Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.01.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАР БЎЙИЧА ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 10 мартда 1325-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабридаги «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 15 январдаги 16 ва 2004-13-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2004 йил 15 март, рўйхат рақами 1325 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 11-сон, 133-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 январь,
24-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 январь,
2005-18-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-cон, 80-модда)