01.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3030-12
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 01.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3030-12
Date of entry into force
04.09.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3030-12]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 10/18/3030/1440-сон) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 15 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19/16-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 15 июлдаги 19/16-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тизимли камчилик — муайян молиявий маҳсулот, бизнес жараён, банк хизмат кўрсатиш бўлинмалари тармоғи, ахборот тизими ёки ички назорат тизими, якка ҳолат билан чекланмайдиган ва ўз мазмунига кўра бошқа ўхшаш шартномалар, операциялар, хизмат кўрсатиш жараёнлари ёки таркибий бўлинмалар фаолиятидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи камчилик.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 47-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банк мурожаатлар билан ишлашда ва уларни кўриб чиқишда мурожаатларда назарда тутилган қоидабузарликларни, салбий ҳолатларни, тизимли камчиликларни, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 5817-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5817. Банк ҳар чорак (йил) натижаларига кўра мурожаатларни умумлаштиради ва таҳлил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра маълумотномалар (шарҳлар) тузилади, уларда мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларнинг турлари, сони ва келиб чиқиш сабаблари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, мурожаатлар банк хизмат турлари (маҳсулотлари) бўйича қайси ҳудудлардан келиб тушиши, ушбу банк хизматлари истеъмолчилар талабларидан келиб чиқиб уларга мос ишлаб чиқилганлиги ва истеъмолчилар билан адолатли муносабат қурилганлиги тўғрисида таҳлилий маълумотлар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоидабузарликлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк бошқаруви банк фаолиятининг чорак (йил) натижаларини кўриб чиқиш тўғрисидаги ўз йиғилишларида банкда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини, шу жумладан мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича маълумотномаларни (шарҳларни), мурожаатларда кўтарилган салбий ҳолатларни, тизимли камчиликларни ва ўзига хос таваккалчиликларни муҳокама қилиши ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳаракатлар режаларини тасдиқлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, банк бошқаруви қарорлари, шунингдек, мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича маълумотномалар (шарҳлар) ички аудит хизматига тақдим этилади. Ички аудит хизмати банкда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини текшириш ўтказиш бўйича иш режаларини тузишда ва мониторинг фаолиятини амалга оширишда фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги ҳолатлардан бирининг мавжудлиги тизимли камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмаган деб ҳисобланишига асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаларининг тасдиқланмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатлар режаларида белгиланган чоралар ва топшириқларнинг ўз муддатларида бажарилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган чоралар бажарилганига қарамасдан тизимли камчиликларнинг сақланиб қолиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизмати томонидан ҳаракатлар режаларида қайд этилган топшириқлар ижроси ушбу топшириқларни бажариш муддати якунига қадар баҳоланмаганлиги, ҳар чорак натижалари бўйича чорак якунлангандан сўнг бир ой муддат давомида банк бошқаруви ва кузатув кенгашига ҳаракатлар режаларида қайд этилган топшириқларнинг бажарилиши ҳолати, шу жумладан қисман ёки тўлиқ бажарилмаган топшириқлар юзасидан хулоса киритилмаслиги ҳамда ҳар йил якуни бўйича бир ой давомида аҳоли ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тизими самарадорлиги баҳоланмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк бошқаруви ички аудит хизмати томонидан тақдим этилган хулосаларда қайд этилган ҳолатларни хулоса тайёрланган санадан бошлаб бир ой давомида кўриб чиқмаганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган чораклик маълумотномалар (шарҳлар) ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасига ва йиллик маълумотномалар (шарҳлар) февраль ойининг 15-санасига қадар банкнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида тасдиқланадиган йиллик ҳисоботда банкнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк мазкур бандда назарда тутилган мурожаатлар масаласига оид Банк бошқаруви йиғилиши қарори (ҳужжат) нусхаларини у тасдиқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида, шунингдек, ҳаракатлар режасидаги ҳар бир тизимли камчилик бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумотларни камчиликлар бартараф этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Марказий банкка тақдим этади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қўшимчалар ва ўзгартиришнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 5-илова билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲАРАКАТЛАР РЕЖАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тизимли камчиликлар номи

Тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар

Чора-тадбирлар ижроси муддатлари

Чора-тадбирлар ижросини таъминлашга масъул бўлган таркибий тузилма

Чора-тадбирлар ижросини таъминлашга масъул бўлган банк раҳбари

Масъул банк раҳбари томонидан чора-тадбирлар ижросини жорий назорат қилиш муддатлари

(ижрочилар томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи эшитилади ва тегишли тадбирлар кўрилади)

1

2

3

4

5

6

7

1.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2026 й., 10/26/3030-12/0810-сон)