Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий инвестицияларни жалб этишнинг самарали механизмини яратиш, қимматли қоғозлар бозорида чет эл инвесторларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган).
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат комиссияси:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 362-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 133-модда)
Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
хорижий баҳолаш компанияларини 1 ва 3-иловаларга* мувофиқ корхоналар қийматини баҳолашга икки ой муддатда жалб қилсин;
* 1 — 3-иловалар берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда 1 — 3-иловаларда қайд этилган объектлар проспектини, уларнинг хорижий инвесторлар учун қизиқиш туғдирадиган ишлаб чиқариш — иқтисодий ва молиявий тавсифномалари, шунингдек ушбу объектлар тўғрисидаги асосий маълумотларни кўрсатган ҳолда, нашр қилсин.
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
хусусийлаштириладиган корхона томонидан хорижий инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобига олинган пул маблағлари ва технология асбоб-ускуналари даромад (фойда) солиғига ва қўшилган қиймат солиғига тортиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат мулки қўмитаси ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингини олиш бўйича 6-иловага* мувофиқ тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
* 6-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Тошкент» Республика фонд биржаси билан биргаликда қимматли қоғозларни хорижий инвесторларга эркин алмаштириладиган валютага сотиш учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиққан ва тасдиқлаган ҳолда, 1999 йил 1 январгача махсус савдо майдончаси ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
10. Ҳукумат қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки ушбу қарордан келиб чиқадиган идоравий меъёрий ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда қабул қилсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 18 ноябрь,
477-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
18 ноябрдаги 477-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳукумат қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йилда Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида» 1997 йил 5 декабрдаги 540-сон қарорига 15-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси билан даромадларга икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш ҳақидаги битимларга эга бўлмаган давлатлар резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг дивидендлари бундан мустасно».