Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, техник регламентларни халқаро талаб ва стандартларга асосланган ҳолда қабул қилиш, бозор назорати тамойилларини жорий қилиш, шунингдек, соҳада рақобат муҳитини шакллантириш учун шарт-шароит яратиш мақсадида қарор қиламан:
I. Устувор йўналишлар ва мақсадлар
1. Қуйидагилар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
(а) техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида амалдаги самарасиз назорат тизимини бекор қилиш, маҳсулотнинг бозор назорати амалиётини жорий этиш;
(б) саноатда тўлиқ халқаро стандартларни қўллашга ўтиш;
(в) миллий сифат инфратузилмаси иштирокчилари мустақил фаолиятига шарт-шароит яратиш ва манфаатлари тўқнашувини бартараф этиш;
(г) саноат метрологияси, ўлчаш воситалари верификацияси ва калибрлашни кенг жорий қилиш, қиёслаш амалиётидан воз кечиш;
(д) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, тадбиркорликнинг барча йўналишлари ҳамда оддий истеъмолчиларни қамраб олувчи «сифат маданияти»ни шакллантириш.
2. Қуйидагилар Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
(а) Барқарор ривожланиш учун сифат инфратузилмаси индексида Ўзбекистон Республикаси ўрнини камида 20 поғонага кўтариш;
(б) Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси томонидан эътироф этилган калибрлаш имкониятлари сонини 2,5 баробарга ошириш;
(в) халқаро даражада тан олинган аккредитация хизматлари улушини камида 80 фоизга етказиш.
II. Соҳани ислоҳ қилишнинг ташкилий асослари
3. Миллий сифат инфратузилмаси иштирокчиларининг мустақил фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда соҳада рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:
(а) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази, амалдаги фаолият йўналиши, штат бирликлари, мол-мулки ҳамда молиялаштириш тартиби ва манбалари сақлаб қолинган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилсин;
(б) Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази фаолияти тўхтатилсин ҳамда унинг таркибидаги маҳсулотларни сертификатлаштириш идоралари тугатилсин;
(в) Ўзбекистон стандартлар институти унга Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказини қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилсин.
4. Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар, Ўзбекистон стандартлар институтига ўтказиладиган синов лабораториялари имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий бозорда халқаро мувофиқликни баҳолаш ва инспекция ташкилотларининг иштирокини ошириш юзасидан таклиф киритсин.
III. Бозор назорати тизимини жорий этиш
5. Ички бозорни хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи бозор назорати тизими яратилсин:
(а) бозор назоратини маҳсулот тури ва хусусиятидан келиб чиқиб хавф-таҳлил натижаларига асосланган ҳолда ташкил этиш;
(б) бозор назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг фаолият соҳаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаш;
(в) идоралараро Бозор назорати миллий ахборот тизимини жорий этиш;
(г) бозор назоратига оид фаолиятни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.
6. Белгилансинки, бозор назорати ҳамда мувофиқликни баҳолаш тизимларини халқаро амалиётга мувофиқ ташкил этиш мақсадида:
(а) 2027 йил 1 январдан бошлаб техник регламентларнинг объекти ҳисобланган маҳсулотлар учун «миллий мувофиқлик белгиси» (Conformity Uzbekistan) жорий қилинади ҳамда уларнинг мувофиқлиги хавф-хатарга асосланган ёндашув асосида баҳоланади;
(б) мазкур Фармонга мувофиқ янги техник регламентлар қабул қилиниши ёки амалдагилари бекор бўлиши натижасида, техник регламентлар объекти ҳисобланган маҳсулотлар мувофиқлиги мажбурий баҳоланадиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилади.
IV. Соҳада бизнес муҳитини ривожлантириш
7. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб мувофиқликни баҳолаш соҳасида тадбиркорлик субъектларига қуйидаги енгилликлар жорий этилсин:
(а) мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан аккредитация соҳасида кўрсатилган пуллик хизматлар тушумидан ажратмалар 2,5 баробарга камайтирилиб, 2 фоиз миқдорида белгиланади ҳамда тўлиқлигича Ўзбекистон аккредитация маркази ихтиёрида қолдирилади;
(б) тадбиркорлик субъектлари томонидан икки ва ундан ортиқ аккредитациядан ўтган ҳолда мувофиқликни баҳолаш хизматлари йўлга қўйилган соҳада давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ушбу соҳада синов лабораториялари ва сертификатлаш органлари ташкил этилишига йўл қўйилмайди;
(в) ветеринария, ўсимликлар карантини, санитария ва мувофиқликни баҳолаш соҳаси мутахассисларининг малакасини оширишда ўқув дастури ва таълим ташкилотини мустақил танлаш имкони берилади;
(г) мувофиқликни баҳолаш органларига Миллий аккредитация тизимида аккредитация ўтган ҳолда экспорт бозорларида талаб этилаётган хорижий стандартлар асосида мувофиқликни баҳолаш ишларини ўтказишга рухсат этилади.
V. Сифат бўйича кўмакчи
8. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) мазкур Фармоннинг 1-иловасида келтирилган давлат органлари ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги ишларни мувофиқлаштирувчи — сифат менежери (quality manager) вазифалари юклатилади;
(б) туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолашда, корхоналарда халқаро стандартлар ва менежмент тизимларини жорий этиш кўрсаткичи киритилади;
(в) сифат менежери ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг корхоналарда халқаро стандартлар ва менежмент тизимларини жорий этиш билан боғлиқ фаолиятига оид масалалар Агентлик томонидан «Сифат бўйича кўмакчи» электрон платформаси орқали мувофиқлаштирилади.
VI. Техник регламентлар ва стандартлар
9. Қуйидагилар:
(а) Халқаро амалиёт ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари асосида техник регламентларни қайта кўриб чиқиш дастури 2-иловага мувофиқ;
(б) 2026 — 2028 йилларга мўлжалланган халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
10. Белгилансинки, стандарт ва техник регламент ишлаб чиқиш ва қабул қилиш амалиётини халқаро талаблар асосида ташкил этиш мақсадида:
(а) 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар қандай даражадаги стандартлардан фойдаланишга ихтиёрий тус берилади, халқаро (минтақавий, хорижий) стандартларни республика ҳудудида қабул қилишнинг халқаро амалиёти жорий этилади ҳамда стандартларинг расмий рўйхати миллий стандартлар даражасида шакллантирилади;
(б) 2027 йил 1 январдан бошлаб техник регламентларни сунъий интеллектни қўллаган ҳолда саноат, тадбиркорлик ва маҳсулот хавфсизлигини таъминлашга таъсирни ва кутилаётган самарадорликни олдиндан баҳолаш «regulation impact assessment» (техник жиҳатдан тартибга солиш таъсирини баҳолаш) натижаларига асосланган ҳолда қабул қилиш амалиёти жорий этилади.
11. Агентлик ҳамда Ўзбекистон стандартлар институтига стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар мавжуд соҳалар учун стандартлар ишлаб чиқиш мажбуриятини юклаш тақиқлансин.
12. Қуйидаги иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тўлиқ халқаро стандартлар асосида ташкил этилсин:
(а) 2026 йил 1 июлдан тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари;
(б) 2027 йил 1 январдан нефть ва газ, металлургия, транспорт, қурилиш маҳсулотлари, тиббий буюмлар;
(в) 2028 йил 1 январдан энергетика, кимё, экология, хизмат кўрсатиш соҳалари.
VII. Метрология
13. Метрология соҳасини халқаро талаблар билан мувофиқлаштириш мақсадида 2027 йил 1 январдан бошлаб:
(а) ўлчаш воситаларини қиёслаш амалиётидан воз кечган ҳолда, қонунлаштирувчи метрология доирасида верификациялаш тизими жорий этилади;
(б) саноатда фойдаланилаётган ва маҳсулот сифатига бевосита таъсир қиладиган ўлчаш воситалари калибрлашга ўтказилади ва стандарт намуналарни аттестациядан ўтказиш тартиби бекор қилинади;
(в) калибрлаш лабораторияларининг Халқаро тарози ва ўлчашлар бюроси базасида эътироф этилган калибрлаш имкониятлари қайд этилган йўналишлари аккредитациядан ўтишдан озод қилинади.
14. 2026 йилда харид қилинадиган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
VIII. Аккредитация
15. Аккредитация тизимининг халқаро талабларга мувофиқ мустақил ва бетараф фаолият юритишини таъминлаш мақсадида:
(а) Агентликнинг аккредитация соҳасидаги ваколатлари бекор қилинади;
(б) қонунчилик ва ижро этилиши мажбурий бўлган бошқа ҳужжатларда аккредитация органига бирор-бир ташкилотни аккредитациядан ўтказиш мажбуриятини юкловчи нормалар киритиш тақиқланади;
(в) аккредитация бўйича кенгаш низомини ва таркибини тасдиқлаш ваколатлари аккредитация органига ўтказилади.
16. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб аккредитация қилинган лабораторияларнинг синов баённомалари (ишлаб чиқаришдаги лабораториялар ички эҳтиёжлари учун ўтказган синовлари бундан мустасно) «e-akkreditatsiya» ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳолда расмийлаштирилади ҳамда аккредитация органига «Техник жиҳатдан тартибга солиш» миллий ахборот тизимидан монеликсиз фойдаланиш имконияти яратилади.
IX. Кадрлар салоҳиятини ошириш
17. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:
(а) Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун стипендия квоталарини ажратишда техник жиҳатдан тартибга солиш (шу жумладан, стандартизация, метрология ва аккредитация) соҳасига ҳам мақсадли асосда устуворлик берилади;
(б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари учун:
(i) Агентлик ва унинг тизим ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан «Махсус стипендия» таъсис этилади;
(ii) ривожланган давлатлар, хусусан Европа Иттифоқининг техник жиҳатдан тартибга солиш (Technical Regulation) тизимини ўрганиш модели асосида дарс соатлари жорий қилинади;
(iii) сўнгги 2 йилни хорижий университетда давом эттиришни назарда тутувчи «2+2» шаклидаги қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади.
X. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
18. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
19. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги вазифаларни бажариш учун маблағлар ажратилишини таъминласин:
(а) мазкур Фармонга 3-иловада келтирилган халқаро стандартлар қабул қилиш учун 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон стандартлар институтига 78,8 млрд сўм;
(б) мазкур Фармонга 4-иловада кўрсатилган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини харид қилиш учун 2026 йилда Ўзбекистон миллий метрология институтига 250 млрд сўм.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
21. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
22. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ж.А. Ходжаев белгилансин.
23. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 февраль,
ПФ-25-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Раҳбарининг ўринбосарига техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги ишларни мувофиқлаштириш вазифалари юклатиладиган давлат органлари ва давлат иштирокидаги корхоналар
рўйхати

Т/р

Давлат органлари ва давлат иштирокидаги корхоналар номи

1.

Рақамли технологиялар вазирлиги

2.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

3.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

4.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

5.

Энергетика вазирлиги

6.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

7.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

8.

Транспорт вазирлиги

9.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

10.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

11.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

12.

Атом энергияси агентлиги

13.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

14.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

15.

«Ўзавтосаноат» АЖ

16.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

17.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

18.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

19.

«Ўздонмаҳсулот» АК

20.

«Ўзсувтаъминот» АЖ

21.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

22.

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ

23.

«Ўзметкомбинат» АЖ

24.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

25.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

26.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

27.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

28.

«Ўзбеккўмир» АЖ

29.

«Навоий КМК» АЖ

30.

«Олмалиқ КМК» АЖ

31.

«Шарғункўмир» АЖ

32.

«Ўзбектелеком» АК

33.

«Навоийуран» ДК

34.

«Тошкент метрополитени» ДУК

35.

«Тошкент металлургия комбинати» АЖ

36.

«Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Халқаро амалиёт ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари асосида техник регламентларни қайта кўриб чиқиш
ДАСТУРИ

Т/р

Тартибга солинадиган маҳсулот гуруҳи ёки махсус талаблар

Техник жиҳатдан тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва Ҳукуматга таклиф киритиш муддати

Амалдаги техник регламентларнинг амал қилиши бекор қилинадиган саналар

Фойдаланиладиган хорижий давлатлар тажрибаси

Масъул ижрочилар

1.

Шахсий ҳимоя воситалари

2026 йил октябрь

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисида,

2027 йил 1 октябрь

Европа Иттифоқи,

Сингапур,

Япония

Бандлик вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорти

2026 йил октябрь

Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 октябрь

Австралия,

Европа Иттифоқи,

Корея Республикаси,

Норвегия

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

3.

Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари

2026 йил октябрь

Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 июнь

Саудия Арабистони,

Европа Иттифоқи,

Хитой Халқ Республикаси

Техник тартибга солиш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4.

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларидаги хавфли моддалар

2026 йил октябрь

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисида,

2027 йил 1 февраль

Европа Иттифоқи,

Туркия,

Корея Республикаси

Техник тартибга солиш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Техник воситаларнинг электромагнит мослашувчанлиги

2026 йил ноябрь

Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисида,

2027 йил 1 июнь

Буюк Британия,

Сингапур,

Европа Иттифоқи,

Япония

Рақамли технологиялар вазирлиги

6.

Босим остида ишлайдиган қурилмалар

2026 йил ноябрь

Босим остида ишлайдиган ускуналаринг хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 ноябрь

Туркия,

Корея Республикаси,

Европа Иттифоқи

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

7.

Машина ва қурилмалар

2026 йил декабрь

Шахта кўтариш қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 сентябрь

Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 сентябрь

Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 сентябрь

Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 сентябрь

Туркия,

Корея Республикаси,

Европа Иттифоқи

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,

Кон-геология вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

8.

Темир йўл транспорти маҳсулотлари

2027 йил февраль

Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 октябрь

Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 октябрь

Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 октябрь

Юқори тезликдаги темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 октябрь

Европа Иттифоқи,

Корея Республикаси,

Япония

Транспорт вазирлиги

9.

Болалар ўйинчоқлари

2027 йил февраль

Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 октябрь

Европа Иттифоқи,

Корея Республикаси,

Канада,

Япония

Техник тартибга солиш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

Паст вольтли ускуналар

2027 йил февраль

Паст кучланишли ускуналар хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 октябрь

Австралия,

Европа Иттифоқи,

Япония,

Корея Республикаси

Энергетика вазирлиги,

Техник тартибга солиш агентлиги

11.

Қурилмаларнинг энергия самарадорлиги

2027 йил февраль

Мавжуд эмас

АҚШ,

Европа Иттифоқи,

Сингапур,

Туркия,

Япония

Энергетика вазирлиги,

Техник тартибга солиш агентлиги

12.

Тиббиёт буюмлари

2027 йил февраль

Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 октябрь

Европа Иттифоқи,

Туркия,

Корея Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Техник тартибга солиш агентлиги

13.

Кимёвий моддалар ва маҳсулотлар

2027 йил март

Мойлаш материаллари, техник мойлар ва техник суюқликларга талаблар тўғрисида,

2027 йил 1 декабрь

Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисида,

2027 йил 1 декабрь

Енгил саноат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 декабрь

Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 декабрь

Европа Иттифоқи,

Саудия Арабистони,

Корея Республикаси

Энергетика вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Техник тартибга солиш агентлиги

14.

Қурилиш маҳсулотлари

2027 йил март

Металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 декабрь

Эшик ва деразаларнинг хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 декабрь

Европа Иттифоқи,

Корея Республикаси

Қурилиш вазирлиги

15.

Ўғитлар

2027 йил март

Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 декабрь

Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида,

2027 йил 1 декабрь

Буюк Британия,

Европа Иттифоқи,

Канада

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

16.

Ғилдиракли транспорт воситалари

2027 йил апрель

Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида,

2028 йил 1 январь

Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида,

2028 йил 1 январь

Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида,

2028 йил 1 январь

Европа Иттифоқи,

Корея Республикаси,

Япония

Транспорт вазирлиги,

Техник тартибга солиш агентлиги

17.

Радио жиҳозлар

2027 йил апрель

Телекоммуникация ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисида,

2028 йил 1 январь

Европа Иттифоқи,

Канада,

Корея Республикаси,

Япония

Рақамли технологиялар вазирлиги

Изоҳлар:
1) амалдаги техник регламентлар қабул қилиниши натижасида эришилган самара, шу жумладан, инсон ҳаёти, соғлиғи ва атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олди олинганлиги ҳолати, бахтсиз ҳодисалар сони камайиши тенденцияси, уларнинг саноат ва тадбиркорликка таъсири (салбий/ижобий) ўрганилади. Халқаро талаблар асосида қабул қилиниши режалаштирилаётган техник регламент техник жиҳатдан тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади. Тайёрланган таҳлилий маълумотлар асосида Ҳукуматга тасдиқлаш учун белгиланган тартибда техник регламент лойиҳаси ёки техник регламент қабул қилиш эҳтиёжи мавжуд эмаслиги юзасидан асосланган таклиф киритилади;
2) Ҳукуматга киритилаётган техник регламент номига ва техник жиҳатдан тартибга солиш объектларига ўзгартиришлар киритилиши, техник регламентлар хорижий тажриба асосида ўзаро бирлаштирилиши ёки алоҳида техник регламентларга ажратилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон Фармонига
3-ИЛОВА
2026 — 2028 йилларга мўлжалланган халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

Соҳалар

Халқаро стандартлар сони / талаб этиладиган маблағ

2026 йил

Тўқимачилик саноати

250

Чарм-пойабзал, мўйначилик ва қоракўлчилик саноати

200

Мебелсозлик

90

Электротехника саноати

750

Автомобилсозлик

650

Ахборот-коммуникация технологиялари

300

Нефть ва газ маҳсулотлари

400

Металлургия

450

Транспорт

290

Қурилиш материаллари

500

Табобат техникаси саноати

490

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш

90

Жами стандартлар сони:

Талаб этиладиган маблағ:

4 460

44,65 млрд сўм

2027 йил

Электроэнергетика

1360

Кимё саноати

450

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

210

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари

250

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги

225

Туризм

33

Қадоқлаш

60

Жами стандартлар сони:

Талаб этиладиган маблағ:

2 588

25,90 млрд сўм

2028 йил

Спорт жиҳозлари ва анжомлари

154

Ичимлик суви таъминоти ва канализация

120

Мудофаа ва хавфсизлик

100

Меҳнат муносабатлари

124

Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш

102

Нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти

70

Фазовий маълумотлар

95

Суд-экспертиза

30

Автоматлаштирилган идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш

22

Жами стандартлар сони:

Талаб этиладиган маблағ:

817

8,25 млрд сўм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон Фармонига
4-ИЛОВА
2026 йилда харид қилинадиган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари номи

Ўлчаш диапазони

1.

Геометрик узунликларни ўлчаш комплекси (уч координатали ўлчаш тизими)

1 ÷ 1025 mm, 0 ÷ 1000 mm,

100 ÷ 50 mm, 900х1600х600 mm

2.

-50 °С дан 3000 °С гача оралиқдаги бирламчи радиацион ўлчашлар соҳасидаги ҳарорат бирлиги эталони

-50 ÷ 3000 °С

3.

-50 °С дан 3000 °С гача оралиқдаги иккиламчи радиацион ўлчашлар соҳасидаги ҳарорат бирлиги эталони

-50 ÷ 3000 °С

4.

Ўзгарувчан ток кучланиши бирлиги эталони тизими

0,001 ÷ 1000 V

5.

Вақт ва частота эталон комплекси

Частота: DC дан 50 GНz гача

Вақт оралиғи: 0,5 ns дан 1010 s гача

Амплитуда: -50 dBm дан +30 dBm гача

Модуляция: AM (5 % дан 95 % гача),

FM (1 kНz дан 200 kНz гача),

PM (0,1 rad дан 10 rad гача)

6.

Қуёш радиацияси оқими зичлиги эталони

0 W/m2 дан 2500 W/m2 гача

7.

Фаол турдаги водород частота эталони

Стабиллик:

8•10⁻¹⁴ ўртача 1 s, 4•10⁻¹⁵ 100 s, 2•10⁻¹⁵ 10 10 000 s давомида

Фаза шовқини: -130 dBC 1 Нz учун / Частота бўйича ечим (резолюция):

1,6•10⁻¹⁷ дан кичик, узоқ муддатли стабиллик (1 кун): 2•10⁻¹⁶

8.

Бирламчи аудиметрия эталони

20 Нz дан 20 kНz гача

9.

Сейсмик датчикларини калибрлаш тизими

Пикдан пикгача бўлган амплитуда тебранишлари 0 — 400 mm

Частота 0 — 50 Нz

10.

Ёқилғи сатҳ датчикларини текшириш ускунаси

0 дан 4 m гача

11.

Электр майдон кучланиш эталони

Частота диапазони 0,5 дан 4•106 Нz гача

12.

E2, F1, F2, M1 класс тошлар тўплами

1mg дан 500 kg гача

13.

GPS қабул қилувчи тизимлари

0 дан 10 000 m гача

14.

Суюқлик омборлари (резервуарлар)ни градуировка қилиш учун стационар сканерлик лазер тизими (3D сканер)

Ўлчаш масофаси 130 m

15.

Қабул қилгич/анализаторларни калибрлаш тизими (System for EMI receivers)

8 GНz гача

16.

Радиочастота сигнали қуввати датчикларини калибрлаш тизими

18GНz гача

17.

Уланиш давомийлигини ўлчаш тизими

10·103 bit/s дан 4·109 bit/s гача

18.

Ясси бурчак бирлиги эталони

0° дан 360° гача

19.

Катта ўлчамдаги узунлик бирлиги эталони тизими

2 000 mm гача

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштиришга қаратилган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Техник регламентлар ва стандартларни қабул қилиш ва жорий этишни самарали йўлга қўйиш

1.

Халқаро талаб ва стандартларга асосан техник регламентларни ишлаб чиқишнинг янгиланган ҳуқуқий асосларини белгилаш.

1. Техник регламентларни ишлаб чиқиш борасида халқаро тажрибани ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техник регламентларнинг саноат, тадбиркорлик ва маҳсулот хавфсизлигини таъминлашга таъсирини ва кутилаётган самарадорликни олдиндан баҳолаш «regulation impact assessment» (техник жиҳатдан тартибга солиш таъсирини баҳолаш) ҳамда техник регламентларни ишлаб чиқишнинг янги тартибини яратиш.

2026 йил июль

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Ҳукуматга киритиш.

2026 йил август

2.

Миллий стандартларни қабул қилишнинг янги тартибини жорий этиш, стандартлар фондини қайта кўриб чиқиш, стандартларнинг янгиланган даражаларини жорий этиш, уларни халқаро талабларга мослаштириш.

1. Стандартлар фондини хатловдан ўтказиш.

2. Стандартларни «миллий стандарт», «дастлабки стандарт», «тармоқ стандарти», «корхона стандарти», «техник тавсифлар» даражаларига ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил апрель

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Халқаро стандартларни республика ҳудудида ISO/IEC Guide 21 талабларига мувофиқ миллий стандарт сифатида қабул қилиш тизимини яратиш.

2026 йил май

4. Барча халқаро, минтақавий ва хорижий давлатлар стандартларини янги қабул қилинган тизим талаблари асосида миллий стандарт сифатида қайта кўриб чиқиш.

2026 йил август

5. Стандартларнинг расмий рўйхатини миллий стандартлар асосида қайта тузиб чиқиш.

2026 йил август

6. Халқаро стандартларга асосланмаган миллий стандартларни фақатгина халқаро стандарт мавжуд бўлмаганда ҳамда истисно ҳолларда миллий хавфсизлик, инсон саломатлиги ёки хавфсизлигини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлимий, географик ёки технологик хусусиятлардан келиб чиқиб талаб этилгандагина қабул қилиш.

Доимий

3.

Тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари соҳаларида халқаро стандартларга асосан маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

1. Тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари соҳаларидаги стандартларни хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил март

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Енгил саноатни

ривожлантириш агентлиги

(Н. Холмуродов),

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

(А. Султанов),

«Мебель ва ёғочсозлик саноати» уюшмаси

(Р. Акбаров),

«Ўзавтосаноат» АЖ

(У. Розукулов),

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

(М. Юнусов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Халқаро стандартларни таҳлил қилиш ҳамда аниқланган маънан эскирган ва ўрнини босувчи халқаро стандарт мавжуд бўлган амалдаги стандартларни бекор қилиш.

2026 йил апрель

3. Халқаро стандартларни қабул қилиш.

2026 йил май

4. Тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари соҳаларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни қабул қилинган халқаро стандартларга мослаштириш чораларини кўриш.

Тасдиқланган режага асосан

4.

Нефть ва газ, металлургия, транспорт, қурилиш маҳсулотлари, тиббиёт соҳаларида халқаро стандартларга асосан маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

1. Нефть ва газ, металлургия, транспорт, қурилиш маҳсулотлари, тиббий буюмларга оид амалдаги стандартларни хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил май

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Қурилиш вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Тоғ-кон саноати

ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Ўзсаноатқурилишма-териаллари» уюшмаси

(И. Рахимов),

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(А. Сангинов),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

2. Халқаро стандартларни таҳлил қилиш ҳамда аниқланган маънан эскирган ва ўрнини босувчи халқаро стандарт мавжуд бўлган амалдаги стандартларни бекор қилиш.

2026 йил июль

3. Халқаро стандартларни қабул қилиш.

2026 йил декабрь

4. Нефть ва газ, металлургия, транспорт, қурилиш маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари соҳаларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни қабул қилинган халқаро стандартларга мослаштириш чораларини кўриш.

Тасдиқланган режага асосан

5.

Энергетика, кимё, экология соҳаларида халқаро стандартларга асосан маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

1. Энергетика, кимё, экология соҳаларида стандартларни хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил май

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(О. Темиров),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов)

2. Халқаро стандартларни таҳлил қилиш ҳамда аниқланган маънан эскирган ва ўрнини босувчи халқаро стандарт мавжуд бўлган амалдаги стандартларни бекор қилиш.

2027 йил август

3. Халқаро стандартларни қабул қилиш.

2027 йил декабрь

4. Энергетика, кимё, экология соҳаларида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва маҳсулотларни қабул қилинган халқаро стандартларга мослаштириш чораларини кўриш.

Тасдиқланган режага асосан

6.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар учун қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш.

1. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология йўналиши бўйича касбий қайта тайёрлашдан ўтказиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил апрель

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Ҳукуматга киритиш.

2026 йил май

7.

Ҳудудлардаги саноат корхоналарида 2026 — 2030 йилларда халқаро стандартлар ва менежмент тизимларини жорий этишни ташкил этиш.

1. Халқаро стандартлар ва менежмент тизимлари жорий этиладиган 1 500 та корхона рўйхатини шакллантириш.

Чора-тадбир режаси

2026 йил март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Бошқарув самарадорлиги агентлиги

(У. Хусаинов)

2. Корхоналарга халқаро стандартлар ва менежмент тизимларини жорий этиш тармоқ жадвалини тасдиқлаш.

3. Корхоналарга халқаро стандартлар ва менежмент тизимларини жорий этишга кўмаклашиш.

4. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш, корхоналарда халқаро стандартлар ва менежмент тизимларини жорий этиш кўрсаткичини белгилаш.

2026 — 2030 йиллар давомида, декабрь ойининг 1-санасигача

8.

Давлат органлари ва давлат иштирокидаги корхоналарда амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига сифат менежери (quality manager) — маҳсулот сифатини таъминлаш вазифаларини юклаш.

Раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)га:

камида 1 та халқаро стандартни ишлаб чиқиш ва/ёки жорий қилиш;

камида 2 турдаги маҳсулотни халқаро талабларга мувофиқ ишлаб чиқаришни таъминлаш ва доимий баҳолаб бориш.

Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

2026 — 2030 йиллар давомида

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Бошқарув

самарадорлиги агентлиги

(У. Хусаинов)

9.

Сифат менежерлари ва ҳоким ёрдамчиларини техник тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология йўналишларида ўқитишни ташкил этиш.

1. Ўқув дастури ва услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2026 йил апрель

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ўқув режа-жадвалини тасдиқлаш.

3. Сифат менежерларини ташкилот маблағлари ва ҳоким ёрдамчиларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўқув курсларида ўқитиш.

Режа-жадвал

Хизмат кўрсатиш шартномаси

Режа-жадвалга мувофиқ

10.

Амалдаги техник регламентларни Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар битими талабларига мослаштириш.

1. Қуйидаги техник регламентларни бекор қилиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида;

Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисида;

Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисида;

Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг хавфсизлиги тўғрисида;

Тамаки маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида;

Экологик хавфсизлик тўғрисида.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил март

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Ҳукуматга киритиш.

2026 йил апрель

11.

Халқаро электротехника комиссиясига (IEC) тўлақонли аъзо бўлиш чораларини кўриш.

1. Тўлақонли аъзо бўлиш учун музокаралар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил март

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Музокаралар натижаларига кўра тўлақонли аъзо бўлиш учун ариза топшириш.

2026 йил апрель

12.

Европа стандартлаштириш қўмитаси (CEN) билан компаньон шартномасини имзолаш.

1. Компаньон шартномасини имзолаш бўйича музокаралар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил март

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Музокаралар натижаларига кўра компаньон шартномасини имзолаш.

2026 йил июль

II. Бозор назорати тизимини жорий этиш

13.

Бозор назоратини мувофиқлаштириш Кенгаши ва бозор назоратини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Бозор назоратини мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2. Бозор назоратини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида уларга штат бирликларини ажратиш ва молиялаштиришни ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Рақобат қўмитаси

(Х. Турахужаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил сентябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2026 йил ноябрь

14.

Маҳсулотлар устидан самарали бозор назоратини ўтказиш имконини берувчи норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

бозор назорати тизимида маҳсулотларнинг хавф таҳлилини амалга ошириш тартиби ва маҳсулотларни жиддий хавф-хатар туғдирувчи деб баҳолаш мезонлари;

бозор назорати тизимида режали назорат харидларини амалга ошириш графигини шакллантириш тартиби ва унга доир талаблар;

бозор назорати фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиботи;

«Бозор назорати миллий ахборот тизими» фаолият кўрсатиши тартиби;

бозор назорати органларининг Апелляция кенгаши низоми ва намунавий таркиби.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июль

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Рақобат қўмитаси

(Х. Турахужаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил сентябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2026 йил октябрь

15.

Бозор назорати органлари ўртасида ахборот алмашинуви, тезкор хабар бериш, ва истеъмолчиларни огоҳлантириш имкониятини яратиш.

1. Халқаро тажриба ва хорижий бозор назорати органлари иш жараёнини ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Рақобат қўмитаси

(Х. Турахужаев),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш натижасида ахборот алмашинуви, тезкор хабар бериш, маҳсулотни чақириб олиш, маҳсулотни муомаладан чиқариш ва истеъмолчиларни огоҳлантириш имкониятини берувчи «Бозор назорати миллий ахборот тизими»ни яратиш.

2027 йил январь

3. «Бозор назорати миллий ахборот тизими»га ваколатли идораларни улаш, давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2027 йил февраль

16.

Бозор назорати соҳасидаги ходимлар малакасини ошириш.

1. Бозор назорати соҳасидаги ходимлар малакасини хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ошириш ишларини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Рақобат қўмитаси

(Х. Турахужаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Бозор назорати соҳасидаги ходимлар малакасини ошириш режа-графигини тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

3. Тасдиқланган режа-графикка мувофиқ ходимлар малакасини оширишни таъминлаш.

Режа-графикка мувофиқ

17.

Инсон ҳаёти ва соғлиғига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш механизмини яратиш.

1. Истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига моддий ва маънавий зарар етказилган ҳолларда компенсация тўлаш жараёнининг мавжуд ҳуқуқий ва амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш, самарадорлигини баҳолаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Рақобат қўмитаси

(Х. Турахужаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Инсон ҳаёти ва соғлиғига моддий ва маънавий зарар етказилган ҳолларда компенсация бериш амалиёти мавжуд бўлган хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва механизмларини ўрганиш.

2026 йил июль

3. Ўрганиш натижалари юзасидан бозор назорати соҳасида инсон ҳаёти ва соғлиғига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тартибини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Ҳукуматга киритиш.

2026 йил декабрь

III. Мувофиқликни баҳолаш ва аккредитация тизимини халқаро талаблар асосида ислоҳ қилиш

18.

Техник регламентларнинг объекти ҳисобланган маҳсулотлар мувофиқлигини янги ёндашув асосида баҳолаш.

1. Мувофиқликни баҳолашнинг янги тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил март

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Ҳукуматга киритиш.

2026 йил май

19.

Техник регламентларнинг объекти ҳисобланган маҳсулотларни муомалага чиқаришга асос бўлувчи «миллий мувофиқлик белгиси»ни қўллаш ва тамғалаш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Миллий мувофиқлик белгиси (Conformity Uzbekistan) билан маҳсулотни тамғалаш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил март

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Ҳукуматга киритиш.

2026 йил май

20.

Мувофиқликни баҳолаш органлари фаолият юритиши учун янада қулайлик яратиш мақсадида аккредитация соҳасида кўрсатилган пуллик хизматлар тушумидан ажратма миқдорини камайтириш.

1. Аккредитация соҳасида кўрсатилган хизматлар тушумининг 2 фоиз миқдорида ажратма тўғрисида ҳисоботни мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан мустақил шакллантириш ва тақдим этиш тизимини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил апрель

Ўзбекистон аккредитация маркази

(Б. Шарипов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов)

2. Аккредитация соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми тўғрисидаги маълумотлар ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида солиқ органлари томонидан аккредитация органига зарур маълумотларни тақдим этиб бориш.

Ҳар чорак якуни билан

IV. Метрология соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

21.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сифатини баҳолашда қиёслашдан калибрлаш тизимига ўтиш.

1. Ўлчаш воситаларини калибрлаш соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил апрель

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Халқаро стандартларга мувофиқ менежмент тизимини жорий этишда калибрлаш амалиётини қўллаш.

2026 йил май

3. Ҳудудларда ўлчаш воситаларининг турига кўра калибрлашга бўлган эҳтиёжни шакллантириш.

2026 йил июнь

4. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда калибрлаш лабораториялари ташкил этишга талабгорлар учун ўқув семинарларини ташкил этиш.

Режа-графикка асосан

22.

Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини бекор қилиш.

1. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг тегишли буйруғини қабул қилиш.

2. Ҳужжатни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

23.

Метролог мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини халқаро талабларга асосан ошириш.

1. Метролог мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини халқаро талабларга асосан ошириш, 100 нафар мутахассиснинг малакасини хорижнинг етакчи метрология ташкилотларида ошириш мақсадида календарь-режани тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров)

2. Календарь-режага асосан ўлчаш йўналишлари бўйича метролог мутахассисларни малака ошириш курсларига юбориш.

Календарь-режага асосан

V. Соҳани молиялаштириш ва рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда тарғибот ишларини олиб бориш

24.

Техник тартибга солиш агентлиги ҳузурида ривожланган мамлакатлар илғор тажрибасини ўрганиш, етакчи мувофиқликни баҳолаш компанияларининг ваколатхоналарини очиш, халқаро консультантларни жалб қилиш ҳамда маҳаллий мутахассисларни тайёрлашни молиялаштирувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган жамғарма ташкил этиш.

1. Жамғармани ташкил этиш, шу жумладан, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Ҳукуматга киритиш.

2026 йил июль

25.

Саноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш мақсадида «Сифат бўйича кўмакчи» ахборот ресурсини (шу жумладан, унинг мобил иловасини) интерактив форматда ишлаб чиқиш.

1. Ахборот ресурсини ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

2026 йил апрель

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Ахборот ресурси, шу жумладан, мобил иловани ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тўлиқ ишга тушириш.

2026 йил сентябрь

3. Ахборот ресурсини манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан белгиланган тартибда интеграция қилиш.

Заруратга кўра

26.

Соҳага оид маълумот тўплаш ва уларни автоматлаштирилган ҳолда таҳлил қилиш имконини берувчи интеллектуал таҳлил (AI-based analytics) модулини ишлаб чиқиш ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш» миллий ахборот тизимида ишга тушириш.

1. Маълумотни интеллектуал таҳлил қилиш модули учун таклифларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

2026 йил март

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш» миллий ахборот тизимида тўпланаётган ва қайта ишланаётган маълумотни интеллектуал таҳлил қилиш модулини ишлаб чиқиш ва синов тарзида ишга тушириш.

2026 йил июнь

3. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, модулни такомиллаштириб, тўлиқ ишга тушириш.

2026 йил ноябрь

27.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида аҳоли ва тадбиркорларга «24/7» вақт режимида консультатив ёрдам беришни йўлга қўйиш мақсадида «Техник жиҳатдан тартибга солиш» миллий ахборот тизимида сунъий интеллектга асосланган виртуал ёрдамчини (AI-assistent) ишга тушириш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2026 йил декабрь

3. Лойиҳани жорий этиш ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2027 йил январь

28.

Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида олий таълим муассасалари учун қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш.

1. Талабаларга дастлабки 2 йилни миллий олий таълим муассасасида, кейинги 2 йилни хорижий олий таълим муассасасида давом эттириш имконини яратиш.

2. Олий таълим муассасаларининг соҳа йўналишлари 3 ва 4-босқич талабалари учун ўқув жараёнини дуал таълим тизимида Техник тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим ташкилотларида, соҳа мутахассисларини ўқув жараёнларига жалб қилиш орқали ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

Техник тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

29.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, аккредитация, маҳсулотларнинг умумий хавфсизлиги ва бозор назорати соҳасидаги янгиликларнинг моҳияти ва аҳамияти тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтирилишини таъминлаш.

1. Мазкур соҳалардаги янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш, шу жумладан, тушунтириш ишларини олиб бориш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш бўйича медиа режа ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

2026 йил февраль

Техник тартибга солиш агентлиги

(А.Жуманазаров),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Джурабаев),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов)

2. Медиа режага асосан мазкур соҳалардаги янгиликларнинг моҳияти ва аҳамияти тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтирилишини ташкил этиш.

2026 йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6240-сон Фармонининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 февралдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 мартдаги «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3643-сон қарорида:
(а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «бажариши устидан инспекция назоратини» сўзлари «бажаришини даврий баҳолашни» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4059-сон қарорининг 1-бандида:
(а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(б) учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида»ги ПҚ-4419-сон қарорининг 11-бандида:
(а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(б) олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон қарорига 1-иловада:
(а) қуйидаги мазмундаги 392-позиция билан тўлдирилсин:

«

392.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси

»;

(б) 52-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

52.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Халқаро стандартлаштириш ташкилоти

Стандартлаш, метрология ва сертификатлаш бўйича давлатлараро кенгаш

Қонунчилик метрологияси халқаро ташкилоти

Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти

Халқаро электротехника комиссияси

».

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-422-сон қарорига 6-илованинг 25-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

25.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасаси томонидан ҳар чорак якуни бўйича аккредитация белгиси қўлланганлик учун тушадиган маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори

а.

100 фоизи

«Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасаси

».

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-91-сон қарорида:
(i) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(ii) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
(б) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«аккредитациядан ўтказилган маҳсулот, хизмат ва менежмент тизимларини сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари ва метрология хизматлари томонидан мос равишда мувофиқлик сертификатлари, синов баённомалари ва метрология текшируви натижалари, шунингдек, мувофиқлик декларацияларини расмийлаштириш фақат «Техник жиҳатдан тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади»;
(в) 12-бандда «Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази» сўзлари «Ўзбекистон стандартлар институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
(г) 2 ва 2а-иловалар ўз кучини йўқотдан деб ҳисоблансин;
(д) 3-иловада 15, 20, 21, 26 ва 32-позициялар чиқариб ташлансин;
(ж) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасаси

 

«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси

 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги филиаллар*

(юридик шахс мақомига эга бўлмаган)

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги филиаллар*

(юридик шахс мақомига эга бўлмаган)

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлар

(юридик шахс мақомига эга бўлмаган)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (12 та) ҳамда Қўқон, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари филиаллари».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 348-сон қарорининг 6-бандида:
(а) олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(б) еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 349-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида»ги 370-сон қарорида:
(i) 9-банднинг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «, «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн тўққизинчи хатбошидаги «, аккредитация» сўзи чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «, «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбошидаги «ва аккредитация» сўзлари чиқариб ташлансин;
«з» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «, аккредитация (АРАС, ILAC, IAF)» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «, аккредитация» сўзи чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбошидаги «аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органларининг фаолият соҳасини босқичма-босқич кенгайтириш юзасидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «, аккредитация» сўзи чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «ҳамда аккредитация қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
(i) 14-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
(ii) 16-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «, аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари ва лабораторияларнинг (метрология хизматларининг) инспекция назоратида» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)