмаларига электрон файл кўринишида жўнатилади. Фармойишнинг чоп этилган бир нусхаси Марказий банкнинг Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти йиғмажилдида назорат учун сақланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 328-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инкассация хизматини белгиланган талаблар асосида ташкил этган тижорат банклари банк бўлинмалари ўртасида нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишни ташкил этишлари мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидаги мазмундаги 3281-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3281. Инкассация хизматлари томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳудудлараро ташишда транспорт воситалари кузатувини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2026 й., 10/26/3028-11/1021-сон)