2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
1. | «Ипак йўли» давлат музейи (кейинги ўринларда — Музей) биносини қуриш учун ер майдони ажратиш. | 1. Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 2-уй манзилида жойлашган Самарқанд вилояти ҳокимлигининг автохўжалиги биносини унга туташ ҳудуди билан бирга жами 9 гектар ер участкасини Музей биносини қуриш учун Маданий мерос агентлигига давлат мулки сифатида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Тўққиз гектар ер участкаси ҳудудида жойлашган хусусий мулк ҳуқуқи асосида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини Музей ташкил этиш мақсадида жамоат эҳтиёжи учун баҳоланган қийматда Маданий мерос агентлиги тасарруфига олиш. 3. Мулкни топшириш-қабул қилиш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш. | 2026 йил июль | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси | Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Маданий мерос агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. | Музейнинг илмий концепцияси ва тематик-экспозицион режасини ишлаб чиқиш. | 1. Юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этган ҳолда, Музейнинг илмий концепцияси ва тематик-экспозицион режасини ишлаб чиқиш. | 2027 йил август | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида | Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Фанлар академияси |
2. Музейнинг илмий концепцияси ва тематик-экспозицион режасини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан келишиш. | 2027 йил декабрь | ||||
3. | Музей уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. | 1. Музей уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Музей уставини давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2028 йил декабрь | - | Маданий мерос агентлиги, Адлия вазирлиги |
4. | Музейга штат бирликларини ажратиш ва малакали мутахассисларни жалб қилиш. | 1. Музейнинг штатлар жадвалини шакллантириш. | 2028 йил сентябрь | - | Маданий мерос агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
2. Музейга малакали мутахассисларни жалб қилиш. | 2028 йил декабрь | ||||
5. | Музей фондини Марказий Осиё ҳудудида Буюк ипак йўлининг шаклланиши, ривожланиши ва жаҳон тамаддунига таъсирини ёритувчи маданий бойликлар билан бойитиш. | 1. Музей фондини шакллантириш мақсадида «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси фондидаги ҳамда бошқа республика музейларидаги ноёб, энг сара музей ашёларини ўрганиш ва саралаш. | 2026-2027 йиллар давомида | Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари | Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фанлар академияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
2. Музей фонди учун сараланган ашёларни қадоқлаш, музейга барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ташиш. | 2028 йил декабрь | ||||
3. «Миллий меросга менинг ҳиссам» умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан Буюк ипак йўли тарихига оид тарихий материаллар, маданий бойликлар, ноёб суратларни харид қилиш чораларини кўриш. | 2027-2028 йиллар давомида | ||||
6. | Музей фондига ажратиладиган музей ашёларини (маданий бойликларни) малакали чет эллик ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, реставрация ва консервация қилиш. | 1. Музей ашёларини реставрация қилиш учун чет эллик ва маҳаллий юқори малакали мутахассислар (реставраторлар) билан музокаралар ўтказиш. 2. Юқори малакали мутахассислар (реставраторлар)ни уларнинг илмий хулосаси ва асосланган таклифларига кўра тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда жалб қилиш. 3. Музей ашёларини реставрация ва консервация қилиш чораларини кўриш. | 2027-2028 йиллар давомида | Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари | Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
7. | Буюк ипак йўлининг шаклланиши, ривожланиши ва жаҳон тамаддунига таъсирини ёритувчи архив ҳужжатлари, ноёб китоб ва қўлёзмаларни илмий тадқиқ қилиш ва рақамлаштириш. | 1. Ноёб китоб, қўлёзма, архив ҳужжатлари ва бошқа материалларни аниқлаш бўйича чуқур фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш. | 2027-2028 йиллар давомида | Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари | Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, «Ўзархив» агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Тадқиқотлар натижаларига кўра, ноёб китоб, қўлёзма, архив ҳужжатлари ва бошқа материалларни рақамлаштириш чораларини кўриш. | 2029 йилдан бошлаб доимий | ||||
8. | Музей экспозицияси учун мультимедиа, VR, иммерсив видеороликлар ва ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқиш. | 1. Музей экспозициясини мультимедиа маҳсулотлари билан бойитиш мақсадида малакали мутахассисларни (ташкилотларни) жалб қилиш. | 2027 йил май | Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари | Маданий мерос агентлиги, Кинематография агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
2. Мультимедиа маҳсулотлари, хусусан, VR, иммерсив видеороликлар ва ҳужжатли фильмларни яратишнинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш. | 2027 йил декабрь | ||||
3. Мультимедиа маҳсулотлари, хусусан, VR, иммерсив видеороликлар ва ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқиш ва музей экспозициясида намойишга қўйиш. | 2028 йил декабрь | ||||
9. | Музейнинг замонавий сайтини яратиш ҳамда унда музей фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ёритиб борилишини йўлга қўйиш. | 1. Малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда замонавий дизайнга эга музей сайтини ишлаб чиқиш. 2. Сайтда Музей фаолиятини ёритиб борувчи маълумотлар, фото ва видеоматериалларни жойлаштириш. | 2028 йил декабрь | Маданий мерос жамғармаси маблағлари | Маданий мерос агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
10. | Музейга кириш чипталарини онлайн ва электрон харид қилиш имкониятини яратиш ҳамда тизимни тўлиқ рақамлаштириш. | 1. Онлайн чипта сотиш тизимини жорий этиш. 2. Онлайн чипта сотиш тизимини электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилиш (банк карталари, QR код ва бошқа электрон тўлов усуллари орқали тўловларни қабул қилишни йўлга қўйиш). 3. Музейга кириш нуқталарида турникетлар ўрнатган ҳолда, электрон чипталарни сканерлаш орқали киришни назорат қилиш тизимини жорий этиш. | 2028 йил декабрь | Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари | Маданий мерос агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
11. | Музейнинг хорижий давлатлардаги турли музей, архив, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар ҳамда мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Музей билан ҳамкорлик ўрнатилиши режалаштирилган хорижий муассасалар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш. | 2027 йил декабрь | - | Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Рўйхатга мувофиқ хорижий муассасалар ва мутахассислар билан музокаралар ўтказиш. | 2028 йил декабрь | ||||
3. Музокаралар натижасига кўра, икки томонлама меморандумлар имзолаш чораларини кўриш. | 2029 йилдан бошлаб доимий | ||||
12. | ALIPH халқаро ташкилотига аъзолик бадалини тўлаш учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига тегишли маблағларни ажратиш. | 1. 2027 — 2030 йиллар учун аъзолик бадалини Жамғарманинг ҳар йиллик харажатлар сметасида назарда тутиш. 2. Белгиланган миқдорларда маблағларни ҳар йили ажратиб бориш. | 2027 — 2030 йиллар | Давлат бюджети маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
13. | ICCROM халқаро ташкилотига аъзолик бадалини тўлаш учун Маданий мерос агентлигига тегишли маблағларни ажратиш. | 1. 2027 йилдан бошлаб аъзолик бадалини Агентликнинг ҳар йиллик харажатлар сметасида назарда тутиш. 2. Белгиланган миқдорларда маблағларни ҳар йили ажратиб бориш. | 2027 йилдан бошлаб доимий | Давлат бюджети маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданий мерос агентлиги |
3-ИЛОВА
« | ||
201. | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси | Маданий мерос муҳофазаси бўйича халқаро альянс (International alliance for the protection of heritage — ALIPH) |
»; |
« | ||
67. | Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги | Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқотлар маркази (ICCROM) |
». |
« | |
531. | Самарқанд шаҳри «Ипак йўли» давлат музейи |
». |
« | ||
42. | «Ипак йўли» давлат музейи | Самарқанд шаҳри |
»; |
« | ||
101. | «Ипак йўли» давлат музейи | Самарқанд шаҳри |
». |