13.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3923
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 13.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3923
Date of entry into force
01.01.2027
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш»ни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3923]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сон «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 130-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3544, 2024 йил 6 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 10/24/3544/0589-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ 2027 йил 1 январдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 23 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
392-сон

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 23 июлдаги 392-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) мулкчилик шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган юридик шахслар (бундан Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ва бюджет ташкилотлари мустасно) (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) томонидан умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларни тайёрлаш, тақдим этиш ва ёритиб беришда қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Стандарт умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламига доир талабларни, молиявий ҳисоботнинг асосий шакллари ва уларга доир изоҳларнинг ўзаро боғлиқлигини, ахборотни тақдим этиш ва ёритиб беришнинг умумий талабларини, шунингдек молиявий ҳисоботлар моддаларини таснифлаш, жамлаш ва алоҳида тақдим этишнинг умумий қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисобот — ташкилотнинг молиявий ҳолати, молиявий натижалари, пул маблағлари ҳаракати ва хусусий капиталидаги ўзгаришлар тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотни тақдим этувчи, тегишли молиявий ҳисобот стандартлари талабларига мувофиқ тузиладиган ҳисоботлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами — молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (баланс), фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот ёки фойда ёки зарар тўғрисидаги алоҳида ҳисобот ҳамда бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги алоҳида ҳисобот, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, изоҳлар, шунингдек мазкур Стандартда назарда тутилган ҳолларда қўшимча қиёсий маълумотни ўз ичига олган молиявий ҳисоботлар тўплами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим ахборот — тушириб қолдирилиши, нотўғри акс эттирилиши ёки етарли даражада очиқланмаслиги (яширилиши) молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) молиявий ҳисоботлар асосида қабул қиладиган қарорларига таъсир кўрсатиши асосли равишда кутилиши мумкин бўлган ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиёсий маълумот — жорий ҳисобот даври кўрсаткичларини олдинги ҳисобот даври кўрсаткичлари билан таққослаш учун тақдим этиладиган ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта таснифлаш тузатишлари — жорий ҳисобот даврида фойда ёки зарар таркибига қайта таснифланган ва жорий ёки олдинги ҳисобот даврларида бошқа умумлашган даромад таркибида акс эттирилган суммалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оралиқ жамлама — молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида мазкур Стандартга мувофиқ тақдим этиладиган ҳамда икки ёки ундан ортиқ моддалар йиғиндисидан ташкил топган, ташкилотнинг молиявий ҳолати ёки молиявий натижаларининг муайян жиҳатини акс эттирувчи йиғинди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботмавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторларга ҳисобот берувчи ташкилот тўғрисида мазкур ташкилотни ресурслар билан таъминлаш тўғрисида қарорлар қабул қилишда фойдали бўладиган молиявий маълумотни тақдим этишга қаратилган молиявий ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёритиб бериш — молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида ёки уларга доир изоҳларда фойдаланувчилар учун зарур бўлган қўшимча ахборотни очиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоҳлар — молиявий ҳисоботларнинг ажралмас қисми бўлиб, молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида тақдим этилган маълумотларга доир тушунтиришлар, тафсилотлар, муҳим ҳисоб сиёсати, баҳолаш ноаниқликлари ва бошқа қўшимча ахборотни ўз ичига олган маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Стандартга мувофиқ умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларда ташкилотнинг молиявий ҳолати, молиявий натижалари, хусусий капитал таркибидаги ўзгаришлар ҳамда пул оқимлари тўғрисида фойдаланувчилар учун ўринли, ишончли, қиёсланувчан ва тушунарли ахборот ҳаққоний тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агар бошқа молиявий ҳисоботларнинг миллий стандартларида муайян актив, мажбурият, хусусий капитал, даромад, харажат, операция, бошқа ҳодиса ёки шарт-шароитга нисбатан махсус тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ёки ёритиб бериш бўйича қоидалар белгиланган бўлса, бундай қоидалар мазкур Стандарт билан биргаликда қўлланилади. Бунда Молиявий ҳисоботларнинг миллий стандартларида (бундан буён матнда МҲМС деб юритилади) белгиланган талаблар қўлланилади, мазкур Стандарт эса тақдим этиш ва ёритиб беришнинг умумий асосларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Стандартнинг 2-бандида назарда тутилган талабларни бажариш учун ташкилот молиявий ҳисоботларда муҳим моддаларни алоҳида тақдим этади, муҳим бўлмаган моддаларни эса уларнинг хусусияти ва вазифасига кўра ўхшаш бошқа моддалар билан жамлайди. Бунда муҳим ахборотни жамлаш, нотўғри таснифлаш ёки етарли даражада ошкор қилмаслик натижасида умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботлардаги ташкилотнинг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимлари тўғрисида фойдаланувчиларнинг қарор қабул қилишига салбий таъсир кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг умумий жиҳатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Молиявий ҳисоботларнинг мақсади, молиявий ҳисоботларнинг асосий шакллари ва изоҳларнинг ўрни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Молиявий ҳисоботларнинг мақсади фойдаланувчиларга ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари, харажатлари ва пул оқимлари ҳақидаги молиявий ахборотни тақдим этишдан иборат. Ушбу ахборот фойдаланувчиларга ташкилотга келгусида соф пул оқимлари кириб келиши истиқболларини ҳамда ташкилот раҳбарияти томонидан ташкилотнинг иқтисодий ресурслари қандай бошқарилаётганини баҳолашда фойдали бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Молиявий ҳисоботнинг тўлиқ тўплами қуйидагиларни қамраб олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври охири ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни (баланс);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври учун хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври учун пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоҳларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Стандартда назарда тутилган қиёсий маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳолларда олдинги ҳисобот даври бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг иккинчи — бешинчи хатбошиларида келтирилган молиявий ҳисоботлар шакллари ушбу Стандарт мақсадлари учун молиявий ҳисоботларнинг асосий шакллари деб юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ташкилот молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни қуйидаги шакллардан бирида тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда ёки зарар ҳамда бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ягона ҳисобот шаклида (бунда фойда ёки зарар қисми аввал, ундан кейин бевосита бошқа умумлашган даромад қисми келтирилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда ёки зарар тўғрисидаги алоҳида ҳисобот ҳамда бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги алоҳида ҳисобот шаклида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Стандартнинг 7-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган фойда ёки зарар ҳамда 7-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган фойда ёки зарар тўғрисидаги алоҳида ҳисобот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот деб юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Стандартнинг 7-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган бошқа умумлашган даромад ҳамда 7-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги алоҳида ҳисобот бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот деб юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ташкилот молиявий ҳисоботларнинг ҳар бир асосий шаклини молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами билан биргаликда тақдим этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Молиявий ҳисоботларнинг мақсадига эришиш учун ташкилот ахборотни молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида тақдим этади ва изоҳларда ёритиб беради. Бунда ташкилот фақат муҳим ахборотни тақдим этади ёки ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ташкилот молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида тан олинган активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари, харажатлари ва пул оқимлари бўйича вазифаларини ҳисобга олган ҳолда тузилмали ва умумлаштирилган молиявий ахборотни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ташкилот молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларини тақдим этиш ёки изоҳларда ёритиб бериш тўғрисида қарор қабул қилишда мазкур Стандарт талабларини ҳисобга олади. Бунда молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида ахборот жамланган ҳолда берилади, изоҳларда батафсил ёритиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Муҳим ахборот ва қўшимча ёритиб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. МҲМСда муайян ахборотни молиявий ҳисоботнинг асосий шаклларида тақдим этиш ёки изоҳларда ёритиб бериш назарда тутилган бўлса, ташкилот бундай ахборот муҳим бўлмаган ҳолларда уни алоҳида тақдим этмаслиги ёки ёритиб бермаслиги мумкин. Мазкур қоида МҲМСда бундай ахборотни тақдим этиш ёки ёритиб беришга оид талаблар келтирилган ёки улар энг кам талаблар сифатида белгиланган тақдирда ҳам қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. МҲМСда назарда тутилган муайян талабларга риоя қилиниши молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга операциялар, ҳодисалар ва вазиятларни (бундан буён матнда операциялар деб юритилади) ташкилотнинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига таъсирини тушуниш учун етарли бўлмаса, ташкилот бундай таъсирни тушуниш учун зарур бўлган қўшимча ахборотни изоҳларда ёритиб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида ахборотни тақдим этишнинг умумий қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ташкилот молиявий ҳисоботларнинг асосий шакллари бўйича тақдим этиладиган муҳим ахборотни аниқлашда мазкур Стандартнинг 11-бандида назарда тутилган молиявий ҳисоботларнинг асосий шакллари бўйича вазифасини ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий ҳисоботларнинг асосий шакллари фойдаланувчилар учун фойдали бўлган тузилмали ва умумлаштирилган молиявий ахборотни тақдим этиши лозим. Бунда ташкилот мазкур Стандартнинг 16 — 18-бандларида белгиланган талабларга риоя қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ташкилот молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида фойдаланувчилар учун фойдали бўлган тузилмали ва умумлаштирилган молиявий ахборотни тақдим этиш мақсадида мазкур Стандартда ҳар бир ҳисобот шакли учун белгиланган махсус талабларга амал қилади. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботга нисбатан эса тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти талаблари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. МҲМСда молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида муайян сатрларни алоҳида тақдим этиш талаб этилган бўлса, ташкилот, агар бундай тақдим этиш фойдаланувчилар учун фойдали бўлган тузилмали ва умумлаштирилган молиявий ахборотни тақдим этиши учун зарур бўлмаса, ушбу сатрларни алоҳида тақдим этмаслиги мумкин. Бу қоида, молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларида муайян сатрлар рўйхати келтирилган ёки улар энг кам талаблар сифатида белгиланган тақдирда ҳам қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Агар молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида фойдаланувчилар учун фойдали бўлган тузилмали ва умумлаштирилган молиявий ахборотни тақдим этиш учун зарур бўлса, ташкилот қўшимча моддалар ёки оралиқ жамламаларни тақдим этади. Бундай моддалар ёки оралиқ жамламалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МҲМСга мувофиқ тан олинган ва баҳоланган суммалардан ташкил топиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Стандартда белгиланган ҳисобот тузилишига мувофиқ бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даврлар бўйича изчил қўлланилиши ҳамда молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларида назарда тутилган жами ва оралиқ жамламаларга нисбатан устун даражада ажратиб кўрсатилмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Молиявий ҳисоботларни идентификация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ташкилот молиявий ҳисоботларни аниқ идентификация қилиши ва уларни ушбу молиявий ҳисоботлар билан бирга эълон қилинган бошқа ахборотдан ажратиб кўрсатиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Молиявий ҳисоботлар давлат органига ёки бошқа ваколатли органга тақдим этилса, мазкур Стандарт талаблари ушбу молиявий ҳисоботларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда молиявий ҳисобот билан бирга тақдим этилган, лекин молиявий ҳисоботнинг асосий шакллари ёки уларга доир изоҳлар таркибига кирмайдиган бошқа ахборот, агар бошқа МҲМСда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур Стандарт талаблари бўйича ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ташкилот ҳар бир молиявий ҳисобот шаклини ва изоҳларни аниқ идентификация қилиши лозим. Бунда ташкилот қуйидаги маълумотларни аниқ кўрсатиши ва зарур ҳолларда такрорлаши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот берувчи ташкилотнинг номи ёки уни идентификация қилишнинг бошқа усули, шунингдек олдинги ҳисобот даври охиридан буён ушбу маълумотдаги юз берган ҳар қандай ўзгаришлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботлар алоҳида ташкилотга ёки ташкилотлар гуруҳига тегишлилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври охирининг санаси ёки молиявий ҳисоботлар қамраб олган давр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этиш валютаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботлардаги суммаларни кўрсатишда қўлланилган яхлитлаш даражаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Ҳисобот тақдим этиш даврийлиги ва изчиллик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ташкилот молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини фойдаланувчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳисобот даври учун камида йилда бир марта тақдим этади. Агар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳолларда ташкилот бир йилдан узоқ ёки қисқа давр учун молиявий ҳисоботларни тақдим этса, у бундай даврдан фойдаланиш сабаби ва молиявий ҳисоботлардаги суммалар тўлиқ қиёсланувчан эмаслигини ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ташкилот молиявий ҳисоботлардаги моддаларни тақдим этиш, ёритиб бериш ва таснифлаш тартибини бир ҳисобот давридан кейинги ҳисобот даврига нисбатан сақлаб қолиши лозим, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот фаолияти хусусиятидаги муҳим ўзгаришлар ёки молиявий ҳисоботларни қайта кўриб чиқиш натижасида бошқача тақдим этиш, ёритиб бериш ёки таснифлаш янада ўринли ва ишончли ахборотни таъминлаши аниқ бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар МҲМСда бундай ўзгартириш назарда тутилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Қиёсий ахборот ва қайта таснифлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. МҲМСда бошқача талаб назарда тутилмаган бўлса, ташкилот жорий ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботларда келтирилган барча суммалар бўйича олдинги ҳисобот даврига оид қиёсий ахборотни тақдим этади. Жорий молиявий ҳисоботларни тушуниш учун зарур бўлган тавсифий ва изоҳловчи ахборот ҳам тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ташкилот ҳар бир молиявий ҳисобот шаклида ва изоҳларда жорий ҳамда олдинги ҳисобот даври учун ахборотни тақдим этади. Қўшимча қиёсий ахборот мазкур Стандартда назарда тутилган ҳолларда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Агар ташкилот молиявий ҳисоботлардаги моддаларни тақдим этиш, ёритиб бериш ёки таснифлашни ўзгартирса, у қиёсий суммаларни ҳам қайта таснифлайди, бундан қайта таснифлаш амалда имконсиз бўлган ҳоллар мустасно. Қиёсий суммалар қайта таснифланган тақдирда ташкилот қуйидагиларни (шу жумладан, олдинги ҳисобот даври бошига нисбатан ҳам) ёритиб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта таснифлашнинг хусусияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта таснифланган ҳар бир модда ёки моддалар синфи суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта таснифлаш сабаби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Агар қиёсий суммаларни қайта таснифлаш амалда имконсиз бўлса, ташкилот қуйидагиларни ёритиб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суммаларни қайта таснифламаслик сабаби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар суммалар қайта таснифланган бўлса, киритилиши мумкин бўлган тузатишларнинг хусусияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Агар ташкилот ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўлласа, молиявий ҳисоботлар моддаларини ретроспектив тарзда қайта ҳисобласа ёки қайта таснифласа ва бундай ўзгариш олдинги ҳисобот даври бошидаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ахборотга муҳим таъсир кўрсатса, ташкилот қиёсий ахборотга қўшимча равишда олдинги ҳисобот даври бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни ҳам тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур Стандартнинг 28-бандига мувофиқ олдинги ҳисобот даври бошида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилган ҳолларда, ушбу ҳисоботга доир изоҳларни тақдим этиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ахборотни жамлаш ва алоҳида тақдим этиш тамойили
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Мазкур Стандарт мақсадлари учун модда деганда актив, мажбурият, хусусий капитал воситаси ёки резерв, даромад, харажат ёки пул оқими, шунингдек уларнинг жамланган ёки алоҳида тақдим этилган қисми тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот жамлаш ва алоҳида тақдим этиш тамойилларини қўллаш натижасида муҳим ҳисобланган моддаларни молиявий ҳисоботларда алоҳида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида тақдим этилган модда молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида алоҳида модда деб юритилади. Моддаларга доир бошқа муҳим ахборот изоҳларда ёритиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. МҲМСда жамлаш ёки алоҳида тақдим этиш бўйича махсус қоида назарда тутилмаган бўлса, ташкилот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар ва пул оқимларини уларнинг умумий хусусиятларига кўра таснифлайди ва жамлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий бўлмаган хусусиятларга эга моддаларни алоҳида тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида фойдаланувчилар учун фойдали бўлган тузилмали ва умумлаштирилган молиявий ахборотни тақдим этиш мақсадида моддаларни жамлайди ёки алоҳида тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоҳларда муҳим ахборотни ёритиб бериш мақсадида моддаларни жамлайди ёки алоҳида тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботларда жамлаш ёки алоҳида тақдим этиш натижасида муҳим ахборот яширилишига йўл қўймайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Агар ташкилот томонидан мазкур Стандартнинг 31-бандига мувофиқ, муҳим ахборот молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида тақдим этилмаса, бундай ахборот изоҳларда ёритиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ташкилот молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида тақдим этилган моддаларни, жумладан жами кўрсаткичлар, оралиқ жамламалар ва алоҳида моддаларни, шунингдек изоҳларда ёритилган моддаларни уларнинг хусусиятларини ҳаққоний акс эттирадиган тарзда номлайди ва тавсифлайди. Бунда молиявий ҳисоботларда фойдаланувчилар учун моддани тўғри тушуниш учун зарур бўлган барча тавсифлар ва тушунтиришлар келтирилиши лозим. Зарур ҳолларда, ташкилот қўлланилган атамаларнинг маъносини ҳамда активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар ва пул оқимлари қандай жамлангани ёки алоҳида тақдим этилгани ҳақидаги маълумотни ҳам келтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Ўзаро ҳисобга олишга йўл қўймаслик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ташкилот активлар ва мажбуриятларни, даромад ва харажатларни ўзаро ҳисобга олмайди, МҲМСда бундай тартиб талаб этилган ёки рухсат берилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташкилот активлар ва мажбуриятларни, даромад ва харажатларни алоҳида тақдим этади. Ўзаро ҳисобга олиш фойдаланувчиларнинг содир бўлган операцияларни тушуниш ҳамда ташкилотнинг келгусидаги пул оқимларини баҳолаш имкониятини камайтиради, содир бўлган операцияларнинг иқтисодий мазмунини акс эттирадиган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Активларни уларнинг қийматини камайтирувчи тегишли резервлар чегирилган ҳолда кўрсатиш ҳисобга олиш деб ҳисобланмайди. Бундай резервларга, жумладан захиралар қийматининг пасайиши бўйича резервлар ҳамда молиявий активлар бўйича кутилаётган кредит йўқотишлари учун резервлар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (баланс)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Жорий ва узоқ муддатли активлар ва мажбуриятларни таснифлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда (баланс) жорий ва узоқ муддатли активлар ва мажбуриятларни алоҳида таснифлар сифатида тақдим этади, ликвидлилик даражасига асосланган ҳолда тақдим этиш фойдаланувчилар учун фойдали бўлган молиявий ахборотни яхшироқ таъминлайдиган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда ташкилот барча активлар ва мажбуриятларни ликвидлилик даражасига кўра тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тақдим этишнинг қайси усули қўлланилишидан қатъи назар, ташкилот ҳисобот давридан кейин ўн икки ой ичида ҳамда ўн икки ойдан кейин қопланиши ёки сўндирилиши кутилаётган суммаларни ўз ичига олган ҳар бир актив ва мажбурият моддаси бўйича ўн икки ойдан кейин қопланиши ёки сўндирилиши кутилаётган суммани изоҳларда ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Агар ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда (баланс) жорий ва узоқ муддатли активлар ва мажбуриятларни алоҳида таснифлар сифатида тақдим этса, у кечиктирилган солиқ активлари ва кечиктирилган солиқ мажбуриятларини жорий активлар ёки жорий мажбуриятлар сифатида таснифламайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ташкилот қуйидаги ҳолларда активни жорий актив сифатида таснифлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актив одатдаги операцион цикл давомида реализация қилиниши, сотилиши ёки истеъмол қилиниши кутилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актив асосан савдо мақсадида ушлаб турилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актив ҳисобот санасидан кейин ўн икки ой ичида қайтарилиши, сотилиши ёки бошқа тарзда реализация қилиниши кутилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актив пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти бўлса, бундан у ҳисобот давридан кейин камида ўн икки ой мобайнида айирбошлаш ёки мажбуриятни сўндириш учун фойдаланилиши чекланган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ташкилот мазкур Стандартнинг 40-бандида кўрсатилган активлардан ташқари барча активларни узоқ муддатли активлар сифатида таснифлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ташкилот қуйидаги ҳолларда мажбуриятни жорий мажбурият сифатида таснифлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурият одатдаги операцион цикл давомида сўндирилиши кутилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурият асосан савдо мақсадида ушлаб турилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурият ҳисобот санасидан кейин ўн икки ой ичида сўндирилиши талаб этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот ҳисобот санасида мазкур мажбуриятни сўндиришни ҳисобот санасидан кейин камида ўн икки ой муддатга кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ташкилот мазкур Стандартнинг 42-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан ташқари барча мажбуриятларни узоқ муддатли мажбуриятлар сифатида таснифлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда (баланс) тақдим этиладиган моддалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда (баланс), камида, қуйидаги моддаларни алоҳида тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий воситалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция кўчмас мулки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номоддий активлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гудвил (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий активлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушли қатнашиш усули бўйича ҳисобга олинган инвестициялар (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биологик активлар (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар-моддий захиралар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва бошқа дебиторлик қарзлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиш учун мўлжалланган активлар ва сотиш учун мўлжалланган чиқиб кетувчи гуруҳлар таркибига киритилган активлар жами (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва бошқа кредиторлик қарзлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
резервлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий солиқ бўйича активлар ва мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кечиктирилган солиқ активлари ва кечиктирилган солиқ мажбуриятлари (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиш учун мўлжалланган чиқиб кетувчи гуруҳлар таркибига киритилган мажбуриятлар (агар мавжуд бўлса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда (баланс) назорат қилмайдиган улушларни, шунингдек бош ташкилот мулкдорларига тегишли чиқарилган капитал ва резервларни алоҳида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Мазкур Стандартнинг 37-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (баланс) моддаларни тақдим этишнинг қатъий тартиби ёки шаклини белгиламайди. Бунда ташкилот моддаларни номлаш, жойлаштириш ва ўхшаш моддаларни жамлаш усулини ўз фаолияти ва операциялари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, активлар, мажбуриятлар ва капитал ҳақида фойдаланувчилар учун фойдали бўлган тузилмали ва умумлаштирилган молиявий ахборотни таъминлаш мақсадида аниқлаштириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ташкилот томонидан мазкур Стандартнинг 7-бандига мувофиқ ягона ҳисобот шаклида ёхуд фойда ёки зарар тўғрисидаги алоҳида ҳисобот ҳамда бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги алоҳида ҳисобот шаклида тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботнинг умумий қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. МҲМСда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ташкилот ҳисобот давридаги барча даромад ва харажат моддаларини фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда даромадлар ва харажатларни таснифлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга киритилган даромад ва харажатларни қуйидаги тоифалардан бирига таснифлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцион фаолият тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция фаолияти тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштириш фаолияти тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда солиғи бўйича тоифа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилган фаолиятга доир тоифа.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ташкилот даромад ва харажатларни операцион, инвестиция ва молиялаштириш фаолияти тоифаларига таснифлашда унинг аниқланган асосий тадбиркорлик фаолияти мавжуд ёки мавжуд эмаслигини баҳолайди. Мазкур Стандарт мақсадлари учун аниқланган асосий тадбиркорлик фаолияти қуйидагилардан бири асосида аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян турдаги активларга инвестиция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларга молиялаштириш хизматини кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Агар ташкилот аниқланган асосий тадбиркорлик фаолиятига эга бўлса, у мазкур Стандартга мувофиқ айрим даромад ва харажатларни, агар ушбу фаолият асосий тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмаганида инвестиция ёки молиялаштириш фаолияти тоифасига киритилиши лозим бўлса ҳам, операцион фаолият тоифасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Агар ташкилотнинг асосий тадбиркорлик фаолияти муайян турдаги активларга инвестиция қилишдан ёки мижозларга молиялаштириш хизматини кўрсатишдан иборат бўлса, у бу ҳолатни изоҳларда ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Агар ташкилот ўзининг асосий тадбиркорлик фаолиятига доир баҳолаш натижасини ўзгартирса, у бундай ўзгартиришни, унинг санаси ҳамда даромад ва харажатларнинг таснифига таъсирини изоҳларда ёритиб беради. Агар бундай ахборотни тақдим этиш амалда имконсиз бўлса, ташкилот бу ҳолатни ҳам ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Операцион фаолият тоифаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга киритилган, лекин инвестиция, молиялаштириш фаолияти тоифасига, фойда солиғи бўйича тоифага ёки тугатилган фаолиятга доир тоифага киритилмаган барча даромад ва харажатларни операцион фаолият тоифасига таснифлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Инвестиция фаолияти тоифаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ташкилот қуйидаги манбалардан олинган даромадлар ва улар билан боғлиқ харажатларни инвестиция фаолияти тоифасига киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсир остидаги (қарам) ташкилотларга, қўшма корхоналарга ва консолидация қилинмаган шуъба ташкилотларига киритилган инвестициялардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида ҳолда ва ташкилотнинг бошқа ресурсларидан асосан мустақил равишда даромад келтирувчи бошқа активлардан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Мазкур Стандартнинг 55-бандида назарда тутилган активларга оид инвестиция фаолияти тоифасига киритиладиган даромадлар ва харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу активлардан олинадиган даромадни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу активларни дастлабки ва кейинги баҳолаш натижасида тан олинадиган, шу жумладан уларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ даромад ва харажатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу активларни сотиб олиш ёки чиқиб кетиши билан бевосита боғлиқ харажатларни, жумладан битим харажатлари ва сотиш харажатларини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Агар ташкилот таъсир остидаги (қарам) ташкилотларга, қўшма корхоналарга ёки консолидация қилинмаган шуъба ташкилотларига инвестиция киритишни асосий тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширса, у мазкур Стандартнинг 56-бандида назарда тутилган даромад ва харажатларни улушли қатнашиш усули қўлланилган ҳолларда инвестиция фаолияти тоифасига, бошқа ҳолларда эса операцион фаолият тоифасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ташкилот пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидан юзага келадиган мазкур Стандартнинг 56-бандида назарда тутилган даромад ва харажатларни инвестиция фаолияти тоифасига киритади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) агар ташкилот алоҳида ҳолда ва ташкилотнинг бошқа ресурсларидан мустақил равишда даромад келтирувчи молиявий активларга инвестиция қилишни асосий тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширса, бундай даромад ва харажатлар операцион фаолият тоифасига киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) агар ташкилот ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган шартга жавоб бермаса, лекин мижозларга молиялаштириш хизматини кўрсатишни асосий тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларга молиялаштиришни таъминлаш билан боғлиқ пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидан юзага келадиган даромад ва харажатлар операцион фаолият тоифасига киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларга молиялаштиришни таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидан юзага келадиган даромад ва харажатлар ташкилот томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ операцион фаолият тоифаси ёки инвестиция фаолияти тоифасига киритилади. Бунда танланган ҳисоб сиёсати мазкур Стандартнинг молиялаштириш тоифасига доир қоидалари билан изчил бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Агар ташкилот мазкур Стандартнинг 58-бандида назарда тутилган пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини уларнинг мижозларга молиялаштириш билан боғлиқлигига қараб ажрата олмаса, у бундай пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидан юзага келадиган барча даромад ва харажатларни операцион фаолият тоифасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Агар ташкилот алоҳида ҳолда ва ташкилотнинг бошқа ресурсларидан асосан мустақил равишда даромад келтирувчи активларга инвестиция қилишни асосий тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширса, у мазкур Стандартнинг 58-бандда назарда тутилган даромад ва харажатларни операцион фаолият тоифасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Молиялаштириш фаолияти тоифаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ташкилот молиялаштириш тоифасига киритиладиган даромад ва харажатларни аниқлашда қуйидаги мажбуриятлар ўртасини фарқлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фақат молия жалб қилиш билан боғлиқ операциялар натижасида юзага келган мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фақат молия жалб қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялар натижасида юзага келган бошқа мажбуриятлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Агар мазкур Стандартнинг 61-банди «а» кичик бандида назарда тутилган мажбуриятлар бўйича ушбу Стандартда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга киритилган қуйидаги суммаларни молиялаштириш тоифасига таснифлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбуриятларни дастлабки ва кейинги баҳолаш натижасида юзага келадиган, шу жумладан уларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ даромад ва харажатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу мажбуриятларни жалб қилиш ва сўндириш билан бевосита боғлиқ қўшимча харажатлар, жумладан битим харажатларини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Агар мазкур Стандартда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ташкилот мазкур Стандартнинг 61-банди «б» кичик бандида назарда тутилган мажбуриятлар бўйича молиялаштириш фаолияти тоифасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоиз даромадлари ва харажатларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоиз ставкалари ўзгариши натижасида юзага келадиган даромад ва харажатларни, фақат ташкилот бундай даромад ва харажатларни молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларида назарда тутилган бошқа талабларни қўллаш мақсадида алоҳида аниқлаган бўлса киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Агар ташкилот мижозларга молиялаштириш хизматини асосий тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширса, у даромад ва харажатларни қуйидагича таснифлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Стандартнинг 61-банди «а» кичик бандида назарда тутилган мажбуриятлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар бундай мажбуриятлар мижозларга молиялаштириш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ бўлса — операцион фаолият тоифасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар бундай мажбуриятлар мижозларга молиялаштириш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаса — ташкилот томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ операцион фаолият тоифаси ёки молиялаштириш тоифасига. Бунда танланган ҳисоб сиёсати мазкур Стандартнинг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидан юзага келадиган даромад ва харажатларни таснифлашга доир қоидалари билан изчил бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур Стандартнинг 61-банди «б» кичик бандида назарда тутилган мажбуриятлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ушбу мажбуриятлар бўйича юзага келган даромад ва харажатлар мазкур Стандартнинг 64-бандига мувофиқ молиялаштириш фаолияти тоифасига киритилиши лозим бўлса — молиялаштириш фаолияти тоифасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ушбу мажбуриятлар бўйича юзага келган даромад ва харажатлар мазкур Стандартнинг 64-бандига мувофиқ молиялаштириш фаолияти тоифасига киритилмаса — операцион фаолият тоифасига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Агар ташкилот мазкур Стандартнинг 64-бандида назарда тутилган мажбуриятларни уларнинг мижозларга молиялаштириш хизматини кўрсатиш билан боғлиқлигига кўра ажрата олмаса, у бундай мажбуриятлар бўйича барча даромад ва харажатларни операцион фаолият тоифасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Фойда солиғи бўйича тоифа
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга киритилган фойда солиғи бўйича харажатлар ёки даромадларни, шунингдек улар билан боғлиқ валюта курси фарқларини фойда солиғи бўйича тоифага таснифлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Тугатилган фаолиятга доир тоифа
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Ташкилот сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолиятга доир тегишли стандарт талабларига мувофиқ тугатилган фаолиятдан юзага келадиган даромад ва харажатларни тугатилган фаолиятга доир тоифага киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Оралиқ жамламалар ва жами кўрсаткичлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги оралиқ жамламалар ва жами кўрсаткичларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцион фойда ёки зарарни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштириш ва фойда солиғидан олдинги фойда ёки зарарни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда ёки зарарни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Операцион фойда ёки зарар операцион фаолият тоифага киритилган барча даромад ва харажатларнинг жами ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Молиялаштириш ва фойда солиғидан олдинги фойда ёки зарар қуйидагилардан ташкил топади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцион фойда ёки зарардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция фаолият тоифасига киритилган барча даромад ва харажатлардан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Фойда ёки зарар — фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга киритилган даромадлардан харажатлар чегирилгандан кейинги жами кўрсаткич ҳисобланади. Бунда у фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботдаги барча тоифаларга киритилган даромад ва харажатларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Агар ташкилот мазкур Стандартнинг 64-банди «а» кичик банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳисоб сиёсатини қўлласа, яъни мижозларга молиялаштириш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган айрим мажбуриятлар бўйича даромад ва харажатларни операцион тоифага киритса, у ҳолда мазкур Стандартнинг 68-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган молиялаштириш ва фойда солиғидан олдинги фойда ёки зарар кўрсаткичи қўлланилмайди. Бундай ҳолда ташкилот мазкур Стандартнинг 19-бандига мувофиқ операцион фойда ёки зарардан кейин ва молиялаштириш тоифасидан олдин қўшимча оралиқ жамламани тақдим этиш зарурлигини баҳолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Агар ташкилот мазкур Стандартнинг 72-бандида назарда тутилган операцион фойда ёки зарар ҳамда инвестиция тоифасига киритилган барча даромад ва харажатларни ўз ичига олган қўшимча оралиқ жамламани тақдим этса, мазкур оралиқ жамлама таркибида молиялаштиришга доир суммалар мавжуд эмаслигини назарда тутувчи тарзда номлаши мумкин эмас. Бунда ташкилот мазкур Стандартнинг 33-бандга мувофиқ, ушбу оралиқ жамламани унинг таркибига киритилган суммаларни ҳаққоний акс эттирадиган тарзда номлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этиладиган моддалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда камида қуйидаги моддаларни алоҳида тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушумни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцион харажатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушли қатнашиш усули бўйича ҳисобга олинган таъсир остидаги (қарам) ташкилотлар ва қўшма корхоналар фойдаси ёки зараридаги улушни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда солиғи бўйича харажатлар ёки даромадни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилган фаолият бўйича жами кўрсаткични.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Агар молиявий инструментларга ёки суғурта шартномаларига доир молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларида айрим даромад ва харажат моддаларини фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этиш талаб этилган бўлса, ташкилот бундай моддаларни мазкур Стандарт талабларига мувофиқ алоҳида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобот даври учун фойда ёки зарарнинг назорат қилинмайдиган улушлари ҳамда бош ташкилот мулкдорларига тегишли қисмларини алоҳида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Операцион фаолият тоифасида харажатларни тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботнинг операцион фаолият тоифасида харажатларни фойдаланувчилар учун фойдали бўлган тузилмали ва умумлаштирилган молиявий ахборотни тақдим этадиган тарзда таснифлайди ва тақдим этади. Бунда харажатлар уларнинг турлари ёки ташкилотдаги вазифалари бўйича таснифланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботнинг операцион фаолият тоифасида ҳар бир харажат моддаси уларнинг турлари ёки ташкилотдаги вазифалари бўйича таснифланади. Бунда айни бир моддага нисбатан фақат битта таснифлаш белгиси қўлланилади, барча моддалар учун бир хил таснифлаш белгисини қўллаш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Харажатларни турлари бўйича таснифлашда ташкилот сарф этилган иқтисодий ресурсларнинг турига доир операцион харажатлар ҳақида ахборотни, ушбу ресурслар қайси фаолият учун сарф этилганига қараб ажратмаган ҳолда тақдим этади. Бундай ахборотга, жумладан, хомашё ва материаллар харажатлари, ходимлар билан боғлиқ харажатлар, амортизация ва эскириш харажатлари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Харажатлар вазифаси бўйича таснифланганда, операцион харажатларни сарф этилган ресурс қайси фаолиятга тегишли бўлса, шу асосда тақсимлайди ва жамлайди. Бунда сотиш таннархи каби моддалар ташкилотнинг ишлаб чиқариш ёки даромад келтирувчи бошқа фаолияти билан боғлиқ харажатларни, жумладан хомашё ва материаллар харажатлари, ходимлар билан боғлиқ харажатлар, амортизация ва эскириш харажатларини ўз ичига олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Харажатларни вазифаси бўйича таснифлашда ташкилот бир хил турдаги иқтисодий ресурсларга тааллуқли харажатларни бир нечта моддалар ўртасида тақсимлаши ва турли хил иқтисодий ресурсларга тааллуқли харажатларни битта модда таркибида жамлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Агар ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботнинг операцион тоифасида харажатларни вазифаси бўйича таснифласа ва бунда сотиш таннархидан фойдаланса, у сотиш таннархини алоҳида модда сифатида тақдим этади. Ушбу модда захиралар бўйича МҲМСда назарда тутилган захиралар харажатларининг жами суммасини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Агар ташкилот харажатларни вазифаси бўйича таснифласа, у ҳар бир функция бўйича модда таркибига киритилган харажатларнинг турлари ҳақида сифат тавсифини изоҳларда ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Агар ташкилот фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботнинг операцион фаолият тоифасида харажатларни вазифаси бўйича таснифласа, у изоҳларда камида қуйидаги харажат турлари бўйича жами суммани ёритиб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амортизация ва эскириш харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номоддий активлар амортизацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар билан боғлиқ харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қадрсизланиш бўйича зарарлар ва уларнинг тикланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захиралар қийматининг камайиши ва унинг тикланиши билан боғлиқ суммалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Ташкилот мазкур Стандартнинг 84-бандида назарда тутилган ҳар бир харажат тури бўйича ушбу сумма операцион фаолият тоифасидаги қайси моддалар таркибига киритилганини ва агар тегишли бўлса, ушбу сумма операцион фаолият тоифасидан ташқари қайси моддалар таркибига ҳам киритилганини изоҳларда ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Ташкилот бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги жами кўрсаткичларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда ёки зарарни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа умумлашган даромадни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жами умумлашган даромадни, яъни фойда ёки зарар ҳамда бошқа умумлашган даромаднинг жами суммасини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ташкилот ҳисобот даври учун жами умумлашган даромаднинг назорат қилмайдиган улушлар ҳамда бош ташкилот мулкдорларига тегишли қисмларини алоҳида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Ташкилот бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботга киритилган даромад ва харажатларни қуйидаги икки тоифадан бирига таснифлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян шартлар бажарилганда келгусида фойда ёки зарар таркибига қайта таснифланадиган даромад ва харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгусида фойда ёки зарар таркибига қайта таснифланмайдиган даромад ва харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Ташкилот бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир тоифасида қуйидаги моддаларни алоҳида тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушли қатнашиш усули бўйича ҳисобга олинган таъсир остидаги (қарам) ташкилотлар ва қўшма корхоналарнинг бошқа умумлашган даромадидаги улушни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа умумлашган даромаднинг бошқа моддаларини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Ташкилот бошқа умумлашган даромад моддаларига доир қайта таснифлаш тузатишларини бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Бошқа умумлашган даромад таркибида олдин тан олинган суммаларни фойда ёки зарар таркибига қайта таснифлаш мазкур Стандарт мақсадлари учун қайта таснифлаш тузатишлари деб юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Ташкилот қайта таснифлаш тузатишларини улар фойда ёки зарар таркибига қайта киритилган ҳисобот даврида бошқа умумлашган даромаднинг тегишли моддаси таркибида акс эттиради. Агар бундай суммалар жорий ёки олдинги ҳисобот даврларида бошқа умумлашган даромад таркибида акс эттирилган бўлса, улар жами умумлашган даромад таркибида бир хил сумманинг икки марта ҳисобга олинишига йўл қўймаслик учун қайта таснифланган даврда бошқа умумлашган даромад таркибидан чиқариб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Агар ташкилот қайта таснифлаш тузатишларини изоҳларда ёритиб берса, у бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда бошқа умумлашган даромад моддаларини тегишли қайта таснифлаш тузатишларидан кейинги суммалар асосида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Ташкилот бошқа умумлашган даромаднинг ҳар бир моддасига, шу жумладан қайта таснифлаш тузатишларига, тегишли фойда солиғи суммасини бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Ташкилот бошқа умумлашган даромад моддаларини қуйидаги усуллардан бири бўйича тақдим этиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли солиқ таъсири чегирилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли солиқ таъсири чегирилгунга қадар, бунда ушбу моддаларга тегишли фойда солиғининг жами суммаси алоҳида кўрсатилади (ташкилот ушбу усулни танласа, фойда солиғи суммасини мазкур Стандартнинг 89-бандида белгиланган тоифалар ўртасида тақсимлайди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Ташкилот ҳисобот даври учун хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади. Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври учун жами умумлашган даромадни, бунда бош ташкилот мулкдорларига ва назорат қилмайдиган улушларга тегишли жами суммалар алоҳида кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий капиталнинг ҳар бир таркибий қисми бўйича ҳисоб сиёсати ретроспектив қўлланилганлиги ёки ретроспектив қайта ҳисоблаш натижасида тан олинган ўзгаришларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий капиталнинг ҳар бир таркибий қисми бўйича давр бошидаги ва давр охиридаги баланс қиймати ўртасидаги таққослашни, бунда камида қуйидагилар натижасида юзага келган ўзгаришлар алоҳида кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда ёки зарар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа умумлашган даромад;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдорлар билан уларнинг мулкдор сифатидаги муносабатларидан келиб чиқадиган операциялар, бунда мулкдорлар томонидан киритилган қўйилмалар, уларга тақсимланган суммалар ҳамда назоратни йўқотишга олиб келмайдиган шуъба ташкилотлардаги улуш ўзгаришлари алоҳида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар ва хатоларни тузатиш билан боғлиқ ретроспектив тузатишлар Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (2-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳолари (рўйхат рақами 3810, 2026 йил 11 апрель) талабларига мувофиқ амалга оширилади. Бундай тузатишлар хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда хусусий капиталнинг тегишли таркибий қисмлари бўйича, шу жумладан тақсимланмаган фойданинг давр бошидаги қолдиғига киритилган тузатишлар сифатида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Ташкилот хусусий капиталнинг ҳар бир таркибий қисми бўйича ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар ва хатоларни тузатиш натижасида юзага келган тузатишларни олдинги ҳисобот даврлари ва давр боши кесимида алоҳида кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Ташкилот хусусий капиталнинг ҳар бир таркибий қисми бўйича бошқа умумлашган даромаднинг моддалар кесимидаги таҳлилини хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Ташкилот ҳисобот даври давомида мулкдорларга тақсимот сифатида тан олинган дивидендлар суммасини ва дивиденднинг бир акцияга тўғри келадиган суммасини хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Изоҳлар. Изоҳларнинг таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Ташкилот изоҳларда қуйидагиларни ёритиб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асоси ва қўлланилган ҳисоб сиёсати тўғрисидаги ахборотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида тақдим этилмаган, лекин бошқа молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларида талаб этилган ахборотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида тақдим этилмаган, лекин уларни тушуниш учун зарур бўлган бошқа ахборотни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Ташкилот изоҳларни имкони борича тизимли тарзда тақдим этади. Изоҳларнинг тартибини белгилашда ташкилот молиявий ҳисоботларнинг тушунарлилиги ва қиёсланувчанлигига таъсирини ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Ташкилот молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларида келтирилган ҳар бир модда бўйича изоҳлардаги тегишли ахборотга ҳавола келтиради. Агар изоҳларда ёритилган сумма молиявий ҳисоботларнинг асосий шаклларидаги бир ёки бир нечта модда таркибига киритилган бўлса, ташкилот изоҳларда ушбу сумма қайси модда ёки моддалар таркибига киритилганини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Ташкилот молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асоси ҳамда қўлланилган ҳисоб сиёсатига доир ахборотни молиявий ҳисоботлар таркибида алоҳида бўлим сифатида тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Агар қуйидаги ахборот молиявий ҳисоботлар билан бирга эълон қилинган бошқа ахборот таркибида ёритиб берилмаган бўлса, ташкилот уни изоҳларда ёритиб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотнинг жойлашган жойи ва ҳуқуқий шаклини, рўйхатдан ўтган ҳудуди ва манзилини, агар асосий фаолият жойи рўйхатдан ўтган манзилидан фарқ қилса — асосий фаолият жойи манзилини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот фаолиятининг хусусияти ва унинг асосий фаолияти тавсифини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотнинг бевосита бош ташкилоти ҳамда гуруҳнинг якуний бош ташкилоти номини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ташкилот фаолияти муайян муддат билан чекланган бўлса, унинг фаолият муддати тўғрисидаги ахборотни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Агар ташкилот раҳбарияти молиявий ҳисоботдан ташқари жамоатчиликка эълон қилинадиган ахборотда ёки фойдаланувчиларга тақдим этиладиган бошқа очиқ материалларда молиявий натижаларнинг мазкур Стандартда назарда тутилмаган оралиқ жамламаси, кўрсаткичи ёки самарадорлик ўлчовидан фойдаланса, молиявий ҳисобот изоҳларида бундай кўрсаткичнинг номи, мазмуни, ҳисоблаш усули, унинг фойдали деб ҳисобланганлик сабаблари ҳамда молиявий ҳисоботдаги миқдорий мослаштирилиши (солиштирмаси) ёритиб берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Мазкур Стандартнинг 106-бандида назарда тутилган кўрсаткичлар бетараф, тушунарли ва фойдаланувчиларни чалғитмайдиган тарзда тақдим этилиши шарт. Ташкилот бундай кўрсаткични ҳисоблаш усулини бир ҳисобот давридан бошқасига асоссиз ўзгартирмаслиги лозим. Агар ҳисоблаш усули ўзгартирилса, унинг мазмуни, сабаби ва таққосланувчанликка таъсири изоҳларда очиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Ташкилот фойдаланувчиларга ташкилотнинг молиявий натижаларига таъсирини тушуниш учун муҳим бўлган даромадлар ва харажатларнинг хусусияти ва суммаси тўғрисидаги ахборотни изоҳларда алоҳида ёритиб беради. Бундай ахборот, жумладан, миқдори, такрорланиш даражаси ёки вужудга келиш сабабларига кўра одатий фаолият натижаларини тушунишда алоҳида аҳамиятга эга бўлган моддаларга нисбатан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Капитални бошқаришга доир ахборотни ёритиб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Ташкилот изоҳларда капитални бошқариш мақсадлари, сиёсати ва асосий жараёнлари тўғрисидаги ахборотни ёритиб беради. Агар ташкилот капиталга нисбатан ташқи талабларга бўйсунса ёки капитални бошқаришда муайян кўрсаткичлардан фойдаланса, бундай талаблар ва кўрсаткичлар мазкур Стандартнинг 110 ва 111-бандларига мувофиқ очиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Ташкилот изоҳларда қуйидагилар маълумотларни ёритиб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) капитални бошқариш мақсадлари, сиёсати ва жараёнлари тўғрисидаги сифат жиҳатидан ахборотни, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал сифатида бошқариладиган капитал таркибий қисмлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ташкилот капиталга нисбатан ташқи талабларга бўйсунса, бундай талабларнинг хусусиятини ва улар капитални бошқаришда қай тарзда инобатга олинаётгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитални бошқариш мақсадларига қай тарзда эришилаётгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) капитал сифатида бошқарилаётган кўрсаткичлар тўғрисидаги қисқача миқдорий ахборотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган ахборотда олдинги ҳисобот даврига нисбатан юз берган ўзгаришларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
э) ҳисобот даврида ташкилот капиталга нисбатан ташқи талабларга риоя этган-этмаганлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ф) агар ташкилот бундай ташқи талабларга риоя этмаган бўлса, бунинг оқибатларини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Агар капиталга нисбатан турли талаблар қўлланилса ёки капитални бошқариш усуллари турлича бўлса ва уларни жамланган ҳолда ёритиб бериш фойдаланувчиларга фойдали ахборотни таъминламаса ёки ташкилотнинг капитал ресурслари тўғрисидаги тушунчасини бузса, ташкилот ҳар бир тегишли талаб бўйича ахборотни алоҳида ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда (баланс), хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда акциядорлик капитали ёки унга тенглаштирилган капиталнинг ҳар бир тури бўйича қуйидаги ахборотни ёритиб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқаришга рухсат этилган акциялар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқарилган ва тўлиқ тўланган, шунингдек чиқарилган, лекин тўлиқ тўланмаган акциялар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир акциянинг номинал қиймати ёки акциялар номинал қийматга эга эмаслиги тўғрисидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги муомаладаги акциялар сони ўртасидаги таққослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу турдаги акцияларга тегишли ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар, шу жумладан дивидендларни тақсимлаш ва капитални қайтаришга доир чекловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотнинг ўзига ёки унинг шуъба ташкилоти ёхуд таъсир остидаги (қарам) ташкилотларига тегишли акциялар тўғрисидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
опционлар ёки акцияларни сотиш шартномалари бўйича чиқариш учун захира қилинган акциялар, шу жумладан уларнинг шартлари ва суммалари тўғрисидаги маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Ташкилот хусусий капитал таркибидаги ҳар бир резервнинг хусусияти ва мақсадини ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Агар ташкилотнинг капитали акциядорлик капитали шаклида ифодаланмаган бўлса, у хусусий капиталдаги улушнинг ҳар бир тоифаси бўйича ҳисобот давридаги ўзгаришлар ҳамда ушбу тоифага тегишли ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар тўғрисидаги ахборотни ёритиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Ташкилот изоҳларда қуйидагиларни ёритиб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлангунга қадар таклиф этилган ёки эълон қилинган, лекин ҳисобот даврида мулкдорларга тақсимот сифатида тан олинмаган дивидендлар суммасини ва бир акцияга тўғри келадиган дивидендлар суммасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тан олинмаган ҳар қандай кумулятив имтиёзли дивидендлар суммасини.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 10/26/3923/0839-сон)