1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 ноябрь,
740-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«таълим муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида ҳамда қонунчиликда белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади»;
«111. Уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, бир хил ёшдаги ва битта манзилдаги икки ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади.
Мазкур компенсация мактабдан уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда ҳамда уйда ўқитилаётган ўқувчига бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиққан ҳолда, уйда ўқитилаётганларнинг ўқув режасидаги ўқув соатларининг умумий миқдорига мутаносиб равишда тўланади.
Уйда ўқитиладиган болалар рўйхати, шунингдек, уларнинг мактабга бириктирилиши туман (шаҳар)мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан уйда ўқитиладиган болаларнинг яшаш жойи микроучасткасидаги мактабларга бириктирилган ҳолда тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардан уйда якка тартибда ўқитиладиган болалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 28-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг «5. Қўмиталар» бўлимининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 25 декабрдаги 1018-сон қарорида:
а) номидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон халқининг бирдамлигини таъминлаш, хориждаги ватандошларни тарихий Ватани билан бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини комплекс таҳлил қилишда иштирок этиш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
мамлакатимизда умуммиллий тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини оширишда халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тайёрлаш ва Қўмитага киритиш;
аҳолида Ўзбекистон халқининг умуммиллий қадриятлари устуворлигини англаш туйғусини кучайтиришда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
жамиятда умуммиллий бирдамлик, хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантиришга оид тарғибот ишларини тизимли амалга ошириш.
5. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга оид ташаббус ва мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифлар тайёрлайди;
мамлакатимизда умуммиллий тотувлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
жамиятда дўстлик, ўзаро ишонч ва тушуниш муҳитини асраб-авайлаш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда Қўмитага кўмаклашади;
умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирларни самарали амалга оширилишига кўмаклашади ҳамда мавжуд муаммолар, камчиликларни бартараф қилиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
аҳоли орасида умуммиллий тотувлик, дўстлик ва бирдамликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда, уни давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишда иштирок этади;
умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик масалаларида илмий-назарий ва илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил қилишда иштирок этади;
умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хорижий мамлакатларнинг турдош ташкилотлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ўртасидаги кўп томонлама алоқалар ва алмашинувлар ривожланишини қўллаб-қувватлашда Қўмитага кўмаклашади;
юртимиз ва хорижий мамлакатлар ҳудудлари ўртасида дўстлик, ўзаро ишонч ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантиришда манфаатдор ташкилотлар билан чора-тадбирлар амалга оширилишида иштирок этади;
мамлакатимизда туғилган буюк олим ва мутафаккирларнинг барҳаёт меросини, уларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссасини кенг намоён этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
ўзбек халқининг хорижий давлатлар ҳудудларида жойлашган ва сақланаётган моддий-маданий мероси объектларини асраб-авайлашда давлат ва нодавлат ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилади ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини олиб боради;
хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда бевосита иштирок этади ҳамда дастурлар амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатади;
мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатлардаги турдош ташкилотлар билан халқ дипломатияси асосида дўстона муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилишида Қўмитага кўмаклашади;
жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг бой тарихи ҳамда бугунги тараққиёт босқичидаги ютуқларга бағишланган кўргазмалар, илмий-амалий семинарлар, анжуманлар ва маданий тадбирларни ташкил этишда Қўмитага кўмаклашади;
Ўзбекистоннинг халқаро имижини оширишда халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тайёрлайди;
хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантиришга оид тарғибот ишларини тизимли ташкил этади, таклифлар тайёрлайди, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади, тарғибот ишлари юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боради;
Жамоатчилик кенгаши фаолиятини расмий веб-сайтларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини таҳлил қилади, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар тайёрлайди;
ўз вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади;
соҳага оид мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини қонунчиликка мувофиқ шакллантиришда Қўмитага кўмаклашади»;
«9. Жамоатчилик кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
Қўмита ходимлари, фахрийлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказлар вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Жамоатчилик кенгашининг таркибига киритилиши мумкин»;
22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қўмита раҳбарининг ўринбосарлари ёки бошқа ходимлар» сўзлари «Қўмита ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Жамоатчилик кенгаши раиси
2.
Б. Шукуров
—
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари
3.
А. Умаров
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси проректори (келишув асосида)
4.
А. Саидов
—
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори (келишув асосида)
5.
О. Абдуллаев
—
ташқи ишлар вазири ўринбосари
6.
Н. Мухаммадиев
—
адлия вазири ўринбосари
7.
М. Маджидов
—
маданият вазири ўринбосари
8.
М. Куранов
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раисининг ўринбосари
9.
Д. Каттаханова
—
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
10.
Д. Махсудов
—
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари
11.
У. Ташходжаев
—
Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи
12.
М. Нурматова
—
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари
13.
Р. Курбанов
—
Меҳнат фахрийси
14.
Б. Абдухалимов
—
Фанлар академияси вице-президенти
15.
Х. Нуритдинов
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари
16.
Д. Усманов
—
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси
17.
С. Турдиев
—
«Нуроний» жамғармаси раиси
18.
А. Нуридинов
—
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси
19.
И. Латипов
—
«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси раиси
20.
Б. Маҳмадалиев
—
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари
21.
М. Ҳожиматов
—
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари
22.
Г. Исмаилова
—
«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори
23.
О.Саттаров
—
«Ватандошлар» жамоат фонди раиси
24.
Ҳ. Раҳимов
—
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси ўринбосари
25.
О. Давлатов
—
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори
26.
З. Абидов
—
«Биродар шаҳарлар альянси» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари
27.
Қ. Собиров
—
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси маркази раҳбари
28.
Ф. Беков
—
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси бўлими бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши котиби
29.
Лавозимига кўра
—
Дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказлар раҳбарлари
Изоҳ. Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«7. Давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимларига малака тоифалари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилади»;
в) қуйидаги мазмундаги 73-банд билан тўлдирилсин:
«73. Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ҳамда тиббиёт ҳамшираси лавозимларида фаолият юритаётган ходимлар вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифасини бажариш учун ички буйруқларни ўриндошлик асосида расмийлаштиради ҳамда бажарилган иш учун 100 фоиз миқдорда (бошқа лавозимлар учун 50 фоиз миқдорда) иш ҳақи тўланади.
Бунда ўриндошлик асосида фаолият юритган ходимнинг жами иш юкламаси 1,5 ставкадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
б) 4-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Фаластиндан Ўзбекистонга олиб келинган фуқаролар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйилмаган ҳолда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ёки бевосита қонуний вакиллари орқали тегишли ташкилотга мурожаат этган ҳолда жойлаштирилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошиси «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,» сўзларидан кейин «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,» сўзлари билан тўлдирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар РЎЙХАТИ
Ҳудуднинг номи
Махсус устама белгиланаётган ҳудуд
1. Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳри
«Каратов» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Бўзатов тумани
«Аспантай» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Кўксув» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
Қўнғирот тумани
«Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)
«Қирққиз» шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)
«Жаслиқ» шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)
«Раушан» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
Мўйноқ тумани
«Қазақдарья» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Ҳаким ота» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Мадели» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
Тахтакўпир тумани
«Қоструба» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Тўрткўл тумани
«Оққамиш» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Қумбоскан» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Пахтаобод» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Янбошқальа» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Кўкча» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Базирган» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Элликқалъа тумани
«Чуқурқақ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Қораўзак тумани
«Қойбақ» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
Амударё тумани
«Назархан» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
2. Бухоро вилояти
Шофиркон тумани
«Шароф Рашидов» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Ромитан шаҳри
«Газли» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қизилравот» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Ғиждувон тумани
«Кўкча» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Пешку тумани
«Жонгелди» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
3. Жиззах вилояти
Бахмал тумани
«Бахмал» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ)
«Музбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Ғаллаорол тумани
«Гулчамбар» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ)
«Жийдали» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ)
«Қипчоқсув» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ)
«Коризқудуқ» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ)
«Қўйтош» шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ)
«Оқтош» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Соврук» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Шароф Рашидов тумани
«Кўрпасой» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Фориш тумани
«Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Дарвоза» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
4. Қашқадарё вилояти
Қарши тумани
«Чўлибўстон» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Манғит» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Ғузор тумани
«Қоракўл» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Эшонқудуқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Омон-ота» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Деҳқонобод тумани
«Сарчашма» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Теракли» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Бошчорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Оққишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Тарқопчиғай» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Ойбек» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Обиравон» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Дуоб» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Бошчорбоқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Чашмаимирон» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Чилгаз» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Қамаши тумани
«Катта ўра» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Косон тумани
«Олачабоб» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Уйрот» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Хўжақудуқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Навниҳол» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Нишон тумани
«Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қирққулоч» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Касби тумани
«Чўлқувар» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ)
Китоб тумани
«Кўхсор» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Аёқчи» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Миришкор тумани
«Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Помуқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Барҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Чироқчи тумани
«Лангар» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Тарағай» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қуруқсой» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қўшанҳор» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Галабек» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қалқама» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Уйшун» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Мирзатўп» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Бешбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Араббанди» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Чамбил» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Оқ олтин» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Нуробод» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Кўкдала тумани
«Қаноатли» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Тошли» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қучқорбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Шаҳрисабз тумани
«Ғилон» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Сарчашма» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Сайёд» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Кўл» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Ҳисор» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Хитой» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Ҳисорак» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Яккабоғ тумани
«Татар» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Хонақа» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Ишкент» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Дарё» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
5. Навоий вилояти
Зарафшон шаҳри
«Даугизтов» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Хатирчи тумани
«Ангидон» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Лангар» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Сангижумонг» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Учқудуқ тумани
«Алтинтов» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Узунқудуқ» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Боздун» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Мингбулоқ» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
Авангард овули («Кукаяз» ОФЙ таркибида)
Нурота тумани
«Янгитурмуш» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қадоқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Сентоб» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Темирқовуқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қизилча» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Сувлиқ» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Каттасой» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Конимех тумани
«Саржал» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Янгиқазған» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ)
«Қарағата» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ)
«Уштобе» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Боймурат» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
Томди тумани
«Аяққудуқ» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Керегетов» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Кориз» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Сукетти» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Шарқ» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
«Шиели» овул фуқаролар йиғини (ОФЙ)
6. Наманган вилояти
Поп тумани
«Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Юқори Чодак боши» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Қўшчинор» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
«Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)
Олтинкон шаҳарчаси («Юқори чодак боши» ва «Чодакбоши» МФЙ таркибида)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги «тўланадиган фуқароларни танлаб олиш» сўзлари «тўланишини мувофиқлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ва иштирок этувчи тижорат банклари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмалар ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказига тақдим этилади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ҳарбий тузилмалари ходимларининг даромадларини тасдиқловчи маълумотномага асосан Давлат хизматлари марказининг масъул ходими ушбу марказ электрон платформасига ҳарбий тузилма ходимларининг ойлик даромадларини ойлар кесимида киритади ҳамда мазкур маълумотномани «PDF» шаклда юклайди»;
«Ариза берувчининг аризаси ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаси орқали ижтимоий мезонларга мувофиқлиги «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими орқали автомат равишда аниқланади.
Ариза баҳолаш жараёнидан ўтказилишидан олдин «ФҲДЁ ягона электрон архиви» маълумотлар базасидан ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида никоҳ тузилгани ҳамда аризада кўрсатилган яқин қариндошларининг ариза берувчи билан қариндошлик даражасини аниқлаш учун Адлия вазирлигининг маълумотлар базасига юборилади»;
«15. Давлат хизматлари маркази, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кузатиб туриш учун масъул ходим ички буйруқ асосида бириктирилади.
Бириктириш тўғрисидаги маълумотлар тизим администраторига электрон шаклда юборилиши учун комиссия котибига тақдим этилади.
Ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини қуйидаги кетма-кетликда масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базалари маълумотлари асосида интеграциялашган тизим орқали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими аниқлайди ва ижтимоий мезонлар асосида баҳолайди:
а) Солиқ қўмитаси — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини (аризада «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчилар ҳамда ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари бундан мустасно). Бунда:
ариза берувчи, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими томонидан автомат тарзда рад этилади;
ариза берувчи расмий даромад манбаига эга бўлмаган тақдирда, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг даромадлари инобатга олинмайди;
б) Кадастр агентлиги — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — «UzASBO-2» ахборот тизими орқали ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлиги, шунингдек, ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги (30 ёшдан ошмаган фуқаролар);
е) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулидан рўйхатдан ўтгани ёки ўтмагани;
ж) Иштирок этувчи тижорат банклари — ариза берувчининг кредит тарихи банк ички қоидаларига мувофиқлигини аниқлайди»;
«17. Масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари маълумотлари асосида талабгорнинг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тартибда баллар кўринишида баҳоланади.
Масъул ташкилотлар ўзларининг ахборот тизимлари орқали тақдим қилинган ҳар бир маълумотнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади»;
з) 21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Комиссия туман (шаҳар)да ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш истагида бўлган фуқароларга субсидия бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар бериш билан шуғулланади, субсидия хабарномасини олган талабгорларга уй-жой топишда кўмаклашади, ажратилган субсидиялар ўзлаштирилиши юзасидан ҳар ойда мониторинг олиб боради, шунингдек, масъул ташкилотларнинг маълумотлар базасида вужудга келган техник муаммоларини бартараф этиш чораларини кўради»;
и) 5-бобнинг номидаги «Комиссия томонидан баҳолаш» сўзлари «Баҳолаш» сўзи билан алмаштирилсин;
«30. Ариза берувчининг аризаси унинг қайд этилиш кетма-кетлигига мувофиқ ижтимоий мезонлар доирасида масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари томонидан ижтимоий мезонларга мувофиқ автомат равишда кўриб чиқилади ва натижаси бўйича маълумот берилади.
Масъул ташкилотлар томонидан электрон тизим орқали ижтимоий мезонлар юзасидан тақдим этилган маълумоти асосида «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими орқали субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида электрон QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома (талабгор ҳарбий хизматчи бўлган тақдирда) тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга юборилади»;
«32. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.
Ариза берувчининг кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Бунда субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олган талабгорнинг бошқа исталган иштирок этувчи тижорат банкидан ипотека кредитини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади»;
«е» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«е) ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача ойлик даромади»;
қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкининг ички қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда»;
«Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, автомат равишда рад этиш сабабларини ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган хабарнома шакллантирилади ҳамда ЯИДХПга электрон тарзда юборилади»;
«Талабгорнинг аризасида бекор қилиниши лозим бўлган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома реквизитлари кўрсатилади;
«Талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш ҳақидаги аризаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бекор қилинади»;
I бўлимдаги «ва/ёки унинг оиласининг» сўзлари «ва унинг турмуш ўртоғи, шу жумладан, яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача ойлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
III бўлимнинг 2-банди «Масъул орган» устунидаги «Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
IV бўлимнинг 1-банди «Мезонлар» устунидаги «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан» сўзлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги V бўлим билан тўлдирилсин:
«
V. Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлиги***
1.
Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлиги
—
Иштирок этувчи тижорат банклари
»;
изоҳ қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«*** Ариза берувчининг кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички қоидаларига мувофиқ бўлиши етарли ҳисобланади»;
2, 3 ва 4-босқичлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«
2-босқич
Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази
1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан қабул қилинади.
2. Айрим тоифадаги шахслар мурожаат этганда, уларнинг даромадларини тасдиқловчи маълумотномага асосан Давлат хизматлари марказининг масъул ходими ушбу марказ электрон платформасига ҳарбий тузилма ходимларининг ойлик даромадларини ойлар кесимида киритади ҳамда мазкур маълумотномани «PDF» шаклда юклайди.
3. Туман (шаҳар) давлат хизматлари аризалар қайд қилиниши навбатлигига кўра уларни ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш учун «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимига юборади ва тизим орқали Солиқ қўмитасига, Кадастрлар палатасига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Адлия вазирлигига, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ҳамда иштирок этувчи тижорат банкларига ҳамда электрон шаклда тақдим этилади.
1 иш куни ичида
3-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(«subsidiya.idm.uz» дастурий тизимида тегишли ташкилотларнинг электрон базасидан келиб тушган маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда баҳоланади)
1. Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини аниқлайди.
2. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулидан ногиронлик белгилангани ёки белгиланмаганини аниқлайди.
3. Ариза берувчининг фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган аёл, бева ва ажрашганлар тоифасига мансублигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» маълумотлар базасидан аниқлайди.
4. Ариза берувчининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини аниқлайди.
5. Ариза берувчи 30 ёшдан ошмаган ёшлар тоифасига мансублигини аниқлайди.
6. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
7. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлиги;
Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари тоифасига мансублигини аниқлайди.
2 иш куни мобайнида
Иштирок этувчи тижорат банклари
Ариза берувчининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) орқали иштирок ариза берувчининг кредит тарихи банкнинг ички қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этади.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(«subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими)
Танлов натижалари юзасидан «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими томонидан автоматик равишда субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган субсидия хабарномасини тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга электрон тарзда юборади.
1 иш куни мобайнида
»;
т) 5-илованинг 12-банди еттинчи хатбошиси «ҳақиқийлигини тасдиқлайман» сўзларидан кейин «ҳамда кредит ахбороти тўғрисидаги» сўзлари билан тўлдирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 17 ноябрдаги 723-сон қарорида:
«3. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
жойларда миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилишига кўмаклашиш;
умуммиллий бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлаш масалалари бўйича давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашда кўмаклашиш;
миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик соҳасида давлат сиёсатини ҳудудларда амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш;
ҳудудларда турли миллат ва элатларнинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида жойларда этнотуризмни ривожлантириш ишларида ҳамкорлик қилиш;
халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқалари ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлашда иштирок этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистоннинг ягона халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг жамиятнинг муштарак мақсадлари йўлида бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда таклифлар тайёрлаш.
4. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатини ҳудудларда изчил амалга оширилишида кўмаклашади;
турли миллат вакиллари яшаётган ҳудудлар аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиб, таҳлил қилиб боради, уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлайди;
жамиятда дўстлик, ўзаро ишонч ва тушуниш муҳитини асраб-авайлаш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ёшларни умуммиллий қадриятлар атрофида бирлаштирувчи тарғибот тадбирларини амалга оширади;
миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий ташаббусларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
аҳоли орасида умуммиллий тотувлик, дўстлик, бирдамлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда иштирок этади, уни давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишга кўмаклашади;
мамлакатдаги барча миллат ва элатларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида ўзаро тушуниш ҳамда ёрдам ҳиссини кучайтиришга зарур шарт-шароит яратиш бўйича жойлардаги давлат органларининг фаолиятида жамоатчилик назоратини олиб боради;
юртимизда яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлашга кўмаклашади;
мамлакатимизга ишлаш, таълим олиш мақсадида узоқ муддатга келган хорижий фуқароларнинг маҳаллий шарт-шароитларга ва ижтимоий-маданий мослашувини таъминлаш ва умумий манфаатларни рўёбга чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишда ҳамда уни ўзаро ҳамкорликда амалга оширишда иштирок этади;
умуммиллий манфаатларга хизмат қилувчи маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда миллий маданий марказларга кўмаклашади;
хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
мамлакатимизда туғилган буюк олим ва мутафаккирларнинг барҳаёт меросини, уларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссасини кенг намоён этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
юртимиз ва хорижий мамлакатлар ҳудудлари ўртасида дўстлик, ўзаро ишонч ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантиришда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ва кўмаклашади;
жамиятда миллий, этник омиллар сабабли юзага келиши мумкин бўлган баҳсли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди, бу борадаги ишларни ташкил этишга кўмаклашади;
хориждаги ватандошлар жамоалари билан ҳамкорликнинг янги «ўсиш нуқта»ларини белгилашга қаратилган мақсадли лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
хорижий мамлакатлардаги ватандошларни мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, инвестициявий, туристик ва бошқа йўналишлардаги стартап лойиҳаларда фаол иштирок этишга жалб қилиш орқали уларда тарихий Ватани ривожига дахлдорлик туйғусини кучайтиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
ўз вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади;
соҳага оид мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини қонунчиликка мувофиқ шакллантиришда Қўмитага кўмаклашади»;
«29. Жамоатчилик кенгашининг ташкилий-техник таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
30. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорлик қилади.
31. Жамоатчилик кенгашининг қарорлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин»;
«3. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
жойларда миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишига кўмаклашиш;
умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш масалалари бўйича жойларда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлашда кўмаклашиш;
миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши учун жойларда масъул давлат органлари фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш;
Ўзбекистоннинг ягона халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг ўзаро бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини ўрганиш, таклифлар тайёрлаш.
4. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
жойларда умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга оширилишида кўмаклашади;
турли миллат вакиллари яшаётган ҳудудлар аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиб, таҳлил қилиб боради, уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлайди;
миллатлараро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришга йўналтирилган ижтимоий ташаббусларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
аҳоли орасида умуммиллий тотувлик, дўстлик, бирдамлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади, уни давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишга кўмаклашади;
мамлакатдаги барча миллат ва элатларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида ўзаро тушуниш ҳамда ёрдам ҳиссини кучайтиришга зарур шарт-шароит яратиш бўйича давлат органларининг фаолиятида жамоатчилик назоратини олиб боради;
ҳудудда яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлашга кўмаклашади;
мамлакатимизга ишлаш, таълим олиш мақсадида узоқ муддатга келган хорижий фуқароларнинг маҳаллий шарт-шароитларга ва ижтимоий-маданий мослашувига кўмаклашишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
мамлакатимизда туғилган буюк олим ва мутафаккирларнинг барҳаёт меросини, уларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссасини кенг намоён этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
юртимиз ва хорижий мамлакатлар ҳудудлари ўртасида дўстлик, ўзаро ишонч ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
хорижий мамлакатлардаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга, уларни Ўзбекистон тараққиётига дахлдорлик туйғусини кучайтиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
ўз вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади;
соҳага оид мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини қонунчиликка мувофиқ шакллантиришда Қўмитага кўмаклашади»;
«29. Жамоатчилик кенгашининг ташкилий-техник таъминоти туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
30. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорлик қилади»;
31-банддаги «Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик» сўзлари «Умуммиллий бирдамлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Жамоатчилик кенгаши раиси
2.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари
3.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари
4.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиқлари
5.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари
6.
Лавозимига кўра
—
Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари
7.
Лавозимига кўра
—
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари
8.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ҳудудий телерадиокомпаниялари раҳбарлари
9.
Лавозимига кўра
—
Миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари
10.
Келишувга асосан
—
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари
11.
Келишувга асосан
—
фан ва маданият намояндалари
12.
Келишувга асосан
—
фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари
13.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари, Жамоатчилик кенгаши котиби
Изоҳ. Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади»;
«Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокимлари, Жамоатчилик кенгаши раиси
2.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари
3.
Лавозимига кўра
—
туман ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари
4.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) Адлия бўлими бошлиғи
5.
Лавозимига кўра
—
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи
6.
Лавозимига кўра
—
Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари
7.
Келишувга асосан
—
фан ва маданият намояндалари
8.
Лавозимига кўра
—
Миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари
9.
Келишувга асосан
—
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари
10.
Келишувга асосан
—
фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари
11.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши котиби
Изоҳ. Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарори билан тасдиқланган Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги намунавий низомда:
а) 3-банддаги «Кенгаши олдида ҳисобдордир» сўзлари «Кенгаши, шунингдек, ҳудуддаги миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари юзасидан ваколатли орган олдида ҳисобдордир» сўзлари билан алмаштирилсин;
«жамиятда умуммиллий бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни ҳамда хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик муносабатларини ривожлантириш»;
в) 8-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) жамиятда умуммиллий бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни ҳамда хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик муносабатларини ривожлантириш соҳасида:
миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатини ҳудудда изчил амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасига юкланган вазифаларнинг ҳудудларда сифатли бажарилишини ташкил этади ва таъсирчан назоратни амалга оширади;
ҳудудларда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларнинг мавжуд ҳолати, уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари тўғрисида тегишли ахборот, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар ва ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасига киритади;
миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш соҳасини ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлайди;
ҳудуддаги аҳоли ўртасида умуммиллий бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади;
мамлакатимизга ишлаш, таълим олиш мақсадида узоқ муддатга келган хорижий фуқароларнинг маҳаллий шарт-шароитларга ва ижтимоий-маданий мослашувини таъминлаш чораларини кўради;
ҳудудларда миллий маданий марказлар умуммиллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятини амалга оширишига кўмаклашади;
хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантириш чораларини кўради».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида» 2021 йил 1 июндаги 335-сон қарорида:
а) 3-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 — 5-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Пастки чизиқдан 4 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «O‘zbekiston Respublikasi Millatlararo munosabatlar va», иккинчи сатрда «xorijdagi vatandoshlar masalalari bo‘yicha qo‘mitasi raisining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегл) сўзлари ёзилган»;
«Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони гувоҳномаси матнида «O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan do‘stlik aloqalari qo‘mitasi raisining» сўзлари «O‘zbekiston Respublikasi Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari bo‘yicha qo‘mitasi raisining» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомда:
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:
халқаро ҳамда республика босқичида 3-ўринни эгаллаган тарбияланувчисини тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика босқичида 2-ўринни эгаллаган тарбияланувчисини тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика босқичида 1-ўринни эгаллаган тарбияланувчисини тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
б) белгиланган тартибда тасдиқланадиган халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь-режаларига киритиладиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатига киритилган спорт мусобақаларининг:
халқаро ҳамда республика босқичида 3-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика босқичида 2-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
в) жисмоний тарбия фани олимпиадасининг, шунингдек, «Беш ташаббус олимпиадаси», олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:
республика (финал) босқичида 3-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
республика (финал) босқичида 2-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
республика (финал) босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчисини тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
г) халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медални (биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни) қўлга киритган совриндор ўқувчини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими)»;
б) 32-банднинг тўртинчи хатбошиси «муддатда» сўзидан кейин «(агар мурожаатни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилса, уни кўриб чиқиш муддати бир ойга узайтирилиши мумкин)» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 44-банднинг «д» кичик банди учинчи хатбошисидаги «ўқитувчи» сўзи «эгаллаб турган» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Апелляция комиссиясига ёзма равишда ёки ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайтидаги мурожаат этувчи педагог кадрнинг шахсий кабинети орқали электрон шаклда мурожаат қилинади»;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари» сўзлари «Алоҳида таълим эҳтиёжлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«11. Инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилган мактаблар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ҳамда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан методик таъминланади ва мувофиқлаштирилади»;
ўқувчиларнинг инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилинишига;
инклюзив таълим синфи ёки бошланғич таянч коррекцион синф учун махсус педагог ёхуд ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) штатини ажратишга асос ҳисобланади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар алоҳида таълим эҳтиёжига эга бўлган бола қабул қилинаётган синф мактабда битта ва унинг параллели мавжуд бўлмаса, истисно тариқасида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг розилиги билан ушбу синфга 3 нафардан ортиқ бола қабул қилишга йўл қўйилади»;
«26. Ҳар бир инклюзив таълим синфи ёки бошланғич таянч коррекцион синф учун:
нутқида оғир нуқсони бўлган, кар-соқов, ақлий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчилар билан ишлаш учун 1,0 бирлик махсус педагог;
эшитиш, кўриш, тутқаноқ ҳолати ва таянч-ҳаракатида (мустақил юра олмайдиган) нуқсони бор ўқувчилар билан ишлаш учун 1,0 бирлик ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) ажратилади.
Бунда махсус педагог ажратилишига эҳтиёжи бўлган болалар билан ёрдамчи ходим ажратиш эҳтиёжи бўлган болаларнинг бир синфга қабул қилинишига йўл қўйилмайди»;
27-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Махсус педагог фаолияти индивидуал таълим дастурлари натижадорлигига қараб баҳолаб борилади.
Махсус педагог фаолиятини баҳолаш тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.»;
«29. Инклюзив таълим синфлари жорий қилинган мактабларга тьютор сифатида тегишли малакага эга волонтёрлар ва олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабалари педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида жалб қилиниши мумкин.
Талабаларни инклюзив таълим синфлари жорий қилинган мактабларга жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади»;
32-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тьюторнинг» сўзи «ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)нинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«39. Ўқувчиларнинг ўқув-тарбия жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг индивидуал (мослаштирилган) таълим дастурларини ўзлаштиришда ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) яқиндан ёрдамлашади.
Ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи):
ўқитувчи кўрсатмасига мувофиқ болага дарс жараёнида тушуниш, ёзиш, ўқиш ва бошқа машғулотларда кўмаклашади;
инклюзив синфдаги болаларнинг синфдаги фаолиятини мунтазам кузатади, хулқ-атвордаги ўзгаришлар ёки эҳтиёжлар ҳақида ўқитувчи ва психологга маълум қилади;
бола иштирок этадиган тестлар, машғулотлар ва ривожланишни баҳолаш жараёнида иштирок этади;
болаларнинг ўзига ишончи ва ижобий ҳиссиётларини оширишга ҳаракат қилади, жамоада ишлаш ва синфда ўзаро ҳурмат муҳитини шакллантиришда фаол иштирок этади;
танаффус, овқатланиш, жисмоний машғулотлар ва экскурсияларда кўмаклашади, бошқа болалар билан ҳамкорликни таъминлайди, ижтимоий интеграцияга ёрдам беради;
инклюзив синфдаги болалар билан ишлаш жараёнини кундалик қайд этади, ота-она, ўқитувчи ва мутахассислар билан мулоқотда бўлади, фойдаланилган усуллар ва кузатув натижаларини тақдим этади»;
«50. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилган ҳолда ҳар йили 20 августгача тўлдирилади»;
«53. Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун тариф ставкасининг 10 фоизи, икки нафар бола учун тариф ставкасининг 20 фоизи, уч нафар бола учун тариф ставкасининг 30 фоизи миқдорида, икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида тўрт нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини амалга оширган фан ўқитувчиларига тариф ставкасининг 40 фоизи миқдорида белгиланади.
Бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқитувчилари болалар сонидан қатъи назар, инклюзив синфлар ёки бошланғич таянч коррекцион синфларда фаолият юритаётган махсус педагогларга ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)ларга меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида тўланади»;
«Ўқув курсида ўргатиладиган касбларнинг малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади»;
9-банд, 17-банднинг биринчи хатбошиси ва 21-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
«26. Ўқув курси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентликнинг ҳудудий бошқармалари буйруғи билан ўқув йили якунида ёки ўқув йили бошланишидан аввал қайта ташкил этилади ёки тугатилади»;
иловага изоҳларнинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ТАРКИБИ
1.
У. Шарифхўжаев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
Ф. Боқиев
—
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
3.
Э. Баситханова
—
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
4.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари
5.
Р. Турдибоева
—
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари
6.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари
7.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
8.
Р. Тўраев
—
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Инклюзив таълим ва меҳрли мактаб фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи
9.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари
10.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси
11.
Ф. Бобоев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби
».
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 2-илованинг10-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хулосаси (педагогик таълим йўналишларида таълим жараёнини ташкил этиш истагидаги нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда) (5 иш куни ичида)».
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
«26. Умумий ўрта таълим ва ЎМКТ учун ўқув нашрларида:
а) меъёрий ёки кенг, ёрқин ёки нимқора ёзиладиган шрифтлар қўлланади;
б) гуманитар фанлар бўйича фақат шеърлар ва сўз рўйхатлари учун матнни икки устунда теришга рухсат этилади, устунлар орасидаги масофа эса 12 мм (1 — 4-синфлар), алифбода — 12 мм, ихтисослаштирилган мактаблар учун — 16 мм, ўрта ва юқори синфлар (5 — 11-синфлар) ва ЎМКТ учун — 9 мм;
табиий фанлар бўйича икки устунли қилиб териш 5-6-синфлар учун мўлжалланган нашрларда фақат қўшимча матнлар, 7 — 9-, 10-11-синфлар ҳамда ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари учун асосий ва қўшимча матнларда рухсат этилади. Бунда сатр узунлигидан ташқари 10- ва 11-иловалар қайд этилган талабларга риоя қилиниши шарт. Устундаги сатр узунлиги тартибга солинмайди;
в) ихтисослаштирилган мактаблар учун фақат кесма ёки янги кам контрастли шрифтлар гуруҳи қўлланади;
г) кимёвий формулалар асосий элементларининг шрифт ўлчами қўшимча матн шрифт ўлчамидан кичик бўлмаслиги, формулалар ёрдамчи элементларининг шрифт ўлчами эса камида 6 кегл бўлиши лозим;
юқори сатр формулаларининг сатрости элементлари ва юқори сатр формулаларининг сатрусти элементлари орасидаги интерлинияжни ошириш 7 — 11-синфлар ва ЎМКТ учун камида 2 пункт бўлиши керак;
кимёвий формулаларни ўз ичига олган матндаги интерлинияжни ошириш саҳифада бир хил бўлмаслиги мумкин;
д) қўллаш мумкин эмас:
тор ёзиладиган шрифтлар;
матннинг асосий қисмини бўёқ фонида чоп этиш (виворотка);
ёзув, машқ ва иш дафтарларида ёзиш учун мўлжалланган майдонларда рангли ва кулранг фон;
асосий ва қўшимча матн учун учта ёки ундан ортиқ устунли териш.
Бунда оқ қолип-плашка билан нашр матнини ажратиб кўрсатишда шрифтнинг ёрқинлик даражаси камида 70 фоиз бўлиши керак;
«б) 200 белгидан ортиқ ҳажмдаги матн рангли (кулранг) фонда чоп этилганда, интерлиняж авто ёки авто + 2 пунктга оширилиши керак. Бунда шрифтлар нормал ёки кенг, ёруғ ёки ярим қалин чизиқли бўлган «санс-сериф» гуруҳидан танланиши лозим»;
«г) 1 — 11-синфлар нашрларидаги матнларни ажратиб кўрсатиш учун кўпи билан 6 та рангли бўёқлардан, шу жумладан, уларнинг тусларидан (10-100 фоизгача интенсивликда) фойдаланишга рухсат берилади, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари ўқувчиларига мўлжалланган нашрларда эса рангли бўёқлардан фойдаланиш тавсия этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) 1-4-синф нашрларида асосий ва қўшимча матн ҳамда ажратмалар (сарлавҳалардан ташқари) учун шрифт безатишнинг олтитадан кўп бўлмаган фарқланувчи варианти (кегл ёки гарнитура, унинг ёзув услуби, рангли ажратмаларнинг мавжудлиги) қўлланиши тавсия этилади»;
м) 37-банднинг биринчи хатбошисидан «ва қўшимча таълим учун нашрлар (даврий ва бўш вақт учун мўлжалланган нашрдан ташқари),» сўзлари чиқариб ташлансин;
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими орқали бериладиган субсидия турлари ва уларни ажратишга масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 20 ва 21-позицияларидан «кооперация ташкил этган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 майдаги 214-сон қарорида:
тўртинчи хатбошидаги «мувофиқ тасдиқлансин.» сўзлари «мувофиқ;» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3а-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) қуйидаги мазмундаги 3а-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 214-сон қарорига 3а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаб) мактабга тайёрлов гуруҳи ва 1 — 11-синфларга ўқувчилар ва болаларни (кейинги ўринларда — ўқувчилар) саралаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар Агентлик томонидан таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар (кейинги ўринларда — маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар) билан биргаликда ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижалари асосида қабул қилинади.
3. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар йиллик қабул квотаси (иккита синфга бир хил 24 нафардан ўқувчи тақсимланган, 48 нафар ўқувчидан иборат) доирасида қабул қилинади.
4. Ихтисослаштирилган мактабда 6 ёшли болалар учун 2 та мактабга тайёрлов гуруҳи ташкил этилади, уларга 10 нафардан 20 нафаргача болалар қабул қилиниши мумкин.
5. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қабул қилинади.
6. Белгиланган квота доирасида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
2-боб. Қабул комиссияси фаолиятини ташкил этиш
7. Ихтисослаштирилган мактабга ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонларини тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида ташкил этиш мақсадида Агентлик ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар вакилларидан иборат Қабул комиссияси шакллантирилади.
8. Қабул комиссиясининг таркиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси таркиби 7 кишидан кам бўлмаган тоқ сонда комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, комиссия котиби ҳамда унинг аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
9. Қабул комиссияси:
кириш имтиҳонлари материалларини маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар билан биргаликда тайёрлайди;
маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар билан биргаликда кириш имтиҳонларининг баҳолаш мезонлари, уларни ўтказиш вақти ҳамда жойларини белгилайди;
ихтисослаштирилган мактаб бўйича тузилган ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳужжатлари қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради, уларни кириш имтиҳонлари шартларига мос равишда гуруҳларга тақсимлайди;
кириш имтиҳонларини ташкил этади, натижаларини эълон қилади.
10. Қабул комиссияси томонидан алоҳида ишчи гуруҳ шакллантирилади ва тасдиқланади.
11. Ишчи гуруҳ:
ўқувчининг ҳужжатлари мазкур Низом талаблари асосида тақдим этилганини кўриб чиқади;
кўриб чиқиш натижасида ўқувчининг ҳужжатларини қабул қилиш, таҳрирлашга юбориш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ҳужжатлари таҳрир қилишга юборилган ёки қабул қилиниши рад этилган ҳолларда, таҳрир қилишга юбориш ёки рад этилиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, ўқувчиларнинг шахсий кабинетига ёки мобил уяли алоқа воситасига СМС шаклида хабар юборади;
кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрлайди;
ўқувчини, унинг ота-онаси (қонуний вакили)ни кириш имтиҳонлари шартлари билан таништиради, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида шахсий кабинет ёки мобил уяли алоқа воситасига СМС шаклида хабар юбориш орқали огоҳлантиради;
ихтисослаштирилган мактаб учун ўтказиладиган кириш имтиҳонлари ҳамда қабул жараёнлари бўйича мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб боради;
қабул қилинган ҳужжатларнинг кунлик мониторингини юритади ва қабул комиссиясига кунлик ахборот киритади;
ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан берилаётган саволларга жавоб тайёрлаш ва уларни веб-сайт, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тақдим этиш чораларини кўради.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
12. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 кун олдин Қабул комиссияси томонидан Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва қабул квоталари тўғрисида эълон қилинади.
13. Ихтисослаштирилган мактабнинг тайёрлов гуруҳлари ҳамда 1-синфига ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.
14. Хорижий таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фарзандлари ихтисослаштирилган мактабнинг тегишли синфига ҳужжат топшириши мумкин.
Бунда ўқувчи томонидан (иккинчи ва ундан юқори синфлар учун) ўзи таълим олаётган таълим муассасасининг баҳолар табели (ёки шунга тенглаштирилган расмий ҳужжат)нинг давлат тилига таржима қилинган ва тегишли тартибда нотариал идора томонидан тасдиқланган шакли тақдим этилади.
15. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтисослаштирилган мактабда таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
16. Чет эл фуқароларининг фарзандлари ихтисослаштирилган мактабга Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ қабул қилинади.
17. Умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабнинг шундай синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
18. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:
имтиҳон рухсатномасини шакллантириш жараёнида фойдаланиш учун ўқувчининг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
ўқувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари.
Ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) кириш имтиҳонлари шартлари ва талаблари билан танишганлиги тўғрисидаги онлайн офертани тасдиқлайди.
19. Ҳужжатларни белгиланган муддатларда, тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) зиммасига юкланади.
20. Ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонлари юзасидан юборилган (шахсий кабинети ёки мобил уяли алоқа воситасига СМС) хабарларни ўқувчилар ёки унинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан қабул қилинмаслиги (ўқимаслиги, мобил уяли алоқа воситасининг ишчи ҳолатда бўлмаслиги ва бошқалар) бўйича жавобгарлик қабул комиссиясига юкланмайди.
21. Ўқувчиларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан (24 соат ичида) кўриб чиқилгандан сўнг уларга ҳужжатлар қабул қилингани, таҳрир қилишга юборилгани ёки рад этилгани тўғрисида хабар юборилади.
22. Ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ҳужжатлар таҳрир қилишга юборилади.
23. Ҳужжатлар таҳрир қилиш учун юборилганда, ўқувчиларга кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугагунга қадар тўғрилашга рухсат берилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг маълумотларни ўзгартиришга рухсат берилмайди.
24. Қуйидаги ҳолларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилади:
белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳиши билдирилганда;
умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар томонидан ихтисослаштирилган мактабнинг шу синфида такроран ўқиш истаги билдирилганда.
25. Ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тақдим этилган аризани қайтариб олиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
26. Кириш имтиҳонлари материаллари малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда Агентлик томонидан тайёрланади.
27. Кириш имтиҳони ҳар йили Қабул комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.
28. Мактабга тайёрлов гуруҳи ҳамда 1-синфлар учун кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади.
29. Биринчи босқич мантиқий фикрлаш бўйича мактабга тайёрлов гуруҳи учун 10 та, 1-синф учун 20 та тест шаклида ўтказилади.
Биринчи босқич имтиҳони натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
30. Биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 5 нафар ҳисобидан максимал балл тўплаган ўқувчиларга иккинчи босқичда иштирок этишга рухсат этилади.
31. Биринчи босқич натижасига кўра тенг натижалар юзага келган ҳолларда, яъни бир нечта ўқувчилар бир хил умумий балл тўплаган тақдирда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчиларга устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.
32. Иккинчи босқич психологик ва интеллектуал қобилият даражасини аниқлаш бўйича турли даражадаги суҳбатлар шаклида ўтказилади.
33. Кириш имтиҳонлари:
а) 2 — 4-синфлар учун бир босқичда қуйидаги фанлардан ўтказилади:
2-синф учун математика фанидан 15 та, инглиз тили фанидан 10 та тест саволлари шаклида;
3-синф учун математика фанидан 20 та, инглиз тили фанидан 10 та тест саволлари шаклида;
4-синф учун математика фанидан 20 та, инглиз тили фанидан 15 та тест саволлари шаклида;
б) 5 — 11-синфлар учун бир босқичда математика фанидан 20 та, инглиз тили фанидан 25 та тест саволлари шаклида ўтказилади.
34. Кириш имтиҳонлари якунлари бўйича ўқувчилар ўртасида тенг натижалар юзага келганда, ўқувчиларга қуйидаги тартибда устунлик берилади:
а) мактабга тайёрлов гуруҳи ҳамда 1-синфда психологик қобилият даражасини аниқлаш йўналишидаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
б) 2 — 4-синфларда математика фанидан юқори балл тўплаганлар;
в) 5 — 11-синфларда инглиз тили фанидан юқори балл тўплаганлар.
35. Агар юқорида қайд этилган фанлар бўйича ҳам тенглик сақланиб қолса, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчиларга устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, Қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.
36. Ўқувчилар имтиҳонга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва имтиҳон рухсатномаси билан келиши лозим.
Имтиҳон рухсатномаси имтиҳон бошланишидан камида 3 (уч) кун олдин ўқувчининг кириш имтиҳонига оид шахсий маълумотлари билан бирга кириш имтиҳонининг ўтказиш жойи, гуруҳи ва ўтириш ўрни кўрсатилган ҳолда унинг шахсий кабинетига юборилади.
37. Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган ўқувчилар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.
38. Қуйидаги ҳолатлар ўқувчиларни кириш имтиҳони жараёнларидан четлаштиришга асос бўлади:
имтиҳон жараёнида соғлиги билан муаммо юзага келиб, имтиҳонни давом эттириш имкони бўлмаган ҳолларда;
бошқалардан кўчиришга уриниш ва бошқа ўқувчиларга халақит бериш;
шпаргалка, барча турдаги мобил алоқа воситалари, калькулятор, луғат, китоблардан фойдаланиш.
Юқоридаги ҳолатлар содир этилганда, ўқувчиларга нисбатан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва улар жавоблар варағини топширган ҳолда имтиҳонни тарк этади. Четлаштирилган ўқувчиларнинг имтиҳон натижалари инобатга олинмайди.
39. Кириш имтиҳонлари жараёнида ўқувчиларнинг ўзларига боғлиқ бўлган ҳолда жараёндан четлатилиши ёки чиқиб кетиши қайта имтиҳон ўтказишга асос бўлмайди.
5-боб. Кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилиш
40. Кириш имтиҳонлари натижалари имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
41. Ўқувчилар кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган тақдирда, натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида Апелляция комиссиясига ариза билан мурожаат этишга ҳақли.
42. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг мурожаатлари Апелляция комиссияси томонидан Агентлик директори томонидан белгиланадиган тартиб асосида кўриб чиқилади.
Агентликда тузилган Апелляция комиссиясига Агентлик директори ўринбосари раислик қилади.
43. Апелляция комиссияси ўқувчиларнинг мурожаатини 10 кун муддатда кўриб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса беради.
44. Апелляция комиссиясининг норозилик аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги хулосаси ўқувчиларга аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича балл қўшиб берилишига асос бўлади.
45. Апелляция комиссиясига бошқа ўқувчиларнинг ишларини кўриб чиқиш ва мурожаатчининг иши билан солиштиришга рухсат берилмайди.
46. Ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) берилган жавоблардан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқларига эга.
6-боб. Ўқувчиларни мактабга қабул қилиш
47. Кириш имтиҳонлари натижасига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар белгиланган қабул квотаси доирасида баллар кетма-кетлигида ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилар сафига қабул қилинади.
48. Агентлик томонидан тасдиқланган қайдномаларга асосан янги ўқув йили бошлангунга қадар ихтисослаштирилган мактаб директорининг буйруғи асосида ўқувчилар мактабга қабул қилинади, мазкур Низомнинг 51-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
49. Ихтисослаштирилган мактабга қабул қилиниши белгиланган ўқувчи ўқишни давом эттирмаган ҳолатларда, унинг ўрнига ўқишга кира олмаганлар орасидан баллар кетма-кетлиги бўйича навбатдаги ўқувчи таклиф қилинади.
Навбатдаги ўқувчи баллар кетма-кетлиги бўйича ундан олдинги ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан ўқишни мактабда давом эттириш истаги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат олинганидан сўнг қабул қилинади.
50. Белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилмаслиги, ўқувчи ўқишни давом эттириш истагини билдирмаслиги, мактаб ходимлари мурожаатларига жавоб бермаслиги ундан кейинги ўқувчининг қабул қилиниши учун асос бўлади. Ушбу ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади.
7-боб. Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш
51. Ихтисослаштирилган мактабда ўқув йили якунлангандан кейин бўшаган ўринлар учун кириш имтиҳонлари ушбу Низом талабларига мувофиқ Агентлик томонидан ўтказилади, мос равишда умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли синфини тамомлаган ўқувчилардан ҳужжат қабул қилинади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
52. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
53. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
(кейинги ўринларда — Агентлик)
Ҳужжатлар қабули бошланиши тўғрисида ОАВда эълон бериш
Ихтисослаштирилган мактабга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида маълумот эълон қилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин
2-босқич
Ўқувчилар томонидан ихтисослаштирилган мактабга ҳужжатларни топшириш
Агентлик
1. Ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун қабул комиссиясини тузади. Таркибни Агентлик директори буйруғи билан тасдиқлайди.
Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан олдин
Қабул комиссияси
2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадвалларини тасдиқлайди, Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин
Ишчи гуруҳ
3. Ўқувчилар томонидан онлайн шаклда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. Кўриб чиқиш жараёнида ҳужжатларни қабул қилади ёки рад этади.
20 кундан кам бўлмаган муддатда
4. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчиларнинг кириш имтиҳонлари юзасидан мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериб боради.
Ҳужжатларни қабул қилиш даврида
3-босқич
Қабул комиссияси, маҳаллий ҳокимликлар (хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда)
Қабул комиссияси маҳаллий ташкилотлар билан биргаликда
Кириш имтиҳонларини ўтказиш
1. Кириш имтиҳонларини ўтказади.
Тасдиқланган жадвал асосида
2. Кириш имтиҳонлари натижаларини Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабнинг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
Имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида
5-босқич
Қабул комиссияси
Қабул қилишни расмийлаштириш
Имтиҳон натижаларига асосан ўқувчиларни мактабга ўқишга қабул қилиш ҳақида ихтисослаштирилган мактаб директорининг буйруғини чиқаради.
Янги ўқув йили бошлангунга қадар
6-босқич
Қабул комиссияси
Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш
Ихтисослаштирилган мактабнинг мавжуд бўш ўринларини танлов асосида тўлдиради.
Ўқув йили якунлангандан сўнг
».
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарорида:
«Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
«1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига (кейинги ўринларда — Уюшма) аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди ҳамда 2028 йил 31 майгача амал қилади.
Мазкур Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлмаган, совиткичли сиғимларни ишга туширмаган ҳамда Низом кучга киргунга қадар совиткичли сиғимларни қурган ва жиҳозлаган субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
«1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига (кейинги ўринларда — Уюшма) аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қоплаш тартибини белгилайди ҳамда 2028 йил 31 майгача амал қилади»;
иккинчи хатбошидан «кооперация ташкил этмаган,» сўзлари чиқариб ташлансин;
«4. Уюшма электр энергияси истеъмолчиларининг ишга туширилган совиткичли сиғимларининг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида кейинги йил учун талаб этиладиган электр энергияси ва унинг қиймати бўйича талабномаларни таҳлил қилади, умумлаштиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, вазирлик эса ушбу маълумотларни ҳар йили 1 августга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;
5-банддаги «Уюшма» сўзи «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Уюшмага аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича субсидия ажратилади»;
«8. Электр энергияси истеъмолчиси ҳисобот ойида сарфлаган электр энергияси қийматининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар «Agro-subsidiya» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Agro-subsidiya» АТ) орқали мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда электрон ариза билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Уюшмага аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат;
туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан тузилган таққослаш далолатномаси ва ҳисоб-фактураларининг нусхаси;
компрессор қувватини ҳисобга олган ҳолда совиткичли сиғим истеъмол қиладиган электр энергияси миқдорини кўрсатиб берадиган электр энергияси истеъмолчиси томонидан ихтиёрий шаклда тасдиқланган маълумотнома.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ томонидан ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Зарур ҳолларда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти ва туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича тақдим қилинган ҳисоб-китоблар жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
9. Ариза қуйидаги мезонлар бўйича Ишчи гуруҳи томонидан ўн кун ичида ўрганиб чиқилади:
совиткичли сиғим бўйича ҳисобланган электр энергияси истеъмоли ҳажмида бошқа ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнлари сарфлари ҳисобга олинмаганлиги;
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилиши.
Ўрганиш натижаларига кўра ишчи гуруҳ уч иш куни ичида:
аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, мазкур Низомга 3-иловадаги шаклда субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва «Agro-subsidiya» АТ орқали ариза берувчига юборади;
аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаганда, мазкур Низомга 4-иловадаги шаклда субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва «Agro-subsidiya» АТ орқали ариза берувчига юборади.
Ишчи гуруҳ хулосаларини расмийлаштиришда қопланадиган электр энергияси миқдори тўғри ҳисобланганлиги ҳамда компрессор қувватидан келиб чиқиб ортиқча электр энергия сарфи ҳисобланмаганлиги учун масъулият ҳудудий электр тармоқлари корхонаси зиммасига юкланади.
Бунда тайёрланган хулосалар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади»;
қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
«91. Субсидия ажратиш рад этилганда, ариза берувчи ишчи гуруҳ хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг «Agro-subsidiya» АТ орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ариза берувчи ишчи гуруҳнинг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлса, юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиши мумкин»;
«10. «Agro-subsidiya» АТ орқали расмийлаштирилган Ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосасида кўрсатилган электр энергияси истеъмоли харажатларининг 50 фоизи, лекин ҳар бир ҳисобот ойи учун 15 минг киловатт соат электр энергияси қийматидан ошмаган миқдори Агентлик томонидан электр энергияси истеъмолчисининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган ҳисобварақларига уч кун муддатда ўтказиб берилади»;
қуйидаги мазмундаги 1 — 4-иловалар билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Амалга ошириш механизми
Муддати
1-босқич
Электр энергияси истеъмолчиси
«Агро-субсидия» АТ орқали электрон шаклда ариза тақдим этади.
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар
2-босқич
Ишчи гуруҳ
«Агро-субсидия» АТ орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, объект ишга туширилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ариза тақдим этилгандан кундан эътиборан 10 кун ичида
3-босқич
Ишчи гуруҳ
Ўрганиш натижалари бўйича электр энергияси истеъмолчисига субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани «Агро-субсидия» АТда расмийлаштиради.
3 иш куни ичида
4-босқич
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги
Ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан «Агро-субсидия» АТ орқали расмийлаштирилган хулосасига асосан электр энергияси истеъмолчисининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
Хулоса расмийлаштирилгандан сўнг 3 кун ичида
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида
АРИЗА
1. Қорақалпоғистон Республикаси ______________ туманида қиш ва баҳор ойларида совиткичли сиғимларни ишга туширган тадбиркорлик субъектининг номи ___________________________.
2. Қопланадиган харажатлар амалга оширилган давр (ҳисобот даври): 20___ йил _________ ойи.
3. Ҳисобот даврида совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли миқдори:_____ квт.
7. Ҳисобот даврида совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун _______________ сўм субсидия маблағлари ажратишингизни сўрайман.
8. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи __________________________ ______________________________________________ ҳисобварағи.
Ариза берувчи:
___________________________
Ф.И.О.
йил, кун, ой
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича ишчи гуруҳ
ХУЛОСАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси ________ туманида __________________ тадбиркорлик субъекти томонидан ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20___ йил «___» ___________даги ______-сон мурожаати ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси Совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектга совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ______________ сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Ишчи гуруҳ раҳбари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
Ишчи гуруҳ аъзолари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рад этиш бўйича ишчи гуруҳ
ХУЛОСАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси ____________ туманида ______________ тадбиркорлик субъекти томонидан ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20___ йил «____» __________даги _______-сон мурожаати ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва куйидагилар аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси Совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектга совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.
Ишчи гуруҳ раҳбари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
Ишчи гуруҳ аъзолари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
».
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 29-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бола инклюзив таълим синфи, бошланғич таянч коррекцион синфга йўналтирилганда, махсус педагог ёки ёрдамчи ходим (ассистент) штатини ажратиш зарурлиги».
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарорида:
а) номи «Давлат» сўзидан кейин «мактабгача ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) муқаддима «шунингдек,» сўзидан кейин «мактабгача ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
«стажёр-ўқитувчи ва стажёр-тарбиячилар, шунингдек психологлар бир йилга ишга қабул қилинадилар, муддат якунлангандан сўнг, фақат касбий сертификат олган ёки навбатдан ташқари педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, камида мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган даражада кўрсаткичга эга бўлган педагоглар билан белгиланган тартибда ўқитувчи ёки мос равишда психолог тарбиячи сифатида меҳнат шартномаси тузилади;
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб топилган, 2026 йилдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-тарбиячилар ва мактабгача таълим ташкилоти психологлари, 2027 йилдан бошлаб эса педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, лавозимига мувофиқ эмас деб топилган, педагог кадрлар ҳам касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади»
«1. Мазкур Регламент давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент қоидалари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари педагог кадрларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Бунда нодавлат таълим ташкилотлари педагоглари ўз хоҳишларига кўра навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этишлари мумкин.
Педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларидаги олий ва ўрта-махсус маълумотли талабгорлар стажёр-тарбиячи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Касбий сертификат олганидан сўнг педагоглар педагогик фаолиятида беш ва ундан кўп йил давомида узилишлар бўлган фаолиятини қайта бошлаган вақтдан бошлаб бир йил давомида касбий сертификатга эга бўлиши лозим»;
«навбатдан ташқари назорат синови — узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок эта олмаган ҳамда биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган, шунингдек, ўз хоҳишларига кўра иштирок этадиган талабгорлар учун ташкил этиладиган назорат синови»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«стажёр-тарбиячи — давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимига биринчи марта ишга қабул қилинган жисмоний шахс»;
«талабгор — касбий сертификат олишга даъвогар бўлган давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи, стажёр-тарбиячи, психолог ёки мутахассис лавозимидаги, шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас (ўрта махсус маълумотлилар) деб топилган педагог кадрлар»;
4-банднинг иккинчи хатбошиси «Стажёр-ўқитувчи» сўзларидан кейин «стажёр-тарбиячи ва психологлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
6-банд «кўрсатаётган» сўзидан кейин «давлат мактабгача ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-банднинг учинчи хатбошиси «ола олмаганлиги сабабли» сўзларидан кейин «тарбиячи ёки психолог» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Муддатлар
.
1-босқич
Талабгор
Талабгор касбий сертификатлаш назорат синовида иштирок этиш учун Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтади.
Рўйхатга олиш расмий эълон қилинган кундан бошлаб бир ой давомида
.
2-босқич
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Талабгорнинг ўз фанини (мутахассислиги) билиши, педагогик маҳорати, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун назорат синовини ташкил этади.
Ҳар йили март — май ойларида
.
3-босқич
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Талабгор касбий сертификатлаш назорат синовидан муваффақиятли ўтганда, унга электрон шаклдаги сертификатни (QR-код) расмийлаштиради ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
Буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида
.
4-босқич
Талабгор
Назорат синови натижасидан норози бўлганда, Апелляция комиссиясига апелляция шикоятини беради.
Натижа эълон қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида
.
5-босқич
Апелляция комиссияси
1. Апелляция шикоятини кўриб чиқади.
2. Талабгорни Апелляция комиссияси қарори тўғрисида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабардор қилади.
«Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА»;
«Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Davlat maktabgacha va umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarining kasbiy sertifikatlashdan o‘tganligi to‘g‘risidagi sertifikatning davlat namunasi
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GERBINING TASVIRI
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA’LIMI VAZIRLIGI
DAVLAT MAKTABGACHA VA UMUMIY O‘RTA TA’LIM TASHKILOTLARI PEDAGOG KADRLARINING KASBIY SERTIFIKATLASHDAN O‘TGANLIGI TO‘G‘RISIDA
SERTIFIKAT
Sertifikat seriyasi
Sertifikat raqami
Pedagog kadr to‘g‘risida ma’lumot:
Pedagog kadrning shaxsiy kodi
Familiyasi
Ismi
Otasining ismi
Tug‘ilgan vaqti
Ish joyi
Tayyorlov yoki ta’lim yo‘nalishi, mutaxassislik yoki ixtisoslik nomi
Pedagogik mahorat bo‘yicha (nazorat) sinovi natijasi
O‘quv (maxsus) fani (mutaxassisligi) bo‘yicha (nazorat) sinovi natijasi
Jami to‘plangan ball
Berilgan sana
Sertifikatni imzolagan shaxs
QR-kod
».
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда устама баҳолаш ўтказилган ўқув йилидан кейин келадиган ўқув йили давомида (1 сентябрдан 31 августгача) тўланади».
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Ягона платформага давлат органларининг расмий веб-сайтларини ўтказиш режасининг 8-позициясидаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 288-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг 23-позицияси «Муддат» устунидаги «ноябрь» сўзи «декабрь» сўзи билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 мартдаги 135-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига 5-илованинг 5-банди «г» кичик банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сон қарорига 1-илованинг 48-банди «б» кичик банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)