15.04.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3813
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи, 15.04.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3813
Date of entry into force
18.04.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3813]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 7 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
08-2026/Б-сон

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 7 апрелдаги 08-2026/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 12 июндаги 44-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2471, 2013 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;

2) қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:

«61. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ишчиларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.»;

3) қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:

«111. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

4) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ишчилар ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 18-банддаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 274-банддаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 26 июндаги 46-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2478, 2013 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 376-модда) билан тасдиқланган Балиқчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«61. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчиларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда исчилар ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 18-банддаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 233-банддаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 22 июлдаги 53-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2503, 2013 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 467-модда) билан тасдиқланган Турар жой ва жамоат биноларидан фойдаланишда, шунингдек уларни жорий ва мукаммал таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар турар жой ва жамоат биноларидан фойдаланишда, шунингдек уларни жорий ва мукаммал таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 6 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ишчилар ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«17. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 32, 33 ва 34 -бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«32. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 35-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 45-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«71. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 20 августдаги 63-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2505, 2013 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 35-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Трикотаж ва тикувчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Қоидалар трикотаж ва тикувчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

3) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;

4) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;

5) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ишчилар ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

7) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 35, 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 38-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«44. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш»га мувофиқ бўлиши керак.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 55 ва 56-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«55. Ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«66. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» га мувофиқ бўлиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 82-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 93-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«93. Ташкилотларда маиший ва овқатланиш хоналари ҳамда тиббий пунктлар бўлиши керак. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» ҳамда ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларни ёнғин хавфсизлиги» талабларига мувофиқ ҳолда ташкил этилиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) 125-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«125. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 3 сентябрдаги 67-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2510, 2013 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Томёпгич ва гидроизоляцион ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Қоидалар томёпгич ва гидроизоляцион ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ишчилар ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажаришдан олдин меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 33, 34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«33. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 36-банддаги «тиббий кўрикларнинг» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрикларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 39-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш»га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«40. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 51 ва 52-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«51. Ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«66. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 76-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) 120-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«120. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) 346-банддаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 10/26/3813/0385-сон)