1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 238-модда)
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 8 ноябрдаги 319-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 45-сон, 516-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 238-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига 3-ИЛОВА
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисида
НИЗОМ
I. Асосий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини, шунингдек мурувват лойиҳалари мониторинги масалаларини белгилайди ва тартибга солади.
2. Мурувват (инсонпарварлик) ёрдами — бу аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш учун дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, озиқ-овқат, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, шунингдек ихтиёрий хайриялар, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, инсонпарварлик ёрдами юкларини ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш учун бериладиган мақсадли беғараз ёрдамнинг бир туридир.
Мурувват ёрдами сифатида олинган товарлар божхонада расмийлаштириш тартиб-қоидалари амалга оширилгандан кейин олувчилар томонидан «Инсонпарварлик ёрдами» ёзувини қайд этган, олувчининг реквизитларини кўрсатган ҳолда тамғаланади.
Мурувват ёрдами хорижий давлатлар, уларнинг федерал ёки муниципал тузилмалари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда донорлар деб аталади) томонидан кўрсатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек фаолияти фойда олишга қаратилмаган юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда олувчилар деб аталади) шу жумладан, кейинчалик республика истеъмолчилари ўртасида тақсимлаш мақсадида инсонпарварлик ёрдамининг олувчилари бўлиши мумкин.
Мурувват ёрдами юкларини олувчилар дастурлар ва донорлар билан тузилган дастурлар ва битимлар ёки мурувват ёрдами билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) қарорлари асосида аниқланади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Тамаки маҳсулотлари, алкоголли маҳсулотлар, ҳарбий мақсаддаги товарлар, шунингдек олиб келиниши тақиқланган товарлар мурувват ёрдами юклари жумласига киритилиши мумкин эмас.
Мурувват ёрдами юкларининг пул ифодасидаги қийматидан асосан божхонада расмийлаштириш мақсадлари учун фойдаланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
3. Ўзбекистонда мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятининг (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) хулосаси халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилот ваколатхонаси ёки филиали давлат рўйхатидан ўтказилиши ва қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
4. Бош вазир ўринбосарининг мурувват ёрдами масалалари бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш ишлари тезкор бажарилишини тезкор таъминлаш мақсадида шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланадиган доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилади.
5. Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, божхонада расмийлаштириш, транспортда ташиш, тўплаш, сақлаш, хатловдан ўтказиш, юкларнинг хавфсизлиги бўйича қўриқлаш ва бошқа карантин тадбирларини ўтказиш, мурувват ёрдамини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан самарали, мақсадли фойдаланиш учун масъулият:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади);
ижтимоий соҳа вазирликлари ва идоралари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича тармоқ комиссияларига (кейинги ўринларда тармоқ комиссиялари деб аталади) юкланади.
6. Мурувват ёрдамидан белгиланмаган мақсадда фойдаланишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
II. Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби
7. Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. Мурувват ёрдами олинишидан олдин махсус эксперт комиссияси томонидан бу ёрдамнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланади.
8. Мурувват ёрдами сифатида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган юкларни божхонада расмийлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ, Котибиятнинг кўрсатилган юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосаси асосида амалга оширилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ўзбекистон Республикасига келтирилган мурувват ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Котибиятнига ва Молия вазирлигининг Ғазначилигига (кейинги ўринларда — Ғазначилик деб аталади) тақдим этилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
дастур ёхуд донор ташкилот билан мурувват ёрдами бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
юкни жўнатувчининг юк мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги инвойси (счёт-фактура);
юкни олувчининг юкнинг фойдаланиш мақсади тўғрисидаги хати;
йўл-транспорт юк хатлари;
зарурият бўлганда, карантин ва бошқа инспекция хизматларининг юкнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ республикага келтирилишига рухсат этилган юклар рўйхатига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Мурувват ёрдами юкларини божхонада тезкорлик билан расмийлаштириш мақсадида Котибиятнинг масъул ходимларидан тайинланган мувофиқлаштирувчи томонидан уларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги дастлабки хулосаси берилишига йўл қўйилади, кейинчалик мазкур хулоса Котибиятнинг протоколи билан тасдиқланади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
11. Аэропортларда, темир йўл ва автотранспорт станцияларининг омборларидаги мурувват ёрдами юкларидан сақлаш, хабардор қилиш, божхона тартиб-қоидалари, декларациялаш, бекор туриб қолиш, тушириш-юклаш ишлари ва бошқа хизматлар учун божлар, йиғимлар ва бошқа хил тўловлар олинмайди.
12. Мурувват ёрдами юклари сифатини ва уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш белгиланган тартибда, тўлов ундирмасдан давлат назоратининг ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.
13. Мурувват ёрдами юкларининг уларни ташиш вақтидаги сақланиши тегишли транспорт ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан, тўлов ундирмасдан таъминланади.
14. Мурувват ёрдами юкларини олувчилар инсонпарварлик юкларининг ҳисобга олинишини, сақланишини, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, товарларнинг божхона расмийлаштирувини ҳамда уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини таъминлашга мажбурдирлар.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Мурувват ёрдами сифатида келтирилган товарларни ҳисобга олиш ва сақлаш тижорат товарларидан алоҳида амалга оширилади.
15. Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосари тасдиқлаши учун Котибиятга мурувват ёрдами юкларини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш бўйича таклифлар тақдим этадилар, улар ҳар йили бериладиган буюртманомаларга мувофиқ бўлиши (ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича), шунингдек донор ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг таклифларига, халқ депутатлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сўровларига асосланиши керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
16. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларни аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш устидан назорат ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади. Мурувват ёрдами юкларини олувчи бюджет ташкилотлари бўйича назорат, шунингдек юқори ташкилотлар томонидан ҳам амалга оширилади.
Ҳудудий ва тармоқ комиссияларининг, шунингдек юқори бюджет ташкилотларининг инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш натижалари бўйича ҳисоботи ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси Департаменти деб аталади) тақдим этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 январдаги 22-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 41-модда)
17. Ҳузурида тегишли тармоқ комиссиялари ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек олувчилар Ғазначиликка инсонпарварлик ёрдами юклари олинганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.
Ғазначилик ҳудудий ва тармоқ комиссиялари, шунингдек олувчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилиши ва Молия вазирлиги Департаментига тақдим этилишини таъминлайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
18. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини текширишлар белгиланган тартибда, Ишчи гуруҳ томонидан Котибият тасдиқлаган жадвал бўйича, зарурият бўлганда, мустақил экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси вакилларини жалб этган ҳолда ўтказилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
19. Мурувват ёрдами юкларининг олувчилари ёки истеъмолчилари ҳисобланадиган бюджет ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишларни ўтказиш вақтида давлат молия органлари томонидан уларни текшириш режаларига мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш ҳам киритилади.
20. Ўтказилган текширишлар якунлари бўйича далолатнома тузилади, унда мурувват ёрдами юкларини божхонада расмийлаштириш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш талабларига мувофиқлик, шу жумладан:
мурувват ёрдами юкларини сақлаш ва тақсимлаш шароитлари;
мурувват ёрдами сифатида келтирилган товарларда тамғанинг мавжудлиги;
олинган мурувват ёрдами юклари бўйича ҳисобга олиш ҳужжатларининг (ҳисобга олиш дафтарлари, китоблари, ведомостлар ва шу кабилар) мавжудлиги ва тўлиқлиги;
фуқароларнинг хатлари ва шикоятлари бўйича ишларнинг амалга оширилганлиги акс эттирилади.
III. Мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини юритиш тартиби
21. Мурувват лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
22. Донорлар томонидан мурувват ёрдами доирасида берилган маблағлар, товарлар ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторингининг мақсади ҳисобланади.
23. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари инсонпарварлик ёрдамини жалб этишга доир таклифлар тўғрисидаги маълумотларни йиғади, ишлайди ва умумлаштиради ҳамда ушбу маълумотларни ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Молия вазирлиги мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссияларининг таклифлари асосида келгуси йилда инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш учун жамланма буюртмани 31 июлдан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
24. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган мурувват ёрдамини жалб этишга доир жамланма буюртмани донорларга юбориш Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда республикада аккредитация қилинган донорлар ваколатхоналари орқали амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
25. Мурувват лойиҳалари мониторингининг мунтазам равишда ўтказилиши юзасидан масъулият ҳудудий ва тармоқ комиссияларига юкланади.
26. Мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторингини амалга ошириш қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва йиғиш, шунингдек тасдиқлашни таъминлашни назарда тутади:
в) Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати (ихтиёрий шаклда), унда қуйидаги маълумотлар бўлади:
лойиҳа тўғрисида умумий маълумотлар (тармоқ сектори, лойиҳанинг номи, унинг жойлашган жойи ва кутилаётган натижалари, мурувват лойиҳасининг ижрочилари, амалга ошириш даври, смета қиймати, молиялаштириш манбалари);
молиялаштиришнинг бориши ва ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши, мурувват лойиҳасини амалга оширишда пайдо бўлган муаммолар тўғрисида ахборот;
импорт қилинаётган товарлар ва хизматлар тўғрисида маълумотлар;
қўйилган мақсадларга эришилганлиги ва прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида маълумотлар.
27. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан ҳисоботлар Котибиятга ва Ғазначиликка:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Режа-жадвал — ҳар йили 25 январдан кечикмай;
Ишларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот ва Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати — ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тақдим этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
СХЕМАСИ
1. Донорлар томонидан олувчиларга мурувват юклари берилиши.
2. Юкларни олувчилар томонидан товарларнинг мурувват юкларига тегишлилиги тўғрисидаги ҳужжатлар тайёрланиши ва унинг комиссия орқали Котибиятга юборилиши (2а).
3. Котибиятнинг кўриб чиқиши ва божхона органи томонидан юкларнинг мурувват тусидалиги тўғрисида хулоса берилиши.
5. Божхона органлари томонидан мурувват юклари тўғрисида ВМнинг Котибиятга ва Ғазначиликка маълумотлар йилнинг ҳар чорагида тақдим этилиши.
6. Мурувват ёрдами юкларини аниқ тарзда тақсимлаш лойиҳасини тайёрлаш ва асослаш.
6а. Мурувват ёрдами юкларини аниқ тарзда тақсимлаш лойиҳаларини Молия вазирлиги билан келишиш.
7. Мурувват юкларини аниқ тарзда тақсимлашни тасдиқлаш.
8. Мурувват юкларини истеъмолчиларга етказиб бериш ва уларни ҳисобга олиш.
9. Божхона расмийлаштируви, мурувват юкларини ҳисобга олиш, уларни тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар бажарилганлиги акс эттирилган ҳолда текширишлар ўтказиш ва далолатномалар тузиш.
9а. Молия вазирлиги Департаментига текшириш натижалари тўғрисида ахборот тақдим этиш.
10. Ғазначиликка Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар ва муддатлар бўйича мурувват ёрдами юклари олинганлиги ва улардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ахборот тақдим этиш.
10а. Молия вазирлиги Департаментига умумлаштирилган ахборот тақдим этиш.
11. Мақсадли фойдаланишни ва тақсимлашнинг манзиллилигини текшириш, шу жумладан донорлар томонидан текшириш (11а).
12. Молия вазирлиги Департаментига ва Котибиятга мурувват ёрдами лойиҳалари амалга оширилиши тўғрисида йиғма ахборот тақдим этиш.
(1 илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Мурувват дастурларини амалга ошириш мақсадида мурувват ёрдами бўйича ҳудудий комиссия буюртманомасининг намунавий шакли
1. Сарварақ
а) дастурнинг номи
б) ҳудудий комиссия тўғрисидаги маълумотлар (манзили, телефон, факс)
в) дастурнинг бошланиши ва тугалланиши саналари
г) лойиҳанинг жуғрофияси (у қаерда амалга оширилади)
д) дастурнинг қиймати
2. Муаммонинг қўйилиши
3. Дастурнинг мақсади ва вазифалари
4. Дастурни амалга ошириш усуллари ва босқичлари
5. Дастур мониторинги усуллари
6. Кутилаётган натижалар ва уларни баҳолаш мезонлари
7. Дастурнинг бюджети
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
2) Мурувват ёрдами сифатида олинаётган товарларнинг сўралаётган гуруҳи номи
(Масалан: дори-дармонлар ва тиббиёт анжомлари)
3) Неча марта мурожаат қилинган
(Буюртманома биринчи буюртманома ёки такрорий эканлиги кўрсатилсин. Агар буюртманома такрорий бўлса, қайси халқаро ташкилотга ва қачон мурожаат қилинганлиги кўрсатилсин)
4) Талаб этиладиган мурувват юклари сўрови учун шакл
МУРУВВАТ ЁРДАМИНИ ОЛУВЧИЛАР
МУРУВВАТ ЁРДАМИНИНГ ТАЛАБ ЭТИЛГАН ЮКЛАРИ РЎЙХАТИ
КОМПЛЕКТЛАР СОНИ
Масалан: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ногиронлар аравачалари
10
5) Етказиб беришнинг кутилаётган муддатлари
6) Мурувват ёрдамидан фойдаланиш мониторинги усуллари
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Мурувват ёрдамини амалга ошириш мониторинги
СХЕМАСИ
1. Мурувват юкларини амалга ошириш бўйича таклифлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш. 2. Тақдим этилган ахборотни таҳлил қилиш, ҳар йили йиғма ҳисобот тузиш, устувор лойиҳаларнинг биринчи навбатдаги рўйхатини шакллантириш ва уларни Молия вазирлиги билан келишиш. 2а. Мурувват ёрдамининг устувор лойиҳалари бўйича Молия вазирлиги билан келишилган ахборотни Вазирлар Маҳкамасининг Котибиятига тақдим этиш. 3. Бош вазир ўринбосари томонидан мурувват лойиҳаларининг устувор рўйхати тасдиқланиши ва уни Ўзбекистон Республикаси ТИВ (3а) ва Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган донорлар ваколатхоналари (3б) орқали донорларга (3в) етказиш. 4. Қўшма дастур ёки лойиҳани ишлаб чиқиш ва томонларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги икки томонлама битимни тайёрлаш. 5. Лойиҳа тўғрисидаги ахборот йиғилишини таъминлаш, режа-жадвални тасдиқлаш ва лойиҳа бўйича ишлар бажарилиши тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни олиш. 6а. Молия вазирлигининг Ғазначилигига мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни тақдим этиш. 6б. Ғазначилик томонидан Молия вазирлиги Департаментига йиғма ахборот тақдим этилиши. 7. Молия вазирлиги Департаменти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига якуний умумлаштирилган ахборотни тақдим этиш.
(4 илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Мурувват лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш режа-жадвали
Изоҳ: Лойиҳа қисмлари бўйича тадбирлар (ишлар турлари)ни бажариш ва молиялаштиришнинг режадаги ҳажмлари жадвалга каср шаклида киритилади, тегишли ўлчов бирликларидаги натурадаги кўрсаткич сурат, махраж эса – валютадаги молиялаштириш суммаси. Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Мурувват ёрдами бўйича ишларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот
Ҳисобот чорагидаги ўзлаштириш ҳажми Сўм ёки АҚШ доллари
Йил бошидан бошлаб
Шу жумладан ҳисобот чорагида
режа
амалда
режа
амалда
режа
амалда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Изоҳ: Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига 4-ИЛОВА
Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
Низом
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларининг (кейинги ўринларда донорлар деб аталади) техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
2. Техник кўмаклашиш – бу асбоб-ускуналар ва технологиялар харид қилиш, тажриба-конструкторлик ишларини, илмий ёки бошқа тадқиқотларни амалга ошириш, даволаш, ўқитиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун донорлар томонидан натура тарзидаги грантлар ва пул шаклида бериладиган мақсадли маблағлардир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
3. Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағлари ҳисобига амалга ошириш назарда тутилаётган лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторинги ва назорат қилиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
II. Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш
5. Ҳар йили 31 майдан кечикмасдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда келгуси йилда донорлар томонидан молиялаштириш назарда тутилаётган техник кўмаклашишнинг устувор лойиҳалари рўйхати тайёрланади ҳамда Молия вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Техник кўмаклашиш бўйича устувор лойиҳаларнинг рўйхатига асосан техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилишни донорлар билан ишлаб чиқиш Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
6. Ҳар йили 25 январдан кечикмасдан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқиладиган лойиҳалар рўйхати тайёрланади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 10 февралгача тасдиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
7. Янги лойиҳа таклифини ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритиш учун лойиҳа ташаббускори бўлган вазирлик ёки идора ёхуд техник кўмак олувчи (ижро этувчи агентлик) лойиҳа таклифини (ўзбек/рус ва инглиз тилларида) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Лойиҳа таклифи паспортини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритади.
Донорнинг ўзи лойиҳа ташаббускори бўлган тақдирда, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донорнинг/вакилининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган вазирлик ёки идора/донор орқали (бундай вазирлик ёки идора бўлмаган тақдирда — бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига) лойиҳа таклифини ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Лойиҳа таклифи паспортини илова қилган ҳолда, кейинчалик кўриб чиқиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юбориш учун, тақдим этади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳа таклифи олингандан кейин ўн кун муддатда, таҳлил ўтказиш асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лойиҳа таклифини кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донор фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул вазирлик/донорнинг вакили ҳисобланган тақдирда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳа таклифи билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лойиҳа таклифини кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш учун лойиҳани амалга оширишнинг мўлжалланаётган соҳасига алоқадор бўлган бошқа вазирликлар ва идораларни жалб қилишга ҳақлидир.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги барча хулосалар олингандан кейин бир ҳафта муддатда:
ижобий хулосалар мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа таклифини кўриб чиқиш ва юқорида кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш учун умумлаштирилган хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласида манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда вазирликлар ва идораларнинг умумлаштирилган фикрини у ёки бу лойиҳани техник кўмаклашиш лойиҳалари рўйхатига киритишга доир узил-кесил қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
лойиҳа ҳужжатини пухталаштириш зарур бўлганда уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донорнинг/донорнинг вакили фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган вазирлик ёхуд идора орқали лойиҳа ташаббускорига/ижро этувчи агентликка, бундай вазирлик ёки идора бўлмаган тақдирда – бевосита донорга қайтаради.
9. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори олингандан кейин уч кун муддатда:
лойиҳа ташаббускорини/ижро этувчи агентликни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади;
ижобий қарор қабул қилинган тақдирда лойиҳа таклифини (ўзбек/рус ва инглиз тилларида) кейинчалик донорлар билан ишлаб чиқиш ва келишиш учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлигига ва халқаро молия институтларида Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар офисларига юборади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
донорнинг ўзи лойиҳа ташаббускори бўлган тақдирда уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донорнинг/донор вакилининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган вазирлик ёки идора орқали, вазирлик ёки идора бўлмаган тақдирда эса — бевосита донорни қабул қилинган қарор тўғрисида, қарор ижобий бўлган тақдирда лойиҳани Ўзбекистон томонидан амалга ошириш бўйича тайинланган ижро этувчи/биргаликда ижро этувчи агентлик тўғрисида хабардор қилади. Ўзбекистон томонидан ижро этувчи/биргаликда ижро этувчи агентликнинг мавжуд бўлиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга оширишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари техник кўмаклашиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартибига риоя этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
III. Техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги
10. Техник кўмакни олувчи вазирлик ёки идора (ижро этувчи агентлик) донор томонидан техник кўмаклашиш гранти маьқулланиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан кейин икки ҳафта муддатда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига (кейинги ўринларда Молия вазирлигининг департаменти деб аталади) Молия вазирлиги билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланган:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
а) техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш тадбирлари режасини;
б) грант маблағларини ўзлаштириш жадвалини;
в) техник кўмаклашиш лойиҳаси доирасида харид қилиш ва/ёки етказиб бериш мўлжалланаётган асбоб-ускуналар, товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини;
г) лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги имзоланган битим нусхасини тақдим этади.
11. Вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикаси минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар чоракда ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмай Молия вазирлигининг департаментига техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этади (ушбу Низомга 4-илова).
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
12. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси донорлар жалб этилиши ва лойиҳани амалга ошириш давомида улар томонидан мажбуриятлар бажарилишининг доимий мониторингини олиб боради.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси донорлар томонидан техник кўмаклашиш лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тушаётган маълумотлар ҳақида ўз вақтида Молия вазирлигининг департаментига хабар беради.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 27-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига донорларни жалб этиш ва Ўзбекистон Республикасида техник кўмаклашиш лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги таҳлилий материалларни тақдим этади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
13. Грант маблағлари ҳисобига товарлар (ишлар ва хизматлар) сотиб олиш донорлар томонидан белгиланган тартиботларга мувофиқ тендер асосида амалга оширилади ва улар учун ҳақ, қоидага кўра, уларнинг қароргоҳларида очилган тегишли ҳисоб рақамларидан тўғридан-тўғри тўланади. Грант маблағлари Ўзбекистон Республикасида олувчилар ҳисоб рақамларига уларнинг фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банкида махсус очилган ҳисоб рақамларига тушади.
14. Донорларнинг техник кўмаклашиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган товарларни божхонада расмийлаштириш ушбу лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида тузилган шартномаларга ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ижро этувчи агентликлар уч кун мобайнида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ва Молия вазирлигининг департаментига донорларнинг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар тушганлиги тўғрисида ахборот беради.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
Давлат божхона қўмитаси томонидан товарлар донорларнинг техник кўмагига тегишлилиги тўғрисидаги хулоса зарурлиги баён қилинган тақдирда божхонада расмийлаштириш мақсадида ижро этувчи агентликларга ушбу хулоса Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида тузилган тегишли шартномаларни таҳлил қилиш асосида берилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси берилаётган хулосаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг донорлар билан тузилган шартномаларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
15. Техник кўмаклашиш лойиҳалари тугаллангандан кейин ижро этувчи агентликлар бир ой муддатда Молия вазирлигининг департаментига ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига лойиҳанинг эришилган мақсадларини, иқтисодий, ижтимоий ва/ёки илмий самарасини, балансга қабул қилинганлиги ва етказиб берилган моддий-техника воситаларидан фойдаланиш йўналишларини акс эттирувчи техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги ижро этувчи агентликнинг раҳбари томонидан тасдиқланган якунловчи ҳисоботни, шунингдек лойиҳа натижаларини қўллашга доир чора-тадбирлар режасини тақдим этади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
16. Ушбу Низомнинг 10 ва 15-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилиши учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбарига юкланади.
IV. Грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
17. Грант маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбари зиммасига юкланади.
18. Техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши ижро этувчи агентликлар ва манфаатдор томонларнинг вакиллари таклиф этилган ҳолда ҳар чоракда камида бир марта Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг департаменти томонидан кўриб чиқилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
19. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
20. Ижро этувчи агентликлар томонидан грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, шунингдек юқори ташкилотлар томонидан зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда амалга оширилади.
Техник кўмак олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда Ғазначиликка, давлат солиқ хизмати органларига грант маблағларидан фойдаланилишини акс эттирувчи ҳисоботни, шу жумладан пул шаклида кўмак олган бюджет ташкилотлари — бюджет маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот сингари ҳисоботни тақдим этадилар.
21. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш, грант маблағларидан самарасиз ва бошқа мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятига уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Техник кўмаклашиш маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланишда, шунингдек техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланиш мониторинги олиб борилиши ва назорат қилиниши тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторинги ва назорат қилиш
СХЕМАСИ
мониторинг
1. Донор томонидан техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиниши.
2. Молия вазирлиги билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланган техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш тадбирлари режаси ва грант маблағларини ўзлаштириш жадвали.
3. Техник кўмак олувчилар тўғрисидаги маълумотлар.
4. Техник кўмаклашиш грантлари бўйича Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича ҳисобот олиш.
5. Умумлаштирилган йиғма ахборот тақдим этиш.
5а. Техник кўмаклашиш маблағларининг тушиши ва ўзлаштирилиши тўғрисида йиғма ахборот.
6. Донорлар жалб этилиши ва лойиҳани амалга ошириш давомида улар томонидан мажбуриятлар бажарилишининг доимий мониторинги.
6а. Лойиҳа амалга оширилишининг, техник кўмаклашиш маблағлари ўзлаштирилиши ва улардан мақсадли фойдаланилишининг доимий мониторинги.
6б. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар.
7. Товарларнинг келиб тушиши тўғрисида ахборот.
8. Товарларни божхонада расмийлаштириш.
9. Лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида якуний ҳисобот.