Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Парвоз хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 14 август,
349-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
14 августдаги 349-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган айрим қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Устави 8-бандининг:
тўртинчи хатбошидан «ва бошқа фойдаланувчилар» ва «давлат» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи ва еттинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро авиацияси» сўзлари «авиакомпания» сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)