26.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2608-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 26.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2608-3
Date of entry into force
27.08.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2608-3]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сон «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш имкониятини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 27 июлдаги 103-сон буйруғи (рўйхат рақами 2608, 2014 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 424-модда) билан тасдиқланган Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 7 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
420-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 7 августдаги 420-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Низом маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартибини белгилайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Мазкур Низомнинг 9-банди «а» ва «б» кичик бандининг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлардан бири юз берган тақдирда, маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда ЖИЭД деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ЖИЭДнинг тегишли хизмати томонидан хулоса тузилади. Мазкур хулоса ЖИЭД бошлиғи ёки у бўлмаган тақдирда унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Маҳкумни бир муассасадан бошқа шу турдаги муассасага кўчириш ЖИЭД бошлиғи ёки у бўлмаган тақдирда унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосага ёхуд суд қарорига асосан ЖИЭД Махсус ҳисоб бошқармаси тайёрлаган тақсимотга мувофиқ амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 13-банд «бандероллар олиш,» деган сўзлардан кейин «масофали видео-учрашув ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2026 й., 10/26/2608-3/0875-сон)