08.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3266-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 08.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3266-5
Date of entry into force
09.08.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3266-5]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 24 июндаги 357-В ва 13-сон қарори (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3266/1110-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 16 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
357-Б-5-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 15 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 357-Б-5-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 18-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бенефициар мулкдор — мижозга нисбатан пировард назоратни амалга оширувчи ёки унга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар), шунингдек номидан операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«пакетли ўтказма — бир нечта алоҳида тўловлар ёки ўтказмалардан иборат бўлиб, айни бир молиявий муассасага (тижорат банклари, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқалар) юбориладиган, якунда бир шахсга ёки турли шахсларга мўлжалланган ўтказма.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ходимларни ишга қабул қилишда номзодларнинг лавозимга муносиблигини баҳолашга қаратилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича рискка асосланган текширув тартиб-таомиллари;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн олтинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 171-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига» деган сўзлар «175 миллион сўмга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 312-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«312. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 бараварига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички тўловлар ва пул ўтказмалари бўйича маълумотлар жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни (жўнатувчининг номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки мижознинг идентификация рақами, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, унинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами, жисмоний шахслар учун эса — унинг исми, фамилияси, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи) ҳамда олувчи тўғрисидаги маълумотларни (олувчининг номи, мамлакати ва шаҳри, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки мижознинг идентификация рақами, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, унинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами, жисмоний шахслар учун эса — унинг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш жойи) ўз ичига олиши керак, жўнатувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумот олувчи банк томонидан бошқа манбалар орқали олиниши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолатда жўнатувчи тўлов ташкилотига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақамини қўшиб қўйиш етарли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов ташкилотлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 бараваридан ошмаган суммадаги ички тўловлар ва пул ўтказмаларини жўнатувчи ҳақидаги (жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (олувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами) маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги мазмундаги 313 ва 314-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«313. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари мижоз томонидан банк картаси орқали товар ёки хизмат учун тўлов амалга оширилганда банк картасининг рақамини жўнатувчи молиявий муассасадан олувчи молиявий муассасагача кузатиб борилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
314. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари айни бир жўнатувчидан халқаро пул ўтказмалари бўйича пакетли ўтказма амалга оширилганда, бундай ўтказмалар жўнатувчининг ҳисобварағи ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақамини ўз ичига олса ҳамда пакетли ўтказмада жўнатувчи тўғрисидаги зарур ва аниқ маълумотлар, шунингдек олувчи тўғрисида қабул қилувчи мамлакатда уни тўлиқ кузатиб бориш имконини берувчи маълумотлар мавжуд бўлса, мазкур Қоидаларнинг 312-бандида белгиланган жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларга доир талабларни қўлламасликлари мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 34-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига эга мижозлар бундан мустасно);».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3266-5/0472-сон)