|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.05.2006
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУғИ
СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ АКТИВЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 мартда 1328-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 8 февралдаги 10-сонли «Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари, жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва тўлов қобилияти меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1565, 22.04.2006 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига асосан буюраман:
1. Илова* қилинган Суғурталовчиларнинг активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 11 майда 39-сон (1999 йил 4 сентябрь, рўйхат рақами 739-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошираётган суғурта ташкилотларининг активларига доир мажбуриятларини меъёрий нисбатлари тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 2 январдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошираётган суғурта ташкилотларининг активларига доир мажбуриятларини меъёрий нисбатлари тўғрисидаги низомига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 1-сонли буйруғи (2002 йил 12 январь, рўйхат рақами 739-1-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 1-2 сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 19 январь,
18-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 136-модда)