Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ географик объектларни тизимлаштириш ҳамда кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичларини ўрнатиш фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
1. Қуйидагилар:
географик объектларни тизимлаштириш, шу жумладан, уларнинг коди, тури, қисқартмаси ва классификация кодини белгилашни назарда тутувчи Географик объектларнинг классификатори (кейинги ўринларда — Классификатор) 1-иловага мувофиқ;
кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичининг (кейинги ўринларда — кўрсаткич) шакли, ўлчамлари, ёзилиши ва унга доир техник шартларни назарда тутувчи Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
Географик объектларнинг номлари давлат реестри (кейинги ўринларда — Реестр) Классификатор асосида юритилади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўрсаткичларда ёзиладиган кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами тўғрисидаги ахборотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар филиаллари томонидан тақдим этилади;
кўрсаткичларни тайёрлаш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
янги қурилган, реконструкция қилинган ва таъмирланган кўчалар, уйлар, кўп квартирали турар жойлар учун кўрсаткичларни тайёрлаш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар қурилиш ташкилоти ёки объект эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
3. Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар 2025 йил 1 сентябрга қадар ўзининг идоравий тизимларида географик объектларнинг кодларини Классификаторга мувофиқлаштирсин.
4. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Статистика агентлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Кадастр агентлиги билан биргаликда:
2025 йил 1 октябрга қадар Классификатор асосида тегишлилиги бўйича табиий объектлар ҳамда транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари номларини хатловдан ўтказсин;
2026 йил 1 майга қадар белгиланган тартибда номланмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган географик объектлар номларини Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) мувофиқ Реестрга киритиш чораларини кўрсин.
5. Кадастр агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Классификаторга киритилган географик объектлар (табиий объектлар ҳамда транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари)га ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Кадастр агентлиги, Статистика агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар республикадаги барча кўчаларнинг номларини хатловдан ўтказсин ҳамда уларни Реестрга мувофиқлаштириш, янги ташкил этилган ва номланмаган кўчаларга ном бериш, шунингдек, Қонун талабларига зид бўлган номларни ўзгартириш чораларини кўрсин;
2028 йил 1 январга қадар Кадастр агентлигининг Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестридаги ахборотлар асосида кўрсаткичлар ўрнатилишини таъминласин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 июль,
475-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 475-сон қарорига 1-ИЛОВА
Географик объектларнинг
КЛАССИФИКАТОРИ
Код
Географик объект тури
Қисқартмаси
Классификация коди
I. Маъмурий-ҳудудий бирликлар
1.1
республика
респ.
001001000
1.2
вилоят
вил.
001002000
1.3
шаҳар
ш.
001003000
1.4
туман
т.
001004000
1.5
шаҳарча
ш-ча
001005000
1.6
қишлоқ
қ.
001006000
1.7
овул
о.
001007000
II. Аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари
2.1
аҳоли пункти
а/п.
002001000
2.2
ҳайвонот боғи
ҳ/боғи
002002000
2.3
истироҳат боғи
ист/боғи
002003000
2.4
кўчалар
-
002004000
2.4.1
шоҳкўча
ш/к.
002004001
2.4.2
кўча
к.
002004002
2.4.3
тор кўча
т/к.
002004003
2.4.4
берк кўча
б/к.
002004004
2.5
маҳалла
маҳ.
002005000
2.6
мавзе
мав.
002006000
2.7
майдон
м.
002007000
2.8
қабристон
қаб-н
002008000
2.9
хиёбон
х-бон
002009000
2.10
зиёратгоҳ
з-гоҳ
002010000
III. Транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари
3.1
аэропорт
аэрп.
003001000
3.2
автостанция
авто/ст.
003002000
3.3
автовокзал
авто/в.
003003000
3.4
электр станциялари
-
003004000
3.4.1
атом электр станцияси
АЭС
003004001
3.4.2
гидроэлектростанция
ГЕС/ГРЕС
003004002
3.4.3
иссиқлик электр станцияси
ИЭС
003004003
3.4.4
қуёш электр станцияси
ҚЕС
003004004
3.4.5
шамол электр станцияси
ШЕС
003004005
3.5
фойдали қазилма конлари
-
003005000
3.5.1
норуда конлар
н/к.
003005001
3.5.2
рудали конлар
р/к.
003005002
3.5.3
углеводород конлари
угл/к.
003005003
3.6
канал (икки сув объектини боғловчи)
кан.
003006000
3.7
метро бекати
м/б.
003007000
3.8
метеостанция
мет/ст.
003008000
3.9
насос станцияси
н/с.
003009000
3.10
порт
п.
003010000
3.11
пристан
пр.
003011000
3.12
қор кўчки станцияси
қ/к ст.
003012000
3.13
сардоба
с-ба
003013000
3.14
сейсмик станция
сейс/ст.
003014000
3.15
сув омборлари
-
003015000
3.15.1
сел сув омбори
с/сув омб.
003015001
3.15.2
сув омбори
сув омб.
003015002
3.16
темирйўл разезди
т.й/раз.
003016000
3.17
темирйўл станцияси
т.й/ст.
003017000
3.18
темирйўл вокзали
т.й/в.
003018000
IV. Табиий объектлар
4.1
ариқ
ариқ
004001000
4.2
бархан
барх.
004002000
4.3
ботиқ
ботиқ
004003000
4.4
булоқ
бул.
004004000
4.5
дара
дара
004005000
4.6
дарё
д.
004006000
4.7
довон
дов.
004007000
4.8
дўнглик
дўнг.
004008000
4.9
жарлик
жар.
004009000
4.10
кўл
кўл
004010000
4.11
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
-
004011000
4.11.1
биосфера резервати
био/рез.
004011001
4.11.2
буюртма қўриқхона
буй/қўр.
004011002
4.11.3
давлат биосфера қўриқхонаси
дав.био/қўр.
004011003
4.11.4
давлат қўриқхонаси
дав/қўр.
004011004
4.11.5
ландшафт буюртма қўриқхонаси
ланд.буй/қўр.
004011005
4.11.6
миллий табиат боғи
м.т/боғи
004011006
4.11.7
питомник
пит.
004011007
4.12
музлик
музл.
004012000
4.13
орол
орол
004013000
4.14
плато
плато
004014000
4.15
қир
қир
004015000
4.16
қирлар
қирлар
004016000
4.17
қуруқ ўзан
қ/ў.
004017000
4.18
сой
сой
004018000
4.19
тоғ тизмаси
тоғ/тизм.
004019000
4.20
тоғ
тоғ
004020000
4.21
ўрмон
ўрм.
004021000
4.22
ғор
ғор
004022000
4.23
шаршара
шар.
004023000
4.24
шўрхок
шўрх.
004024000
4.25
чинк
чинк
004025000
4.26
чўққи (тоғ чўққиси)
ч.
004026000
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 475-сон қарорига 2-ИЛОВА
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичларининг шакли, ўлчамлари ҳамда уларни тайёрлаш ва ўрнатиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кўча номи — давлат экспертизасидан ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан тасдиқланган Географик объектлар номларининг давлат реестридаги номи;
кўчмас мулк объекти рақами — ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган иморатлар, шу жумладан, қурилаётган, алоҳида ажратилган жойларга берилган манзил рақами;
3. Ушбу Низом йўл белгилари, реклама, товар ва хизматлар, шунингдек, юридик шахсларнинг индивидуаллаштириш воситаларини жойлаштиришга оид муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Кўрсаткич давлат тилида (Қорақалпоғистон Республикасида ўзбек ва қорақалпоқ тилида) ёзилади.
2-боб. Кўрсаткичнинг шакли, ўлчамлари ва ёзилиши
5. Кўрсаткич кўчаларга ҳамда кўчмас мулк объектларига жойлаштириш учун мўлжалланган бўлиб, кўча йўл тармоғи элементларининг тоифаларига мувофиқ турли шаклда бўлади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
Бунда, қоида тариқасида, 1-тоифа кўрсаткичлар шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар, 2-тоифа кўрсаткичлар туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар ва 3-тоифа кўрсаткичлар эса маҳаллий аҳамиятга эга кўчаларда ўрнатилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
7. Кўча-йўл тармоғи элементларининг, бино ва иншоотларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, кўрсаткич алоҳида-алоҳида ёки бино ва иншоотнинг архитектуравий кўринишидан, ҳудуднинг молиявий ҳолати, имкониятидан келиб чиқиб, белгиланган ўлчамлар доирасида битта кўрсаткичда кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами ёзилади.
Шаҳар муҳити элементларининг мақсади, анъанавий архитектура ва маданияти, шунингдек, жойнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, «дизайн код» тасдиқланган ҳудудларда ушбу Низомда белгиланган кўрсаткичнинг шакли, ўлчами, ранги ва ёзилиш шакли ўзгартирилиши мумкин.
8. Кўрсаткичнинг ўлчамлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
9. Кўрсаткичда кўчанинг номи қисқартирилишига йўл қўйилмайди.
10. Кўрсаткичдаги кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар филиаллари томонидан тақдим этилган ахборотлар асосида ёзилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
11. Кўрсаткичда ёзиладиган кўча номи ва кўча-йўл тармоғи элементлари ҳамда кўчмас мулк объектларининг рақами «Arial» шрифтида, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ 1-тоифадаги кўрсаткичда ҳошиядан 40 мм, 2 ва 3-тоифаларда эса 25 мм масофа оралиқда ёзилади.
3-боб. Кўрсаткичга доир техник шартлар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
12. Кўрсаткичнинг асоси тўқ кўк рангда (CMYK: 100 90 10 15) ва ундаги белги, чизиқ, асосий ҳамда қўшимча матнлар оқ рангда (CMYK: 0 0 0 0) бўлади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
13. Ёритиладиган шаклдаги кўрсаткичлар ўрнатилган бинонинг электр тармоғи орқали ёритилиши таъминланади. Бунда электр энергияси билан боғлиқ харажатлар кўп квартирали турар жойларни бошқарувчи органлар (бевосита жойларнинг мулкдорлари, бошқарув компаниялари ёки ширкатлар)нинг маблағлари, шунингдек, юридик шахсларга тегишли биноларда эса балансда сақловчи ёки фойдаланувчи ташкилотнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
14. Кўрсаткич бевосита жойлаштирилган бинонинг электр манбаига уланади ҳамда уланиш манбаининг номинал қуввати 220В ± 10 фоиз ва частотаси 50 ± 0,2 Gs бўлган умумий тармоқдан электр токи олади.
4-боб. Кўрсаткични ўрнатиш тартиби
15. Кўрсаткич ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ параметрлар ва талаблар асосида ўрнатилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
16. Кўрсаткичлар Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар филиаллари ахборотлари асосида туман (шаҳар)лар ободонлаштириш бошқармалари томонидан тайёрланади ва ўрнатилади.
Кўрсаткични тайёрлаш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Янги қурилган, реконструкция қилинган ва таъмирланган кўчалар, уйлар, кўп квартирали турар жойлар учун кўрсаткичларни тайёрлаш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар қурилиш ташкилоти ёки объект эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
17. Кўча-йўл тармоғи элементлари номи ўзгартирилган тақдирда, бу борада тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўрсаткичлар алмаштирилади.
5-боб. Кўрсаткични сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
18. Кўрсаткични сақлаш ва ундан фойдаланишда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
кўрсаткичларнинг техник ҳолатини назорат қилиш;
кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами ўзгарган ёки яроқсиз ҳолга келган кўрсаткичларни ўз вақтида алмаштириш;
кўча-йўл тармоғи элементларини ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш жараёнида кўрсаткичларга шикаст етказилишининг олдини олиш.
19. Кўрсаткични белгиланган талаблар асосида сақлаш ва ундан фойдаланиш учун кўчмас мулк объекти эгаси ёки ундан фойдаланувчи шахс масъул ҳисобланади.
6-боб. Якунловчи қоида
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛЛАРИ
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичининг
ЎЛЧАМИ
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш
ПАРАМЕТРЛАРИ ВА ТАЛАБЛАРИ
Т/р
Параметрлар
Талаблар
I. Кўча номи кўрсаткичи бўйича
1.
Кўрсаткични ўрнатиш шарти
Кўрсаткичнинг ранги, шакли, ўлчамлари ҳамда ёзувлари, шунингдек, кўрсаткичнинг техник шартлари ва ўрнатиш тартибига қатъий риоя қилиш.
2.
Кўрсаткични ўрнатиш жойи
1. Кўчанинг кириш қисмида ҳамда кўча бўйлаб жойлашган бино ва иншоотларнинг ўнг томонида ўрнатиш (1, 2-расмлар).
2. Ташкилот ва идораларнинг ташқи тўсиқ деворларида ёки бино ва иншоотларнинг кириш қисми ўнг томонида ўрнатиш.
3. Ёнма-ён ёки туташ бино ва иншоотларда кўрсаткични горизонтал бир чизиқда ўрнатиш (1-расм).
3.
Кўрсаткични ўрнатиш баландлиги
Бир ва икки қаватли кўчмас мулк объектларида ҳамда ташкилот ва идораларнинг ташқи тўсиқ деворларида ёки бино ва иншоотларида 2,5 — 3,5 м гача, кўп квартирали турар жойларда эса 4,5 м гача баландликда ўрнатиш (3, 8-расмлар).
4.
Кўрсаткични устунга ўрнатиш
1. Бино ва иншоотларда ўрнатиш имкони бўлмаганда бетон асосли металл устунга ўрнатиш.
2. Кўрсаткич ўрнатиладиган устун иқлим шароитига чидамли, коррозияга қарши рухланган, кулранг фонда, радиуси 32 мм ёки томонлари 60 х 40 мм ўлчамдаги, баландлиги (ер сатҳидан ҳисоблаганда) 2 — 2,5 м металл профил бўлиши (9-расм).
5.
Кўрсаткични фасадга ўрнатиш
1. 1 — тоифа — Бинонинг туташ деворлари бурчаги вертикал ўқидан горизонтал ҳолатда 450 мм узоқликда ўрнатиш (4-5-расмлар).
2. 2 — тоифа — Бинонинг туташ деворлари бурчаги вертикал ўқидан горизонтал ҳолатда 350 мм узоқликда ўрнатиш (4-5-расмлар).
3. 3 — тоифа — Бинонинг туташ деворлари бурчаги вертикал ўқидан горизонтал ҳолатда 300 мм узоқликда ўрнатиш (4-5-расмлар).
4. Ёнма-ён жойлаштирилган кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичи орасидаги масофа 200 мм бўлиб, кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини кўча номи кўрсаткичидан ўнгда жойлаштириш (6-расм).
6.
Кўрсаткични ўрнатишда оралиқ масофаси
Кўрсаткични ўртача ҳар 300 — 400 м масофада, шунингдек, кўчанинг бошланиши ва охирида ҳамда кўчалар кесишмасида (чорраҳада) ўрнатиш.
7.
Кўрсаткични ўрнатиш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Кўрсаткични бино ва иншоотлар фасадининг транспорт ва пиёдалар ҳаракатидан етарлича кўринмайдиган, бўртиб чиққан ёки ичкарида жойлашган элементларида, шунингдек, декоратив шакллар ва карнизларда ўрнатилишига йўл қўймаслик.
II. Кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичи бўйича
8.
Кўрсаткични ўрнатиш шарти
Кўрсаткичнинг ранги, шакли, ўлчамлари ҳамда ёзувлари, шунингдек, кўрсаткичнинг техник шартлари ва ўрнатиш тартибига қатъий риоя қилиш.
9.
Кўрсаткични ўрнатиш жойи
1. Кўчмас мулк объекти рақами кўча номи билан бирга белгиланган ўлчамлар доирасида битта кўрсаткичда кўрсатилса, кўча номи кўрсаткичининг параметрлари ва талабларига риоя қилган ҳолда ўрнатиш.
2. Кўча-йўл тармоғи элементларининг, бино ва иншоотларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда кўрсаткичда фақат кўчмас мулк объекти рақами кўрсатилганда бино ва иншоотларнинг кириш қисми ўнг томонида ўрнатиш.
10.
Кўрсаткични ўрнатиш баландлиги
Бир ва икки қаватли кўчмас мулк объектларида ҳамда ташкилот ва идораларнинг ташқи тўсиқ деворларида ёки биноларида 2,5 — 3,5 м гача, кўп квартирали турар жойларда 4,5 м гача масофада ўрнатиш (3, 8-расмлар).
4. Якка тартибдаги хонадонлар учун асосий кириш қисмидан ўнгда (агар жойлаштириш имкони мавжуд бўлмаса — чапда) ер сатҳидан 2-3 м гача, кириш йўлаги вертикал ўқидан 200 мм узоқликда ўрнатиш.
5. Кўрсаткичда фақат кўчмас мулк объекти рақами кўрсатилганда бино ва иншоотларнинг кириш қисмидан ўнгда (агар жойлаштириш имкони бўлмаса — чапда) ер сатҳидан 2,5 — 3,5 м гача баландликда ўрнатиш.
12.
Кўрсаткични ўрнатишда оралиқ масофаси
Бино ва иншоотнинг фасад қисми 100 м ва ундан ортиқ бўлса, кўрсаткични бино ва иншоот фасадининг бошланиши ҳамда охирида ўрнатиш.
13.
Кўрсаткични ўрнатиш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Кўрсаткични фасаднинг автомобил ва пиёдалар ҳаракатидан етарлича кўринмайдиган жойларида, фасаднинг чиқиб кетадиган элементлари яқинида ёки фасаднинг чуқурлаштирилган жойларида, декоратив элементларда ва карнизларда ўрнатишга йўл қўймаслик.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 475-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«201. Қуйидагилар манзил элементларининг турлари ва қисқартмалари ҳисобланади:
уй (уй);
корпус (корп.);
блок (б.);
квартира (кв.);
хона (х.);
ертўла (й.);
мансарда (ман.).
Манзил тузилмаси ушбу Низомга 6-иловага ва ички манзил тузилмаси 7-иловага мувофиқ белгиланади.
Манзил Географик объектларнинг классификаторига мувофиқ маъмурий-ҳудудий бирлик номи, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисми, шунингдек, манзил элементларининг турларидан иборат бўлади».