Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
Хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш ҳамда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
1. Қуйидагилар:
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар билан келувчи раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари ва бошқа шахсларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 июнь,
303-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини (кейинги ўринларда — делегациялар) чет давлатларга хизмат сафарига (кейинги ўринларда — хизмат сафари) юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
2. Хизмат сафари харажатларига қуйидагилар киради:
кундалик харажатлар;
яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар;
транспорт харажатлари;
вакиллик харажатлари;
кўзда тутилмаган харажатлар;
ушбу Низомга мувофиқ қопланиши лозим бўлган бошқа турдаги харажатлар.
3. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларини чет давлатларга хизмат сафарига юборишни ташкил этиш ҳамда хизмат сафари якуни бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларининг чет давлатларга хизмат сафари харажатлари чет эл валютасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ меъёрлар асосида қоплаб берилади.
2-боб. Хизмат сафари учун маблағ ажратиш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари]
5. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларини хизмат сафарига юбориш учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан буйруқ қабул қилинади ва ушбу Низомга 3-иловадаги намунага мувофиқ шаклда иш режаси расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Хизмат сафарига юборилаётган делегация таркиби хизмат сафари мақсадларидан келиб чиқиб, ташкилот раҳбарининг шахсий жавобгарлиги остида фақатгина ташкилотга тегишли бўлган энг зарур ҳамроҳлик қилувчи ходимлардан шакллантирилади ҳамда унинг таркибига хизмат сафари мақсадига алоқаси бўлмаган ходимлар киритилмайди. Бунда бир ташкилотдан раҳбар ёки унинг ўринбосарига ҳамроҳлик қилувчилар сони 2 нафардан ошганда, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
6. Делегациялар аъзоларининг чет давлатларга хизмат сафари харажатлари Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг фармойишида кўрсатилган миқдорларда тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан қопланади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилаётган ходимларининг хизмат сафари харажатлари тегишли давлат органи ва ташкилотининг бюджет, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, агар ушбу манбалар мавжуд бўлмаса, асосланган ҳисоб-китобларга кўра Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинмай туриб, давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари хизмат сафарига жўнаб кетганда, ҳақиқий харажатларни қоплаб бериш мақсадида, истисно тариқасида, ташаббускор вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси Ҳукуматга киритилади. Бунда сарфланган харажатларнинг белгиланган меъёрлардан ошган қисми ташаббускор ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан фақат жорий молия йилида ва аввалги молия йилининг декабрь ойида амалга оширилган хизмат сафари харажатлари тўлов учун қабул қилинади, ушбу даврда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик хизмати қўмитаси) тўлов учун тақдим қилинмаган ҳужжатлар бўйича харажатлар тегишли ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилади.
7. Давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилаётган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига хизмат сафари харажатлари учун миллий ёки чет эл валютасида банк картасига ўтказиш орқали бўнак берилади.
Агар бўнак маблағлари миллий валютадаги халқаро тўлов тизимларига уланган банк картасига ўтказиб берилганда, чет эл валютасида бўнак берилиши талаб этилмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
8. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларини Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан хизмат сафарига юборишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига мувофиқ хизмат сафарини ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотлари хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва илова қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлайди ҳамда асослантирувчи ҳужжатлар (таклиф қилаётган томоннинг ҳужжатлари нусхаси, авиачипталар нархини тасдиқловчи ҳужжатлар, авиарейслар санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда йўл маршрути, хизмат сафарига юбориладиган мамлакатдаги меҳмонхоналарда яшаш қиймати ва хизмат сафари билан боғлиқ бошқа маълумотларни) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитаси хизмат сафари харажатлари сметасини белгиланган тартибда кўриб чиқади. Бунда ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда, хизмат сафари харажатлари сметасига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўзгартириш киритилиши ёки келишилмасдан қайтарилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитаситомонидан хизмат сафари харажатлари сметасини кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасида назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларининг хизмат сафари харажатлари, биринчи навбатда, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва бошқа манбалар, агарда улар етарли бўлмаса, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш кўзда тутилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри делегациялари аъзоларининг хизмат сафари харажатлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилади.
10. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Ғазначилик хизмати қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юбориладиган тегишли ходими, делегация раҳбари (унинг расмий вакили) ва аъзоси ёки алоҳида шахсга хизмат сафари харажатлари учун маблағлар ажратади.
11. Хизмат сафари харажатларига давлат органлари ва ташкилотларининг бюджет, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг буйруғига (фармойишига) мувофиқ маблағ ажратилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
12. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳисобварақларида чет эл валютаси бўлмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хизмат сафари харажатлари учун маблағлар ажратиладиган кундаги курси бўйича чет эл валютасининг миллий валютадаги эквивалентидаги маблағ берилишига рухсат этилади.
13. Ўзбекистон Республикасидан давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юбориладиган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар (кундалик, яшаш, виза ҳақини тўлаш ва бошқалар) учун ажратилган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганида олинган маблағларнинг ортиқча қисмини қайтариб бериш шарти билан ажратилади. Бунда маблағлар қайси валютада берилган бўлса, ушбу валютада қайтариб берилади.
3-боб. Кундалик харажатлар учун маблағлар ажратиш
14. Хизмат сафарига юбориладиган айрим тоифадаги шахсларга тўланадиган қўшимча устамалар ва улар томонидан харид қилинадиган совғалар учун тўловларнинг энг юқори миқдори ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
15. Кундалик харажатлар хизмат сафаридаги ҳар бир кун, шу жумладан, жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни учун белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида тўланади, мазкур банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Жўнаб кетиш ва қайтиб келиш куни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш куни ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш куни хизмат сафарига юборилган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижга чиқиш биометрик паспортида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари қўйган белгиси ёки бортга чиқиш талони бўйича (авиачиптага асосан) аниқланади.
Ҳаво транспортида учиб кетилганда, агар чет давлатга етиб бориш санаси халқаро авиарейснинг Ўзбекистон Республикаси аэропортидан учиб кетган санадан кейинги санага тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан), жўнаб кетиш куни учун кундалик харажатлари тўлаб берилмайди.
Ҳаво транспортида учиб келганда, агар Ўзбекистон Республикасига етиб келиш санаси халқаро авиарейснинг чет давлат аэропортидан учиб кетган санадан кейинги санага тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан) қайтиб келиш куни учун кундалик харажатлари тўлаб берилмайди.
16. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари икки ва ундан ортиқ чет давлатга хизмат сафарига юборилганда (шу жумладан, транзит ҳолатида ҳам), бир чет давлатдан бошқа чет давлатга ўтиш куни учун кундалик харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ва делегациялар аъзоларига қайси чет давлатга ўтаётган бўлса, шу чет давлатдаги кундалик харажатлар меъёрларининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
Агар бир календарь кунга икки ва ундан ортиқ чет давлатдаги кундалик харажатлар тўлови юзага келганда, битта юқори меъёрга эга бўлгани инобатга олинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
17. Давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари борадиган чет давлатларда қабул қилувчи томон ҳисобидан овқат (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминланган ҳолларда, жўнатувчи томон ҳисобидан кундалик харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларининг бошқа харажатлари учун кундалик харажатлар меъёрининг 30 фоизи миқдорида тўланади.
Қабул қилувчи томон давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ва делегациялар аъзоларини шахсий эҳтиёжлари учун маблағлар билан таъминлаган тақдирда, жўнатувчи томон ҳисобидан кундалик харажатлар (бошқа харажатлар) тўланмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
18. Қабул қилувчи томон овқатланиш ва бошқа харажатларни қоплаш учун берган маблағлар суммаси ушбу Низом билан белгиланган кундалик харажатлар меъёридан кам бўлса, хизмат сафарига кетишдан аввал ёки қайтиб келиб бўнак ҳисоботи топширилганда, давлат органи ва ташкилотининг раҳбари буйруғига (фармойиши) мувофиқ хизмат сафарига бориб келган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тафовут суммаси давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
4-боб. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар учун маблағлар ажратиш
19. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар ушбу Низомга 2-иловадаги турар жой ижараси бўйича харажатлар тўловининг энг юқори меъёри бўйича кейинчалик тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар билан тасдиқлаш шарти билан тўланади.
20. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатларнинг якуний ҳисоб-китоби давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ёки делегациялар аъзолари томонидан ҳақиқий харажатлар бўйича белгиланган меъёрлар доирасида амалга оширилади.
21. Ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган мансабдор шахсларга иловага мувофиқ турар жой ижараси бўйича харажатлар тўловининг энг юқори меъёрларига қўшимча устамалар тўланади.
22. Кундалик харажатлар меъёрига қўшимча устама олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳамда қўшимча устамаси 20 фоиздан паст бўлган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари хизмат сафарига юборилаётган давлатдаги меҳмонхоналарнинг «Стандарт» (энг мақбул хоналар) хонасини ушбу Низомга 2-иловадаги нормалар доирасида ижарага олади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
23. Ҳукумат делегацияси таркибида кетаётган делегация аъзоларига ушбу Низомга 2-иловадаги меъёрлардан қатъи назар, маблағлар бир кишилик «Стандарт» (энг мақбул хоналар) хонанинг қиймати бўйича ҳақиқий харажатлар миқдорида тўланади. Бунда кундалик харажатлар меъёрига 20 фоиз ва ундан юқори бўлган қўшимча устама олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга белгиланган меъёрлардан қатъи назар, маблағлар меҳмонхонанинг ҳақиқий харажатлар миқдорида тўланади.
24. Кундалик харажатларга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ёки делегация таркибида юборилаётган ходимларга яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган қўшимча маблағлар хизмат сафари харажатларига ажратиладиган бўнак суммасига киритилиши мумкин.
25. Хизмат сафарига юборилаётган давлатдаги алоҳида ҳолатларда тасдиқланган меъёрдан ортиқ бўлган яшаш харажатлари учун (турар жой ижараси бўйича) қўшимча маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан хизмат сафарига юбориш бўйича харажатлар сметасининг лойиҳаси тайёрланаётганда, хизмат сафари учун жавобгар бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан таклиф этувчи ташкилот, чет давлатдаги дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасалари раҳбарлари тақдим этган хизмат сафарига бориладиган чет давлатдаги меҳмонхоналар нархлари бўйича ҳужжатлардаги маълумот асосида кўзда тутилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
26. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитаси харажатлар сметаси лойиҳасини келишаётганда, тақдим этилган асослантирувчи ҳужжатларга мувофиқ яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) белгиланган меъёрлардан 15 фоизигача ортиқ миқдордаги маблағларни кўзда тутади. Бунда ушбу маблағларни ажратиш зарурати бўйича якуний қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ва делегациялар аъзолари хизмат сафарида бўлганда, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) қўшимча харажатлар асосланган сабабларга кўра (хизмат сафари муддати узайтирилиши, авиарейс ушланиб қолиниши ва бошқалар) кўзда тутилмаган харажатларга ажратилган маблағлар ҳисобидан сарфланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
27. Асосланган сабаблар мавжуд бўлганда (меҳмонхона мавжуд эмаслиги, меҳмонхонада яшаш нархининг белгиланган меъёрлардан ошиб кетиши, меҳмонхона бўлмаган яшаш жойини ижарага олиш нархининг пастлиги ва бошқалар), хизмат сафарига юборилаётган ходимларга яшаш жойи жойлашган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган яшаш жойини ижарага олиш шартномаси асосида жисмоний шахс (меҳмонхонада эмас) яшашига делегация раҳбари томонидан рухсат берилиши мумкин (яшаш жойини ижарага берувчи тўловни қабул қилганини тасдиқлаган ҳолда). Бунда яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар ушбу Низомга 2-иловада белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслиги керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35-боби.
28. Овқатланиш ва бошқа шахсий хизматлар (мини-бар, кабель телевидениеси, кийимларни ювдириш ва дазмоллатиш ва бошқалар) учун харажатлар суммаси, шу жумладан, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) тўлов ҳисоботига киритилган харажатлар хизмат сафарига юборилган шахс томонидан кундалик харажатлар ҳисобидан тўланади ва алоҳида қопланмайди.
Ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ кундалик харажатларга қўшимча устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларга чойшаб ва кийимларни ювдириш, тозалатиш ва дазмоллатиш харажатлари қопланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
29. Қабул қилувчи томон бепул турар жойни тақдим этганда ёки унинг ижараси учун харажатни қоплашга тегишли пул компенсациясини тўлаган ҳолларда, давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) маблағлар ажратилмайди.
Агар семинар, спорт мусобақалари, конференция ва бошқа тадбирлар қабул қилувчи томоннинг ушбу тадбирлар давомида сарфланадиган харажатларнинг (яшаш, овқатланиш, йўл ва бошқа харажатлар) меъёрлари белгиланган ҳолларда, ушбу мақсадлар учун маблағлар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда ташкилотчилар белгилаган меъёрлар бўйича ажратилади.
5-боб. Транспорт харажатлари учун маблағлар ажратиш
30. Хизмат сафарида транспорт (таксидан ташқари) харажатларини қоплаш учун маблағлар ҳақиқий харажатлар бўйича уларни тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқлаш шарти билан тўланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
31. Транспорт харажатларини қоплаш учун маблағлар давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва делегациялар аъзоларига қуйидагича тўланади:
а) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ хизмат сафарига юбориладиган мансабдор шахсларга:
ҳаво транспортида — биринчи, бизнес ёки эконом класс тарифлари бўйича (бунда қўшимча устамаси 20 фоиздан паст бўлган ходимларга иқтисодий класс тарифлари бўйича);
темир йўл ва сув транспортида — биринчи класс тарифи бўйича;
б) ушбу Низомга 4-иловага киритилмаган бошқа барча хизмат сафарига юбориладиган шахсларга:
ҳаво транспортида — эконом класс тарифи бўйича;
темир йўл транспортида — иккинчи класс тарифи бўйича;
сув транспортида — сайёҳлик класси тарифи бўйича.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
32. Осиё ва Африка ҳамда Лотин Америкаси давлатларида темир йўл транспортидан фойдаланиш харажатлари барча ходимларга биринчи класс тарифи бўйича қоплаб берилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
33. Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакилига транспорт харажатларини қоплаш учун маблағлар ушбу Низомнинг 31-банди «а» кичик бандига, уларнинг оила аъзоларига (эри ёки хотини, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари) «б» кичик бандига мувофиқ тўланади.
Бош консул ёки алоҳида чет давлатдаги консуллик муассасаси раҳбари, чет элдаги дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлардаги ваколатхоналар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига (эри ёки хотини, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари) транспорт харажатлари ушбу Низомнинг 31-банди «б» кичик бандига мувофиқ қоплаб берилади.
34. Чет давлат ҳудудида аэропорт, вокзал ёки пристандан, агар улар аҳоли пунктидан ташқарида ёки бошқа аҳоли пунктида жойлашган бўлса, яшаш жойигача бориш ва орқага қайтиш бўйича тасдиқланган қўшимча йўл харажатлари ҳам қопланади.
35. Айрим ҳолларда Ҳукумат делегацияси ҳамда катта ҳажмдаги спорт анжомларига эга бўлган спортчилар делегациясига чет давлат ҳудудида юриш учун автомобилни ижарага олишга рухсат этилади.
36. Шаҳар ичидаги транспортдан фойдаланганлик учун харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига кундалик харажатлар таркибида қопланади.
37. Хизмат сафарига юборишда, биринчи навбатда, маҳаллий транспорт авиакомпанияларига устуворлик берилади.
6-боб. Вакиллик, кўзда тутилмаган ва бошқа турдаги харажатларга маблағ ажратиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
38. Вакиллик харажатларига давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларининг расмий қабулини (нонушта, тушлик ёки шунга ўхшаш тадбирлар) ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, таржимон хизматига ҳақ тўлаш, тадбирларни матбуотда ёритиш, тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ босмахона материалларини тайёрлаш, гуллар сотиб олиш ва ижарага олиш харажатлари киради.
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган тасдиқловчи дастлабки ҳужжатлар (расмий қабулни ўтказиш учун асос, санаси ва жойи, таклиф қилинган шахслар ва иштирокчилар сони, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, таржимон хизматига ҳақ тўлаш, вакиллик харажатларининг чет эл валютасидаги суммаси кўрсатилган ҳужжатлар) бўлганда, вакиллик харажатлари бўнак таркибига киритилади.
39. Қабул қилувчи томон учун эсдалик совғасини харид қилишга фақатгина ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган мансабдор шахсларга делегациянинг хизмат сафари учун дастлабки ҳужжатларга асосан Низомнинг 8-бандида белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда маблағ ажратилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
40. Делегация томонидан қабул қилувчи томон учун зиёфат ташкил этиш (фуршет) каби харажатлар, биринчи навбатда, хизмат сафарига юборилаётган шахслар (алоҳида шахс) ишлайдиган давлат органлари ва ташкилотлари ёки хизмат сафарини ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг бюджет, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўлмаган ҳолларда, харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан сарфланади.
41. Кўзда тутилмаган харажатларга рейснинг кечикиши ёки олдинга сурилиши (ўзгариши), делегация раҳбари қарорига кўра маршрутнинг, сафар дастурининг ўзгартирилиши ва хизмат сафаридаги бошқа форс-мажор ҳолатлар билан боғлиқ харажатлар киради ҳамда мазкур ҳолатлар натижасида юзага келган харажатлар ҳам кўзда тутилмаган харажатлар учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
42. Ҳукумат номидан музокаралар олиб бориш, битимларни имзолаш мақсадида халқаро ташкилотларнинг мажлисларида, ассамблеяларида иштирок этиш учун хизмат сафарига юборилаётган делегациялар аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига кўра вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга ҳам маблағлар ажратилади. Бунда кўрсатилган харажатлар учун маблағлар делегациялар аъзоларидан бирига ҳисобот топшириш шарти билан берилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
43. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан хизмат сафарига юборилаётган делегациялар аъзолари учун ушбу Низомнинг 42-бандидаги кўзда тутилмаган ва вакиллик харажатлари миқдори хизмат сафарини ташкил этувчи ташкилотнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитаси билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ белгиланади.
44. Ташкилотлар вакиллик харажатларига бериладиган маблағларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ режалаштирадилар. Хорижий валютада олинган вакиллик харажатлари суммалари миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағлар берилган кундаги расмий курси бўйича қайта ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
45. Йўл, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича), кундалик, вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатлардан ташқари ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги харажатлар ҳам қопланади:
виза ва виза олиш учун талаб этиладиган ҳужжатларни олиш ва тақдим этиш;
хизмат сафарига юборилган давлат чегарасини кесиб ўтиш вақтида талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда маълумотномаларни олиш ва тақдим этиш харажатлари;
хизмат сафарига юборилган давлатга киришда талаб этиладиган турли жараёнлар, мажбурий тадбирлардан ўтиш билан боғлиқ харажатлар;
фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун;
борган давлатда чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш вақтида йиғимлар (фоизлар, комиссиялар)ни тўлаш;
30 килограммгача бўлган юкни олиб кетиш учун тўлов;
аэропорт, суғурта (фақат бораётган давлатига кириш учун мажбурий бўлган суғурта турлари), божхона ва воситачилик йиғимлари (кўргазмалар, тақдимотлар, конференциялар ва гастроллар ўтказилганда);
конференция, спорт мусобақалари қатнашчиларини рўйхатга олиш йиғимлари, спорт анжомларини ижарага олиш;
пулли тўхташ жойлари хизматлари ҳақини тўлаш, автобензин харид қилиш, юкни транспортда жўнатиш (фақат хизмат сафарига юборилган ҳайдовчилар учун) тўловлари;
ушбу Низомга 4-иловада белгиланган 20 фоиз ва ундан ортиқ устамаси мавжуд мансабдор шахсларга расмий шахслар ва делегациялар зали орқали хизмат кўрсатиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзоларига фавқулодда, қолдириб бўлмайдиган ҳолатларда кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлаш;
ҳужжатлар билан асосланган хизмат сафари бекор қилиниши, йўл маршрути ёки чет давлатда бўлиш муддатлари ўзгариши сабабли йўл чипталарини қайтариб бериш, алмаштириш ёки улардан фойдаланмаслик билан боғлиқ жарималар ҳамда хизмат сафари давридаги ишлаб чиқариш мақсадларида сарфланган қўшимча харажатлар. Бунда давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юборилган ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари бўнак ҳисоботида йўл чипталарини қайтариб бериш, алмаштириш ёки улардан фойдаланмаслик билан боғлиқ жарималар ҳамда хизмат сафари давридаги ишлаб чиқариш мақсадларида сарфланган қўшимча харажатлар юзасидан тўлиқ тушунтириш беришлари лозим.
Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур бандда назарда тутилган харажатлар қопланмайди.
46. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига ушбу Низомга 2-иловада белгиланган хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловлар миқдорини ходимларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат берилади.
47. Кундалик харажатлар меъёрига қўшимча устама олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳамда қўшимча устамаси 20 фоиздан паст бўлган делегация аъзоларининг меҳмонхона хонасининг тоифаси ҳамда ҳаво транспорти тарифлари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартирилади.
7-боб. Ҳисобот
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
48. Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи давлат органлари ва ташкилотлари бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай бўнак ажратилган валюта (пул бирлиги)да тақдим этилади.
Агар ҳисобот ўз вақтида тақдим этилмаса, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига берилган бўнак маблағлари қонунчиликка асосан уларнинг иш ҳақи ҳисобидан ундириб олинади. Бўнак маблағлари чет эл валютасида берилган тақдирда, бўнак берилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар, белгиланган меъёрлар ва қўшимча тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, маблағлар айирбошланган курсни тасдиқловчи маълумотлар бўлмаганда, тўловлар тўланган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси курсининг чет эл валютасига нисбатан ўзгаришидан юзага келадиган курсдаги фарқлар чет эл валютасида ҳисобланиши натижасида «кросс курс» ҳисобига ҳосил бўлган курс тафовути ҳисобда амалдаги бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни.
49. Вакиллик харажатлари бўйича алоҳида ҳисобот тузилади. Вакиллик харажатлари бўйича ҳисоботга сарфланган харажатлар асосланганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Ҳисоботлар ҳисобот берувчи шахс томонидан имзоланади ва давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.
50. Вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга ажратилган маблағларнинг ишлатилганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда сарфланган харажатларнинг рўйхати кўрсатилган, делегация аъзолари томонидан имзоланадиган ва делегация раҳбари (делегация раҳбари бўлмаса, унинг ўринбосари) томонидан тасдиқланадиган далолатнома тузилади. Хизмат сафарига алоҳида шахс жўнатилганда, ҳисобот ушбу шахс томонидан имзоланади.
51. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида амалга оширилган хизмат сафари учун бўнак берилган пайтда харажатлар сметасида кўзда тутилмаган, бироқ тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, кўзда тутилмаган харажатлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган харажатлар қопланиши мумкин.
52. Кундалик, транспорт, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича), вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга берилган ва ишлатилмаган қолдиқ маблағлар бўнак ҳисоботи топширилган кундан сўнг икки банк куни ичида маблағ ажратилган ташкилотга қайтарилиши керак.
53. Бўнак ҳисоботи, шунингдек, ишлатилмаган қолдиқнинг ўз муддатида топширмаган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўнак ҳисоботини тақдим этиш ва ишлатилмаган қолдиқ масъул давлат органи раҳбарлари томонидан қопланади.
54. Бўнак ҳисоботида кўрсатиладиган барча харажатлар тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар билан, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
55. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан делегациялар аъзоларининг хизмат сафари харажатлари учун маблағлар ажратилганда, хизмат сафари тугагандан сўнг саккиз иш куни ичида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сарфланган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, квитанция, йўл чипталари ва бошқалар) илова қилинган ҳолда, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ҳисобот Ғазначилик хизмати қўмитасига топширилади.
Бунда делегациялар аъзоларининг чет давлатларга хизмат сафари харажатларини ҳисоблаш жараёнлари «xizmat.uzasbo.uz» платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳисоботга кўра ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисми давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳисобот топширилганидан сўнг уч иш кунида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасига қайтарилади.
Хизмат сафари харажатлари учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисми ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, қайтарилиши лозим бўлган маблағ Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан ечиб олинади.
56. Хизмат сафарига борган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари хизмат сафари давомида ҳужжатлар билан тасдиқланган ортиқча харажатга йўл қўйганда, ушбу харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (фармойиш) топшириғига асосан белгиланган тартибда қопланади.
57. Хизмат сафарига юборилган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ва делегациялар аъзоларида транспорт ҳамда вакиллик харажатларида ортиқча сарфлар мавжуд бўлса, тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бўнак ҳисоботининг қабул қилиниши ҳамда тегишли маблағлар берилиши тўғрисида Ғазначилик хизмати қўмитаси хулосаси асосида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
58. Хизмат сафарида сарфланган харажатларнинг мақсадлиги ҳамда ҳисоботнинг тўғри тўлдирилиши учун жавобгарлик делегация раҳбари ва ҳисобот берувчи шахсга юкланади.
59. Давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ҳамда делегациялар аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан хизмат сафари харажатлари учун ажратиладиган маблағларни мақсадли сарфланишини таъминлаши шарт.
60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини ҳамда делегацияларни чет давлатларга хизмат сафарига юборишни ташкил этиш ҳамда хизмат сафари якуни бўйича ҳисоботларни тақдим этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
I. Хизмат сафарига юбориш ва уни расмийлаштириш
1-босқич
Хизмат сафарини ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотлари
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва делегацияларни хизмат сафарига юбориш учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатига мувофиқ ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор) қабул қилади.
Хизмат сафарига юборишдан олдин
2-босқич
Хизмат сафарини ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотлари
Хизмат сафарига юборилаётган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва делегацияларга хизмат сафари харажатлари учун миллий ёки чет эл валютасида бўнак беради.
Хизмат сафарига юборишдан олдин
II. Хизмат сафари давомида амалга ошириладиган ишлар
3-босқич
Ходим
Хизмат сафарини тасдиқланган иш режаси асосида амалга оширади.
Хизмат сафарига давомида
III. Хизмат сафари якуни бўйича ҳисоботларни тақдим этиш
4-босқич
Ходим
Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботини давлат органлари ва ташкилотлари бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келинганидан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай топширади.
Хизмат сафаридан қайтилгандан сўнг 3 иш кунида
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳамда делегациялар аъзоларининг хизмат сафари харажатларини қоплаш
МЕЪЁРЛАРИ
Т/р
Мамлакат ёки ҳудуд
Чет давлат валютаси номи
Чет давлат валютасидаги кундалик харажатлар меъёрлари
Ходимларнинг турар жой ижараси бўйича харажатлари тўловининг энг юқори меъёри
(суткада кўрсатилган суммагача)
1.
Австралия
АҚШ доллари
54
150
2.
Австрия
евро
48
156
3.
АҚШ
АҚШ доллари
54
220
4.
Албания
АҚШ доллари
50
144
5.
Ангола
АҚШ доллари
46
120
6.
Антигуа ва Барбуда
АҚШ доллари
36
96
7.
Аргентина
АҚШ доллари
42
96
8.
Арманистон
АҚШ доллари
30
120
9.
Афғонистон
АҚШ доллари
30
120
10.
Бангладеш
АҚШ доллари
30
96
11.
Баҳрайн
АҚШ доллари
54
156
12.
Беларусь
АҚШ доллари
30
120
13.
Бельгия
евро
48
150
14.
Бирлашган Араб Амирликлари
АҚШ доллари
48
168
15.
Болгария
евро
42
120
16.
Боливия
АҚШ доллари
36
72
17.
Босния ва Герцеговина
евро
36
120
18.
Бразилия
АҚШ доллари
48
156
19.
Бруней
АҚШ доллари
36
120
20.
Бутан
АҚШ доллари
24
72
21.
Буюк Британия
Англия фунт стерлинги
36
220
22.
Венгрия
евро
36
120
23.
Венесуэла
АҚШ доллари
42
72
24.
Въетнам
АҚШ доллари
42
120
25.
Гана
АҚШ доллари
42
96
26.
Германия
евро
48
180
27.
Гонконг
АҚШ доллари
42
156
28.
Греция
евро
42
120
29.
Грузия
АҚШ доллари
30
120
30.
Дания
крона
360
840
31.
Жазоир
АҚШ доллари
43
58
32.
Жанубий Корея
АҚШ доллари
54
200
33.
ЖАР
АҚШ доллари
42
72
34.
Индонезия
АҚШ доллари
48
180
35.
Иордания
АҚШ доллари
48
72
36.
Ирландия
евро
42
156
37.
Ироқ
АҚШ доллари
42
96
38.
Исландия
АҚШ доллари
48
156
39.
Испания
евро
48
180
40.
Исроил
АҚШ доллари
54
156
41.
Италия
евро
48
220
42.
Камбоджа
АҚШ доллари
36
72
43.
Канада
АҚШ доллари
54
180
44.
Кения
АҚШ доллари
36
72
45.
Кипр
евро
42
120
46.
Колумбия
АҚШ доллари
42
96
47.
Конго
АҚШ доллари
42
108
48.
Конго (Заир) Демократик Республикаси
АҚШ доллари
48
72
49.
Коста-Рика
АҚШ доллари
42
84
50.
Кот-дʼИвуар
АҚШ доллари
42
89
51.
Куба
АҚШ доллари
36
84
52.
Қувайт
АҚШ доллари
48
150
53.
Қатар
АҚШ доллари
54
150
54.
Қирғизистон
АҚШ доллари
30
120
55.
Қозоғистон
АҚШ доллари
30
150
56.
Лаос
АҚШ доллари
42
72
57.
Латвия
евро
42
120
58.
Ливан
АҚШ доллари
36
90
59.
Ливия
АҚШ доллари
30
84
60.
Литва
евро
42
120
61.
Лихтенштейн
шв.франки
60
144
62.
Люксембург
евро
48
156
63.
Македония
евро
30
72
64.
Малайзия
АҚШ доллари
42
180
65.
Мальдив Республикаси
АҚШ доллари
36
72
66.
Мальта
евро
24
84
67.
Марокаш
АҚШ доллари
36
84
68.
Мексика
АҚШ доллари
42
120
69.
Миср
АҚШ доллари
36
144
70.
Мозамбик
АҚШ доллари
42
72
71.
Молдова
АҚШ доллари
30
120
72.
Монголия
АҚШ доллари
42
96
73.
Мъянма
АҚШ доллари
36
72
74.
Непал
АҚШ доллари
36
72
75.
Нидерландия
евро
48
156
76.
Норвегия
крона
500
1600
77.
Озарбайжон
АҚШ доллари
30
150
78.
Папуа-Янги Гвинея
АҚШ доллари
42
120
79.
Перу
АҚШ доллари
42
72
80.
Покистон
АҚШ доллари
48
144
81.
Польша
евро
42
120
82.
Португалия
евро
42
120
83.
Россия
рубль
2 700
12 600
83.1.
Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари
3 700
14 600
84.
Руминия
евро
42
120
85.
Саудия Арабистони
АҚШ доллари
60
144
86.
Сенегал
АҚШ доллари
48
82
87.
Сербия
евро
42
120
88.
Сингапур
АҚШ доллари
54
218
89.
Словакия
евро
42
120
90.
Словения
евро
42
120
91.
Сурия
АҚШ доллари
36
96
92.
Таиланд
АҚШ доллари
48
144
93.
Тайвань
АҚШ доллари
30
120
94.
Тожикистон
АҚШ доллари
30
120
95.
Тунис
АҚШ доллари
42
72
96.
Туркия
АҚШ доллари
54
150
97.
Туркманистон
АҚШ доллари
30
120
98.
Украина
АҚШ доллари
30
144
99.
Уммон
АҚШ доллари
48
156
100.
Уругвай
АҚШ доллари
42
72
101.
Филиппин
АҚШ доллари
36
180
102.
Финляндия
евро
48
156
103.
Франция
евро
48
200
104.
Хитой Халқ Республикаси
АҚШ доллари
42
150
105.
Хорватия
евро
36
120
106.
Ҳиндистон
АҚШ доллари
48
156
107.
Черногория
евро
30
120
108.
Чехия
евро
42
120
109.
Чили
АҚШ доллари
42
120
110.
Швейцария
франк
96
240
111.
Швеция
крона
525
1700
112.
Шри-Ланка
АҚШ доллари
54
96
113.
Эквадор
АҚШ доллари
42
72
114.
Экваториал Гвинея
АҚШ доллари
38
60
115.
Эрон
АҚШ доллари
42
144
116.
Эстония
евро
42
120
117.
Яман Республикаси
АҚШ доллари
48
120
118.
Янги Зеландия
АҚШ доллари
48
168
119.
Япония
АҚШ доллари
120
220
120.
Бошқа мамлакатлар
АҚШ доллари
30
78
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
___________________________________________________нинг хизмат сафари
(ходимнинг Ф.И.О.)______________
ИШ РЕЖАСИ
Хизмат сафарига юборилаётган масъул ходим:
___________________________________________
Лавозими:
Хизмат сафарига юборилаётган давлат номи:
___________________________________________
Хизмат сафари муддати:
Хизмат сафарига асос:
_______________________________________нинг _____ йил ________________-сон топшириғи (топшириқ илова қилинади)
Хизмат сафари мақсади:
___________________________________________
___________________________________________
Хизмат сафари иш режаси:
1. _________________________________________
2. _________________________________________
Ходимнинг имзоси ________
сана ____ ____________
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Хизмат сафарига юбориладиган айрим тоифадаги шахсларга тўланадиган қўшимча устамалар ва улар томонидан харид қиладиган совғалар учун тўловларнинг энг юқори миқдори
Т/р
Хизмат сафарига юбориладиган мансабдор шахслар тоифаси*
Кундалик харажатлари меъёрларига устама миқдори
(фоизда)
Яшаш харажатлари меъёрларига устама миқдори
(фоизда)
Эсдалик совғаларини харид қилиш миқдори
(БҲМга нисбатан)
1.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Администрацияси раҳбари
30
300
80
2.
Ўзбекистон Республикаси Администрацияси раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари ҳамда ишлар бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бош вазир котибияти раҳбари
25
150
55
3.
Вазирликлар, мустақил қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари раислари, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбарининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъбаси мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бош вазир котибияти раҳбари ўринбосари ва мустақил котибият (департамент) раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари
20
100
30
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг котибияти (департаменти) раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқа бошқарув ходимлари, вазирликлар, мустақил қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбари ўринбосарлари
15
50
15
Изоҳ:
* раҳбар ўринбосарлари тушунчаси раҳбарнинг биринчи ўринбосарларини ҳам ўз ичига олади;
** кундалик харажатларга қўшимча устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган лавозимларга мақоми бўйича тенглаштирилган ва мазкур жадвалда келтирилмаган шахслар учун ушбу қарор нормалари мутаносиб равишда татбиқ этилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Амалга оширилган хизмат сафари
БЎНАК ҲИСОБОТИ
(Чет давлат валютаси бирлиги)
I. Кундалик харажатлар
Т/р
Ф.И.О
Смета бўйича
Ҳақиқатда
Қолдиқ
1
2
3
...
Жами
II. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар
Т/р
Ф.И.О
Смета бўйича
Ҳақиқатда
Қолдиқ
1
2
3
...
Жами
III. Бошқа харажатлар
Т/р
Харажат номи
Смета бўйича
Ҳақиқатда
Қолдиқ
1
2
...
Жами
Хизмат сафари бўйича жами
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар билан келувчи раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари ва бошқа шахсларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар (кейинги ўринларда — ташрифлар) билан келувчи ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган шахсларни (кейинги ўринларда — чет давлатлар делегациялари) қабул қилиш тартибини белгилайди.
2-боб. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
2. Ташрифлар учун масъул бўлган вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлар чет давлатлар делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш муддатлари, тури ва шакли тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасига тегишли маълумотлар киритади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
3. Ўзбекистон Республикасига расмий, амалий, норасмий ташрифлар ёхуд йўл-йўлакай ташрифлар билан келувчи чет давлатлар раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари Давлат дипломатик протоколи тўғрисидаги низомга ёки икки томонлама аҳдлашувга мувофиқ қабул қилинади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари, ҳукуматлар раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирларининг Ўзбекистонга ташрифларида уларни кутиб олиш, кузатиб қўйиш ва Ўзбекистонда бўлиш дастури МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатларда шаклланган амалиётни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
БМТ Бош котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг меҳмони сифатида қабул қилинади. БМТ Бош котиби ташрифининг ҳажми Ташқи ишлар вазирларининг расмий ташрифлари даражасига мувофиқ бўлади.
4. Ўзбекистон Республикасида чет давлатлар делегацияларининг ташрифлари тегишли равишда қабул қилишга масъул ташкилот томонидан ташкилий таъминланади.
Бунда олий даражадаги ташрифлар бўйича протокол тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юкланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет давлатлар раҳбарлари, делегациялари, давлат ва сиёсий арбоблари шарафига қабул маросимлари олий даражадаги қабул маросими ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
6. Ўзбекистон Республикасида чет давлатлар делегацияларининг бўлиши билан боғлиқ тадбирни молиялаштириш учун маблағлар тегишли вазирлик ёки идоранинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тақдирда, дастур лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
7. Асосий протокол тадбирларига ва қабул қилиш даражасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти протокол хизматининг раҳбари ва Ташқи ишлар вазирлиги қабул қилиш тартиби, вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.
Қабулни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг барча манфаатдор вазирликлари ва идоралари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари жалб этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
8. Чет давлатлар раҳбарлари ва делегациялари Ўзбекистонда бўлган пайтда Тошкент шаҳрини безаш Тошкент шаҳри ҳокими зиммасига юкланади.
Хорижий меҳмон ташрифининг дастурига Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида бўлиш киритилган тақдирда, бу шаҳарларни безаш ва делегацияларни қабул қилиш маҳаллий бюджет ҳисобидан тегишли ҳоким томонидан амалга оширилади.
3-боб. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
9. Ўзбекистон Республикасида чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
ташрифлар учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;
маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
10. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда ушбу давлат органи ва ташкилотининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур харажатлар асосланган ҳисоб-китобларга кўра Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатига асосан амалга оширилади.
Чет давлатлар делегацияларининг дастурларига вилоятларга ташриф буюриш киритилган тақдирда, делегацияларни қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
11. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар меъёрлари Хорижий делегацияларни, мансабдор шахслар ва меҳмонларни расмий қабул қилиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.
12. Чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказишда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратиш талаб этилганда, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
13. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори лойиҳасида чет давлатлар делегацияларини қабул қилиш ва кузатиш санаси, белгилаган тадбирлар режаси, қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар сметаси акс эттирилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
14. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан чет давлатлар делегацияларини қабул қилишда харажатлар сметаси илова қилинган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори лойиҳаси тадбирни ўтказишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланади.
15. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори лойиҳасини асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, чет давлатлар делегациясини кутиб олишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга киритилади. Ушбу фармойиш ёки қарор лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан икки кун мобайнида келишиб берилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
16. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ёки қарори лойиҳасига илова қилинган харажатлар сметаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.
Бунда фармойиш ёки қарор лойиҳасига илова қилинган харажатлар сметасидаги талаб этиладиган маблағларни асослантирувчи ҳужжатлар етарли бўлмаганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул бўлган вазирликдан қўшимча асослантирувчи ҳужжатлар талаб этишга ҳақли.
Белгиланган тартибда асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги харажатлар сметасига ўзгартириш киритиши ёки фармойиш ёки қарор лойиҳасини қайта ишлаш учун қайтаришга ҳақли.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
17. Тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг мақсадли сарфланиши учун тегишли ташкилот раҳбари жавобгар ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоида
18. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар билан келувчи раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари ва бошқа шахсларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Чет давлатлар делегациялари аъзоларини, мансабдор шахслар ва меҳмонларни расмий қабул қилиш даражаси
Олий даража
1.
Чет давлатларнинг раҳбарлари
2.
Чет давлатларнинг парламентлари раҳбарлари
3.
Чет давлатларнинг Бош вазирлар, канцлерлар, давлат котиблари, вице-президентлар
4.
Халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари
1-даража
1.
Чет давлатлар вазирлари
2.
Чет давлатлар элчилари
3.
Чет давлатлар парламентлари аъзолари
4.
Чет давлатлар раҳбарларининг шахсий вакиллари
2-даража
1.
Таниқли халқаро жамоат арбоблари
2.
Чет давлатларнинг жамоат ва сиёсий раҳбарлари
3.
Бизнесменлар, тадбиркорлар
4.
Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари
Изоҳ. Юқорида кўрсатилган меҳмонлардан исталган бирининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши олий даражадаги қабул ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасига чет давлатларнинг расмий, амалий ва бошқа турли ташрифлар билан келувчи раҳбарлари, делегациялари, сиёсий арбоблари ва бошқа шахсларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Чет давлатлар делегациялари аъзоларини қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар
МЕЪЁРЛАРИ
Т/р
Харажат тури
Бирлик
Базавий ҳисоблаш миқдорига (БҲМ) нисбатан харажатларнинг юқори чегаралари***
Олий даража
1-даража
2-даража
1.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул ўтказиш (тушлик)
1 киши
6,0 БҲМ гача
3,0 БҲМ гача
2,0 БҲМ гача
2.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул ўтказиш (кечки овқат)
1 киши
11,0 БҲМ гача
4,0 БҲМ гача
3,0 БҲМ гача
3.
Кунлик (одатий) тушлик ёки кечки овқат
1 киши
3,5 БҲМ гача
1,5 БҲМ гача
1,5 БҲМ гача
4.
Кофе-брейк ташкил этиш
1 киши
1,5 БҲМ гача
1,0 БҲМ гача
0,5 БҲМ гача
5.
Делегация аъзолари учун сувенирлар (совға) харид қилиш
Баннер ва байроқлар тайёрлаш, канцелярия моллари, таклифномалар, бейжик ва бошқалар харажатлар
1 тадбир
3 700,0 БҲМ гача
850,0 БҲМ гача
200,0 БҲМ гача
Изоҳ:
* Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинадиган олий даражадаги тадбирлар ҳақиқий харажатларга асосан Ҳукуматнинг тегишли қарор ва фармойишларга асосан молиялаштирилади.
** Чет эл делегациялари ва ташриф буюрувчиларнинг (2-даража бундан мустасно) яшаши учун меҳмонхона даражаси ва тадбир ўтказиладиган жойларнинг даражаси Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан белгиланади.
*** Мазкур юқори чегаралар меъёрларини оширган ҳолда қўллаш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқларига мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-бўлими ва унга илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 3-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 18 мартдаги 142-сон қарорига илованинг 1-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 09/26/303/0595-сон)