ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Вояга етмаган шахсларга айрим давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармонида вояга етмаган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётгани сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланадиган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
4. Адлия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
маъмурий регламентлар талабларини бузганлик учун ваколатли органлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Эмансипация қилинган шахслар реестри юритилишини ҳамда реестр маълумотларининг «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.С. Каттаханова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 июль,
380-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 380-сон қарорига
1-ИЛОВА
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (кейинги ўринларда — эмансипация) бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-моддасига асосан ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
Ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш суднинг қарори билан амалга оширилади.
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП), «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — тизим), ижтимоий ходим орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига, ваколатли органга ёки ижтимоий ходимга ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёхуд тизимда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП ёки тизим орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида келиб тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази, ваколатли орган ходими ёки ижтимоий ходим ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
7. Давлат органлари ва ташкилотлари сўровномада кўрсатилган маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминлайди.
Бунда:
вояга етмаган шахснинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига оид маълумотлар — Адлия вазирлигининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими;
меҳнат шартномаси асосида ишлашига оид маълумотлар — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси;
вояга етмаган шахснинг ота-онасига оид маълумотлар — Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими;
вояга етмаганнинг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича маълумотлар — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Электрон кундалик» ахборот тизими;
вояга етмаган шахснинг ҳомийсига оид маълумотлар — тизим орқали автоматик тарзда текширилади.
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
8. Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, Face-ID, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП ёки тизим орқали мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа ичида, ЯИДХП ёки тизим орқали мурожаат қилинганда эса, ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун ариза юборишда ота-она, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийнинг розилиги Ягона идентификациялаш тизими ёхуд шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқлангандан сўнг ариза ваколатли органга юборилади.
Бунда ота ёки она, фарзандликка олувчилардан бири ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган, бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда, фақат бир тарафнинг тасдиғи билан ариза юборилади.
12. Ваколатли органнинг масъул ходими 7 иш куни ичида аризани кўриб чиқади, шунингдек, ариза берувчи билан суҳбат ўтказади.
13. Ваколатли орган ходими ариза берувчини қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда, тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги 3-иловага мувофиқ қарорни расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда), ЯИДХП ёки тизим (электрон шаклда мурожаат этганда) орқали ариза берувчига электрон равишда юборади:
ариза берувчи психологик жиҳатдан етук бўлганда ва ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англаганда;
тадбиркорлик ёки меҳнат фаолияти билан камида уч ойдан буён узлуксиз шуғулланиб келаётганда;
ариза берувчининг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича ижобий маълумот мавжуд бўлганда.
Ариза берувчини тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу маълумотлар автоматик равишда Эмансипация қилинган шахслар реестрига киритилади.
14. Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабарнома юборилади:
сўровномада маълумотлар нотўғри ёки бузиб кўрсатилганда;
ариза берувчи ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англамаса, хусусан, ақлий заифликнинг барча даражаларида;
тадбиркорлик ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланмаётган ёхуд шуғулланаётганлигига уч ой тўлмаган бўлса;
ариза берувчининг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича салбий маълумот мавжуд бўлса.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Ариза ваколатли органга тақдим этилганда, ваколатли орган қарор ёки хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига ёхуд ЯИДХП ёки тизимдаги шахсий кабинетига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ваколатли орган ёки ижтимоий ходим ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра қарор ёки хабарнома электрон шаклда ёхуд қоғоз шаклда тақдим этиши шарт.
16. Давлат хизматлари маркази қарор ёки хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра қарор ёки хабарномани электрон шаклда ёхуд қоғоз шаклда тақдим этиши шарт.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
19. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Судлар тўғрисида»ги қонунлари.
20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

(ўн олти ёшга тўлган шахс)

 

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ижтимоий ходимга ўзи келиб мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида рўйхатдан ўтади.

 

Ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

1. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ижтимоий ходим

 

1. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими ёки ижтимоий ходим ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради.

 

1. Реал вақт режимида

 

2. Давлат хизматлари маркази

 

2. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига юборади.

 

2. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа ичида

 

3. ЯИДХП, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

 

3. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига юборади.

 

3. Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

 

Аризани кўриб чиқади ва ариза берувчи билан суҳбат ўтказиб, уни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилингани тўғрисидаги қарорни ёки тўла муомалага лаёқатли деб топишни рад этиш ҳақидаги хабарномани ариза берувчига тақдим этади ёки тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда), ЯИДХП ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (электрон шаклда мурожаат этганда) орқали ариза берувчига электрон шаклда юборади.

 

7 иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Қарорни ёки QR-код қўйилган хабарномани ариза берувчига тақдим этади.

 

10 дақиқа ичида

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

НАМУНА

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар

1. Ф.И.О:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Хизматдан фойдаланиш асоси:

меҳнат шартномаси бўйича ишлаш;

□ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш.

8. Иш жойи ҳақидаги маълумотлар (меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса):

9. Ариза берувчи муассислигидаги юридик шахснинг СТИРи ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг ЖШШИР маълумотлари (тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса):

II. Ариза берувчининг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси тўғрисидаги маълумотлар

10. Ота-онаси, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийсининг ЖШШИР маълумотлари:

11. Ота-онаси, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийсининг паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

12. Ота-онаси, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийсининг телефон рақами:

Ота ёки она, фарзандликка олувчилардан бири ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган, бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қарори илова қилинади.

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

НАМУНА

_________ tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi

Hujjat yaratilgan sana:

Hujjat berilgan:

Ariza raqami: 11000000

JShShIR:12345678912345

To‘la muomalaga layoqatli deb e’lon qilish haqida

QAROR

Ushbu qaror bilan fuqaro ___________________________ to‘la muomalaga layoqatli deb e’lon qilindi.

(F.I.O.)

Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan O‘zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali to‘g‘risidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida ko‘rsatilgan ma’lumotlar to‘g‘riligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga o‘ting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi ma’lumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qat’iyan taqiqlangan.

QR-kod

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 380-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётгани сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) 18 ёшгача бўлган ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётгани сабабли уни умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилоти (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим ташкилотига ўтказиш ҳуқуқига эга.
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда — Комиссия) ва таълим ташкилотлари томонидан кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва Комиссия ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Давлат хизматидан фойдаланиш учун ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида келиб тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг Комиссияга тушган ва Комиссия томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Давлат органлари ва ташкилотлари сўровномада кўрсатилган маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминлайди.
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
7. Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, Face-ID, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
10. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа ичида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза автоматик тарзда Комиссияга юборилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун ариза юборишда ота ёки онанинг, фарзандликка олувчилардан бирининг болани таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқаришга розилиги Ягона идентификациялаш тизими ёки шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқлангандан сўнг ариза Комиссияга юборилади.
Бунда болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик ариза берувчиларнинг зиммасига юкланади.
11. Комиссия 5 иш куни ичида аризани кўриб чиқади ва ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида 3-иловага мувофиқ шаклдаги қарорни расмийлаштиради ёки ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқаришни рад этади.
Комиссия заруратга кўра ота-она ва бола билан суҳбат ўтказиши мумкин.
Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан ЭРИ билан тасдиқланади.
Комиссия ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда юборади.
Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор электрон равишда тегишли таълим ташкилотига ҳам юборилиши лозим.
Комиссия хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказилаётгани сабабли таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқарилганларнинг электрон реестрини юритади.
12. Қуйидаги ҳолатлар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:
аризада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;
боланинг манфаатларига зид келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг мавжудлиги.
Давлат хизматини кўрсатишни рад этишда аниқ асослар баён этилиши керак.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
13. Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор келиб тушгач, таълим ташкилоти директори бир иш кунида тегишли ахборот тизимида ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқаради.
14. Давлат хизматлари маркази қарор ёки хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра қарор ёки хабарномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этиши шарт.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Судлар тўғрисида»ги қонунлари.
17. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётгани сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

(ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий)

 

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

 

Ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, тегишли Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига юборади.

 

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа ичида

 

2. ЯИДХП

 

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда тегишли Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига юборади.

 

2. Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси

 

Аризани кўриб чиқиб, ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида қарорни расмийлаштиради ёки ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқаришни рад этади.

Давлат хизматини кўрсатиш натижасини Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

 

5 иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида қарор ёки хабарнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

 

10 дақиқа ичида

Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётганлиги сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

НАМУНА

Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Хизматдан фойдаланиш сабаби:

□ Ўқиш

□ Ишлаш

□ Узоқ муддатли даволаниш

□ Бошқа сабаб

8. Хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотлари (серияси ва рақами):

II. Бола ҳақидаги маълумотлар

9. Боланинг Ф.И.О.:

10. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

11. Боланинг туғилиши қайд этилгани ҳақидаги маълумотлар:

12. Бола таълим олаётган таълим ташкилоти ва синф:

13. Ўқиши кўчирилаётган хорижий давлат:

14. Боланинг ота-онасининг никоҳи ҳақидаги маълумотлар:

15. Боланинг хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотлари (серияси ва рақами):

□ Болани вояга етгунига қадар боқишга, унинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга розилик билдираман ҳамда болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилдим.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётганлиги сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

НАМУНА

Bolalar masalalari bo‘yicha ______ tuman (shahar) komissiyasi

Hujjat yaratilgan sana:

Hujjat berilgan:

Ariza raqami: 11000000

JShShIR:12345678912345

O‘quvchini _________________ o‘quvchilari safidan chiqarish to‘g‘risida

______ (ta’lim tashkiloti nomi) ________________________________

QAROR

Ushbu qaror bilan voyaga yetmagan shaxs _____________________________ ___________________,

____________________________________________________ (F.I.O.) ________________ (hududiy birlik nomi)

_____________ tumani __________________ o‘quvchilari safidan chiqarildi.

______________________ (ta’lim tashkiloti nomi)

Voyaga yetmagan shaxs ________________________ning tarbiyasi, ta’lim olishi, sog‘lom, to‘laqonli

__________________________________ (F.I.O.)

va har tomonlama kamol topishi uchun uning ota-onasi/vasiy/homiysi mas’ul ekanligi hamda bolalarni tarbiyalash va ularga ta’lim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik javobgarlikka olib kelishi tushuntiriladi.

 Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan O‘zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali to‘g‘risidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida ko‘rsatilgan ma’lumotlar to‘g‘riligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga o‘ting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

 Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi ma’lumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qat’iyan taqiqlangan.

QR-kod

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 380-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
«61. Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида ёки унинг муассислигидаги тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишда ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилиги Ягона идентификациялаш тизими ёки шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқланиши лозим.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида ёки унинг муассислигидаги тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқланади, тадбиркорлик субъектининг устав фондидаги улушлар мерос сифатида ўтадиган ҳолатлар бундан мустасно»;
б) 21-банд қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вояга етмаган шахсга тадбиркорлик субъектининг устав фондидаги улушлар мерос сифатида ўтадиган ҳолатларда, вояга етмаган шахс номидан унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилар, васийлик ва ҳомийлик органи рухсати билан васий ёки ҳомийси ҳаракат қилади»;
в) 4-илова қуйидаги мазмундаги II1-бўлим билан тўлдирилсин:

«

II1.

Ариза берувчининг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси ҳақида маълумотлар

21-1

Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг фамилияси:

21-2

Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг исми:

21-3

Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт серияси:

21-3-1

Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт рақами:

21-4

Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг ЖШШИРи:

21-5

Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг телефон рақами:

»;

қуйидаги мазмундаги 3-4-9-банд билан тўлдирилсин:

«

 

 

 

 

 

 

 

 

3-4-9

Муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт серияси:

 

3-4-9-1

Муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт рақами:

 

3-4-9-2

Муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг телефон рақами:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

»;

2-изоҳда:
қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
«4) 3-4-9-банд муассис вояга етмаган шахс бўлган тақдирда тўлдирилади»;
д) 9-илова қуйидаги мазмундаги 5-5-11-банд билан тўлдирилсин:

«

 

 

 

 

 

 

 

 

5-5-11

Вояга етмаган муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт серияси:

 

5-5-11-1

Вояга етмаган муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт рақами:

 

5-5-11-2

Вояга етмаган муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг телефон рақами:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомга 1-иловада:
46-банд «хорижий давлатга кетаётган бўлса,» сўзларидан кейин «Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда» сўзлари билан тўлдирилсин;
47 — 51-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорига 3-илованинг 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 09/26/380/0728-сон)