1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини фуқаро авиацияси халқаро стандартларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини такомиллаштириш ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фуқаро авиацияси халқаро конвенцияси стандартлари ва тавсияларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларигаиловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини фуқаро авиацияси халқаро стандартлари ва тавсияларига мувофиқлаштириш;
авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш тартибини такомиллаштириш;
авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш бўйича Транспорт вазирлигининг ваколатларини кенгайтириш;
ҳаво кемаси эксплуатациясида текширилиши лозим бўлган инцидентлар рўйхатини такомиллаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 октябрь,
628-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 628-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«авиация инциденти — авиация ҳалокати деб таснифланмаган, хавфсиз эксплуатацияга таъсир кўрсатадиган ёки кўрсатиши мумкин бўлган ҳаво кемасидан фойдаланиш жараёни билан боғлиқ ҳар қандай ҳодиса. Авиация инцидентлари рўйхати 1-иловада келтирилган»;
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи ва йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Изоҳ 1. Авиация ҳалокати ва жиддий авиация инциденти ўртасидаги фарқ фақат оқибатларидадир.
қирқинчи хатбошидаги «авиация ҳалокати текшируви ваколатли органи» сўзлари «авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ҳаво кемасининг парвози тўхтатилиши — двигателлар (двигатель) учиш учун зарур бўлган режимга ўтказилгандан сўнг, ҳаво кемаси учиш-қўниш йўлаги бўйлаб ҳаракатланаётган пайтдан бошлаб экипаж томонидан тўхтатилиши».
2. 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Максимал массаси 2250 килограмм ва ундан кам бўлган ҳаво кемалари (учувчисиз ҳаво кемаларига ҳам тааллуқли) билан содир бўлган авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларини текшириш авиация корхоналари томонидан парвозлар хавфсизлигини бошқариш бўйича қўлланма доирасида амалга оширилади».
«9. Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органга 1944 йилдаги Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида конвенциянинг (кейинги ўринларда — Конвенция) 13-иловасига мувофиқ текширув ўтказишда мустақиллик ҳамда авиация ҳалокати ва инцидентини текшириш доирасида чекланмаган ваколат берилади.
Текширув қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) авиация ҳалокати ёки инциденти тўғрисидаги барча тегишли маълумотларни тўплаш, қайд этиш ва таҳлил қилиш;
б) авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш билан боғлиқ баъзи ёзувларни ҳимоя қилиш;
с) зарур ҳолларда, парвозлар хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
д) имкон бўлса, сабабларни ва/ёки таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
е) якуний ҳисобот тузиш.
Авиация ҳодисаси содир бўлган жойга бориш имкони мавжуд бўлганда ҳодиса содир бўлган жойга ташриф буюриш, ҳаво кемасини (ҳаво кемаси парчаларини) кўздан кечириш ва гувоҳлар билан сўровнома ўтказиш лозим. Парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш мақсадида авиация ҳодисаси текширувидан олиниши кутилаётган сабоқларга асосланиб, текширув кўлами ва уни ўтказиш тартиби авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган томонидан белгиланади.
Авиация ҳалокатлари ва инцидентлари текширувларини ўтказиш жараёнида комиссияга барча ашёвий далиллар кечиктирилмасдан тақдим этилади ва уларнинг тўлиқ назорати берилади. Бошқа турдаги текширув ва муҳокамалар текширув комиссияси ишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш тартиби ва кўлами ушбу Қоидалар талаблари билан белгиланиб, келгусида парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш чораларини кўриш мақсадида юзага келган ҳодисанинг сабабларини, бунга олиб келувчи ва боғлиқ бўлган омилларни аниқлаш ишларини назарда тутади.
Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш бўйича ёрдамчи йўриқномалар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (кейинги ўринларда — ИКАО) Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш бўйича қўлланмасида (Doc 9756) кўрсатилган.
Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш натижалари бўйича ҳисоботлар давлат тилида ёки Конвенциянинг 13-иловасида кўрсатилган 6 та тилдан (рус, инглиз, араб, испан, хитой, француз) бирида тузилиши мумкин».
5. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Авиация ҳодисасининг таснифи ва ҳар бир аниқ ҳолат бўйича текширув ўтказиш зарурати авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган томонидан белгиланади».
«16. Авиация ҳалокати тўғрисида хабар топган шахслар зудлик билан бу ҳақда авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган, маҳаллий ҳокимият органлари ёки фуқаро авиацияси ташкилотига энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда маълум қилиши керак».
«17. Аэродром диспетчерлик пунктлари, ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизматлари, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқаришнинг ягона тизими бош ва туман марказлари, аэропортларнинг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати диспетчерлари, аэропортларнинг операцион бошқариш маркази, авиакомпаниянинг парвозларни бошқариш маркази фуқаро ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокати тўғрисида маълумот олгандан сўнг, дастлабки хабарларни авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органга, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Транспорт прокуратураси, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари органлари манзилларига энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборади».
«18. Авиация ҳалокати тўғрисида дастлабки хабарни олгандан сўнг авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган зудлик билан Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги Парвозлар хавфсизлиги бошқармаси, Транспорт прокуратураси ва Авиаходимлар касаба уюшмаси марказий қўмитасига энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабар беради.
Текширув давомида ноқонуний аралашув ҳаракати содир этилгани маълум бўлса ёки гумон қилинса, бундай маълумот авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган томонидан зудлик билан манфаатдор давлат(лар)нинг авиация хавфсизлиги органларига етказилади».
«21. Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган авиация ҳалокати тўғрисида дастлабки маълумотни олганда энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда қисқа муддатда:»;
«Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган хабарномада батафсил кўрсатилмаган ва мазкур ҳодиса билан боғлиқ маълум бўлган бошқа маълумотларни имконият пайдо бўлиши билан юборади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Изоҳ. Телефон, факс, электрон почта ёки стационар авиация телекоммуникация тармоғи (AFTN) кўп ҳолларда «энг қулай ва тезкор алоқа воситаси» ҳисобланади. Бир нечта алоқа воситаларидан фойдаланиш мумкин».
«30. Максимал массаси 2250 килограммдан ортиқ бўлган ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокати текширувини ўтказаётган давлат ҳаво кемасини рўйхатга олган, эксплуатация қилаётган, лойиҳалаштирган ёки ишлаб чиқаришга тегишли бўлган давлатдан текширувда иштирок этишни алоҳида сўраганда, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ўзининг ваколатли вакилини тайинлайди»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳаво кемасини лойиҳалаштирган, ишлаб чиқарган, рўйхатга олган давлат ва ҳаво кемаси эксплуатантининг давлати авиация ҳалокати текширувида иштирок этиш учун вакилини тайинлаш ҳуқуқига эга»;
«текширувнинг олиб борилиши бўйича йиғилишларда, шу жумладан, маълумотларни таҳлил қилиш, хулосалар, сабаблар, омиллар ва хавфсизлик бўйича тавсияларни шакллантириш билан боғлиқ йиғилишларда иштирок этиш».
12. 41-банднинг учинчи хатбошиси «давлатнинг» сўзидан кейин «(давлатларнинг) авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин.
13. 51-банд «зарур бўлган вақтга» сўзларидан кейин «кундалик вазифаларидан озод қилиб,» сўзлари билан тўлдирилсин.
14. 84-банднинг иккинчи хатбошисидаги «текширув бўйича» сўзлари «авиация ҳодисаларини текширувчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
«85. Мақсадга мувофиқ бўлса, Транспорт вазирлиги ўтказилган текширувлар асосида ишлаб чиқилган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар қандай тавсияларни, бошқа тегишли давлатнинг (давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли органларига, ИКАО ҳужжатларига тааллуқли бўлса, ИКАОга санаси кўрсатилган кузатув хати билан юборади».
ИКАОга (авиация ҳалокати максимал массаси 5700 килограммдан ортиқ бўлган ҳаво кемаси билан содир бўлган бўлса);
фуқаролари вафот этган ёки оғир тан жароҳати олган ҳар қандай давлатга;
тегишли маълумотлар, текширув учун зарур бўлган асосий ускуналар, шу жумладан, борт ёзув ускуналарининг парвоз маълумотларини ўқиш учун тегишли воситалар ёки экспертларни тақдим этган ҳар қандай давлатга;
авиация ҳалокати текширувида иштирок этган ҳар қандай давлатга».
«115. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ёки жиддий авиация инциденти жойи қайси давлат ҳудудига тегишлилигини аниқлаш имкони бўлмаса, Конвенцияга 13-иловага ва мазкур Қоидаларга мувофиқ текширувни авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган тайинлайди ва ўтказади.
Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ўзаро келишув асосида текширув ваколатини тўлиқ ёки қисман бошқа давлатга ёки минтақавий давлатлараро авиация ҳалокати ва инцидентларини текширувчи ташкилотга топшириши мумкин».
«116. Авиация ҳалокати ёки инциденти текширувини ўтказаётган давлат мурожаатига кўра авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ушбу давлатга ўзида мавжуд бўлган текширувга тегишли барча маълумотларни, шу жумладан, фаолияти ҳаво кемасининг эксплуатациясига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташкилотлар ҳақида маълумотни тақдим этади.
Авиация ҳалокатига ёки жиддий авиация инцидентига учраган ҳаво кемаси ҳодиса содир бўлган давлатдан бошқа давлатга қўнганда, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган авиация ҳалокати текширувини олиб бораётган давлат мурожаатига кўра борт ёзув ускуналари маълумотларини ва зарур бўлса, тегишли борт ёзув ускуналарини тақдим этади».
«117. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хорижий давлат ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокатини текшириш жараёнида ҳалок бўлганлар ёки жиддий тан жароҳати олганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланса, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган текширувда иштирок этиш учун тегишли экспертни (экспертларни) тайинлаши мумкин».
иккинчи хатбошидаги «қилинган» сўзи «учун тайёрланаётган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган текширувни амалга ошираётган давлатнинг расмий розилигисиз авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш жараёнида олинган ҳисобот лойиҳасини ёки унинг ҳар қандай қисмини ёки бошқа ҳужжатларни тарқатмайди, нашр этмайди ёки улардан фойдаланишга рухсат бермайди (текширувни амалга ошираётган давлат томонидан аввал эълон қилинган ёки оммага нашр қилинган ҳисоботлар ёки ҳужжатлар бундан мустасно)».
«119. Авиация ҳодисаси текширувини ўтказаётган ваколатли орган авиация ҳалокати ёки инцидентларини текшириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун қуйидаги маълумотларни тақдим этмаслиги лозим:
а) борт товуш ёзувчи ускуналарнинг ёзувлари ва бортдаги визуал вазиятни ёзиш мосламаларининг ёзувлари ва ҳар қандай бундай ёзувларнинг таҳлили;
б) авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органнинг назорати ёки ҳимояси остидаги ёзувлар, масалан:
1) текшириш жараёнида барча шахслардан текширувни ўтказаётган ваколатли орган томонидан олинган кўрсатмалар;
2) ҳаво кемаси эксплуатациясига алоқаси бўлган шахслар ўртасидаги ҳар қандай ёзишмалар;
3) авиация ҳалокати ёки инцидентида иштирок этган шахсларга доир тиббий ёки махфий маълумотлар;
4) ҳаводаги ҳаракатни бошқариш органларининг ёзувлари ва шарҳлари;
5) авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳамда ваколатли вакиллар томонидан авиация ҳалокати ва инцидентига оид маълумотларни, шу жумладан, парвоз маълумотларини таҳлил қилиш пайтида билдирилган маълумотлар ва улар ҳақидаги фикрлар таҳлили;
6) авиация ҳалокати ёки инциденти текширувининг якуний ҳисоботи лойиҳаси.
Давлат томонидан тайинланган ваколатли орган (авиация ҳалокати юзасидан дастлабки тергов ўтказаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган) томонидан миллий қонунчиликка мувофиқ манфаатлар тўқнашуви тамойилига риоя қилган ҳолда юқоридаги маълумотларни ошкор қилиш ёки улардан фойдаланиш ушбу ёки келажакдаги ҳар қандай текширувга таъсир қилиши эҳтимоли бўлган ҳамда ички ва халқаро салбий оқибатлардан устуворлиги белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Юқоридаги маълумотлар авиация ҳалокати ёки инцидентининг таҳлилига тегишли бўлган ҳолдагина Якуний ҳисоботга ёки унга иловаларга киритилади. Борт товуш ёзувчи ускуналари маълумотларининг бундай таҳлилларга тегишли бўлмаган қисмлари оммага тақдим қилинмайди».
«168. Авиация инциденти тўғрисида хабардор бўлган шахслар, аэродром диспетчерлик пунктлари, ташкилотнинг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизматлари, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқаришнинг Ягона тизими бош ва туман марказлари, аэропортларнинг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати диспетчерлари, аэропортларнинг операцион бошқариш маркази, авиакомпанияларнинг парвозларини бошқариш маркази фуқаро ҳаво кемасида содир бўлган авиация инциденти тўғрисида маълумот олгандан сўнг дастлабки хабарларни дарҳол авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органга ҳамда ҳаво кемалари ҳаракатига тегишли хабарларни тузиш ва узатиш бўйича кўрсатмага мувофиқ энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тегишли манзилларга юборади.
Шунингдек, хабар авиация ҳалокати содир бўлган туман ёки ҳудуддаги фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбарига ва ҳаво кемаси эгасига (эксплуатантига) ҳам юборилади.
Парвозлар хавфсизлигига доир алоҳида вазиятлар юзага келганда ҳаво кемаси экипажлари, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш хизмати мутахассислари, ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мутахассислари, фуқаро авиацияси таълим муассасалари ва марказлари мутахассислари, аэродром (вертодром) хизмат кўрсатиш мутахассислари мазкур Қоидаларга 15 — 21-иловаларга мувофиқ мажбурий билдиришномалар ва хабарнома шаклларини тўлдириши шарт.
Тўлдирилган шакл зудлик билан авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органга юборилиши шарт.
Изоҳ. Телефон, факс, электрон почта ёки стационар авиация телекоммуникация тармоғи (AFTN) кўп ҳолларда «энг қулай ва тезкор алоқа воситаси» ҳисобланади. Бир нечта алоқа воситаларидан фойдаланиш мумкин».
«172. Ҳодиса содир бўлган жой давлати Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация инциденти ёки жиддий авиация инциденти ҳақидаги ахборотга эга бўлмаса, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган бундай инцидент тўғрисида қуйидаги манзилларга қисқа муддатда энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабарнома юборади:».
33. 174-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган жиддий авиация инциденти текшируви тайинлаганда қисқа муддатда энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабарнома юборади:
Хабарномада имкон қадар Конвенцияга 13-иловада назарда тутилган ва ушбу Қоидаларнинг 20-бандида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
Хабарнома содда тилда баён этилади ва мавжуд бўлган маълумотларни ўз ичига олади. Тўлиқ маълумот йўқлиги хабарнома юборилишини кечиктиришга сабаб бўлмаслиги керак.
Узоқ муддат талаб этилмаса, хабарнома уни қабул қилувчилар томонидан фойдаланиладиган тилни ҳисобга олган ҳолда ИКАО ишчи тилларидан бирида тузилади.
Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган хабарномада батафсил кўрсатилмаган ва содир бўлган ҳодиса билан боғлиқ маълум бўлган бошқа маълумотларни имконият пайдо бўлиши билан юборади.
Изоҳ.Телефон, факс, электрон почта ёки стационар авиация телекоммуникация тармоғи (AFTN) кўп ҳолларда «энг қулай ва тезкор алоқа воситаси» ҳисобланади. Бир нечта алоқа воситаларидан фойдаланиш мумкин».
«175. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларининг текшируви авиация ҳалокати ва инцидентларини текширувчи ваколатли орган томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Текширув зарур ҳолларда эксплуатантнинг парвозлар хавфсизлиги бўйича инспекцияси билан ҳамкорликда ёки фуқаро авиацияси ташкилоти билан биргаликда, керакли ҳолларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда манфаатдор ташкилотлар, идоралар ва давлатлар вакиллари иштирокида ташкил этилади ва ўтказилади. Барча ҳолларда авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларини текшириш учун комиссия тузилиши ва тайинланишини назорат қилади.
176. Авиация инцидентини текшириш комиссияси ва комиссия раиси транспорт вазири (фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари) буйруғи ёки доимий комиссия баённомаси билан тайинланади.
Доимий комиссия транспорт вазири буйруғи билан тасдиқланади.
Авиация инциденти тўғрисидаги дастлабки ҳабарнома ёки транспорт вазирининг кўрсатмаси текшириш комиссиясини тузиш ва буйруқ (доимий комиссия баённомаси) чиқариш учун асос ҳисобланади.
Авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларини текшириш қисман ёки тўлиқ равишда бошқа давлат ёки авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш бўйича минтақавий ташкилотга, ўзаро келишувга кўра ва розилик билан топширилиши мумкин. Бундай ҳолатда авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган ушбу текширувни ўтказишда ёрдам кўрсатади».
«192. Давлатлар вакиллари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирок этиш даражаси Конвенцияга 13-иловага биноан белгиланади ва уларга комиссия раиси назорати остида авиация ҳалокати ва инцидентларини текширувчи ваколатли орган раҳбари билан келишилган ҳолда қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
авиация инциденти содир бўлган жойга ташриф буюриш;
ҳаво кемасини кўздан кечириш;
гувоҳлар кўрсатган маълумотни олиш ва сўров ўтказишда мавзуларни таклиф этиш;
ишга тааллуқли бўлган барча ашёвий далиллардан тўлиқ ва тезкор фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;
ишга тааллуқли бўлган барча ҳужжатлардан нусха олиш;
парвоз маълумотларини таҳлил қилишда иштирок этиш;
текширув мақсадида агрегатларни кўздан кечириш ва тадқиқотлар ўтказиш, техник маслаҳатлар бериш, синаш ва моделлаштириш каби текширув тадбирларида авиация инциденти содир бўлган жойдан ташқарида иштирок этиш;
текширувнинг олиб борилиши бўйича йиғилишларда, шу жумладан, маълумотларни таҳлил қилиш, хулосалар, сабаблар, омиллар ва хавфсизлик бўйича тавсияларни шакллантириш билан боғлиқ йиғилишларда иштирок этиш;
текширувнинг турли жиҳатлари бўйича баёнотлар бериш».
«231. Хабарномани олгандан сўнг авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган авиация инциденти ҳақида хабарнома олганлигини тасдиқлайди ва имкон қадар зудлик билан учувчилар экипажи ва ҳаво кемаси билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мавжуд маълумотларнинг тақдим этилишини таъминлайди. Шунингдек, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган вакил тайинлашни назарда тутаётганлиги ёки тутмаётганлиги ҳақида ҳодиса жойи давлатига маълум қилади ва бундай вакил тайинланган бўлса, унинг исми, фамилияси ва боғланиш учун батафсил маълумотларни ҳамда вакилнинг ҳодиса содир бўлган давлатга етиб бориши кутилаётган сана ва вақти ҳақида хабар беради».
38. 241-банднинг иккинчи хатбошисидаги «текширув соҳасидаги» сўзлари «(давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. 255-банднинг иккинчи хатбошисидаги «текширув бўйича ваколатли орган» сўзлари «ушбу давлатнинг (давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли органи» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. 256-банддаги «ваколатли текширув органидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар олган тақдирда, йўллов» сўзлари «(давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли органидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар олган тақдирда, кузатув» сўзлари билан алмаштирилсин.
«266. Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир бўлган хавфли юклар билан боғлиқ авиация ҳодисалари тўғрисида дастлабки хабарномани олгач, дарҳол ушбу Қоидаларнинг 2-бобида кўрсатилган манзилларга ва хавфли юклар жўнатувчи давлатига авиация ҳодисалари ҳақида хабарномани энг қулай ва тезкор алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборади».
«Ҳаво кемаси эксплуатациясида текширилишилозим бўлган инцидентлар
РЎЙХАТИ
I. Жиддий авиация инцидентлари
Қуйида келтирилган ҳодисалар жиддий авиация инциденти сифатида таснифланиши мумкин бўлган мисоллар ҳисобланади. Бироқ бу рўйхат тўлиқ эмас ва вазиятга қараб, ҳодисанинг эҳтимолий сценарий бўйича ривожланишига тўсқинлик қиладиган самарали ҳимоя механизмлари сақланиб қолган бўлса, рўйхатда келтирилган элементлар «жиддий авиация инциденти» тоифасига кирмаслиги мумкин.
1. Тўқнашув ёки хавфли вазиятнинг олдини олиш ёки қочиш учун манёвр бажаришни талаб этадиган ёки ҳаво кемасини четга олиш ҳаракатлари бажарилиши мақсадга мувофиқ бўлган ҳаво кемаларининг парвозда хавфли яқинлашуви.
2. Авиация ҳалокати деб таснифланмаган ҳаво кемаларининг ҳаводаги тўқнашувлари.
3. Техник жиҳатдан яроқли ҳаво кемасининг ер билан тўқнашуви бартараф қилинган вазият.
4. Ёпилган ёки банд бўлган учиш-қўниш йўлагидан, ерда ҳаракатланиш йўлагидан (вертолётларнинг ерда ҳаракатланиш йўлагидан парвоз қилишига рухсат берилиши бундан мустасно) ёки белгиланмаган учиш-қўниш йўлагидан учиб чиқишга уриниш ёки учиб чиқиш.
5. Қулфланган руллар билан парвоз қилиш.
6. Ёпилган ёки банд бўлган учиш-қўниш йўлагига, ерда ҳаракатланиш йўлагига (вертолётларнинг ерда ҳаракатланиш йўлагидан парвоз қилишига рухсат берилиши бундан мустасно), белгиланмаган учиш-қўниш йўлагига ёки автомобиль йўллари каби мажбурий қўниш жойига қўниш ёки қўнишга уриниш.
8. Авиация ҳалокати деб таснифланмаган шасси таянчларининг йиғиштирилиши ёки йиғиштирилган шасси билан қўниш.
9. Учиш ёки қўниш вақтида ҳаво кемаси қанотининг чети, двигатель гандоласи ёки бошқа ҳар қандай қисми билан ерга тегиши, агар бу ҳодиса авиация ҳалокати сифатида таснифланмаган бўлса.
10. Экипаж, йўловчи кабиналарида, юк бўлимларида ёнғинлар ва/ёки тутун пайдо бўлиши ҳолатлари ёхуд двигателда ёнғин чиқиши, ушбу ёнғинлар ўт ўчирувчи воситалар билан ўчирилган бўлса ҳам.
11. Парвоз экипажи аъзолари томонидан авария ҳолатида ишлатиладиган кислороддан фойдаланиш талаб этилган вазиятлар.
12. Ҳаво кемаси конструкциясининг ишдан чиқиши ёки двигателнинг ишдан чиқиш ҳолатлари, шу жумладан, авиация ҳалокатлари деб таснифланмаган газ турбинали двигателларнинг ишдан чиқиши бартараф этилмаган носозликлар.
13. Ҳаво кемасининг ишлашига жиддий таъсир қиладиган бир ёки бир нечта тизимларнинг бир неча бор ишдан чиқиши.
14. Ҳаво кемасини бошқаришда қийинчиликлар яратган ёки яратиши мумкин бўлган тизим бузилишлари (шу жумладан, куч ёки қувват йўқолиши).
15. Парвозни бошқариш ва навигация учун мажбурий бўлган захира тизимидаги биттадан ортиқ тизимнинг бузилиши.
16. Учувчидан авария ҳолати эълон қилинишини талаб этадиган ёқилғи миқдори ёки унинг тақсимланиши билан боғлиқ бўлган ёқилғи миқдори етарли эмаслиги, ёқилғи тўлиқ сарфланганлиги, ёқилғи етарли даражада етказиб берилмаётганлиги ёки бортда мавжуд ёқилғидан тўлиқ фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслиги каби вазиятлар.
17. Ҳаво кемасини бошқаришда қийинчиликлар яратадиган ёки яратиши мумкин бўлган хавфли об-ҳаво шароитлари зонасига ҳаво кемасининг кириб қолиши. Ҳаво кемаси дўл билан шикастланган ҳоллар.
18. Ташқи подвескада ёки ҳаво кемасининг ташқарисида олиб келинаётган юкнинг билмаган ҳолда ёки фавқулодда чора сифатида билган ҳолда туширилиши.
19. Парвознинг тўхтатилишига, ҳаво кемасининг иккинчи айланага кетишига ва шунга ўхшаш ҳолатларга олиб келувчи транспорт воситаси ёки ҳаво кемасининг рухсатсиз учиш-қўниш йўлагига чиқиши.
20. Парвозда экипаж аъзоларининг иш қобилиятини йўқотиши (бир пилотли (шу жумладан, ташқи учувчи (оператор)) ва икки кишилик экипаж билан ҳаво кемалари парвозлари учун).
II. Авиация инцидентлари
21. Планерга тегишли кучланмаган элементларнинг кабина герметизацияси бузилиши ёки қисмларнинг ажралиши билан боғлиқ ҳолда парвозда бузилиши ёки шикастланиши.
22. Аэродинамик бошқарув юзалари (қанотнинг орқа қисми (закрилка), қанотнинг олд қисми (предкрилка) ва кўтарилиш кучини кўпайтирувчи бошқа қурилмалар, қанот четлари (законсовок крила) ва бошқалар), пилон ва двигателларнинг бирикиш жойлари узилиши ёки бузилиши.
23. Планернинг кучланган элементларида, кучланган ойналарда йўл қўйиб бўлмайдиган ёрилишларнинг пайдо бўлиши.
24. Планер конструкциясининг бошқа элементларини аҳамиятли даражада шикастланишига олиб келмаган обтекателлар, капотлар, зиналар, люклар, эшикларнинг парвозда очилиши ёки узилиб кетиши.
25. Ҳаво винти парракларининг бузилиши, уларнинг таъмир учун кўрсатилган меъёрдан ортиқ шикастланиши, ҳаво винти втулкаси обтекателининг ёки иситиш қопламасининг узилиб кетиши (ҳаво винтли кемалар учун).
26. Кўтарувчи ёки руль винтлари элементларининг, кўтарувчи ёки руль винти втулкаларининг бузилиши ёки таъмир учун кўрсатилган меъёрдан ортиқ шикастланиши (вертолётлар учун).
27. Двигателнинг носозлиги, ўз-ўзидан ёки хатолик билан ўчирилиши ёки парвоз вақтида керакли тартиб-қоидаларга мувофиқ экипаж томонидан ўчирилиши. Двигателнинг парвозда ишга тушмаслиги (ўт олмаслиги).
28. Парвозда планер конструкциясининг бошқа элементларига жиддий зарар етказилмаган ҳолда двигателнинг бузилиши.
29. Трансмиссияларнинг бузилиши ёки узилиб кетиши. Вентилятор қурилмасининг бузилиши, редукторнинг бузилиши, унинг хавфли режимда ишлаётганлигини билдирувчи сигнализациянинг ишлаб кетиши (вертолётлар учун).
30. Парвозда ўз-ўзидан ёки бехосдан реверснинг (орқага тортиш) ишлаб кетиши ёки ишламай қолиши. Ҳаво винтининг мустаҳкамланган ҳолатидан бўшамаслиги оқибатида парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси чекловлари бузилиши ёки (ва) парвоз режасининг ўзгаришига сабаб бўлиши.
31. Бир ёки ундан кўп шасси таянчининг чиқмаслиги. Парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси чекловларининг бузилиши ёки (ва) парвоз режасининг ўзгаришига олиб келган парвозда ўз-ўзидан ёки хатолик билан шассининг чиқиши ёки йиғиштирилиши, шасси створкаларининг ёпилмаслиги ёки ўз-ўзидан парвоз давомида очилиши.
32. Планер ёки двигатель конструкцияси элементлари шикастланишига олиб келган авиашиналарнинг ёрилиши.
33. Шасси аравалари, шасси таянчи элементларининг бузилиши.
34. Стабилизаторнинг бурилмай қолиши, ўз-ўзидан ёки нотўғри бурилиши.
35. Парвоз режаси ўзгаришига олиб келувчи, электр таъминоти тизимларидаги электр токи етказиб бериш хусусиятларининг йўл қўйиб бўлмайдиган даражада бузилиши.
36. Парвоз режаси ўзгаришига олиб келган гидротизимнинг носозлиги.
37. Парвоз режаси ўзгаришига олиб келган гермокабинада босимни бошқариш тизимининг носозлиги.
38. Парвоз режаси ўзгаришига олиб келган парвозда ёқилғи оқиши.
39. Ҳаво кемасининг қайта қўнишни амалга ошириш учун зарур бўлганидан камроқ ёқилғи билан қўниши.
40. Фазовий йўналишнинг йўқотилиши.
41. Ускуналар бўйича парвозга рухсат берилган ҳаво кемаларида борт пилотаж-навигация ускуналаридан фойдаланган ҳолда парвознинг жорий жойлашувини ёки йўналишини аниқлаш имконияти йўқлиги.
42. Ҳаво кемасининг парвозда эксплуатация қилиш қўлланмасида изоҳланган чекловлардан чиқиши.
43. Парвозни бошлашда тезликни ошириш вақтида ёки баландликка кўтарилишнинг дастлабки босқичида талаб этилган характеристикаларга эришишнинг мумкин эмаслиги.
44. Парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси талабларига тегишли бўлмаган конфигурацияда ҳаво кемасининг учиб чиқиши, парвоз қилиши, қўнишга кириши ёки қўнишга ҳаракат қилиши.
45. Музлаш шароитларида парвозларга рухсат берилишида чекловларга эга бўлган ҳаво кемаларида, музлашга қарши тизим ишламай қолган ёки ёқилмаган ҳаво кемаларида музлаш шароитларида парвоз амалга оширилиши. Муз билан қопланган ҳаво кемаси парвозга чиқариб юборилиши.
46. Ҳаво кемасининг қушлар билан тўқнашуви, жиддий авиация инциденти ёки авиация ҳодисасига олиб келганда. Қушлар билан тўқнашувларнинг бошқа ҳолатларида конструкция элементлари рухсат этилмаган ўлчамда шикастланганда эксплуатант томонидан тўқнашувга олиб келган омиллар бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
47. Ердаги (одамлар, ҳайвонлар ёки учиш-қўниш йўлаги, йўлаклар, перрондаги транспорт воситалари; ердаги тўсиқлар) объектлар билан тўқнашиш ёки тўқнашиш таҳдиди.
50. Экипаж аъзолари ёки йўловчиларнинг токсик моддалар, радиация ва бошқа зарарли омиллар таъсири оқибатида касалхонага ётқизилиши.
51. Беш дақиқадан кўпроқ вақт давомида парвозда радиоалоқа йўқолиши.
52. Хавфсиз парвоз баландлигининг бузилиши.
53. Ҳаво кемаси экипажи томонидан белгиланган баландлик ва парвоз йўналишининг ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш хизмати кўрсатмаси билан мувофиқлаштирмасдан ўзгартирилиши.
55. Ҳаво кемасининг тўлиқ техник хизмат кўрсатилмаган ҳолда парвозга чиқарилиши.
56. Учиш ёки қўниш вақтида минимал об-ҳаво талабларига риоя қилмаслик.
57. Ҳаво кемасига ушбу ҳаво кемаси учун мўлжалланмаган ёки рухсат этилмаган ёқилғи-мойлаш материалларининг қуйилиши.
58. Парвозда эксплуатация қилиш қўлланмасида ҳаво кемасини марказлаш бўйича белгиланган меъёрлар бузилишига олиб келган парвоз вақтида юкларнинг силжиши.
59. Одамларни ҳаво кемасидан фавқулодда эвакуация қилиш билан боғлиқ авиация ҳодисалари.
60. Учувчисиз ҳаво кемалари билан содир бўладиган авиация ҳодисалари:
учувчисиз ҳаво кемасининг учувчи бошқараётган ҳаво кемаси билан тўқнашуви;
фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби жорий этилган ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларининг парвозлари тўхтатилишига сабаб бўлган учувчисиз ҳаво кемасининг ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ягона тизими тегишли марказининг сўровномаларисиз ва рухсатисиз парвози;
ердаги ҳар қандай шахс тан жароҳати (жиддий тан жароҳатлари бундан мустасно) олишига сабаб бўлган учувчисиз ҳаво кемасининг қулаши ёки мажбурий қўниши;
ердаги ҳар қандай шахс тан жароҳати (жиддий тан жароҳатлари бундан мустасно) олишига сабаб бўлган учувчисиз ҳаво кемасининг ташқи подвескасида олиб келинаётган юкнинг туширилиши.
Изоҳ.
1. «Ҳаво кемаси эксплуатациясида текширилиши лозим бўлган авиаҳодисалар рўйхати»нинг алоҳида бандлари аниқ ҳаво кемаси русуми учун парвоз бажарилишига рухсат берувчи ҳужжатларига (MEL/CDL/DDG/AMM/SRM) мувофиқ база аэропортига қадар рейсни якунига етказиш ёки парвозни давом эттиришга рухсат берилишини кўзда тутувчи бузилишлар ва носозликлар рўйхатига зид бўлса, бундай ҳодисалар текширилмайди.
2. Объектив сабабларга кўра (жойларнинг рельефи, баландлик ва ўрнатилган маршрутлар бўйича ҳаво ҳудудидан фойдаланиш чекловлари, бузилиш ва носозликни манзил аэропортида бартараф этиш имкониятининг йўқлиги) парвозни бориш мўлжалланган аэродромгача давом эттириш имкони бўлмаганда ва/ёки мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда ҳаво кемасининг база аэродромига қайтиши (мажбурий қўниши) авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган рухсати билан авиация инциденти сифатида таснифланмаслиги мумкин. Бундай ҳодисаларнинг текшируви эксплуатант текширув комиссиялари томонидан амалга оширилади.
3. «Ҳаво кемаси эксплуатациясида текширилиши лозим бўлган авиаҳодисалар рўйхати»га тушган, авиация техникаси носозлиги намоён бўлиши билан боғлик бўлган, парвоз қилиш учун двигателларнинг иш режими кучайиши бошлангунга қадар, шунингдек, ҳаво кемаси кўнгандан сўнг ҳаракатланиши (пробеги) якунлангандан, тўхташ жойига боргунга қадар содир бўлган авиация ҳодисаси мазкур қоидаларга мувофиқ текширилади, аммо парвозлар хавфсизлигига таҳдидлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган рухсати билан авиация инциденти деб таснифланмайди. Бундай ҳолларда текширув эксплуатант комиссиялари томонидан амалга оширилади ва бу авиаҳодисаларни ҳисобга олиш, текширув материалларини сақлаш авиаҳодиса содир бўлган бўлинмада ва авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли органда олиб борилади.
4. Экспериментал ва сериявий ҳаво кемалари билан содир бўлган авиаҳодисалар авиация корхонаси раҳбари томонидан тайинлаган комиссия томонидан техник жиҳатдан таҳлил қилинади. Комиссия ишининг натижалари бўйича хулосалардан, сабаблардан ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида авиаҳодисаларнинг олдини олиш учун тавсиялардан иборат бўлган Ҳисобот тайёрланади.
5. Авиация ҳодисалари текширувини ўтказиш бўйича ваколатли орган томонидан ушбу рўйхатда кўрсатилмаган, бироқ фуқаро авиациясининг хавфсизлигига таҳдид соладиган авиация ҳодисалари мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда текширилиши (ёки эксплуатантга топширилиши) мумкин.
6. Авиация ҳалокати содир бўлиши эҳтимоли юқорилиги ҳолати инцидент авиация ҳалокатига айланишининг олдини олиш имкониятини берувчи ва парвозлар хавфсизлигини таъминловчи сақланиб қолган ҳимоя механизмлари миқдори етарли бўлмаганда ёки бундай механизмлар бўлмаганда юзага келади. Бундай ҳолатни аниқлаш учун инцидент авж олиши бўйича эҳтимоли юқори бўлган сценарийни, шунингдек, инцидент потенциал авиация ҳалокатига айланишига тўсқинлик қиладиган сақланиб қолган ҳимоя механизмларининг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда ҳодиса бўйича хавф-хатарнинг қуйидагича таҳлилини ўтказиш мумкин:
самарали — бир нечта ҳимоя механизми сақланиб қолганда ва авиация ҳодисаси учун улар бир вақтнинг ўзида ишламай қолиши талаб қилинганда;
чекланган — ҳимоя механизмлари етарли бўлмаган миқдорда сақланиб қолганда ёки улар бўлмаганда ёхуд бахтли тасодифга кўра авиация ҳодисаси содир бўлмаганда.
7. Инцидент потенциал авиация ҳодисасига айланишига тўсқинлик қиладиган сақланиб қолган ҳимоя механизмларининг миқдорини ва ишончлилигини ҳисобга олиш керак. Ишламай қолган ҳимоя механизмлари ҳисобга олинмаслиги керак ва фақат ишлаб кетган, шунингдек, келгусида амал қилиши мумкин бўлган ва ҳозирда мавжуд бўлган ҳар қандай ҳимоя механизми кўриб чиқилиши керак.
Эҳтимоли юқори бўлган сценарий потенциал авиация ҳодисаси натижасида юзага келиши мумкин бўлган тан жароҳатлари ва/ёки зарарнинг реал баҳоланишини акс эттиради.
Ҳимоя механизмлари экипаж, экипажнинг ўқитилиши ва тартиб-қоидалари, ҲҲБ, авария ҳолатида сигнализация тизими (ҳаво кемаси ичида ва ташқарисида), борт тизимлари ва захира тизимлари, ҳаво кемалари конструкциялари ва аэродром инфратузилмасидан иборат.
8. Ушбу иккита баҳолаш комбинацияси қандай авиация инциденти жиддий авиация инциденти ҳисобланишини аниқлашга ёрдам беради.
3. Маълумотни қабул қилган шахснинг лавозими ва имзоси
а) Лавозим ______________________________________ b) Имзо _________________________________
E. ТЕГИШЛИ ҲАВОДАГИ ҲАРАКАТГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОРГАНИНИНГҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТИ
1.Маълумот олиниши
a) Ҳисобот AFTN / радио / телефон / бошқа алоқа воситаси*_________________________орқали олинди
b) Ҳисобот олинди ________________________________________________________________
(ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органинингноми)
2.Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органинингҳаракатлари ҳақида маълумот
(диспетчер рухсати, кузатилган инцидент (кузатув тизими орқали / визуал), огоҳлантириш берилганлиги, жойида текшириш ўтказиш натижалари ва бошқалар)
Изоҳ.* керак бўлмаганлари ўчирилиши лозим.
Штрихланган бандлар бўйича маълумот радиовоситалари орқали бериладиган тезкор маълумот ҳисобланади.
Мазкур билдиришномани тўлдириш билан бирга қуйидаги диаграмма ҳам тузилиши лозим.
Ҳаво кемаларининг яқинлашиш диаграммаси
Изоҳ. Диаграмма марказида жойлашган ҳаво кемасига нисбатан бошқа ҳаво кемасининг учиб ўтиши чап томонда — горизонтал проекцияда ва ўнг томонда — вертикал проекцияда кўрсатилиши керак. Бунда марказда жойлашган ҳаво кемаси билдиришномани тўлдирган экипажнинг ҳаво кемаси ҳисобланади.
ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 17-ИЛОВА
Ҳаво кемасининг қушлар билан тўқнашуви ҳақида
БИЛДИРИШНОМА
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 18-ИЛОВА
Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ташкилотларида парвозлар хавфсизлиги ҳақида
БИЛДИРИШНОМА
Шаклни тўлдирган шахснинг малакаси, тоифалари, ҳаво кемаси русуми бўйича рухсатлари ва иш тажрибасининг тавсифи:
Лавозими —
Тоифаси —
Ҳаво кемаси русуми бўйича рухсатлари —
Иш тажрибаси: умумий/ушбу лавозимда/ ҳаво кемаси русуми бўйича —
Аниқланган сана ва вақт
Ҳаво кемаси:
сана
вақт (UTC)
русуми
рўйхатга олинган рақами №
авиакомпания номи
Техник хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) ташкилотининг номи
Техник хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) ишларининг тури ва босқичи
Режалаштирилган иш / режадан ташқари иш
Планер ва унинг тизимлари
Аниқланган нуқсон (носозлик)
Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
Двигатель (русуми)
Аниқланган нуқсон (носозлик)
Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
Винтлар (шу жумладан, тортувчи, бошқарувчи)
Аниқланган нуқсон (носозлик)
Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
Ҳаво кемасининг бошқа тизимлари
Аниқланган нуқсон (носозлик)
Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
Техник борт журналидаги (TLB) ёзувлар
Қайд этилган нуқсон (носозлик)
Дастлабки омиллар, сабаблар (эксплуатация ва бошқалар) ва уларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 19-ИЛОВА
Фуқаро авиацияси таълим муассасалари ва марказлари учун парвозлар хавфсизлиги ҳақида
БИЛДИРИШНОМА
Шаклни тўлдирган шахснинг(шу жумладан, таълим олувчи) иш тажрибаси, FFS тўлиқ парвоз симулятори ва ҳаво кемаси русуми бўйича рухсатлари, тоифалари ҳамда малакаси тавсифи:
Лавозими —
Тоифаси —
Ҳаво кемаси русуми бўйича рухсатлари —
Иш тажрибаси: умумий/ушбу лавозимда/ ҳаво кемаси русуми бўйича —
Сана
Машғулот ўтиш жойи
Таълим тури
Аниқланган муаммолар, хавфли омиллар ва хатарлар
Назарий ўқув курси
Тестлар
Имтиҳонлар
Тўлиқ парвоз симулятори олдидан ердаги машғулотлар
Тўлиқ парвоз симулятори бўйича машқлар
Тўлиқ парвоз симуляторидаги имтиҳон
Ўқув парвозларидан олдин ердаги машғулотлар
Ўқув парвозлари
Ҳаво кемасида текширув
Малака ошириш курслари
(шу жумладан, ҳаво кемаси турлари бўйича фавқулодда қутқарув ускуналари)
Эслатма.Ўқув парвозлари ва ҳаво кемаларида текширув вақтида авиация ҳодисаси содир бўлган тақдирда «ҳаво кемаси экипажлари томонидан парвоздаги махсус ҳолатлар тўғрисида билдиришномалар ва хабарномалар шакли тўлдирилиши шарт».
Аниқланган муаммолар, хавфли омиллар ва хатарларнинг кенгроқ ёритилган тавсифи. Бартараф қилиш учун зудлик билан қабул қилинган чора-тадбирлар.
ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 20-ИЛОВА
Аэродром (вертодром) фойдаланувчилари учун парвозлар хавфсизлиги ҳақида
БИЛДИРИШНОМА
Шаклни тўлдирган шахснинг иш тажрибаси, рухсатлари, тоифалари ва малакасининг тавсифи:
Лавозими —
Тоифаси —
Рухсати —
Иш тажрибаси: умумий/ушбу лавозимда/ иш турлари ва рухсатлари бўйича —
Аниқланган сана ва вақт
Авиация ҳодисасида иштирок этган ҳаво кемаси (мавжуд бўлса):
сана
вақт (UTC)
русуми
рўйхатга олинган рақами №
авиакомпания номи
Аэродром (вертодром) номи
Техник хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) ва кўрик ишларининг тури ва босқичи
Аэродром чироқларининг ишдан чиқиши ёки жиддий носозлиги
Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари)
Дастлабки сабаблар
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
Учиш-қўниш ёки ерда ҳаракатланиш йўлагидаги бегона жисмлар ёки чиқиндилар билан тўқнашув ёки уларнинг сўрилиши натижасида ҳаво кемаси ёки двигателнинг шикастланиши
Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари)
Дастлабки сабаблар
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
Аэродром ҳудудида ҳаво кемаси шикастланиши билан боғлиқ бўлган ёки ҳаво кемасининг ерусти ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳодисалар
Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари)
Дастлабки сабаблар
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
Аэродром ҳудудида ҳаво кемаси шикастланиши билан боғлиқ бўлган ёки қушларнинг урилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳодисалар
Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари)
Дастлабки сабаблар
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
Ҳар қандай (бошқа) аниқланган хавф ёки хатар омиллари
Оқибатлар (хавф ёки хатар омиллари)
Дастлабки сабаблар
Бартараф этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар
ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ
Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига 21-ИЛОВА
Аэронавигация хизматлари/алоқа, навигация ва кузатув хизматларини ташкил этишда парвозлар хавфсизлиги ҳақида
БИЛДИРИШНОМА
Шаклни тўлдирган шахснинг иш тажрибаси, рухсатлари, тоифалари ва малакаси тавсифи:
Лавозими —
Тоифаси —
Рухсатлари —
Иш стажи: умумий/ушбу лавозимида/ рухсати бўйича —
Ушбу шакл тўлдирилиши керак бўлган авиация ҳодисалари рўйхати
• ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида авариялар ёки жиддий ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган, эксплуатация ёки техник хизмат кўрсатиш вақтида аниқланган ускуна ёки тизимларнинг ҳар қандай нуқсони/носозлиги/шикастланиши;
• аэронавигация хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган, ҲҲБ, аэронавигация хизматларини кўрсатиш ёки ускуналарнинг камчиликлари/нуқсонлари/носозликлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа ҳодиса.
Навигация, кузатув ва алоқа воситалари эксплуатацияси учун масъул ходимлар
(зарур ҳолларда)
Авиация ҳодисаси бўйича қисқача вазият ёки аниқланган камчиликлар/нуқсонлар/носозликларнинг хусусияти ва уларнинг парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир этиши эҳтимоли
ТЎЛДИРИЛГАН ШАКЛ ЗУДЛИК БИЛАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ЮБОРИЛИШИ ШАРТ».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/628/0910-сон)